← Назад
Решение #85696 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖПК | 221 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 168 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 72 | — | law | |
| Убайдуллаев унга ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 32 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Маърузачи судья Ф.Тураходжаев
Биринчи
инстанция
судининг
судьяси С.Мамадиев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Абидов
АЖРИМИ
2025 йил февраль ойининг 20 куни Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида,
очиқ суд мажлисида, судья Ф.Тураходжаевнинг раислигида, ҳайъат судьялари:
С.Кучкаров ва Т.Касимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси:
У.Норбоевнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори
Ш.Шомирзаев, судланган С.Убайдуллаевнинг ҳимоячиси адвокат Б.Зиятов ва
судланган А.Махаровнинг ҳимоячиси адвокат Д.Сабировнинг иштирокида,
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 8 ноябрдаги
ҳукмига асосан судланган
Убайдуллаев
Самандархон
Акмалхон
ўғли,
(Ubaydullayev Samandarxon Akmalxon о’g’li), 1998 йил
15 майда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон
фуқароси,
маълумоти
ўрта-махсус,
муқаддам судланмаган, бўйдоқ, Хитой давлати Нанкин
шаҳри, Жансу савдо технологиялари институти
талабаси, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Форобий
омонат 2-берк, 24-уйда рўйхатда туриб, Мирзо Улуғбек
тумани, Қорасув-2 даҳаси, 3-уй, 58-хонадонда яшайди,
2024 йил 8 август куни Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган, иш бўйича
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган,
айблов хулосаси нусхасини муддатида олган,
Махаров Азамат Абдимурат улы (Maxarov Azamat
Abdimurat uli), 2000 йил 31 августда Қорақалпоғистон
Республикасида
туғилган,
миллати
қорақалпоқ,
Ўзбекистон
фуқароси,
муқаддам
судланмаган,
маълумоти ўрта-махсус, Ўзбекистон Санъат ва маданият
институти талабаси, бўйдоқ, муқаддам судланмаган,
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-2
даҳаси, 12-уй, 13-хонадонда яшайди, 2024 йил 15 июль
куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 224-моддаси
тартибида ушланган, 2024 йил 16 июлда озод қилинган,
2024 йил 8 август куни Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган, иш бўйича
2
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган,
айблов хулосаси нусхасини муддатида олганга
нисбатан судланган С.Убайдуллаевнинг ҳимоячиси адвокат Б.Зиятов ва
судланган А.Махаровнинг ҳимоячиси адвокат Д.Сабиров томонидан
келтирилган тафтиш шикоятлари асосида 1-1006-2402/1002-сонли жиноят
ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 8 ноябрдаги
ҳукмига кўра:
- С.Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисми
“б” банди, 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми
“а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб
топилиб, ЖК 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан иш ҳақининг ўн беш фоизи
миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖК 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди билан
иш ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси,
ЖК 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан 5 йил муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида 5 йил 1 ой
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
- А.Махаров Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисми
“б” банди, 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми
“а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб
топилиб, ЖК 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан иш ҳақининг ўн беш фоизи
миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖК 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди билан
иш ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси,
ЖК 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан 5 йил муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59,61,62-моддалари тартибида 5 йил 29 кун
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2024 йил 24 декабрдаги ажрими билан, биринчи инстанция
судининг С.Убайдуллаев ва А.Махаровга нисбатан чиқарган ҳукми
ўзгартирилиб, С.Убайдуллаевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 2 йил
6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми
“б” банди ва 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тайинланган жазолар
аслича қолдирилиб, ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида 2 йил 7 ой
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. А.Махаровга Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, 2 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг
168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди билан
тайинланган жазолар аслича қолдирилиб, ЖКнинг 59,61,62-моддалари
тартибида 2 йил 6 ой 29 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчилар А.Махаров ва С.Убайдуллаев бир
гуруҳга бирлашган ҳолда жиноий тил бириктириб, Л.Норқуловага нисбатан
Чилонзор тумани прокуратураси томонидан қўзғатилган жиноят иши ҳақида
хабар топиб, 900 АҚШ доллари эвазига ўзларининг юқори лавозимларда
ишловчи танишларини моддий манфаатдор қилиш йўли билан унга нисбатан
қўзғатилган жиноят ишини тергов жараёнида ижобий ҳал қилиб беришларини
айтиб алдашиб, уни пора беришга далолат қилишиб, 2024 йил июнь ойи
охирларида Л.Норқуловадан А.Махаровга тегишли бўлган 8600 1402 1871
1639 банк пластик картасига бўлиб-бўлиб, жами 6.000.000 сўм миқдоридаги
пулларни ташлатиб олишган.
