Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2409/771 Дата решения 20.02.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Курбанов Жаъфар Хайруллаевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 364907 Claim ID 2683595 PDF Hash 1c7dd0b9904c5a8a... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 18
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 227 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
йича апелляция инстанцияси ЖПКнинг 49726-моддаси йича апелляция инстанцияси ЖПК 49726 law
исмини ЖПКнинг 83-моддаси исмини ЖПК 83 law
бандидаги ЖПК 483-моддаси бандидаги ЖПК 483 law
аракатларини ЖКнинг 229-моддаси аракатларини ЖК 229 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
аролик кодексининг 1113-моддаси аролик кодекси 1113 code_article
аролик кодексининг 1112-моддаси аролик кодекси 1112 code_article
лашда Оила кодекси 57-моддаси лашда Оила кодекси 57 code_article
збекистон Республикаси ЖК 228-моддаси збекистон Республикаси ЖК 228 law
банди ва 228-моддасининг 3-қисми банди ва 228 3 law
йхати ЖПКнинг 464-моддаси йхати ЖПК 464 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди ва 228-моддаси банди ва 228 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 511-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 511 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи: судья М.Мирзохидов Биринчи инстанция судининг судьяси Ж.Курбанов ҲУКМИ 2025 йил февраль ойининг 20 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья М.Мирзохидовнинг раислигида, ҳайъат судьялари: Н.Касимова ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Сулаймонов ва Қ.Маҳкамхўжаевнинг котиблигида, томонлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, судланган Ф.И.О ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Хусанов, судланган Ф.И.О ва унинг ҳимоячиси адвокат Р.Сунадов, судланган Ф.И.О ва Ф.И.Олар ва уларнинг ҳимоячиси адвокат Ш.Ибрагимов, жабрланувчи Н.Бабенко унинг ҳимоячиси адвокат Ҳ.Холов ва таржимон Д.Усмановнинг иштирокида, судланувчи Ф.И.О, Ф.И.О, Ф.И.О ва Ф.И.Ога ва бошқаларга оид 1-1006-2409/771-сонли жиноят иши бўйича судланган Ф.И.О ва Ф.И.О, адвокатлар Ш.Ибрагимов, Ш.Хусанов, Р.Сунадов ва судланган Ф.И.О томонидан келтирилган апелляция шикоятлари асосида, жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 20 ноябрдаги ҳукми билан судланган 31.01.1966 йилда Бухоро вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати рус, маълумоти олий, муқаддам судланмаган, оилали 1 нафар фарзанди бор, нафақада, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Қори Ниёзий кўчаси, 11-уй, 119хонадонда яшовчи, “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган Ф.И.О (Ф.И.О)га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида 98.000.000 сўм жарима жазоси тайинлансин. Судланган Ф.И.Ога нисбатан гаров эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бекор қилиш ва Тошкент шаҳар ИИББ МИБга 24051сонли квитанцияга асосан сақланаётган 30.000.000 сўм гаров пули Ф.И.Ога қайтариб бериш белгиланган. 20.04.1995 йилда Бухоро вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти олий, муқаддам судланмаган, бўйдоқ, 1 Улуғбек тумани, Қори Ниёзий кўчаси, 11-уй, 120хонадонда яшовчи, 2024 йил 13 март куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2024 йил 23 март куни эҳтиёт чораси гаров эҳтиёт чорасига ўзгартирилган Ф.И.О (Ф.И.О)га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида 98.000.000 сўм жарима жазоси тайинланиб, ЖКнинг 62-моддасига асосан уни 2024 йил 13 март кунидан 23 март кунига қадар жами 11 кун ушлаб турилган ҳар бир кунини жариманинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 1/2 қисмига тенглаштирган ҳолда чегириб ташлаш йўли билан узилкесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 394,5 баравари миқдорида 96.652.000 сўм жарима жазоси қолдирилган. Судланган Ф.