← Назад
Решение #85604 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
17
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 2787 | — | law | |
| в» бандлари ва | 243 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 2787 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 2788 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 243 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 14 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 29 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 2787 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 2788 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 278 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 2788 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1
ҲУКМ
2025 йил феврал ойининг 20 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья
Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан
давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси
Н.Рустамов, судланувчи А.Сидиков ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Раззаков,
судланувчилар Д.Юсупов, Б.Юсупов ва уларнинг ҳимоячиси адвокат
Д.Ибрагимов, судланувчи К.Хамдамов ва унинг ҳимоячиси адвокат
Х.Рахманов, судланувчи Ж.Каримов ва унинг ҳимоячилари адвокатлар
Ж.Ражабов, Ф.Ашуровларнинг иштирокида, Сидиков Азизбек Муродиллоевич,
Юсупов Дилмурод Абдулазизович, Хамдамов Комилжон Мохирхонович,
Юсупов Ботир Абдулазиз ўғли, Каримов Жахонгир Зокиржоновичларга
нисбатан 1-1006-2504/31-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига
кўра:
Сидиков Азизбек Муродиллоевич (Sidikov Azizbek
Murodilloyevich), 1991 йил 15 май куни Бухоро вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
партиясиз, депутат эмас, ҳарбий ҳизматга мажбур, маълумоти
ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, 1 нафар фарзандли, муқаддам
судланмаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор
шох кўчаси, 16-уй, 33-хонадонда яшаган, 05.10.2024 йилдан
бошлаб, ЖПК 227-моддасига асосан ушланиб, эҳтиёт чораси
сифатида қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини
27.12.2024 йилда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2787-моддаси 2-қисми «а» банди, 2788моддаси 2-қисми «а,в» бандлари ва 243-моддаси билан айбланган.
Юсупов Дилмурод Абдулазизович (Yusupov Dilmurod
Abdulazizovich), 1986 йил 24 июнь куни Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
партиясиз, депутат эмас, ҳарбий ҳизматга мажбур, маълумоти
олий, ёлланма ишчи, оилали, 3 нафар фарзандлари бор,
муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Сергели 7-мавзе, 61уй, 15-хонадонда яшаган, 24.09.2024 йилдан бошлаб, ЖПК
227-моддасига асосан ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида
қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини 27.12.2024
йилда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2787-моддаси 2-қисми «а» банди, 2788моддаси 2-қисми «а,в» бандлари ва 243-моддаси билан айбланган.
Хамдамов Комилжон Мохирхонович (Xamdamov Komiljon
Moxirxonovich), 1989 йил 17 июль куни Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
партиясиз, депутат эмас, ҳарбий ҳизматга мажбур, маълумоти
ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, 3 нафар фарзандли, муқаддам
судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 17.05.2022
йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 4-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, ЖК 62моддасига асосан 2 йил 6 ой 24 кун ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Олмазор туман
судининг 19.09.2023 йилдаги ажримига кўра ЖКнинг 73моддасига асосан жазонинг ўталмаган 11 ой 3 кунидан
муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган, Тошкент
шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд дарвоза кўчаси 74уйда яшаган, 24.09.2024 йилдан бошлаб, ЖПК 227-моддасига
асосан ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоқда
сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини 27.12.2024 йилда
олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2787-моддаси 2-қисми «а» банди, 2788моддаси 2-қисми «а,в» бандлари ва 243-моддаси билан айбланган.
Юсупов Ботир Абдулазиз ўғли (Yusupov Botir Abdulaziz
o’g’li), 1999 йил 16 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
партиясиз, депутат эмас, ҳарбий ҳизматга мажбур, маълумоти
ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган,
Тошкент шаҳар, Сергели 7-мавзе, 61-уй, 15-хонадонда
яшаган, 24.09.2024 йилдан бошлаб, ЖПК 227-моддасига
асосан ушланиб, 25.09.2024 йилдан эҳтиёт чораси сифатида
“уй қамоғи”да сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини
27.12.2024 йилда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2787-моддаси 2-қисми «а» банди, 2788моддаси 2-қисми «а,в» бандлари ва 243-моддаси билан айбланган.
Каримов Жахонгир Зокиржонович (Karimov Jaxongir
Zokirjonovich), 2000 йил 19 март куни Бухоро вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
партиясиз, депутат эмас, ҳарбий ҳизматга мажбур, маълумоти
олий, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Бухоро
вилояти, Бухоро шаҳар, М.Бурхонов МФЙ, Кўксарой кўчаси,
7/1-уй, 14-хонадонда яшаган, 24.09.2024 йилдан бошлаб,
ЖПК 227-моддасига асосан ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида
қамоқда сақланган ва 29.11.2024 йилда эҳтиёт чораси
“муносиб
хулқ
атворда
бўлиш
ҳақида
тилхат”га
ўзгартирилган, айблов хулосаси нусхасини 27.12.2024 йилда
олган,
3
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2787-моддаси 2-қисми «а» банди, 2788моддаси 2-қисми «а,в» бандлари ва 243-моддаси билан айбланган.
Суд, судланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо
бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Судланувчи Сидиков Азизбек Муродиллоевич Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2020 йидаги №801-сонли қарорининг 2-иловаси
“Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш
(бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш, фойдаланишга рухсат бериш
тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан, Радиоэлектрон воситалардан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “Электромагнит мослашув маркази”нинг
махсус рухсатномаларисиз олиб кириш, сотиш ва ундан фойдаланиш
тақиқланиши кўрсатиб ўтилган бўлишига қарамасдан, 2024 йил август ойида
“Бахтиёр” исмли номаълум шахсдан 1.700 АҚШ долларига “STARLINK UTR232/UTA232” русумли сунъий йўлдош тизимини сотиб олиб, ушбу сунъий
йўлдош тизимини Чилонзор тумани 3-мавзе, 44/1-уйнинг 3-қаватидаги хонага
ўрнатиб, ўрнатилган ҳимоя тизимларини четлаб ўтган ҳолда телекоммуникация
тармоғидан фойдаланиб келган.
Шундан сўнг, 2024 йил 23 сентябрь куни Департаментнинг Учтепа туман
бўлими ходимлари томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда, Чилонзор
тумани, 3-мавзе, 44/1-уйнинг 3-қаватида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, 1
дона “STARLINK UTR-232/UTA232” русумли сунъий йўлдош тизими
ҳисобланган аппарат холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Ўзбекистон
Республикаси
Рақамли
технологиялар
вазирлиги
“Электромагнит мослашув маркази” ДУКнинг 24.09.2024 йилдаги №51-с сонли
далолатномасида, “STARLINK UTR-232/UTA232” русумли сунъий йўлдош
тизими ҳисобланган аппаратни республика ҳудудига олиб кириш, сотиш ва
ундан
фойдаланиш
рухсатномаси
расмийлаштирилмаганлиги,
ундан
рухсатномасиз фойдаланиш тақиқланиши кўрсатиб ўтилган.
Бундан ташқари, судланувчи А.Сидиков, судланувчилар Д.Юсупов,
К.Хамдамов, Б.Юсупов, Ж.Каримов ва бошқалар билан жиноий тил
бириктириб, “Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини
ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3926-сонли Қарорида кўрсатилган
тартибда лицензия олмасдан, фаолият юритаётган Жахон ахборот
интернетининг “binance.com” сайтидаги “Binance” крипто-биржасида криптоактивлар айланмасидан осон бойлик орттириш мақсадида, Д.Юсуповни номига
“Binance” крипто-биржасида фойдаланувчининг индивидуал рақами (User ID)
№811061479 бўлиб рўйхатдан ўтган аккаунтидан, Б.Юсуповни номига
“Binance” крипто-биржасида фойдаланувчининг индивидуал рақами (User ID)
№871491089 бўлиб рўйхатдан ўтган аккаунтидан ва Ж.Каримовни номига
“Binance” крипто-биржасида фойдаланувчининг индивидуал рақами (User ID)
№911477835 бўлиб рўйхатдан ўтган аккаунтидан фойдаланиб, Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида ноқонуний равишда крипто-активлар савдосини амалга
ошириш жиноий режасини тузишиб, Чилонзор тумани, 3-мавзе, 44/1-уйнинг 3қаватидаги хонада бўлган ноутбук ва телефон аппаратлари ёрдамида аноним
крипто-активлар билан савдо қилишдаги даромадларини яширин қолинишини
таъминлаш мақсадида, крипто-активларни сотиб олиш ва сотишда фойдаланиш
учун электрон ҳамёнига бир қанча пластик карталарни бириктириб, 2024 йил 02
май куни “Binance” крипто-биржасида Д.Юсуповни номига очилган
фойдаланувчининг индивидуал рақами (User ID) №811061479 бўлган профили
орқали 20619268032167571456-сонли ордер асосида дастлабки терговда
шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган номаълум шахснинг электрон
ҳамёнига 2.231,92 USDT крипто-активларни ўтказган ҳолда, ушбу криптоактивларни 30.000.000 сўмга сотишлик билан Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида тақиқланган крипто-активлар айланмасини амалга оширишган.
Шунингдек, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов ва бошқалар такроран 2024 йил 02 май куни “Binance”
крипто-биржасида Д.Юсуповни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал
рақами (User ID) №811061479 бўлган профили орқали 20619296132755701760сонли ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони
бўлмаган номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 2.333,35 USDT криптоактивларни ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 30.000.000 сўмга
сотишлик билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган криптоактивлар айланмасини амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран 2024 йил 02 май куни “Binance” криптобиржасида Д.Юсуповни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал рақами
(User ID) №811061479 бўлган профили орқали 20619376628867112960-сонли
ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган
номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 3.469,81 USDT крипто-активларни
ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 45.000.000 сўмга сотишлик билан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган крипто-активлар айланмасини
амалга оширишган.