Бундан ташқари, А.Махаров ва С.Убайдуллаевлар ўзларининг жиноий
ҳаркатларини давом эттиришиб, такроран, бир гуруҳга бирлашган ҳолда
жиноий тил бириктириб, Л.Норқуловага нисбатан қўзғатилган жиноят иши
тергов жараёнида ҳал бўлмаганлиги, жиноят ишини суд мажлиси жараёнида
ўзларининг юқори лавозимларда ишловчи танишларини моддий манфаатдор
қилиш йўли билан 2.800.000 сўм эвазига жиноят ишини ижобий томонга ҳал
қилиб беришликларини айтиб алдашиб, уни пора беришга далолат қилишиб,
Л.Норқулованинг аризасига асосан ИЖҚК Департаментининг Чилонзор
тумани бўлими ходимлари томонидан 15.07.2024 йилда Миробод тумани
Фидокор кўчасида жойлашган “Корзинка” савдо дўкони қаршисида
ўтказилган тезкор тадбирда А.Махаров Л.Норқуловадан 2.800.000 сўм
миқдордаги пул маблағларини олган вақтида ашёвий далиллар билан
ушланганлиги натижасида жиноий ҳаракатларини ўзларига боғлиқ бўлмаган
ҳолатларга кўра охирига етказа олишмаган.
Жиноят иши бўйича тайинланган судга кимёвий экспертизасининг
26.07.2024 йилдаги 29/18(6811)38.1Z11559 ва 29/18(6811)38.1Z11560-сонли
хулосасига кўра, текшириш учун тақдим этилган серия ва рақами СВ1168356
бўлган 1 дона 50 (эллик) минг сўм купюрасида сариқ рангли нурланишга эга
бўлган “Пора” ёзуви мавжуд ва улар ва улар тақдим қилинган махсус
қаламнинг қоҳоздаги ёзуви намунаси билан ўзаро турдош эканлиги,
А.Махаровнинг ўнг ва чап қўлларидан олинган суртмаларда кукун излари
мавжудлиги ва улар намуна сифатида тақдим этилган махсус кукун намунаси
билан турдош эканлиги, А.Махаровнинг ўнг ва чап қўлларидан олинган
суртмалардаги ва пулдаги махсус кукун излари ўзларининг хусусиятларига
кўра ўзаро турдош эканлигини, А.Махаровнинг ўнг ва чап қўлларидан олинган
суртмаларда серия ва рақами СВ1168356 бўлган бир дона 50 (эллик) минг сўм
купюрасида аниқланган кукун излари ўзларининг хусусиятларига кўра ўзаро
турдош эканлиги аниқланган.
Адвокат Б.Зиятов шикоятида, С.Убайдуллаевнинг ҳаракатларида
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди,
168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди
кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги, етказилган зарар бартараф
қилганлиги, у қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини, яшаш
жойидан маҳалла фуқаролар йиғини томонидан унга нисбатан ижобий
тавсифнома берилганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг
72-моддасига асосан шартли ҳукм қилинишини ёки озодликдан маҳрум қилиш
билан боғлиқ бўмаган жазо тайинлашни сўраган.
Адвокат Д.Сабиров шикоятида, А.Махаровнинг оилавий шароитини,
ўзига етарли хулоса чиқарганлигини, қилган ишидан пушаймонлигини
инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55 ва 57-моддаларини
қўллаб, қамоқ билан боғлиқ бўлмаган енгил жазо тайинлаб, қамоқдан озод
қилишни сўраган.
Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья Ф.Тураходжаевнинг маърузасини,
давлат айбловчиси Ш.Шомирзаевнинг суд ҳукмини ва ажримини
ўзгартиришни сўраб берган хулосасини, судланган С.Убайдуллаевнинг
ҳимоячиси адвокат Б.Зиятов ва судланган А.Махаровнинг ҳимоячиси адвокат
Д.Сабировнинг тафтиш тартибида келтирилган шикоятини шикоятни
қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятларидаги важларини
жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра,
суд ҳукмини ўзгартиришни лозим топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар
томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига
мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судлов ҳайъати А.Махаров ва С.Убайдуллаевнинг жиноят содир
этишдаги айби, Л.Норқулованинг аризаси, тушунтириш хатлари, пул
маблағларига кимёвий ишлов бериш ва овоз ёзиш мосламасини тақдим этиш,
ҳодиса жойини кўздан кечириш ва ашёвий далилларни олиш, автомашинани
кўздан кечириш ва ашёвий далилларни олиш, овоз ёзиш мосламасини
қайтариб олиш, аудиоёзувларни олиб қўйиш, нарсани кўздан кечириш ва
ундаги маълумотларни эшитиб кўриб стенограмма қилиш, юзлаштириш
баённомалари, судга оид кимёвий экспертизасининг хулосаси, ашёвий
далиллар, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят
ишида тўпланган бошқа далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини топган деб
ҳисоблайди.
Бироқ, судлов ҳайъати судланувчи А.Махаров ва С.Убайдуллаевнинг
жиноий ҳаракатларига баҳо бериб, қуйидагиларга асосан уларнинг
ҳаракатлари биринчи инстанция суди томонидан Ўзбекистон Республикаси
ЖК 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди
билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Тафтиш инстанцияси суди мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ
Л.Норқулова, департамент томонидан қўлга олинганидан сўнг таниши
С.Убайдуллаев унга ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши
қўзғатилганлигини, ҳолати оғирлигини, агар 1.200 АҚШ доллари миқдорида
пул берса, унинг ишини тергов жараёнида ижобий ҳал қилиб беришини
айтганлиги, шунда бунча пули йўқлигини айтганида, С.Убайдуллаев унга
ишни 900 АҚШ долларига ўзларининг юқори лавозимларда ишловчи
танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришларини айтганлигини, шундан
кейин рози бўлиб, А.Махаровга тегишли бўлган 8600 1402 1871 1639 банк
пластик картасига бўлиб-бўлиб, жами 6.000.000 сўм миқдоридаги пулларни
жўнатганлигини, кейинчалик, С.Убайдуллаев ва А.Махаровнинг қилаётган
иши ноқонуний эканлигини тушуниб етиб, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилганлигини, шундан кейин
ўтказилган тезкор тадбир давомида А.Махаровга 2.800.000 сўм миқдордаги
пул маблағларини берган вақтида у ушланганлигини, С.Убайдуллаев ва
А.Махаров билан ўрталаридаги келишувга кўра, 900 АҚШ долларига жиноят
ишини ижобий ҳал қилиб берилиши керак бўлганлигини, мазкур келишилган
суммадан 6.000.000 сўмини А.Махаровнинг банк пластик картасига
ташлаганлигини, тадбир давомида берилган 2.800.000 сўмдан ташқари қолган
суммани уларга иш ҳал бўлганидан кейин бериши керак бўлганлигини,
С.Убайдуллаев ва А.Махаров жиноят ишини ҳал қилиши учун тергов органига
алоҳида ва судга алоҳида пул сўрамаганлиги, улар томонидан 2 марта олинган
пуллар аввал келишилган 900 АҚШ доллари ҳисобидан бўлганлигини
билдириб кўрсатув берди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 32-моддасика кўра, умумий қасд
билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини
ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий қилмишлардан иборат
бўлган (давомли) жиноят такроран содир этилган деб топилмайди.
Ишдан аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчилар Н.Норқуловага унга
нисбатан юритилган жиноят ишини ўзларининг юқори лавозимларда ишловчи
танишлари орқали 900 АҚШ доллари эвазига ижобий ҳал қилиб беришларини
айтишиб, Н.Норқуловани пора беришга қизиқтиришиб, мазкур келишилган
суммадан 6.000.000 сўмини банк пластик картасига туширтиришиб, 2.800.000
сўмини А.Махаров Н.Норқуловадан олган вақтда ушланган, келишувга кўра,
қолган суммани иш ҳал бўлганидан кейин олишлари керак бўлган.
Бунда, айблов хулосаси ва суд қарорларида кўрсатилганидек,
С.Убайдуллаев ва А.Махаров Н.Норқуловага нисбатан юритилган жиноят
ишини ҳал қилиб беришлари учун Н.Норқуловадан тергов органига алоҳида
ва судга алоҳида пул сўрашмаган.