И.Ога нисбатан гаров эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бекор қилиш ва Тошкент шаҳар ИИББ МИБга 24012сонли квитанцияга асосан сақланаётган 30.000.000 сўм гаров пули Файзиев музаффар Муратовичга қайтариш белгиланган. Жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларга Ф.И.Онинг номига расмийлаштирилган 04.06.2021 йилда “Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги” 202102193004613 рақам билан тасдиқланган гувоҳномани бекор қилиш масаласида фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтирилган. Дастлабки тергов вақтида Ф.И.О ва Ф.И.Олар номига расмийлаштирилган бошқа кўчар ва кўчмас мулкларга солинган банд ва тақиқлар фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар аслича қолдирилган. Далилий ашё қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома ва иловалари, жабрланувчи Н.Бабенко томонидан тақдим этилган ДВД диск жиноят ишида сақлаш учун қолдирилган. Мазкур жиноят иши бўйича Ш.Джумаев ҳам судланган бўлиб, ишни унга оид қисми муҳокама қилинмайди. Жиноят иши бўйича судланган Ф.И.О ва Қ.Джураевлар апелляция шикояти келтирилган бўлиб, ишни уларга оид қисми бўйича апелляция инстанцияси ЖПКнинг 49726-моддаси талабларига асосан алоҳида ажрими чиқаришни лозим топади. Судланган Ф.И.О ва Ф.И.Олар ўзларининг апелляция шикоятида, биринчи босқич судининг ҳукмидан норозилиги, асоссиз равишда уларга айблов ҳукми қабул қилинганлиги ҳақида баён қилиб, жиноят ишини уларга нисбатан бўлган қисмини ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисмига асосан тугатишни сўраган. Апелляция инстанция суди, мазкур жиноят иши юзасидан судланган А.Каграманян суд ҳукмига нисбатан шикоят келтирмаган бўлса-да, аммо 2 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25-мартдаги Жиноят ишларини апелляция, кассация тартибида кўриш амалиётининг айрим масалалари тўғрисидаги 7-сонли қарорининг 20 бандидаги ЖПК 483-моддасига мувофиқ апелляция, кассация инстанцияси судлари шикоят (протест)да баён этилган важлар билангина чегараланмасдан, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини тўла ҳажмда текшириши шартлиги; иш бўйича бир неча маҳкум (оқланган шахс) ўтган бўлиб, ҳукм устидан улардан айримлари шикоят берган ҳолларда ҳам апелляция, кассация инстанцияси судларида иш барча маҳкумларга (оқланган шахсларга) нисбатан кўрилиши ҳақида раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, мазкур жиноят иши бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан судланган Каграманян Артур Овиковичга оид қисмини ҳамкўриб чиқишни лозим топади. Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати, иш бўйича судья М.Мирзохидовнинг маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевнинг суд ҳукмини Ф.И.О ва Қ.Джураевларга оид қисмини ўзгаришсиз қолдириб, суд ҳукмини Ф.И.О ва Ф.И.Оларга оид қисмини ўзгартириб, Ф.И.О ва Ф.И.Оларнинг ҳаракатларини ЖКнинг 229-моддасига қайта квалификация қилиб, уларга нисбатан жарима жазоси тайинлаш ҳақидаги хулосасини, судланган Ф.И.Онинг ҳимоячиси - адвокат Ш.Хусановни ўз апелляция шикоятларини тўлиқ қувватлаб, Ф.И.Они реабилитация қилиш, судланган Қ.Джураевнинг ҳимоячиси – адвокат Р.Сунадовни апелляция шикоятини тўлиқ қувватлаб, Қ.Джураевни реабилитация қилиш, судланган Ф.И.О ва Ф.И.Оларнинг адвокати Ш.Ибрагимовнинг судлланган Ф.И.О ва Ф.И.Оларни реабилитация қилиш ва Ф.И.О ва Қ.Джураевларнинг ҳамда уларнинг адвокатлари Ш.Хусанов ва Р.Сунадовларнинг апелляция шикоят важларини рад қилиш, жабрланувчи Н.Бабенко ва унинг адвокати Ҳ.Холовнинг судланган ва уларнинг адвокатларини апелляция шикоятларини рад қилиш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятларда келтирилган важларга қонуний баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмининг Ф.И.О, Ф.И.О ва А.Каграманянларга оид қисмини бекор қилиб, уларни реабилитация қилишни, апелляция инстанциясини алоҳидаги ажрими билан туман суди ҳукмининг Ф.