← Назад
Решение #85625 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи: судья Ф.Халилов
Биринчи инстанция судининг
судьяси А.Мухиддинов
АЖРИМИ
2025 йил февраль ойининг 20 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида,
очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья: М.Юсупов,
ҳайъат судьялари: А.Шамсутдинова ва Ф.Халиловдан иборат таркибда,
А.Бахромовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси
бўлим прокурори У.Файзиев, судланувчи Х.Зайниддинов ва унинг
манфаатларини ҳимоя қилган адвокат Р.Далимовнинг иштирокида,
Х.Зайниддиновга оид 1-1006-2405/1179-сонли жиноят иши бўйича
чиқарилган ҳукмга нисбатан судланувчи Х.Зайниддинов томонидан
келтирилган апелляция шикояти асосида апелляция тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
13 январдаги ҳукмига кўра:
1978 йил 9 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали,
тўрт нафар фарзанди бор, ишламаган, муқаддам: жиноят
ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2023 йил
18 июлдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан 2 йил озодликни
чеклаш жазосига судланган, жиноят ишлари бўйича
Учтепа туман судининг 2024 йил 3 июндаги ажримига
кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига
асосан ўталмай қолган 1 йил 2 ой 23 кун озодликни
чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда
озод қилинган, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани,
“Бешқайрағоч” маҳалласи, 32-уйда яшаган, иш бўйича
“қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган
Зайниддинов Хожиакбар Камолходжаевич (Zayniddinov
Xojiakbar Kamolxodjayevich)
Ўзбекистон Республикаси ЖК (эски таҳрирдаги) 2511-моддасининг
3-қисми билан 7 йил, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида 7 йил 1 ой,
ЖКнинг 62-моддаси тартибида 7 йил 29 кун озодликдан маҳрум қилиш
жазосига судланган.
Ашёвий далил - 2.967 дона “Регапен”, 1 дона елим идиш, 1 дона
электрон тарози, 1 дона ангишвона, 12 дона капсула бўш блистерлари,
29 дона оқ-яшил рангли дори воситалари йўқ қилиниши белгиланган.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Х.Зайниддинов гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар ҳисобланмайдиган
1
кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф
равишда олиш, сақлаш мақсадида жиноят ишининг бир қисми тугатилган
ҳамда жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган
шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, тергов даврида
шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахсдан кўп миқдорда “Регапен”
номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи моддаларини олган ҳолда
ўзининг Учтепа тумани, Ибрат кўчаси, 32-уйда жойлашган яшаш манзилида
сақлаб, уларга мурожаат қилган мижозларга сотиб келишган.
Жумладан, 2024 йил 8 июль куни соат 11:50 ларда жиноят ишининг бир
қисми тугатилган шахс ҳаракатланиб кетаётган, жиноят ишининг бир қисми
тугатилган шахс бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 R 771 KC бўлган
"Ласетти" русумли автомашина Чилонзор тумани, “Лутфий” МФЙ,
“Боғистон” кўчасида жойлашган Тошкент шаҳар Онкологик касалликлар
шифохонаси олдида тўхтатилиб, кўздан кечирилганида автомашина олд
йўловчи ўриндиғида бўлган жиноят ишининг бир қисми тугатилган
шахснинг ёнидан 12 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи моддалар
аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Тезкор-тадбир давом эттирилиб, Х.Зайниддиновнинг яшаш манзили
кўздан кечирилганида 2.967 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи
моддалар аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
ИИББ ЭКМнинг 2024 йил 9 июлдаги 2673-сонли эксперт хулосасига
кўра, жиноят ишининг бир қисми тугатилган шахсдан аниқланиб олинган
жами 12 дона оқ-қизил рангли капсулалардан 5 донаси (ҳар бир капсула
таркибида 300 мг (0,3грамм)) таркибида жами 1,5 грамм прегабалин
моддаси мавжудлиги аниқланган.
ИИББ ЭКМнинг 2024 йил 9 июлдаги 2685-сонли эксперт хулосасига
кўра, Х.Зайниддиновнинг хонадонидан аниқланиб олинган, фалгаланган,
юзасида “ilko REGAPEN 300mg...” ёзувли завод қадоғида бўлган жами
2.967 дона оқ-қизил рангли капсула (ҳар бир капсула таркибида 300 мг
(0,3 грамм)) таркибида жами 890,1 грамм прегабалин моддаси мавжудлиги
аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси ССВ Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази давлат муассасасининг 2024 йил 30 сентябрдаги
972, 973-сонли хулосаларида, жиноят ишининг бир қисми тугатилган
шахсдан расмийлаштириб олинган ҳамда таркибидаги прегабалин моддаси
аниқланмаган 7 дона оқ-қизил рангли капсула таркибидаги прегабалин
моддасининг соф оғирлиги 2003.96 мг. (2.00396 гр.) ташкил этиши, ушбу
моддалар,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2019 йил 27 сентябрдаги 818-сонли қарорига кўра, кучли таъсир қилувчи
моддалар рўйхатига киритилганлиги кўрсатилган.