Шунингдек, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов жиноий харакатларини давом эттириб такроран 2024
йил 03 май куни “Binance” крипто-биржасида Б.А.Юсуповни номига очилган
фойдаланувчининг индивидуал рақами (User ID) №871491089 бўлган профили
орқали 20619531652787683328-сонли ордер асосида дастлабки терговда
шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган номаълум шахснинг электрон
ҳамёнига 694,17 USDT крипто-активларни ўтказган ҳолда, ушбу криптоактивларни 9.000.000 сўмга сотишлик билан Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида тақиқланган крипто-активлар айланмасини амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран 2024 йил 03 май куни “Binance” криптобиржасида Б.Юсуповни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал рақами
(User ID) №871491089 бўлган профили орқали 20619538530497548288-сонли
ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган
номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 231,39 USDT крипто-активларни
ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 3.000.000 сўмга сотишлик билан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган крипто-активлар айланмасини
амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран 2024 йил 05 май куни “Binance” криптобиржасида Б.Юсуповни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал рақами
(User ID) №871491089 бўлган профили орқали 20620409606211588096-сонли
ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган
номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 1.928,56 USDT крипто-активларни
ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 25.000.000 сўмга сотишлик билан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган крипто-активлар айланмасини
амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран 2024 йил 05 май куни “Binance” криптобиржасида Д.Юсуповни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал рақами
(User ID) №811061479 бўлган профили орқали 20620369451715059712-сонли
ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган
номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 3.082,85 USDT крипто-активларни
ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 40.000.000 сўмга сотишлик билан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган крипто-активлар айланмасини
амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран 2024 йил 19 май куни “Binance” криптобиржасида Б.Юсуповни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал рақами
(User ID) №871491089 бўлган профили орқали 20625340592425869312-сонли
ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган
номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 2.601,83 USDT крипто-активларни
ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 32.000.000 сўмга сотишлик билан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган крипто-активлар айланмасини
амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран 2024 йил 05 июль куни “Binance” криптобиржасида Ж.Каримовни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал
рақами (User ID) №911477835 бўлган профили орқали 22642446882311122944сонли ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони
бўлмаган номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 22,78 USDT криптоактивларни ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 300.000 сўмга сотишлик
билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган крипто-активлар
айланмасини амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран 2024 йил 05 август куни “Binance” криптобиржасида Б.Юсуповни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал рақами
(User ID) №871491089 бўлган профили орқали 22653816575149961216-сонли
ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган
номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 1.530,22 USDT крипто-активларни
ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 20.000.000 сўмга сотишлик билан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган крипто-активлар айланмасини
амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран 2024 йил 08 август куни “Binance” криптобиржасида Д.Юсуповни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал рақами
(User ID) №811061479 бўлган профили орқали 22654892278978232320-сонли
ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган
номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 3.612,60 USDT крипто-активларни
ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 47.000.000 сўмга сотишлик билан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган крипто-активлар айланмасини
амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран 2024 йил 10 август куни “Binance” криптобиржасида Д.Юсуповни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал рақами
(User ID) №811061479 бўлган профили орқали 22655528174462382080-сонли
ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган
номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 3.683,59 USDT крипто-активларни
ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 48.000.000 сўмга сотишлик билан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган крипто-активлар айланмасини
амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран 2024 йил 10 август куни “Binance” криптобиржасида Д.Юсуповни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал рақами
(User ID) №811061479 бўлган профили орқали 22655560672561405952-сонли
ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган
номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 3.450,92 USDT крипто-активларни
ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 45.000.000 сўмга сотишлик билан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган крипто-активлар айланмасини
амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран, 2024 йил 10 август куни “Binance” криптобиржасида Д.А.Юсуповни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал
рақами (User ID) №811061479 бўлган профили орқали 22655868332566233088сонли ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони
бўлмаган номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 5.039,54 USDT криптоактивларни ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 65.000.000 сўмга
сотишлик билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган криптоактивлар айланмасини амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран, 2024 йил 14 август куни “Binance” криптобиржасида Д.Юсуповни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал рақами
(User ID) №811061479 бўлган профили орқали 22656956571022397440-сонли
ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган
номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 3.709,45 USDT крипто-активларни
ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 48.000.000 сўмга сотишлик билан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган крипто-активлар айланмасини
амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран, 2024 йил 18 август куни “Binance” криптобиржасида Д.Юсуповни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал рақами
(User ID) №811061479 бўлган профили орқали 22658506258502172672-сонли
ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган
номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 3.735,69 USDT крипто-активларни
ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 48.000.000 сўмга сотишлик билан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган крипто-активлар айланмасини
амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран, 2024 йил 19 август куни “Binance” криптобиржасида Д.А.Юсуповни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал
рақами (User ID) №811061479 бўлган профили орқали 22658793730784235520сонли ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони
бўлмаган номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 3.660,43 USDT криптоактивларни ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 47.000.000 сўмга
сотишлик билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган криптоактивлар айланмасини амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран, 2024 йил 19 август куни “Binance” криптобиржасида Б.Юсуповни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал рақами
(User ID) №871491089 бўлган профили орқали 22658760296406319104-сонли
ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган
номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 1.561,88 USDT крипто-активларни
ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 20.000.000 сўмга сотишлик билан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган крипто-активлар айланмасини
амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран, 2024 йил 20 август куни “Binance” криптобиржасида Д.Юсуповни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал рақами
(User ID) №811061479 бўлган профили орқали 22659145749793996800-сонли
ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган
номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 7.009,94 USDT крипто-активларни
ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 90.000.000 сўмга сотишлик билан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган крипто-активлар айланмасини
амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран, 2024 йил 20 август куни “Binance” криптобиржасида Д.Юсуповни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал рақами
(User ID) №811061479 бўлган профили орқали 22659278123412279296-сонли
ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган
номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 3.666,15 USDT крипто-активларни
ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 47.000.000 сўмга сотишлик билан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган крипто-активлар айланмасини
амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран, 2024 йил 21 август куни “Binance” криптобиржасида Д.Юсуповни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал рақами
(User ID) №811061479 бўлган профили орқали 22659453660264206336-сонли
ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган
номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 5.385,15 USDT крипто-активларни
ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 69.000.000 сўмга сотишлик билан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган крипто-активлар айланмасини
амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран, 2024 йил 21 август куни “Binance” криптобиржасида Ж.Каримовни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал
рақами (User ID) №911477835 бўлган профили орқали 22659663342386536448сонли ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони
бўлмаган номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 3.732,79 USDT криптоактивларни ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 48.000.000 сўмга
сотишлик билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган криптоактивлар айланмасини амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран, 2024 йил 24 август куни “Binance” криптобиржасида Ж.Каримовни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал
рақами (User ID) №911477835 бўлган профили орқали 22660757186140643328сонли ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони
бўлмаган номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 3.110,41 USDT криптоактивларни ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 40.000.000 сўмга
сотишлик билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган криптоактивлар айланмасини амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран, 2024 йил 25 август куни “Binance” криптобиржасида Д.Юсуповни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал рақами
(User ID) №811061479 бўлган профили орқали 22661044547613138944-сонли
ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган
номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 3.771,68 USDT крипто-активларни
ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 48.500.000 сўмга сотишлик билан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган крипто-активлар айланмасини
амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран, 2024 йил 27 август куни “Binance” криптобиржасида Д.Юсуповни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал рақами
(User ID) №811061479 бўлган профили орқали 22661635645168447488-сонли
ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган
номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 3.519,74 USDT крипто-активларни
ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 45.000.000 сўмга сотишлик билан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган крипто-активлар айланмасини
амалга оширишган.
Бундан ташқари, судланувчилар А.Сидиков, Д.Юсупов, К.Хамдамов,
Б.Юсупов, Ж.Каримов такроран, 2024 йил 16 сентябрь “Binance” криптобиржасида куни Ж.Каримовни номига очилган фойдаланувчининг индивидуал
рақами (User ID) №911477835 бўлган профили орқали 22668935223373475840сонли ордер асосида дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони
бўлмаган номаълум шахснинг электрон ҳамёнига 1.076,92 USDT криптоактивларни ўтказган ҳолда, ушбу крипто-активларни 14.000.000 сўмга
сотишлик билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган криптоактивлар айланмасини амалга оширишган.