Бу ҳолатни тасдиқловчи бирон-бир объектив далил ишда мавжуд эмас.
Қолаверса, дастлабки тергов органи томонидан эълон қилинган айблов ва
суд ҳукми фабуласида ҳам 900 АҚШ долларига келишув бўлганлиги
кўрсатилган бўлсада, дастлабки тергов органи ва биринчи инстанция суди
ҳақиқий иш ҳолатларига зид равишда С.Убайдуллаев ва А.Махаровнинг
ҳаракатларини такроран жиноят содир этиш сифатида асоссиз тўхтамга
келган.
Ўз навбатида апелляция инстанцияси суди дастлабки тергов органи ва
биринчи инстанция судининг мазкур камчиликларини бартараф этиш
чораларини кўрмаган.
Юқоридагиларга
асосан
судлов
ҳайъати,
А.Махаров
ва
С.Убайдуллаевнинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси
ЖК 25,168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28,211-моддасининг 1-қисмига қайта
квалификация қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги
1-сонли
Қарори
3-бандида,
Жиноят
кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак – деб кўрсатилган.
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан, судланувчи
С.Убайдуллаевга нисбатан жазо тури ва меъёрини тайинлашда, юқоридаги
Олий суд Пленумининг тушунтиришларига амал қилиб, унинг ёшини,
оилавий шароитини, соғлигини, тайинланадиган жазонинг судланувчини
қайта тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда
жазони ҳам енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб,
унга нисбатан ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида озодликдан маҳрум қилиш
жазосини тайинлашни, жазони манзил колонияларида ўташни белгилашни
лозим топади.
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан, судланувчи
А.Махаровга нисбатан жазо тури ва меъёрини тайинлашда, юқоридаги Олий
суд Пленумининг тушунтиришларига амал қилиб, унинг ёшини, оилавий
шароитини, соғлигини, тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта
тарбияланишига ва оиласининг яшаш шароитига таъсирини ҳамда жазони ҳам
енгиллаштирувчи ҳам оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга
нисбатан ЖКнинг 59,61,62-моддалари тартибида озодликдан маҳрум қилиш
жазосини тайинлашни, жазони манзил колонияларида ўташни белгилашни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг
ҳамда апелляция инстанцияси судининг С.Убайдуллаев ва А.Махаровга оид
чиқарилган қарорларини ўзгартириб, келтирилган шикоятларни қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5214, 5216-моддаларига амал қилиб,
тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Убайдуллаев Самандархон Акмалхон ўғли, (Ubaydullayev Samandarxon
Akmalxon o’g’li) ва Махаров Азамат Абдимурат улы (Maxarov Azamat
Abdimurat uli)га нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 2024 йил 8 ноябрдаги ҳукми ҳамда Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил
24 декабрдаги ажрими ўзгартирилсин.
Убайдуллаев Самандархон Акмалхон ўғли Ўзбекистон Республикаси
ЖК 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28,211-моддасининг 1-қисмида назарда
тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин.
С.Убайдуллаевга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисми
“б” банди билан иш ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинлансин.
С.Убайдуллаевга Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211-моддасининг
1-қисми билан 1 (бир) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида,
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан С.Убайдуллаевга узилкесил ўташ учун 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо манзил колонияларда ўтаттирилсин.
Махаров Азамат Абдимурат улы Ўзбекистон Республикаси
ЖК 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28,211-моддасининг 1-қисмида назарда
тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин.
А.Махаровга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисми
“б” банди билан иш ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинлансин.
А.Махаровга Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211-моддасининг 1-қисми
билан 1 (бир) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида,
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан А.Махаровга 1 (бир) йил
6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
А.Махаровга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан
ушлаб турилган бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига
тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб, узил-кесил ўташ учун
1 (бир) йил 5 (беш) ой 29 (йигирма тўққиз) кун озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо манзил колонияларда ўтаттирилсин.
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Келтирилган тафтиш шикоятлари қисман қаноатлантирилсин.
Ажрим устидан тарафлар тафтиш тартибида Ўзбекистон Республикаси
Олий судига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи:
(имзо)
Ф.Тураходжаев
Ҳайъат аъзолари:
(имзо)
С.Қучкаров
(имзо )
Т.Касимов