Судланувчи Х.Зайниддинов апелляция шикоятида, суд ҳукмидан
норозилигини билдириб, суд томонидан унга нисбатан оғир жазо
тайинлангани, аслида ушбу дори воситалари “Абдугаффор” исмли
танишига тегишли бўлгани, дориларни сотиш учун ҳеч ким билан тил
бириктирмагани, сотиш ҳам нияти бўлмагани, таниши ташлаб кетган
пакетни уйига қўйгани, очиб ҳам кўрмагани, фақатгина билмаган ҳолда
2
ноқонуний уйида сақлагани ҳақида важлар келтириб, ота-онаси нафақада
эканлиги, уларни касаллиги, уни қарамоғида эканлиги, 4 нафар фарзанди
борлиги, ягона боқувчи эканлиги каби енгиллаштирувчи ҳолатларни
инобатга олиб, енгиллик беришни сўради.
Апелляция судлов ҳайъати, иш бўйича судья Ф.Халиловнинг
маърузасини, прокурор У.Файзиевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, шикоятни
қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида, судланувчи Х.Зайниддинов ва унинг
адвокати Р.Далимовнинг шикоятни қаноатлантириш ҳақида билдирган
фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари
асосида текшириб, қуйидагиларга асосан ҳукмни ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади.
Биринчи инстанция суди, иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлашда,
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига
мувофиқ, жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб
чиқиб, асосли хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатларига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг
95-моддаси
тартибида
баҳоланган
далиллар
билан
асослантирилган.
Апелляция судлов ҳайъати, судланувчи Х.Зайниддиновнинг
шикоятидаги юқорида келтирган важларини жиноят иши ҳужжатлари билан
муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келди.
Жумладан, судланувчи Х.Зайниддиновнинг суд ҳукмида кўрсатилган
жиноятни содир этганликдаги айби, гарчи судда ўз айбига иқрорлик
билдирмасдан кўрсатув берган бўлса-да, гувоҳларнинг кўрсатувлари,
суриштирув давомида тўпланган бирламчи ҳужжатлар, тезкор тадбир
баённомаси, турар жойни кўздан кечириш ва олиб қўйиш, ашёвий далилни
олиш, юзлаштириш баённомалари, тушунтириш хатлари, судга оид кимёвий
экспертизаси хулосалари ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган
далиллар билан тасдиқлангани сабаб, бу важларни жиноий жавобгарлик ва
жазодан қутулиб қолиш учун билдирилган саъй-ҳаракат сифатида танқидий
баҳолаб, унинг важлари юқорида қайд этилган далиллар билан бирга ишда
мавжуд объектив далиллар мажмуи билан тўлиқ инкор қилинади.
Бундан ташқари, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан
юқорида келтирилган далиллар, уларни тўплаш билан боғлиқ процессуал
қоида ва тартибларга риоя қилинган ҳолда олинганлиги учун мақбул
далиллар деб эътироф этиб, улар ҳақиқатга мувофиқ бўлганлиги сабабли
ишончли ҳамда судланувчининг жиноий ҳаракатларини баҳолашда етарли
деб ҳисоблаб, асосли хулосага келган деб топади.
Судлов ҳайъати, судланувчи Х.Зайниддиновнинг жиноят ишининг бир
қисми тугатилган ҳамда жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга
ажратилган шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб,
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар
ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадида
қонунга хилоф равишда олиш, сақлашда ифодаланган жиноий ҳаракати
3
Ўзбекистон Республикаси ЖК (эски таҳрирдаги) 2511-моддасининг 3-қисми
билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Шунингдек биринчи инстанция суди, судланувчи Х.Зайниддиновга
нисбатан жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарори талабларига риоя қилган ҳолда
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, у
айбли деб топилган Ўзбекистон Республикаси ЖК (эски таҳрирдаги)
2511-моддасининг 3-қисми билан санкция доирасида ва ЖКнинг
60,61-моддалари тартибида узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлаш ҳақида тўғри хулосага келган.
Судлов ҳайъати, киритилган шикоятдаги жазони енгиллаштириш
қисми билан ҳам келишмади.
Чунки, судлов ҳайъати, бу турдаги жиноятларни ижтимоий хавфлилик
даражаси ва хусусиятидан келиб чиқиб, Х.Зайниддиновдан олинган кучли
таъсир қилувчи модда миқдорининг кўплиги, агарда ушбу жиноятнинг олди
олинмаганда, унинг салбий оқибатлари, эндиликда ушланиб, олди
олингандан сўнг жазони енгиллаштириш учун келтирган важлари,
мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлод саломатлиги ва тарбиясига салбий
таъсири ва бу тоифадаги жиноятларни сезиларли даражада содир
этилишини олдини олиш борасида уларга нисбатан санкция доирасида
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш ҳақида тўғри хулосага
келинган деб ҳисоблаб, ушбу қоидани қўлламасликни лозим топади.
Биринчи инстанция суди томонидан жиноят иши юзасидан барча
ҳолатлар ўрганилиб, суд қарорида батафсил ёритилган ҳолда қонуний,
асосли қарор қабул қилиниб, адолатли жазо тайинланганлиги сабабли
Х.Зайниддиновга нисбатан чиқарган ҳукмни ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726, 49731-моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанция суди
ажрим
қ и л д и:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
13 январдаги Зайниддинов Хожиакбар Камолходжаевич (Zayniddinov
Xojiakbar Kamolxodjayevich)га нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз,
келтирилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар тегишли тартибда Тошкент шаҳар суди
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш
ёки протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи:
Ҳайъат аъзолари:
(имзо)
(имзо)
(имзо)
М.Юсупов
А.Шамсутдинова
Ф.Халилов
Ажрим нусхаси аслига тўғри:
4