И.О ва Қ.Джураевларга оид қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасида, суд жиноят юз берганлиги, унинг содир этилишида ким айбдорлиги, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, 3 23-моддасида, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши; 112-моддасида, айбланувчининг ўз айбига иқрор бўлиши, бу иқрор бўлиш мавжуд далиллар мажмуи билан тасдиқланган тақдирдагина, уни айблаш учун асос қилиб олиниши, айбланувчининг берган кўрсатувлари билан аниқланган ҳолатлар, айбланувчи ўз айбига иқрор бўлган тақдирда ҳам, ўзининг айбдор эканлигини инкор қилган тақдирда ҳам ишнинг ҳамма ҳолатлари билан боғланган ҳолда бошқа далиллар каби текшириб чиқилиши ва баҳоланиши; 463-моддасида, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги; 467-моддасида, ҳукмда суднинг ҳар бир судланувчига нисбатан хулосаларига асос бўлган далиллар ва суднинг бошқа далилларни рад этиш сабаблари ёзилиши лозимлиги белгиланган. Бироқ, биринчи инстанция суди мазкур жиноят ишини кўришда, қайд этилган қонун талабларига риоя этмасдан, Ф.И.О, Ф.И.О ва А.Каграманянларни айбли деб топишда фақатгина жиноят иши қўзғатилишига асос бўлган аризачининг кўрсатувларини далил сифатида келтирган ҳолда мазкур кўрсатувларни ишончга сазовор эканлигини ҳамда аризачи Н.Бабаенко ва Мирзожон Джумаевларнинг кўрсатувларини қўшимча далиллар тўплаган ҳолда текширмасдан, судланган Ф.Фетисова, Ф.И.О ва А.Каграманянларнинг фирибгарлик йўли билан жабрланувчиларни меросига бўлган ҳуқуқини эгаллаб фирибгарлик жиноятини содир этишганлик ҳолатини тўлиқ текширмасдан, иш ҳолатларига етарлича баҳо бермасдан, мазкур ҳолатдаги судланганларнинг айблилиги ҳақида шубҳа ва гумонларни бартараф қилмасдан барвақт хулосага келган. Биринчи инстанция суди, судланганлар Ф.И.О, Ф.И.О ва А.Каграманяннинг айбдорлиги ҳақидаги хулосага келишда, марҳум Нозим Джумаевнинг вафотидан сўнг “Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома” олиш жараёнида марҳум Нозим Джумаевнинг қонуний фарзандлари борлигини улар билганликлари, ҳатто Н.Бабенко ва унинг синглиси С.Бабенколар ҳам марҳум Нозим Джумаевнинг фарзанди эканликларини билганликлари, шундай бўлсада, улар 4 ҳақидаги маълумотларни яширган ҳолда “Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома” олиш эришганлари асос қилиб олинган. Ваҳоланки, Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси томонидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Х.Эгамбердиевга нисбатан ўтказилган хизмат текшируви хулосасига кўра, 1960 йилда туғилган мерос қолдирувчи Ф.И.О ва 1966 йилда туғилган меросхўр хотини Ф.И.О ўртасидаги никоҳ 1995 йилда тузилганлиги, яъни Ф.И.О бу вақтда 35 ёшда бўлганлиги ҳолатидан келиб чиқиб, у аввал никоҳда турган ёки турмаганлиги аниқланмаганлиги, натижада мерос қолдирувчи Ф.И.О 1985 йилдан 1986 йилга қадар фуқаро М.Шарипова билан никоҳда бўлган вақтида 1985 йилда туғилган ўғли Мирзожон Джумаев, Н.Бобенко ва С.Бобенколар мерос ишига жалб қилинмасдан қолганлиги ва бошқа ҳолатлар нотариус Х.Эгамбердиева томонидан “Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномаси"ни беришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726сонли Қарорига илова Нотариуслар регламентининг талабларига риоя қилмаган деб топилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида”ги 5-сонли қарорининг 3 бандида, Фуқаролик кодексининг 1113-моддасига мувофиқ мерос таркибига мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган кўчар ва кўчмас мулк, ашёлар кириши, 5-бандида, Фуқаролик кодексининг 1112-моддасига мувофиқ ворислик васият ва қонун бўйича амалга оширилиши; Васият ва қонун бўйича ворислар сифатида, жумладан, мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган шахслар, шунингдек мерос қолдирувчининг ҳаётлиги пайтида ҳомила ҳолида бўлиб, мерос очилгандан сўнг тирик туғилган болалари бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Олий суд Пленумининг мазкур қарори 11-банди 2-хатбошида, қонун бўйича меросхўрларга ФК 1135–1141-моддаларида кўрсатилган ва навбат тартибида ворисликка чақириладиган шахслар кириши, қонунда (ФК 1138-моддаси) тўртинчи навбатда ворисликка чақирилувчи шахслар доираси аниқ кўрсатилмаганлиги сабабли, судлар тўртинчи, бешинчи ва олтинчи даражадаги қариндошларга кирувчи меросхўрларни аниқлашда Оила кодекси 57-моддасига риоя этишлари лозимлиги; 18-бандида, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома, ворислик васият ёки қонун бўйича эканлигидан қатъий назар, мерос очилган кундан бошлаб олти ой ўтгандан сўнг мерос очилган жойдаги нотариус томонидан берилиши, ФК 1146-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно эканлиги, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани олиш меросхўрнинг мажбурияти эмаслиги, балки ҳуқуқи бўлганлиги сабабли, қонунда меросхўр бундай гувоҳнома бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиши шарт бўлган муддат белгиланмаганлиги; 5 тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда, тақсимот улардан исталган бирининг талаби бўйича суд тартибида амалга оширилиши ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Пленум қарори талабларидан келиб чиқиб, қонунда меросхўр бундай гувоҳнома бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиши шарт бўлган муддат белгиланмаган. Мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ва биринчи инстанция судлари томонидан жабрланувчи деб этироф этилган Джумаев Мирзожон, Н.Бабенко ва С.Бабенколар ўз ҳохишларига кўра, меросни тақсимлаш, ундан улуш ажратиш тўғрисида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлиб, меросхўрлар ўртасида меросни тақсимлаш, ундан улуш ажратиш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда, тақсимот улардан исталган бирининг талаби бўйича суд тартибида амалга оширилиши мумкин. Бироқ, тергов органи ва биринчи инстанция суди Ф.И.О, Ф.И.О ва А.Каграманянлар фуқаро Джумаев Мирзожон Нозимович, Н.Бабенко ва С.Бабенколарга нисбатан фирибгарлик жиноятини содир этишда айнан ким билан тил бириктирганлиги, бевосита Ф.И.О томонидан меросга бўлган ҳуқуқни берувчи гувоҳномани олишда фуқаро Джумаев Мирзожон Нозимович, Н.Бабенко ва С.Бабенколарга нисбатан қонунга хилоф бўлган айнан қандай хатти-ҳаракат содир этилганлигини аниқламаган. Бундай ҳолатларда апелляция инстанцияси судлов ҳайъати, тергов органи ҳамда биринчи инстанция судининг судланган Ф.И.О, Ф.И.О ва А.Каграманян томонидан фирибгарлик жинояти содир этганликлари ҳақидаги хулосасини, ишда объектив далиллар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, асоссиз деб ҳисоблайди. Шунингдек, дастлабки тергов органи томонидан А.Каграманян, Ф.И.О ва Ф.И.Оларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси 2-қисмининг “б” банди ва 228-моддасининг 3-қисми билан айб эълон қилинган бўлиб, қуйидагиларга асосан А.Каграманян, Ф.И.О ва Ф.И.Олар мазкур моддалар билан реабилитация қилишни лозим топади. Тергов органлари А.Каграманян, Ф.И.О ва Ф.И.Оларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228моддаси 3-қисми билан айб эълон қилишда маҳалла фуқаролар йиғини томонидан Ф.И.О Яккасарой тумани Шаршара кўчаси 21-уйда марҳум Нозим Джумаев билан ва ҳозирда фарзанди Мақсуд Джумаев билан бирга истиқомат қилишлиги, бошқа фарзандлари бўлганлиги ҳақида маълумотга эга эмаслиги ҳақида 2021 йил 4 июнь куни расмийлаштирилган далолатнома асос қилиб олинган бўлиб, мазкур далолатнома кейинчалик нотариусга тақдим этилган. Бироқ, шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси билан айб эълон қилишда жиноятнинг предметлари: ҳуқуқ берувчи ёки 6 мажбуриятдан озод этувчи расмий ҳужжатлар, штамп, муҳр, бланкалар ҳисобланиши. ЖК 228-моддаси 1-қисмида жавобгарлик белгиланган қилмишнинг объектив томони муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатни тайёрлаш, расмий ҳужжатни қалбакилаштириш, тайёрланган, қалбакилаштирилган расмий ҳужжатни сотиш орқали амалга оширилиши мумкин. Расмий ҳужжатни тайёрлаш деганда – бу асл ҳужжатнинг (корхона, муассаса, ташкилот штампи, муҳри, бланкаси) нусхаларини ғайриқонуний тайёрлаш ёки уларни аслида мавжуд бўлмаган юридик шахс ёки фуқаролар номидан норматив ҳужжатларда ўрнатилган талабларни бузган ҳолда тайёрлаш, шунингдек, айтиб ўтилган ҳужжатларнинг шакли ва мазмунига уларнинг ҳуқуқий мақомини ўзгартирувчи тузатишлар, ўзгартиришлар, қўшимчалар ва ҳоказоларни киритиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 8-бандида судлар оқлов ҳукмини чиқаришга олиб келувчи, жиноий ҳодисанинг ёки жиноят таркибининг бўлмаслиги, жиноят содир этилишига судланувчи дахлдор эмаслиги тўғрисидаги асослар рўйхати ЖПКнинг 464-моддасида тўлиқ кўрсатилганлигини эътиборга олишлари лозимлиги; 9-бандида жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли оқлов ҳукми (ЖПК 83-модда 1-банди) агарда судланувчи содир этганликда айбланаётган қилмиш судланувчи томонидан содир этилмаган бўлса, ёхуд назарда тутилган оқибат зиён етказилган шахс томонидан ёки кимнинг хоҳиш истаги ва ихтиёридан бўлишидан қатъий назар, масалан, табиатнинг таъсир кучи натижасида содир этилса чиқарилади. Агар ижтимоий хавфли қилмиш факти ва оқибатининг келиб чиққанлиги аниқланган бўлиб, бироқ суд муҳокамасида тақдим қилинган ва текширилган далиллар билан унинг судланувчи томонидан содир этилганлиги инкор этилса ёки ўз тасдиғини топмаса, суд шахснинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаганлиги сабабли оқлов ҳукми чиқаради (ЖПК 83-модда 3-банди) ҳақида тушунтиришлар берилган. Юқоридаги кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқиб, жиноят ишини апелляция инстанцияси судида кўриш давомида судланган Ф.И.О, Ф.И.О ва А.Каграманянларнинг ҳаракатларида фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш қасди мавжуд бўлмаганлиги, дастлабки тергов хулосасида ҳамда биринчи инстанция судининг ҳукмида кўрсатилган айбловлар ишончга сазовор бўлган объектив далиллар билан ўз исботини топмаганлигини инобатга олиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати юқорида аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди ҳукмининг Ф.И.О, Ф.И.О ва А.Каграманянларга нисбатан қисмини бекор қилиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 228-моддаси 27 қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-қисми билан иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли реабилитация қилишни лозим топади. Шунингдек, апелляция инстанцияси, дастлабки тергов вақтида кўчар ва кўчмас мулклар, яъни; Миробод тумани Минг ўрик МФЙ, А.Темур кўчаси 19-уй, 48-хонадон; Юнусобод тумани Матонат МФЙ, Ц 5 мавзе, 46-уй 27-хонадон; Мирзо Улуғбек тумани Лашкарбоши МФЙ, Қори Ниёзий кўчаси 11 уй, 119-хонадон; Мирзо Улуғбек тумани Лашкарбоши МФЙ, Қори Ниёзий кўчаси 11 уй, 120-хонадон; Бухоро шаҳар Варахша МФЙ, Алпомиш кўчаси 120 уй, Бухоро шаҳар Варахша МФЙ, Алпомиш кўчаси 123-уй; Чилонзор тумани Катта Қозиродо МФЙ, Афшона кўчаси 28 уй; Яшнобод тумани, Семург МФЙ, Паркент кўчаси 74 уй; Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар МФЙ, Бинокор кўчасида жойлашган Бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган цех; Бектемир тумани, Садовая кўчаси 97-ер майдони; шунингдек судланувчи Ф.И.Одан давлат рақами 01 S 030 JC бўлган "Форд" русумли автомашиналарга қўйилган тақиқни бекор қилишни; судланувчи Ф.И.О ва бошқалар томонидан 2021 йил 04 июнь куни “Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома”си қалбакилаштирилмаганлиги сабабли меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома ва унинг иловаларини Ф.И.Ога қайтаришни лозим топади. Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати, Ф.И.Онинг Яккасарой тумани, Ракатбоши 1-тор кўчаси, 37-уйини унга қайтариш лозимлиги ҳақидаги важларини муҳокама қилиб, судланган К.Джумаев товламачилик йўли билан жабрланувчи Ф.И.Одан Яккасарой тумани, Ракатбоши 1-тор кўчаси, 37-уйи ўз номига расмийлаштириб, кейинчалик мазкур уйни сотиб юборганлиги боис, манфаатдор тарафларга келгусида Яккасарой тумани, Ракатбоши 1-тор кўчаси, 37-уйига нисбатан эгалик ҳуқуқини ўрнатиш юзасидан фуқаролик судлови тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топади. Бундан ташқари, судлов ҳайъати Ф.И.О, Ф.И.О ва А.Каграманянларни реабилитация қилиниши муносабати билан унга мулкий, маънавий ва бошқа зиённи қоплаш масаласида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 304-312-моддаларида назарда тутилган тартибида даъво талаби билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим деб ҳисоблайди. Шу билан бир қаторда, судлов ҳайъати, манфаатдор тарафларга мерос ҳуқуқи масаласида белгиланган тартибда фуқаролик суд иш юритиш тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқларини тушунтириб ўтади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 483, 485, 496, 49717, 49726, 49731, 49736-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати 8 20 ноябрдаги ҳукмининг Ф.И.О (Ф.И.О), Ф.И.О (Ф.И.О) ва Каграманян Артем Овикович (Kagramanyan Artem Ovikovich)га оид қисми бекор қилинсин. Ф.И.О Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-қисми билан иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли реабилитация қилинсин ва жиноят ишининг унга нисбатан юритилган қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 1-бандига асосан тугатилсин. Ф.И.Ога нисбатан гаров эҳтиёт чораси бекор қилинсин ва Тошкент шаҳар ИИББ МИБга 24051-сонли квитанцияга асосан сақланаётган 30.000.000 сўм гаров пули Ф.И.Ога қайтариб берилсин. Ф.И.О Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-қисми билан иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли реабилитация қилинсин ва жиноят ишининг унга нисбатан юритилган қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 1-бандига асосан ҳаракатдан тугатилсин. Ф.И.Ога нисбатан гаров эҳтиёт чораси бекор қилинсин ва Тошкент шаҳар ИИББ МИБга 24012-сонли квитанцияга асосан сақланаётган 30.000.000 сўм гаров пули Файзиев музаффар Муратовичга қайтариб берилсин. Каграманян Артем Овикович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 4-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228моддаси 3-қисми билан иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли реабилитация қилинсин ва жиноят ишининг унга нисбатан юритилган қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 1бандига асосан ҳаракатдан тугатилсин. А.Каграманянга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Ф.И.О, Ф.И.О ва А.Каграманянларга мулкий, маънавий ва бошқа зиённи қоплаш масаласида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 304-312моддаларига асосан, даъво ишини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Далилий ашё қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома ва иловалари Ф.И.Ога қайтарилсин. Дастлабки тергов вақтида Ф.И.О ва Ф.И.Олар номига расмийлаштирилган бошқа кўчар ва кўчмас мулкларга солинган банд ва тақиқлар бекор қилинсин. 9 ҳуқуқлари тушунтирилсин. Манфаатдор тарафларга келгусида Яккасарой тумани, Ракатбоши 1тор кўчаси, 37-уйига нисбатан эгалик ҳуқуқини ўрнатиш юзасидан фуқаролик судлови тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтирилсин. Ф.И.О ва Ф.И.Оларнинг апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилсин. Ҳукмдан норози тарафларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 511-моддасига асосан Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериши ёки протест билдириш ҳуқуқи тушунтирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ М.Мирзохидов Ҳайъат судьялари: /имзо/ Н.Касимова /имзо/ А.Абдулхаев Ажрим аслига тўғри. 10