Судланувчи А.Сидиков суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор бўлиб,
дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб, қуйидагиларни билдирди,
яъни у Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги “СанктПетербургский государственный университет гражданской авиации”
Университетига ўқишга 2010 йилда кирганлигини, ушбу ўқишни 2015 йил
июль ойида тамомлаб, Санкт-Петербург шаҳрида ҳориждан келган фуқароларга
яшаш ва ишлаш учун ҳужжатлар тайёрлашда ёрдам бериб юрганлигини, 2015
йил охирларида Санкт-Петербург шаҳрида ишлаб юрган вақтида, Юсупов
Дилмурод билан танишиб қолганлигини, ушбу вақтда Д.Юсупов ҳам ҳориждан
келган фуқароларга яшаш ва ишлаш учун ҳужжатлар тайёрлашда ёрдам бериб
юришини, бироқ у Д.Юсупов билан шерикчиликда ишламаганликларини, 2018
йил январь ойида Тошкент шаҳрига қайтиб келиб, маркетинг соҳасида ишлаб
келганини, яьни тадбиркорларга ўз маҳсулотларини реклама қилишда ёрдам
бериб келганлигини, 2019 йил бахор ойларида Д.Юсупов Санкт-Петербург
шаҳридан қайтиб келганлигини, сўнг Д.Юсупов билан кўришиб қолган вақтида,
бирга бирон-бир иш қилишини режа қилиб, 2019 йил бахор ойларидан бошлаб,
макулатура олиб-сотиш билан шуғулланиб юришганлигини, ушбу ишни 2019
йил ёз ойларига қадар ишлаб келишганлигини, бироқ иш ўхшамаганлиги
сабабли, ушбу ишни тўхтатишганини ва уни ўзи яна қайтиб, маркетинг
соҳасида ишлаб юрганлигини, 2022 йил бошларида ўзини номига “Perfectmall
International” МЧЖни давлат рўйхатидан ўтказганлигини, ушбу МЧЖ
таъсисчиси ва директори ўзи бўлганлигини, мазкур жамиятнинг фаолият тури
маркетинг соҳасида хизмат кўрсатишдан иборат бўлганлигини, бундан ташқари
2022 йил ёз ойида “TG Forem” МЧЖни давлат рўйхатидан ўтказганини, ушбу
МЧЖ таъсисчиси ва директори ўзи бўлганлигини, 2023 йил май ойида
маркентинг соҳасида ишлари яхши бўлганлиги сабабли, ўзи учун ишини
кенгайтириш мақсадида офис олмоқчи бўлганини ва Чилонзор тумани, 3-мавзе,
44/1-уйнинг 3-қаватидаги бир хонани ижарага олганлигини, дастлаб ушбу
офисда бир ўзи ишлаб келганини ва ушбу иш фаолиятини 2023 октябрь ойида
тўхтатганини, ушбу вақтда Д.Юсупов билан суҳбатлашиб қолган вақтида,
Д.Юсупов ўзига интернет соҳасида ишлаш мақсадида офис қидириб
юрганлигини айтганини, у Д.Юсуповга ўзи ижарага олган офисни
бўшатаётганлигини, агар ҳоҳласа офисни ижарага олишини айтганлигини,
шунда Д.Юсупов бунга рози бўлганида, у Д.Юсупов билан ижарага берган
шахсни таништириб қўйганлигини, 2024 йил январь ойида Яшнобод тумани,
КХАЙ кўчаси, 32-уйда жойлашган “Numa Family” номли компанияга директор
вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб ишга кирганлигини, ушбу
компаниянинг фаолият тури табиий гиёҳлардан дори-дармонлар тайёрлаб ўз
маҳсулотларини интернет ижтимоий тармоғи орқали сотишини, ушбу
компанияда 2024 йил май ойига қадар ишлаб келганлигини, 2024 йил май
ойидан бошлаб яна қайта маркетинг соҳасида ишлаб келганлигини, иш
жараёнида Д.Юсуповга берган офисга борган вақтида, офиснинг чап томондаги
хонасида Д.Юсупов ва уни укаси Ботир ноутбукда қандайдур иш қилиб
ўтиришган эканини, ушбу офис 2 та хонадан иборат бўлиб, ўнг томондаги
хонаси бўш турганлигини кўриб, Д.Юсуповга агарда офисни ўнг томондаги
хонасини ишлатишмаётган бўлса, унга бериб туришини, мебель соҳасида иш
бошлаб, ушбу ерни офис сифатида юритишини айтганлигини, шунда Д.Юсупов
бунга рози бўлганини, сўнг 2024 йил май ойида ушбу хонани таъмирлашни
бошлаб, июнь ойида таъмирлашни тугатганлигини, 2024 йил июнь ойида
офисдаги хонада иш бошлаганини ва мижозларни қабул қилишни
бошлаганлигини, келган мижозларга мебелларни каталогини кўрсатиб,
мижозларга ёққан ва тўғри келган мебелларни мебел ясовчи цехларга буюртма
беришини, офисда ўтирган вақтида, Д.Юсуповни хонасига кирмас эканини ва
улар нима фаолият билан шуғулланишини билмаганлигини, улардан нима иш
билан шуғулланишаётганлигини сўрамаганини ва улар ҳам унга бу ҳақида
айтишмаганлигини, 2024 йил август ойида интернет тезлигини етмаслиги ва
орада узилишлар бўлганлиги сабабли, интернет ижтимоий тармоғидан
“STARLINK” қурилмасини қидиришни бошлаганлигини, ушбу “STARLINK”
қурилмаси Ўзбекистонда фаолияти рухсат этилган провайдерларга
боғланмасдан, тўғридан-тўғри космик спутникка уланиш орқали, интернет
тезилигини секундига 350 MB/s.гача ошириб беришини, сўнг у интернет
ижтимоий тармоғи орқали ушбу аппаратни Қозоғистон Республикасида 1.700
АҚШ долларига сотилаётганлигини кўриб, ушбу шахсга “WhatsApp”
мессенджери орқали ёзиб, унга “STARLINK” қурилмасини сотиб олмоқчи
эканлигини, Тошкент шаҳрида яшашлигини, қандай қилиб ушбу шахсдан
мазкур аппаратни сотиб олишини айтганида, номаълум шахс унга Тошкент
шаҳрида ҳам ушбу “STARLINK” қурилмасини сотувчи ҳамкасби борлигини
айтиб, ушбу шахсни телефон рақамини берганлигини, сўнг у ушбу шахс берган
телефон рақамга қўнғироқ қилганини ва ўзини исмини “Бахтиёр” деб
таништирган шахс билан суҳбатлашганида, “Бахтиёр” унга ушбу аппаратни
1.700 АҚШ долларига сотишини ва ўзи аппаратни ўрнатиб, ишлатиб беришини
айтганлигини, у бунга рози бўлганини, орадан 7 кун вақт ўтиб, “Бахтиёр” у
ишлаётган офисга келиб, “STARLINK” қурилмасини ўрнатиб, ишлатиб
берганини, у ушбу шахсга офисда 1.700 АҚШ долларини ушбу кундаги курсга
ҳисоблаб, 21.600.000 сўм пул берганини, сўнг у офисда ушбу аппаратни 20-25
кун давомида ишлатиб келганлигини, 2024 йил 23 сентябрь куни офисга
фуқаролик кийимида бўлган шахслар кириб, ўзларини Тошкент шаҳар ИИББ
АТСЖҚКБ ходими деб таништириб, у ишлатаётган “STARLINK” қурилмасини
ундан расмийлаштириб олишганини, бундан ташқари офисдаги Д.Юсупов ва
уни шерикларини ҳам хонасига кириб, улар томонидан фойдаланиб келаётган
техникаларни расмийлаштириб олишганлигини, у фақатгина “STARLINK”
қурилмасини рухсатсиз бир ўзи ишлатганлигини, аммо криптовалюта савдоси
билан шуғулланмаганлигини, ҳозирда қилган қилмишларидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини айтиб, оилавий шароитини инобатга олиб, енгиллик беришни
сўради.
Судланувчи Д.Юсупов суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор бўлиб,
дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб, қуйидагиларни билдирди,
яъни у дўкон ва бошқа савдо қилувчи масканларда ўрнатилган касса аппаратига
чек қоғозларни етказиб бериш билан 2021 йилдан то 2024 йилга қадар
шуғулланиб келганлигини, бундан ташқари Чилонзор тумани, 3-мавзе, 44/1уйда мебеллар савдоси билан шуғулланиб келганлигини, ушбу мебел дўконида
дўсти Сидиқов Азиз билан шуғулланганлигини, у жуда кўп интернет ижтимоий
тармоғида, айниқса “instagram” ўтирганлиги сабабли, кўп фирибгарлар машҳур
инсонларни номи остидан фойдаланиб, фуқароларни пулларини жиноий йўл
билан қўлга киритиш билан шуғулланиб юрганлигини кўриб, бундан жахли
чиқиб юрганини ва унда айнан 2024 йил апрель ойидан бошлаб, ушбу
фирибгарларга қарши курашиш мақсади пайдо бўлганлигини, дастлаб у
фирибгарларни ишлаш механизмини ўрганиб чиққанлигини, ўрганиш
жараёнида “instagram” ижтимоий тармоғида фирибгарлар машҳур инсонларни
номи остидан фойдаланиб гўёки тез фурсатларда фуқароларни пулларини
кўпайтириб бериш тўғрисида эълонлар жойлаб, ушбу ёлғон эълонга ишонган
фуқаро ҳавола орқали кириб, ўзининг пластик карта маълумотларини жойлаб,
натижада пластик картасида бўлган пул маблағларидан айрилиб қолишлигини
билганини, шунда у ишини дастлаб машҳур бўлган “Binance” криптобиржасига ўхшаш бўлган биржа дастурини Ўзбекистон Республикасида яратиш
бўлганлигини, у дастлаб Чилонзор тумани, 3-мавзе, 44/1-уйда жойлашган мебел
дўконидан мебелларни йиғиштириб, ушбу ерда амалга оширмоқчи бўлган иши
учун офис қилганини, сўнг у дастур ишлаб чиқиш учун ёрдамга укаси Юсупов
Ботир ва Юсупов Шохрухни чақирганлигини, у ўзи фойдаланиб келган 4 дона
ноутбукларини (Acer, HP) дастурни ишлаб чиқишда фойдаланиш учун офисга
олиб келганлигини, 2024 йил сентябрь ойини бошларида офисга ишлаш учун
Каримов Жахонгир ва Хамдамов Комилжон келганлигини, сентябрь ойини
ўрталарида эса Тўхтаев Фирдавс келганини, у дастур механизмини ишлаб
чиқиш учун, “Малика” савдо мажмуасидаги бир дўкондан 10 дона янги
“Redmi” телефон аппаратларини сотиб олиб, офисга олиб келганлигини, бундан
ташқари ушбу иш учун қолган барча телефон аппаратларини “Olx” ижтимоий
тармоғидаги унга нотаниш бўлган шахсдан сотиб олганлигини, офисда укаси
Ботир, Фирдавс, Жахонгир телефон аппартларини ишлашини таъминлаб
туриш, телефон аппаратларига қандайдур дастур керак бўлиб қолса, ушбу
дастурни интернетдан юклаб олишини, укаси Шохрух компьютерни ва уни
дастурлашларини яхши тушунганлиги боис, ноутбукларга керакли дастурлар
ўрнатиб берганлигини, Комил эса уларни ишига умуман аралашмаслигини,
Комил фақатгина офисда барчаларга овқат тайёрлашини, у “Binance” крипто-
биржасини тушуниб олиш учун, 2024 йил апрель ойида ушбу биржада аккаунт
очиб, савдо қилишни ўрганганлигини, ўрганишидан мақсад Ўзбекистон
Республикасида ушбу дастурга ўхшаш дастур яратиш эканлигини, Сидиқов
Азиз ушбу ишларга умуман аралашмаганлигини, иш жараёнида офисда
ноутбукларга “Desent” дастури юклаб олинини, ушбу “Desent” дастурини
вазифаси USDT крипто-активи савдоси учун хизмат қилишини, ушбу дастурда
фақатгина у ишлашини, сабаби дастурни у тушунишини, иш жараёнида унга
пластик карталар керак бўлганлиги, яьни пластик карталарда пул айлантириш
учун, ўзини номида бўлган турли банклардан расмийлаштирилган 10 дона
пластик картадан фойдаланганини, бундан ташқари укаси Ботирни ҳам 10 дона
пластик карталаридан фойдаланганлигини, Ботирни ҳам номига 2024 йил май
ёки июнь ойида “Binance” крипто-бижрасида аккаунт очган эканини ва ушбу
аккаунтдан ҳам ўзи фойдаланганлигини, бундан ташқари иш учун яна бошқа
пластик карта керак бўлганини ва иш жараёнида “telegram” мессенджери
орқали унга нотаниш бўлган гуруҳларга хар бир пластик картани 200.000
сўмдан сотиб олиш учун эълон берганини, сўнг унга нотаниш бўлган шахслар
алоқага чиқиб, ўзларини номларига турли банклардан пластик карталар
расмийлаштириб, офисга олиб келиб берганини, у эса ушбу шахсларнинг
пластик карталарига хар бир пластик карта учун 200.000 сўм пулларни ўтказиб
берганлигини, 2024 йил 23 сентябрь куни офисда у, Ботир, Шохрух, Комил,
Жахонгир ва Фирдавс ишлаб ўтирган вақтларида, офисга фуқаролик кийимида
бўлган шахслар кириб, ўзларини Тошкент шаҳар ИИББ АТСЖҚКБ ходими деб
таништириб, офисда бўлган барча ноутук, телефон аппаратлари ва пластик
карталарни расмийлаштириб олишганлигини, аммо унинг ва бирга ишлаган
шерикларининг “STARLINK” қурилмасига алоқаси йўқлигини, улар бу
қурилмадан фойдаланмаганликларини, ўзи умуман уларга криптоактивлар
савдоси билан шуғулланиш учун оддий тезликдаги интернет тармоғи кифоя
қилишини, бунинг учун жуда катта тезлик шарт эмаслигини, ҳозирда қилган
қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймонлигини айтиб, оилавий шароитини
инобатга олиб, енгиллик беришни сўради.
Судланувчи К.Хамдамов суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор бўлиб,
дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб, қуйидагиларни билдирди,
яъни у ишлаш мақсадида иш қидириб юрган вақтида, 2024 йил январь ойини
бошларида “Olx” интернет сайтида дўкон ва бошқа савдо қилувчи
масканлардаги касса аппаратига чек қоғози сотувчи агент кераклиги тўғрисида
эълон берилганлигини, шунда у эълонга илова қилинган телефон рақамига
қўнғироқ қилганида, ўзини исмини Дилмурод деб таништирган шахс у билан
суҳбатлашганини, у Д.Юсуповга иш юзасидан қўнғироқ қилаётганлигини
айтганида, Д.Юсупов унга кўришиб гаплашиб олишларини айтиб, ўзи турган
жойни жойлашув манзилини ташлаб берганлигини, сўнг у Чилонзор тумани, 3мавзе, 44/1-уйга борганлигини, мазкур бино 3-қаватдан иборат бўлиб, ушбу
бинони 3-қаватига чиқиб, чап қўлда бўлган 1-эшикка кирганлигини, хонага
кирганида, хонада Д.Юсупов уни кутиб олганини, Д.Юсупов унга иши дўкон ва
бошқа савдо қилувчи масканлардаги касса аппаратига чек қоғози етказиб
беришини, янги мижозлар топишини, қанча кўп мижозлар топса, шунча яхши
фойда кўришини айтганлигини, қанча кўп чек қоғозларини сотса, ойлигини
ишлашига қараб беришини айтганлигини, ушбу вақтда иши йўқлиги учун бунга
рози бўлганлигини, сўнг ишлашни бошлаганини, иши ҳар куни кўчада юриб,
дўкон ва бошқа савдо қилувчи масканларга чек қоғозини етказиб бериш билан
ўтишини, шу сабабли, у офисга бормаслигини, ушбу вақтда у бу ишидан
ташқари трединг соҳасига ҳам қизиқиб, интернет орқали видеодарсликларни
кўриб, ўрганиб ўтиришини, трединг соҳасига қизиқишини Дилмурод ҳам
билишини, 2024 йил июнь ойини бошларида ойлик маошини олиш мақсадида,
Дилмуродни офисига боришганлигини, ушбу вақтда офисда, кейинчалик унга
таниш бўлган Дилмуродни укаси Ботир ҳам борлигини, Дилмурод билан
кўришганимда, уни чарчаб, куни бўйи кўча-кўйда иссиқ хавода юрганига
ачиниб, ишлари қандай эканлигини сўраганлигини, у Д.Юсуповга иссиқда
ишлаш қийин эканлигини айтганида, Д.Юсупов унга агар ҳоҳласа, ишидан
ташқари офисга келиб, ишлаб юришини, қора рангли моноблок беришини,
ушбу моноблокда ўзини ишини қилиб ўтиришини айтганлигини, шунда у бунга
рози бўлганида, ушбу офисда турган моноблокни унга берганлигини, у ушбу
моноблокда трединг соҳасини ўрганишда давом этиб келганлигини, ушбу офис
ичида 2 та хона бўлиб, унга йўлакдан стол бериб, жой ажратишган эканлигини,
офисга кирганда чап қўлдаги хонада Д.Юсупов ва Ботир ҳамда Шохрух,
Жахонгир ўтиришганини, у Шохрух ва Жахонгирни 2024 йил август ойидан
бошлаб таниганлигини, бироқ уларни офисга июнь ойида келган вақтида ҳам
кўрган эканлигини, офисга кирилганда ўнг қўлдаги хона эса бирон-бир иш
юзасидан келган фуқаро билан суҳбатлашиш учун ажратилган хона
эканлигини, Дилмурод, Шохрух, Ботир, Жахонгир хонада ноутбук ва
телефонларда қандайдур амалиётни бажариб ўтиришини, бироқ уларни нима
иш қилиб ўтиришини билмаганлигини, сўнг қизиқиб, Д.Юсуповдан нима иш
қилишаётганлигини сўраганида, Д.Юсупов унга агар ҳоҳласа, улар билан
ишлашини, вазифаси “telegram” мессенджеридан келган пластик карта
рақамларига Д.Юсупов айтган пулларни ўтказиб туришдан иборатлигини
айтганлигини, у бунга қизиқмаганлиги учун ўзини ишини қилишини айтиб,
йўлакдаги ўзига берилган моноблокда трединг соҳасини ўрганишда давом
этганлигини, у гох-гохида офисда тунаб қолишини, 2024 йил 13 сентябрь куни
тоби бўлмай қолганлиги учун, уйга кетганлигини, уйда ётиб даволаниб, 2024
йил 23 сентябрь куни офисга борганлигини, офисга борган вақтида, офисда
унга олдиндан таниш бўлмаган Фирдавс исмли йигит ҳам юрганлигини, у
Фирдавс билан салом-алик қилиб, ушбу ерда нима иш қилаётганлигини
сўраганида, Фирдавс унга иш ўрганаётганлигини айтганлигини, ушбу куни
тушлик вақтида овқатланиб ўтирганида, офисга фуқаролик кийимида бўлган
шахслар кириб, ўзларини Тошкент шаҳар ИИББ АТСЖҚКБ ходими деб
таништириб, офисда бўлган барча ноутук, телефон аппаратлари ва пластик
карталарни расмийлаштириб олиб, уларни ўзлари билан Тошкент шаҳар ИИББ
АТСЖҚКБга олиб боришганлигини, аммо унинг ва бирга ишлаган
шерикларининг “STARLINK” қурилмасига алоқаси йўқлигини, ўзи
криптоактивлар савдосини шунчаки ўрганиб ўтирганлигини, ҳозирда қилган
қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймонлигини айтиб, оилавий шароитини
инобатга олиб, енгиллик беришни сўради.
Судланувчи Б.Юсупов суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор бўлиб,
дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб, қуйидагиларни билдирди,
яъни у 2024 йил март ойида акаси Юсупов Дилмурод унга иш борлигини, ўзини
ишига ёрдам беришини, ойлик иш ҳаққи сифатида хафтасига 1.000.000 сўмдан
бериб боришини айтганлигини, ушбу вақтда акаси мебель сотиш билан
шуғулланиб келишини, шунда акасини таклифига рози бўлганини, акаси уни
ўзини ишхонасига, яьни Чилонзор тумани, савдо марказини олдидаги 3 қаватли
бинога олиб борганлигини, сўнг ушбу бинонинг 2-қаватида жойлашган офисга
киришганлигини, ушбу офисни икки хонаси бўлиб, хоналар ўнг ва чап томонда
жойлашган эканлигини, ушбу офисда акасини таниши Сидиков Азиз ҳам
борлигини, офис ичидаги столда 2 дона ноутбук, 10 дона телефон аппаратлари
бор эканлигини, дастлаб акаси Д.Юсупов офисни таъмирлашни, сўнг ишни
бошлашни айтганлигини, бироқ айнан нима иш қилишини айтмаганлигини,
сўнг ушбу офисни июнь ойида таъмирдан чиққанлигини, офис таъмирдан
чиққанидан сўнг, акаси унга офисдаги столда турган телефонлардан бирини
бериб, иши ушбу телефон аппаратига уланган пластик картада бўлган пулларни
банк иловалари орқали Д.Юсупов айтган пластик карталарга ўтказишдан
иборатлигини, бир телефон билан амалиётни бажариб бўлганидан сўнг,
телефон аппаратини яна қайта стол устига қўйиб, бошқа телефон аппаратини
олиб, пластик картада мавжуд пул маблағларини текшириб, пул маблағлари
мавжуд бўлса Д.Юсупов айтган пластик картага ўтказишини айтганлигини,
сўнг у акаси айтган ишларни қилишни бошлаганлигини, хар куни 4-5 дона
телефон аппаратидан акаси айтган пластик карталарга 10-20 та транзакциялар
орқали, 3.000.000 сўмдан 10.000.000 сўмгача пул ўтказишини, ушбу вақтда
акаси Д.Юсупов ноутбукда ишлаб ўтиришини ва Д.Юсупов билан бир хонада
ўтириб ишлаганлигини, бироқ нима иш қилаётганлигини билмаганлигини, 2024
йил июнь ойида уларни офисига унга олдиндан таниш бўлмаган Комил исмли
шахс ҳам келиб қўшилганлигини, Комилни ушбу офисга акаси Д.Юсупов олиб
келганлигини, Комил офисда ҳўжалик ишлари билан шуғулланишини, бироқ
Комил акаси Д.Юсупов билан бошқа иш билан шуғулланган ёки
шуғулланмаганлигидан хабари йўқлигини, сўнг офисга унга олдиндан таниш
бўлмаган Жахонгир исмли йигит ҳам келиб қўшилганлигини, Жахонгир офисга
ким орқали келганлигидан хабари йўқлигини, Жахонгир офисда айнан нима иш
қилишини билмаганлигини, бироқ Жахонгирга акаси Д.Юсупов қандайдур
ишларни қилишини айтиб келишини, бу вақтда у ўз ишларини қилиб
ўтирганлиги ва бошқа нарсаларга чалғимаганлиги сабабли, уларга эътибор
бермаганлигини, ора-орада укаси Юсупов Шохрух ҳам уни олдига келиб,
онлайн ўйинларни ўйнаб кетишини, 2024 йил сентябрь ойида офисга укаси
Юсупов Шохрух келиб қўшилиб, ушбу офисда ноутбуклар техник хизмат
кўрсатиш билан шуғулланиб келганлигини, сабаби Шохрух дастурчи
бўлганлиги сабабли, ушбу сохани яхши билишини, укаси Шохрух у ва акасини
ишларига умуман аралашмаганини, бундан ташқари сентябрь ойида офисга
унга олдиндан таниш бўлмаган Фирдавс ҳам келиб қўшилганлигини, Фирдавс
офисда дастлаб уларни қилаётган ишларини кўриб ўрганиб юрганлигини,
сабаби акаси Юсупов Дилмурод Фирдавсга уларни қилаётган ишини кўриб
ўрганиб туришини, сўнг мустақил равишда ишлашини айтган эканлигини, 2024
йил 23 сентябрь куни офисда ўтирган вақтида, офисга фуқаролик кийимида
бўлган шахслар кириб, ўзларини Тошкент шаҳар ИИББ АТСЖҚКБ ходими деб
таништириб, офисда бўлган барча ноутук, телефон аппаратлари ва пластик
карталарни расмийлаштириб олишганлигини, аммо унинг ва бирга ишлаган
шерикларининг “STARLINK” қурилмасига алоқаси йўқлигини, улар бу
қурилмадан фойдаланмаганликларини, ўзи умуман уларга криптоактивлар
савдоси билан шуғулланиш учун оддий тезликдаги интернет тармоғи кифоя
қилишини, бунинг учун жуда катта тезлик шарт эмаслигини, ҳозирда қилган
қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймонлигини айтиб, оилавий шароитини,
ёшлигини инобатга олиб, енгиллик беришни сўради.
Судланувчи Ж.Каримов суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор бўлиб,
дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб, қуйидагиларни билдирди,
яъни у 2024 июль ойида Сидиков Азиз ака ундан пластик картадан бирон-бир
пластик картага пул ўтказишни билишини, “Click” ва “Payme” иловаларида
ишлашни билиши ҳақида сўраганида, у А.Сидиковга бу амалиётни билишини
айтганида, А.Сидиков унга иш борлигини, иши офисда ўтириб, пластик
картадан бошқа пластик картага пул ўтказишдан иборат эканлигини, ойлик иш
ҳаққи сифатида бир хафтада 1.000.000 сўмдан бериб боришини айтганлигини,
ушбу вақтда ўзи ишлаб турган официантлик қилиш унга маъқул келмаганлиги
сабабли А.Сидиковни таклифига рози бўлганлигини, орадан 1-2 кун вақт ўтиб,
у А.Сидиков айтган манзилга, яьни Чилонзор тумани, эски савдо маркази
олдига бориб, ушбу ердаги 3 қаватлик бинонинг 2-қаватига чиқиб, офисга
кирганлигини, офисда А.Сидиков уни кутиб олганлигини, ушбу офисни ичида
2 та хона борлиги ва ушбу ерда кейинчалик исмлари унга таниш бўлган
Дилмурод, Комил, Ботир ноутбук ва телефон аппаратларида қандайдур
амалиётни бажариб ўтирганлигини, шунда А.Сидиков уни Дилмурод, Комил,
Ботир билан таништирганини ва ишини Дилмурод ўргатишини айтганлигини,
Дилмурод унга ноутбук ва телефонда қандай иш қилаётганлигини кузатиб
туриб, ўрганишини айтганлигини, шунда у Дилмуродни қандай иш қилишини
кузатиб турганида, Дилмурод ноутбукда кейинчалик номи унга таниш бўлган
“Desend” дастурига кирганлигини, шунда ушбу дастурда пластик карта рақам
ва ушбу картага қанча миқдорда пул ташланиши ҳақида хабар келганлигини,
шунда Дилмурод олдида турган телефон аппарати орқали “Click” ёки “Payme”
мобил иловасига кириб, иловага уланган пластик картадан дастурда пайдо
бўлган пластик картага маълум бир миқдорда пул ўтказганлигини, бу жараённи
2-3 кун кузатиб, ўрганиб олганлигини, сўнг Дилмурод унга ноутбук бериб,
ноутбукда Ботир билан бирга ишлашини айтиб, хонадаги столда турган
телефон аппаратларидан бирини олиб, ҳисобини текшириб, қайси телефон
аппаратидаги пластик картада пул бўлса, ушбу картадан пул ўтказаверишини
айтганлигини, улар офисдаги чап томондаги хонада ишлаган эканлигини, ушбу
хонадаги столда 30-40 дона телефон аппаратлари ва 50-60 дона пластик карта
борлигини, телефон аппаратларини хар бири маълум бир ишчига тегишли
бўлмасдан, хар ким хар қайси телефондан фойдаланиб, пластик картада бўлган
пулларни ўтказиб, сўнг телефон аппаратини қайтиб столга қўйиб, бошқа
телефон аппаратидан фойдаланиб бораверишини, хамма телефон аппаратида
бир хил пароль ўрнатилган эканлиги, яьни “0000” пароли ўрнатилганлигини, у
Дилмурод берган ноутбукда Ботир билан бирга Дилмурод кўрсатган амалиётни
бажариб боришганлигини, яьни столда турган телефон аппаратларидан бирини
олиб, пластик картани ҳисобини текширишини, пластик картада камида 30.000
сўм ва кўпи билан 4.000.000 сўм бўлишини, бироқ Дилмурод унга кўпи билан
пластик картага 2.000.000 сўм пул ўтказишини айтишини, ушбу ерда Дилмурод
ишга тушунмаганларга тушунтириб, ишларни тақсимлаб ва ўзи ҳам улар
қилаётган ишни қилишини, Азиз эса офисга хафтада 2-3 маротаба келиб, улар
билан кўришиб, Дилмурод билан офисни ўнг томонидаги хонага кириб
суҳбатлашишини, бироқ уларни нима ҳақида суҳбатлашишганлигини
билмаслигини, Азиз ва Дилмурод улар ўтирган хонага келиб суҳбатлашишган
вақтда, улар ишга яна ишчи керак бўлиши ҳақида гаплашганлигини эшитган
эканлигини, 2024 йил 23 сентябрь куни офисда ўтирган вақтида, офисга
фуқаролик кийимида бўлган шахслар кириб, ўзларини Тошкент шаҳар ИИББ
АТСЖҚКБ ходими деб таништириб, офисда бўлган барча ноутук, телефон
аппаратлари ва пластик карталарни расмийлаштириб олишганлигини, аммо
унинг ва бирга ишлаган шерикларининг “STARLINK” қурилмасига алоқаси
йўқлигини, улар бу қурилмадан фойдаланмаганликларини, ўзи умуман уларга
криптоактивлар савдоси билан шуғулланиш учун оддий тезликдаги интернет
тармоғи кифоя қилишини, бунинг учун жуда катта тезлик шарт эмаслигини,
ҳозирда қилган қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймонлигини айтиб,
оилавий шароитини, ёшлигини инобатга олиб, енгиллик беришни сўради.
Судланувчилар
А.Сидиков,
Д.Юсупов,
К.Хамдамов,
Б.Юсупов,
Ж.Каримовларнинг айби, уларнинг суд мажлисида ўз айбига қисман иқрорлик
билдириб берган кўрсатувлари ҳамда суд мажлисида кўрсатувлари ўқиб
эшиттирилган гувоҳлар Ш.Юсупов, Ф.Тўхтаев, А.Лачинов, А.Валиевларнинг
кўрсатувларидан ташқари дастлабки тушунтириш хатлари, нарсани олиш
баённомаси, нарсани кўздан кечириш баённомаси ва ашёвий далил деб эътироф
этиш қарори, экспертиза хулосалари, таниб олиш баённомаси, кўрсатувларни
ҳодиса содир бўлган жойда текшириш тергов ҳаракати, юзлаштириш
баённомалари,
“Binance”
криптобиржаси
маълумотномаси,
банк
маълумотномаси ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан
тасдиқланади.
Суд судланувчи А.Сидиковнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берар экан,
унинг ҳаракатлари:
-телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз)
фойдаланиш, яъни ўрнатилган ҳимоя тизимларини четлаб ўтган ҳолда
телекоммуникация тармоғидан фойдаланиш ва халқаро трафикни ўтказиш
мақсадида телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз)
фойдаланиш, шунингдек мазкур мақсадлар учун мўлжалланган махсус
дастурий ёки аппарат воситаларини қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) сақлаш
ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиш, бир гуруҳ шахслар
томонидан олдиндан жиноий тил бириктиришда ифодаланган Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 2787-моддаси 2-қисми «а» банди билан;
-крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш, яъни
крипто-активларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш,
белгиланган тартибда лицензия олмасдан крипто-активлар айланмаси
соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш ёхуд криптоактивлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари томонидан аноним
крипто-активлар билан операцияларни амалга ошириш, такроран, бир гуруҳ
шахслар томонидан олдиндан тиб бириктириб содир этилишида ифодаланган
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2788-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари билан
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд судланувчи А.Сидиковнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берар экан,
унинг ҳаракатлари:
-жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, яъни мулк
(пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк) жиноий фаолият натижасида топилган
бўлса, уни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг
келиб чиқишига қонуний тус бериш, худди шунингдек бундай пул маблағлари
ёки бошқа мол-мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф
этиш, кўчириш усулини, пул маблағларига ёки бошқа мол-мулкка бўлган
ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки унинг кимга қарашлилигини яшириш ёхуд сир
сақлашда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 243-моддаси билан
нотўғри квалификация қилинган.
Суд
судланувчилар
Д.Юсупов,
К.Хамдамов,
Б.Юсупов,
Ж.Каримовларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берар экан, уларнинг
ҳаракатлари:

Дастлабки тергов органи томонидан эълон қилинган айбловга кўра
судланувчи Сидиков Азизбек Муродиллоевич ўзининг жиноий шериклари
Юсупов Дилмурод Абдулазизович, Тўхтаев Фирдавс Тўлқин ўғли, Юсупов
Шохрух Абдулазиз ўғли, Юсупов Ботир Абдулазиз ўғли, Каримов Жахонгир
Зокиржонович, Хамдамов Комилжон Мохирхоновичлар билан олдиндан
жиноий тил бириктириб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
22.12.2020 йидаги №801-сонли қарорининг 2-иловаси “Радиоэлектрон
воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки)
ўрнатиш (қуриш), олиб кириш, фойдаланишга рухсат бериш тартиби
тўғрисида”ги Низомга асосан, Радиоэлектрон воситалардан Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида “Электромагнит мослашув маркази”нинг махсус
рухсатномаларисиз олиб кириш, сотиш ва ундан фойдаланиш тақиқланишини
кўрсатиб ўтилган бўлишига қарамасдан, 2024 йил август ойида “Бахтиёр”
исмли
номаълум
шахсдан
1.700
АҚШ
долларига
“STARLINK
UTR-232/UTA232” русумли сунъий йўлдош тизимини сотиб олиб, ушбу сунъий
йўлдош тизимини Чилонзор тумани 3-мавзе, 44/1-уйнинг 3-қаватидаги хонага
ўрнатиб, ўрнатилган ҳимоя тизимларини четлаб ўтган ҳолда телекоммуникация
тармоғидан фойдаланиб келишганлиги кўрсатиб ўтилган.
Ваҳоланки, дастлабки тергов жараёнида олиб борилган техник йўсиндаги
текширувлар натижасида “STARLINK UTR-232/UTA232” русумли сунъий
йўлдош тизимини орқали криптоактивлар савдоси амалга оширилганлиги
ҳақида маълумотлар аниқланмаган ва бу қурилма айнан А.Сидиков томонидан
сотиб олинган бўлиб, суд мажлисида унга берилган саволларга жавобан
А.Сидиков ушбу қурилмадан фақат ўзи фойдаланганлигини, бошқа ҳеч кимга
ундан фойдаланишга рухсат ва паролларни бермаганлигини ва бошқаларда
ундан фойдаланиш учун имконият мавжуд эмаслигини айтиб ўтди. Бундан
ташқари бошқа судланувчилар Ж.Каримов, Б.Юсупов, Д.Юсупов ва
К.Хамдамовлар ҳам “STARLINK UTR-232/UTA232” қурилмасига уларнинг
алоқалари йўқлигини, уларга криптоактивлар савдоси билан шуғулланиш учун
оддий тезликдаги интернет тармоғи кифоя қилишини, бунинг учун жуда катта
тезлик шарт эмаслигини айтишган бўлиб, дастлабки тергов даврида ўтказилган
техник тадқиқотлар жараёнида криптоактивлар савдоси билан боғлиқ барча
жараёнлар ушбу судланувчилардан олиб қўйилган уяли телефон
аппаратларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилганлиги аниқланган.
Маълумки, ушбу телефон аппаратлари улар уланган мобил интернетдан
фойдаланган ҳолда интернет тармоғида кўплаб амалиётларни бажаришга,
жумладан криптоактивлар савдоси учун зарур бўлган биржалар
плаформаларига кира олиш имкониятларига ҳам эга ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 23-моддасига асосан айбдорликка оид
барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса,
гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши
лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон
қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши
керак.
Ушбу келтирилган асосларга кўра суд судланувчилар Ж.З.Каримов,
Б.А.Юсупов,
Д.А.Юсупов,
К.М.Хамдамовларни
“STARLINK
UTR-232/UTA232” русумли сунъий йўлдош тизимини сотиб олиб, ушбу сунъий
йўлдош тизимини ўрнатиб, ўрнатилган ҳимоя тизимларини четлаб ўтган ҳолда
телекоммуникация тармоғидан фойдаланиб келиш билан боғлиқ эизод
юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2787-моддаси 2-қисми «а» банди
билан айбсиз деб топишни ва оқлашни лозим топади.
Шунингдек дастлабки тергов органи томонидан эълон қилинган айбловга
кўра А.Сидиков, ўзининг жиноий шериклари Ж.Каримов, Ф.Тўхтаев,
Ш.Юсупов, Б.Юсупов, Д.Юсупов ва К.Хамдамов билан содир этган
жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилмай қолишганлигидан унумли
фойдаланиб, ўзларининг жиноий ҳаракатларини қасддан давом эттириб,
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш мақсадида,
“Binance” крипто-биржасида Д.Юсупов, Б.Юсупов ва Ж.Каримовни номига
расмийлаштирилган аккаунтлари орқали 2024 йил 02 май кунидан то 16
сентябрь кунига қадар 25 та транзакцияларни амалга ошириб, жами 77.848
USDT крипто-активлардан келиб тушган пул маблағларини ўзларинининг
турли пластик карталарига ўтказиш орқали эгаллаганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 11
февралдаги
1-сонли
«Жиноий
фаолиятдан
олинган
даромадларни
легаллаштиришга оид ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари
тўғрисида»ги қарори 5-бандида, судлар даромадларни легаллаштиришни
жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш жиноятидан
фарқлашлари лозим. Жумладан, жиноят (масалан, ўзганинг мулкини талонторож қилиш) натижасида топилган мулкни олиш ёки ўтказиш, агар бундан
мулкка қонуний эгалик кўриниши берилмаётган бўлса (масалан, техник
паспорт ёки ўғирланган автомобилни сотиш учун бериладиган ишончнома
қалбакилаштирилган), даромадларни легаллаштириш (ЖК 243-моддаси)
таркибини ташкил этмайди, деб кўрсатилган.
Криптоактивлар электрон пуллар ҳисобланиб, улар нақд кўринишда
бўлмайди, аммо уларни нақдлаштириш, яъни масалан Humo/UzCard пластлик
карталарига муайян комиссия маблағи эвазига ўтказиб олиш имконияти
мавжуд. Бундан келиб чиқадики, судланувчилар А.Сидиков, Ж.Каримов,
Б.Юсупов, Д.Юсупов ва К.Хамдамовлар томонидан “Binance” криптобиржасида Д.Юсупов, Б.Юсупов ва Ж.Каримовни номига расмийлаштирилган
аккаунтлари орқали 2024 йил 02 май кунидан то 16 сентябрь кунига қадар 25 та
транзакцияларни амалга ошириб, жами 77.848 USDT крипто-активлардан
келиб тушган пуллар маблағларини турли пластик карталарига ўтказишлар
фақатгина жиноят натижасида топилган мулкни олиш усули ҳисобланади. Бу
электрон пулларни бошқача тарзда шунчаки тасарруф қилиш учун олиш
имкониятлари мавжуд эмас.
Юқорида келтирилган асосларга кўра суд судланувчилар А.Сидиков,
Д.Юсупов, К.Хамдамов, Б.Юсупов, Ж.Каримовларни жиноий фаолиятдан
олинган даромадларни легаллаштириш, яъни мулк (пул маблағлари ёки бошқа
мол-мулк) жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уни ўтказиш, мулкка
айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига қонуний тус
бериш, худди шунингдек бундай пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг асл
хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усулини, пул
маблағларига ёки бошқа мол-мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки
унинг кимга қарашлилигини яшириш ёхуд сир сақлашда ифодаланган
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 243-моддаси билан айбсиз деб топишни ва
оқлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз
фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини
таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик
принциплари асосида амалга оширади”, шунингдек Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 29-моддасида, “Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг
ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга
ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга
етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади”, деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги
“Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо
тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва
хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг
миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги
ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3
февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун
жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва
жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга
қаратилиши, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига,
айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган.
Суд, судланувчи А.Сидиковга жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг
шахсини, айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам
судланмаганлигини, оилавий шароитини, бир нафар вояга етмаган фарзанди
борлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар аниқланмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖК 2787-моддаси
2-қисми, 2788-моддаси 2-қисми санкцияларида назарда тутилган озодликни
чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади.
Суд, судланувчи Д.Юсуповга жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг
шахсини, айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам
судланмаганлигини, оилавий шароитини, бир нафар вояга етмаган фарзанди
борлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар аниқланмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖК 2788-моддаси
2-қисми санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини
тайинлашни лозим топади.
Суд, судланувчи К.Хамдамовга жазо тури ва миқдорини белгилашда,
унинг шахсини, айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам
судланмаганлигини, оилавий шароитини, бир нафар вояга етмаган фарзанди
борлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар аниқланмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖК 2788-моддаси
2-қисми санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини
тайинлашни лозим топади.
Суд, судланувчи Б.Юсуповга жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг
шахсини, айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам
судланмаганлигини, оилавий шароитини, бир нафар вояга етмаган фарзанди
борлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар аниқланмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖК 2788-моддаси
2-қисми санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини
тайинлашни лозим топади.
Суд, судланувчи Ж.Каримовга жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг
шахсини, айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам
судланмаганлигини, оилавий шароитини, бир нафар вояга етмаган фарзанди
борлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар аниқланмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖК 2788-моддаси
2-қисми санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини
тайинлашни лозим топади.
Суд иш юзасидан далилий ашё тариқасида олинган:
-Д.Юсуповдан олинган 906 дона турли шахсларга ва турли банклардан
расмийлаштирилган банк пластик карталари, 17 дона сим карталар, 71 дона
карта ғилофлари, Д.Хамдамовдан олинган 23 дона пластик карталар, 2 дона сим
карталарни ғилофи тегишли тартибда йўқ қилишни;
-тергов ҳаракатлари акс этган видеоёзувлар ёзилган 1 дона ДВД дискни ва
Д.Юсуповдан олинган 3 дона ишчи дафтарлар ҳамда экспертиза хулосаларига
илова қилинган 40 дона ДВД дискларни жиноят ишида сақлаш учун
қолдиришни;
-1 дона “STARLINK UTR-232/UTA232” русумли сунъий йўлдош тизими, 1
дона WiFi роутер, 1 дона “Mi Play” русумли уяли телефон аппарати, 1 дона
“Iphone 15 Pro Max” русумли уяли телефон аппарати, Д.Юсуповдан олинган 15
дона “Redmi Note 8 Pro”, 1 дона “Redmi Note 8”, 3 дона “Redmi Note 9”, 1 дона
“Redmi 12 C”, 1 дона “Samsung A02”, 2 дона “Redmi Note 9 Pro”, 6 дона “Redmi
9S”, 2 дона “Redmi 9A”, 3 дона “Redmi Note 12”, 2 дона “Redmi Note 10”, 1 дона
“Redmi 10”, 1 дона “Redmi Note 10 5G”, 1 дона “Redmi Note A2+”, 1 дона
“Redmi Note 11”, 1 дона “Redmi “9” русумли телефон аппаратлари, 1 дона “hp”
русумли, модели _5-dy5885wm, серия рақами 5CD41775LH бўлган ноутбук; 1
дона “Lenovo” русумли, модели 151AU7, серия рақами PF40K27P бўлган
ноутбук, 1 дона “hp” русумли, модели L5-bcl30nia, серия рақами CND9251X59
бўлган ноутбук, 1 дона "Lenovo” русумли, лодели S145-151KB, серия рақами
PF12V22V8 бўлган ноутбук, бир дона “ACER” русумли, модели N22C6, серия
рақами NXEH9EP00940105FB83400 бўлган ноутбук, 1 дона "ACER" русумли,
модели Х20С5, серия рақами NXADUM00D22300B3334OO бўлган ноутбук, 1
дона “APPLE” русумли, модели А2681, серия рақами DWRQ2454HF бўлган
ноутбук, К.М.Хамдамовдан олинган 1 дона “Redmi Note 13 Pro”, 1 дона “Redmi
Note 8” русумли телефон қурилмалари ва 1 дона “PIXEL” русумли, модели
PHL24B, серия рақами PHL24B0927872 бўлган моноблок, Ш.Юсуповдан
олинган 1 дона “Samsung A51” русумли телефон аппарати, 1 дона “Mi” русумли
монитор, Ж.Каримовдан олинган 1 дона “POCO M4 Pro” русумли телефон
аппаратларини Мажбурий ижро бюросининг ҳукм ижроси юклатилган бўлими
томонидан тегишли тартибда баҳоланиб, давлат эгалигига ўтказишни лозим
топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
ҳамда,
Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 466-468, 471,473-моддаларига амал
қилиб, суд,
ҲУКМ
ҚИЛДИ
Сидиков Азизбек Муродиллоевич, Юсупов Дилмурод Абдулазизович,
Хамдамов Комилжон Мохирхонович, Юсупов Ботир Абдулазиз ўғли, Каримов
Жахонгир Зокиржоновичлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 243-моддасида
назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбсиз деб топилсин ва ушбу
модда билан оқлансинлар.
Юсупов Дилмурод Абдулазизович, Хамдамов Комилжон Мохирхонович,
Юсупов Ботир Абдулазиз ўғли, Каримов Жахонгир Зокиржоновичлар
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2787-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда
тутилган жиноятни содир қилганликда айбсиз деб топилсин ва ушбу модда
билан оқлансинлар.
Сидиков Азизбек Муродиллоевич, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
278 -моддаси 2-қисми «а» банди, 2788-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари билан
айбли деб топилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2787-моддаси 2-қисми «а» банди
билан 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2788-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари
билан 2 (икки) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
7
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддасига асосан 4 (тўрт) йил
озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан А.Сидиковнинг
26.09.2024 йилдан 20.02.2025 йилга қадар дастлабки қамоқда сақланган 4 ойу
22 кун муддатини озодликни чеклашнинг шу муддатига тенглаштириб
ҳисоблаган ҳолда ушбу ҳукмга кўра тайинланган асосий жазодан чегириб
ташлаб, А.Сидиковга узил-кесил ўташлик учун 3 (уч) йилу 7 (етти) ой 8
(саккиз) кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин.
А.Сидиковга озодликни чеклаш жазосини Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 16-уй, 33-хонадонда ўташ белгиланиб:
-ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва
уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда
уй-жойидан чиқиш;
-назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқмаслик;
-оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;
-жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик каби
тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин.
А.Сидиковнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати жазони ижро
этиш инспекциясига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукм ижросини назорат қилиш А.Сидиковнинг яшаш жойидаги туман
ИИО ФМБга юклатилсин.
А.Сидиковга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6қисмлари талаблари тушунтирилсин.
А.Сидиковнинг эҳтиёт чораси ўзгартирилиб суд залида қамоқдан озод
қилинсин ва ҳукм қонуний кучга киргунга қадар А.Сидиковга нисбатан
“муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилсин.
Юсупов Дилмурод Абдулазизович, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
278 -моддаси 2-қисми «а,в» бандлари билан айбли деб топилсин ва унга шу
моддага асосан 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан Д.Юсуповнинг
24.09.2024 йилдан 20.02.2025 йилга қадар дастлабки қамоқда сақланган 4 ойу
26 кун муддатини озодликни чеклашнинг шу муддатига тенглаштириб
ҳисоблаган ҳолда ушбу ҳукмга кўра тайинланган асосий жазодан чегириб
ташлаб, Д.Юсуповга узил-кесил ўташлик учун 2 (икки) йилу 7 (етти) ой 6
(олти) кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин.
Д.Юсуповга озодликни чеклаш жазосини Тошкент шаҳар, Сергели 7мавзе, 61-уй, 15-хонадонда ўташ белгиланиб:
-ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва
уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда
уй-жойидан чиқиш;
-назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқмаслик;
-оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;
8
24
-жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик каби
тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин.
Д.Юсуповнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати жазони ижро
этиш инспекциясига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукм ижросини назорат қилиш Д.Юсуповнинг яшаш жойидаги туман
ИИО ФМБга юклатилсин.
Д.Юсуповга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6қисмлари талаблари тушунтирилсин.
Д.Юсуповнинг эҳтиёт чораси ўзгартирилиб суд залида қамоқдан озод
қилинсин ва ҳукм қонуний кучга киргунга қадар Д.Юсуповга нисбатан
“муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилсин.
Хамдамов Комилжон Мохирхонович, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 2788-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари билан айбли деб топилсин ва
унга шу моддага асосан 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан К.Хамдамовнинг
24.09.2024 йилдан 20.02.2025 йилга қадар дастлабки қамоқда сақланган 4 ойу
26 кун муддатини озодликни чеклашнинг шу муддатига тенглаштириб
ҳисоблаган ҳолда ушбу ҳукмга кўра тайинланган асосий жазодан чегириб
ташлаб, К.Хамдамовга узил-кесил ўташлик учун 2 (икки) йилу 7 (етти) ой 6
(олти) кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин.
К.Хамдамовга озодликни чеклаш жазосини Тошкент шаҳар,
Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд дарвоза кўчаси 74-уйда ўташ белгиланиб:
-ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва
уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда
уй-жойидан чиқиш;
-назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқмаслик;
-оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;
-жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик каби
тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин.
К.Хамдамовнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати жазони ижро
этиш инспекциясига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукм ижросини назорат қилиш К.Хамдамовнинг яшаш жойидаги туман
ИИО ФМБга юклатилсин.
К.Хамдамовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6қисмлари талаблари тушунтирилсин.
К.Хамдамовнинг эҳтиёт чораси ўзгартирилиб суд залида қамоқдан озод
қилинсин ва ҳукм қонуний кучга киргунга қадар К.Хамдамовга нисбатан
“муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилсин.
Юсупов Ботир Абдулазиз ўғли, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2788моддаси 2-қисми «а,в» бандлари билан айбли деб топилсин ва унга шу моддага
асосан 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан Б.Юсуповнинг
24.09.2024 йилдан 25.09.2024 йилга қадар дастлабки қамоқда сақланган 1 кун
муддатини озодликни чеклашнинг шу муддатига тенглаштириб ҳисоблаган
ҳолда ушбу ҳукмга кўра тайинланган асосий жазодан чегириб ташлаб,
Б.Юсуповга узил-кесил ўташлик учун 2 (икки) йилу 11 (ўн бир) ой 29 (йигирма
тўққиз) кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин.
Б.Юсуповга озодликни чеклаш жазосини Тошкент шаҳар, Сергели 7мавзе, 61-уй, 15-хонадонда ўташ белгиланиб:
-ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва
уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда
уй-жойидан чиқиш;
-назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқмаслик;
-оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;
-жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик каби
тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин.
Б.Юсуповнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати жазони ижро
этиш инспекциясига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукм ижросини назорат қилиш Б.Юсуповнинг яшаш жойидаги туман
ИИО ФМБга юклатилсин.
Б.Юсуповга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6қисмлари талаблари тушунтирилсин.
Б.Юсуповнинг “уй қамоғи” тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилсин ва
унга ҳукм қонуний кучга киргунга қадар “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида
тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилсин.
Каримов Жахонгир Зокиржонович, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
278 -моддаси 2-қисми «а,в» бандлари билан айбли деб топилсин ва унга шу
моддага асосан 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан Ж.Каримовнинг
24.09.2024 йилдан 29.11.2024 йилга қадар дастлабки қамоқда сақланган 2 ой 5
кун муддатини озодликни чеклашнинг шу муддатига тенглаштириб ҳисоблаган
ҳолда ушбу ҳукмга кўра тайинланган асосий жазодан чегириб ташлаб,
Ж.Каримовга узил-кесил ўташлик учун 2 (икки) йилу 9 (тўққиз) ой 25 (йигирма
беш) кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин.
Ж.Каримовга озодликни чеклаш жазосини Бухоро вилояти, Бухоро
шаҳар, М.Бурхонов МФЙ, Кўксарой кўчаси, 7/1-уй, 14-хонадонда ўташ
белгиланиб:
-ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва
уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда
уй-жойидан чиқиш;
-назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқмаслик;
-оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;
8
-жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик каби
тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин.
Ж.Каримовнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати жазони ижро
этиш инспекциясига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукм ижросини назорат қилиш Ж.Каримовнинг яшаш жойидаги туман
ИИО ФМБга юклатилсин.
Ж.Каримовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 48 1-моддаси 5 ва 6қисмлари талаблари тушунтирилсин.
Ж.Каримовнинг “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт
чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бекор қилинсин.
Мазкур жиноят иши юзасидан далилий ашё тариқасида Д.Юсуповдан
олинган 906 дона турли шахсларга ва турли банклардан расмийлаштирилган
банк пластик карталари, 17 дона сим карталар, 71 дона карта ғилофлари,
Д.Хамдамовдан олинган 23 дона пластик карталар, 2 дона сим карталар ғилофи
тегишли тартибда йўқ қилинсин;
-тергов ҳаракатлари акс этган видеоёзувлар ёзилган 1 дона ДВД дискни
ва Д.Юсуповдан олинган 3 дона ишчи дафтарлар ҳамда экспертиза
хулосаларига илова қилинган 40 дона ДВД дисклар жиноят ишида сақлаш учун
қолдирилсин;
-1 дона “STARLINK UTR-232/UTA232” русумли сунъий йўлдош тизими,
1 дона WiFi роутер, 1 дона “Mi Play” русумли уяли телефон аппарати, 1 дона
“Iphone 15 Pro Max” русумли уяли телефон аппарати, Д.А.Юсуповдан олинган
15 дона “Redmi Note 8 Pro”, 1 дона “Redmi Note 8”, 3 дона “Redmi Note 9”, 1
дона “Redmi 12 C”, 1 дона “Samsung A02”, 2 дона “Redmi Note 9 Pro”, 6 дона
“Redmi 9S”, 2 дона “Redmi 9A”, 3 дона “Redmi Note 12”, 2 дона “Redmi Note
10”, 1 дона “Redmi 10”, 1 дона “Redmi Note 10 5G”, 1 дона “Redmi Note A2+”, 1
дона “Redmi Note 11”, 1 дона “Redmi “9” русумли телефон аппаратлари, 1 дона
“hp” русумли, модели _5-dy5885wm, серия рақами 5CD41775LH бўлган
ноутбук; 1 дона “Lenovo” русумли, модели 151AU7, серия рақами PF40K27P
бўлган ноутбук, 1 дона “hp” русумли, модели L5-bcl30nia, серия рақами
CND9251X59 бўлган ноутбук, 1 дона "Lenovo” русумли, лодели S145-151KB,
серия рақами PF12V22V8 бўлган ноутбук, бир дона “ACER” русумли, модели
N22C6, серия рақами NXEH9EP00940105FB83400 бўлган ноутбук, 1 дона
"ACER" русумли, модели Х20С5, серия рақами NXADUM00D22300B3334OO
бўлган ноутбук, 1 дона “APPLE” русумли, модели А2681, серия рақами
DWRQ2454HF бўлган ноутбук, К.М.Хамдамовдан олинган 1 дона “Redmi Note
13 Pro”, 1 дона “Redmi Note 8” русумли телефон қурилмалари ва 1 дона
“PIXEL” русумли, модели PHL24B, серия рақами PHL24B0927872 бўлган
моноблок, Ш.А.Юсуповдан олинган 1 дона “Samsung A51” русумли телефон
аппарати, 1 дона “Mi” русумли монитор, Ж.З.Каримовдан олинган 1 дона
“POCO M4 Pro” русумли телефон аппаратлари Мажбурий ижро бюросининг
ҳукм ижроси юклатилган бўлими томонидан тегишли тартибда баҳоланиб,
давлат эгалигига ўтказилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка
ичида, маҳкумлар ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат
27
ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
(имзо)
Ф.Абдушукуров
Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович