Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/29 Дата решения 20.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 368680 Claim ID 2715844 PDF Hash 914b92f7c19ff861... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2442 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 14 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 211 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 ҲУКМ 2025 йил февраль ойининг 20 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Абдушукуров, халқ маслахатчилари Д.Акбарова, М.Усмановалар таркибида, судья ёрдамчиси Ф.Хўжониязованинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ж.Зарипов ва унинг ҳимоячилари адвокатлар А.Кабулов, А.Йўлдошевларнинг иштирокида, Зарипов Жавохир Тулкин ўғлига нисбатан 1-1006-2504/29-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Зарипов Жавохир Тулкин ўғли (Zaripov Javoxir Tulkin o’g’li), 2000 йил 24 сентябрь куни Тошкент вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, “Havas-food”МЧЖда ҳисобчи, бўйдоқ, ҳарбий хизматга мажбур, депутат эмас, давлат мукофотларини олмаган, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Тахтакўприк МФЙ, А.Ортиқов ҚФЙ 40-уйда рўйхатда туриб, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Ўзбекистон МФЙ, Бунёдкор кўчаси 92-уйда яшаган, иш бўйича “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган ва 11.09.2024 йилдан бошлаб ҳибсда сақланган, айблов хулосаси нусхасини 24.12.2024 йилда олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Судланувчи Ж.Зарипов ўзи яшаб келган манзилда илк диний билимларни олиб, олган диний билимларини янада бойитиш мақсадида интернетнинг турли сайтларига кириб, у ерда мавжуд бўлган диндорлар орасида ислом дини ақидаларига турлича ёндошувларнинг пайдо бўлишига, фикр ва фатволар юртимизда анъанавий бўлган ҳанафийлик мазҳаби ва мотирудийлик ақидасига зид бўлган, аҳоли орасида турли ихтилофлар юзага келишида иштирок этиб, интернет тармоқларида жиҳодий тарғиботлари билан кўриниш бераётган “Абдуллоҳ Зуфар” таҳаллуси билан танилган З.Гаффоров, жиҳодчилар диний экстремистик оқимнинг Туркиядаги йирик намоёндаларидан бир ҳисобланган “Содиқ Самарқандий” таҳаллуси билан танилган С.Мухаммадиев, жиҳодчилар диний экстремистик оқимнинг Фарғона водийси бўйича етакчиси ҳисобланган “Абдували қори” таҳаллуси билан танилган Абдували Мирзаев, “Тавҳид ва жиҳод” катибаси террористик ташкилотнинг ғоявий раҳнамоси ҳисобланган Абу Салоҳ таҳаллуси билан танилган Мухторов Сирожиддинларнинг диний чиқиши тасвирланган диний маърузаларини мунтазам равишда тинглаб, маърузаларда илгари сурилаётган “жиҳод, шаҳид кетишлик ва ҳижрат” каби ғояларни қўллаб- қувватлаб келиб, улардан онги заҳарланган ҳолда олдига “жиход ва ҳижрат” амалларини адо этиш учун мусулмон давлатларига бориб, Сурия Араб Республикасида фаолият олиб бораётган “Тавҳид ва Жиҳод” террористик ташкилот сафига қўшилишни мақсад қилиб, бу мақсадини амалга ошираётганлигини билдирувчи омил сифатида, тергов жараёнида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган “Убайдулло” исмли шахс билан Туркия давлатидан айланма йўллар орқали Сурия Араб Республикасига бориш йўлларини ҳамда “Тавҳид ва Жиҳод” террористик ташкилот таркибида 3 ойлик ҳарбий тайёргарлик (муаскар)дан ўтиб келиш билан боғлиқ сўзлашувларни амалга ошириб, “Тавҳид ва Жиҳод” террористик ташкилот таркибига бориб қўшилишни мақсад қилиб юрган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган. «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, фаолияти жамиятнинг аҳлоқий негизларини, умумбашарий инсонпарварлик қадриятларини бузишга қаратилган, шунингдек, Конституциявий тузумни ғайриқонуний йўл билан ўзгартириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бирлигини бузиш, уришни, зўравонликни ва шафқатсизликни, жамиятни парчалашга олиб борадиган ижтимоий, шу жумладан, синфий, ирқий, миллий ва диний адоватни авж олдириш, қонун билан тақиқланган бошқа хатти-ҳаракатлар қилиш мақсадини кўзлайдиган жамоат бирлашмаларининг тузилишига йўл қўйилмаслиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита томонидан берилган IT-2886 сонли хулосасида, Ж.Т.Зариповга тегишли экани кўрсатилган “TECNO SPARK 7 Pro” русумли уяли алоқа воситаси хотирасидаги маълумотларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан Ўзбекистон ҳудудида фаолияти тақиқланган “Тавҳид ва Жиҳод катибаси” террористик ташкилотига тегишли бўлган материаллар ҳамда “моли билан Шомга жиҳодга ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган биродарлар, t.me/shomlik манзилига алоқага чиқинг, шуларга ҳавасим келадида” мазмунидаги сўзлари экстремистик ва террорчи ташкилотлар фаолиятида қатнашиш, қатнашишга ундаш, даъватлари мавжудлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитасининг 2023 йил 14 июль кунги IS-1323-сонли хулосасига кўра, Ж.Зарипов “Telegram” мессенджеридаги “Мирвохид” ва арабча “ал-Тавҳид” номли аккаунтлари орқали тарқатган “Ibnul Qoyyim rahimаhulloh”, “Keling brodar, TAVHIDDA jamlanamiz”, “Устоз Тохир йўлдош Рахимуллах”, “Jundulloh”, “Усома Бин Ладин” номли диний материаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги маълум бўлган. Судланувчи Ж.Зарипов суд мажлисида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қуйидагиларни, яъни у намоз амалларини адо этмаслигини ва уни диний илими йўқ эканлигини, интернетнинг “Instagramm” ижтимоий тармоғида “javokhirjonny” номли ҳамда “Telegramm” ижтимоий тармоғида +99890137-11-61 телефон рақамига расмийлаштирилган “  ” профили мавжуд эканлигини, тахминан 2020 йилдан бошлаб “Youtube” ҳамда “Instagramm” ижтимоий тармоқларида Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфар, Абу Салоҳ, Абдували Қори ва бошқа бир нечта шахсларнинг диний маърузаларини эшитиб, диний илми бўлмаганлиги сабабли диний қарашлари ўзгариб, 2020 йиллар атрофида Сурия давлатига бориб у ерда кофирлардан зулм кўраётган фуқароларга ёрдам бериш мақсади бўлганлиги сабабли хорижга чиқиш биометрик паспорти олиш фикри бўлганлигини, аммо паспорт расмийлаштириб олмаганлигини, бундан ташқари Сурия давлатига айланма йўллар орқали чиқиш масалаларини ҳам суриштирганлигини, у ўзига тегишли бўлган “TECNO SPARK 7 Pro” русумли телефон аппаратида телеграмм профили орқали ҳар хил диний мазмундаги видео ва аудио материалларни жойлайдиган гуруҳ ҳамда каналларга аъзо бўлганида, ушбу гуруҳ аъзоларидан унга нотаниш бўлган профил эгаси унга хабар ёза бошлаганлигини, шунингдек, унга турли хил диний мазмундаги аудио ва видео маълумотларни юбора бошлаганлигини, лекин, у унга ўзини таништирмаганлигини, шундай бўлсада у ҳам унга жавоб қайтариб телеграмм гуруҳлардан ўзи кўриши учун ўзига ёқган диний мазмундаги видео ҳамда аудио материалларни юборганлигини, мазкур профил эгаси кейинчалик профилини номини ўчириб, ўрнига “Удалённый аккаунт” (id:1374892683) деб ёзиб қўйганлигини, у ушбу профил эгасига, 07.11.2020 йил куни, Устоз Абу Салоҳнинг “Нега баъзи аҳли илмлар ҳақни яширмоқда?” номли ҳамда “Аллоҳ ва унинг фаришталари лаънатлаган қорилар кимлар!” номли диний мазмундаги аудио материалини, 01.11.2020 йил куни, қора рангли байроқ атрибутни шунингдек, ушбу профилга “Ассалому алейкум. Ўзбекистон барбир хис нима қиломиди. Ақли етмиди. Ифлос ҳукумат боракан қаршили қимиди. Биз нима қисек болади. Ҳақиқатда ҳам Қиёматда узир йўқ.” каби мазмунидаги фикрларини ёзиб қолдирганлигини, бундан ташқари, +99897-454-85-23 телефон рақамига очилган “Ibrohim sinfdosh” номли ҳамда +99899-469-54-80 рақамига очилган “Ilhom sinfdosh” номли профилларнинг ҳар иккаласига ҳам 30.05.2024 йил куни, “Холид Жазровий”нинг “Ғозза хикояси” номли видео ролигини ҳамда “Ғазолик 7 ойлик чақалоқ Фаёз Абу Атая тўйиб овқатланмаслик ва вақтида кўрсатилмаган тиббий ёрдам сабабли шаҳид бўлди” номли фотосуратини, 26.05.2024 йил куни “Ubaydulloh”(id:7084050743) номли телеграм профил эгасига “Сиз турган жойга Туркиядан яширинча ўтиб кейин яна қайтиб кеса бўладими. Ман уёққа жанг олиш учунмас ҳарбий таълим олиб қайтишга. Ўзи қўйворадими кетаман деса. Ё яширинча кетадими. Ман буладан портловчи қурилма ўргатила, исроилда амалиёт қмоқчиман, булани ҳалифаси яҳуд экан” мазмунидаги фикрларни ёзиб қолдирганлигини, шунингдек, “Абдували Қори Роҳимаҳуллоҳ”нинг диний мазмундаги маърузалари жойлаштирилган канал силкасини юборганлигини, у амалдаги давлат тузуми ва амалдаги олиб борилаётган сиёсатга қўшилишини, у ҳеч қачон ўзини қайсидир диний экстремистик ташкилот ёки террорчилик ташкилотининг аъзоси деб ҳисобламаганлигини ва уларнинг ғояларини қўллаб-қувватламаганлигини, фақатгина Фаластинда ўлаётган болларга раҳми келганлиги учун шу ёзишмаларда иштирок қилганлигини, хозирда қилган ишидан пушаймонлигини, дин бўйича билимга эга бўлмаганлиги учун адашиб қолганлигини, оилавий шароитини, муқаддам судланмаганлигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради. Судланувчи Ж.Зариповнинг айби, суд мажлисида ўзининг айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатуви ҳамда суд мажлисида ўқиб эшиттирилган гувоҳлар А.Хасанбоев, И.Шерматовларнинг дастлабки тергов даврида берган кўрсатувларидан ташқари, жиноят ишида тўпланган қуйидаги далиллар, жумладан, Ж.Зариповнинг фойдаланувида бўлган “TECNO SPARK 7 Pro” русумли уяли алоқа телефонни кўздан кечириш баённомаси ва фотожадвал, И.Шерматовнинг фойдаланувида бўлган “Iphone 15 Pro max” русумли уяли алоқа телефонни кўздан кечириш баённомаси ва фотожадвал, И.Турсуновнинг фойдаланувида бўлган “Redmi Note 13” русумли уяли алоқа телефонни кўздан кечириш баённомаси ва фотожадвал, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита томонидан берилган IТ-2886 ва IТ-2899 сонли хулосаси, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади. Суд судланувчи Ж.Зариповнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берар экан, унинг ҳаракатлари: -диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларда иштирок этишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, деб кўрсатилган. Суд, судланувчи Ж.Зариповга жазо тури ва миқдорини белгилашда, айбига иқрорлиги ва чин кўнглидан амалда пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, унинг яшаш жойи Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Ўзбекистон” МФЙ фаоллари томонидан ижобий тавсифлаб унга нисбатан енгиллик бериш сўралган фикрномаларни жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганлигини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддасига асосан, ашёвий далил деб эътироф этилган Ж.Зариповга тегишли “TECNO SPARK 7 Pro” русумли уяли алоқа воситасини йўқ қилишни, шунингдек нарсаларни кўздан кечириш ва сўроқ жараёнлари ёзиб олинган 1 дона DVD+R дискларни жиноят ишида қолдиришни, мазкур жиноятларни содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда шунга ўхшаш бошқа жиноятлар содир этилишини олдиниолиш мақсадида, интернет жаҳон ахборот тизимидаги “Instagramm” ижтимоий тармоғида “javokhirjonny” номли “Telegramm” ижтимоий тармоғида +9989013711-61 телефон рақамига расмийлаштирилган “  ” номли аккаунтларини Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги орқали блоклашни, блоклаш ишларини ижросини таъминлашни Тошкент шаҳар 5 Чилонзор тумани ИИБ бошлиғи ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги мутахассислари зиммасига юклатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 466-468, 471,473моддаларига амал қилиб, суд ҚИЛДИ Зарипов Жавохир Тулкин ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442моддаси 1-қисми билан айбли деб топилсин ва унга шу моддага асосан 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттириш белгилансин. Жазони ўташ муддати 11.09.2024 йилдан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи Ж.Зариповнинг эҳтиёт чораси аслича қамоқда сақлаш қолдирилсин. Ж.Зариповга тегишли “TECNO SPARK 7 Pro” русумли уяли телефон аппарати тегишли тартибда йўқ қилинсин. Нарсаларни кўздан кечириш ва Ж.Зариповга тегишли бўлган “Instagramm” ижтимоий тармоғида “javokhirjonny” номли “Telegramm” ижтимоий тармоғида +99890137-11-61 телефон рақамига расмийлаштирилган “  ” профилини кўздан кечириш натижасида олинган материаллар ёзилган 1 дона DVD+R дисклар жиноят ишида қолдирилсин. Интернет жаҳон ахборот тизимидаги “Instagramm” ижтимоий тармоғида “javokhirjonny” номли “Telegramm” ижтимоий тармоғида +99890137-11-61 телефон рақамига расмийлаштирилган “  ” аккаунтлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги орқали блоклансин. Блоклаш ишларини ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИБ бошлиғи ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги мутахассислари зиммасига юклатилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка ичида, маҳкум ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья ( имзо) Ф.Абдушукуров Халқ маслаҳатчилари (имзо) Д.Акбарова (имзо) М.Усманова Аслига тўғри____________________________ Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович