← Назад
Решение #85698 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| ЖКнинг | 72 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида
маърузачи: судья Ф.Халилов
Биринчи инстанция судининг
судьяси Ф.Эргашев
АЖРИМИ
2025 йил февраль ойининг 20 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси ўз биносида,
очиқ суд мажлисида,
Раислик қилувчи: М.Юсупов,
ҳайъат судьялари: А.Шамсутдинова ва Ф.Халиловдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Бахромовнинг котиблигида,
тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори
У.Файзиев, фуқаровий даъвогар Н.Норов, судланган Ф.Имомовнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат Ш.Қаландароваларнинг
иштирокида, Ф.Имомовга оид 1-1006-2403/932-сонли жиноят ишини
фуқаровий даъвогар Н.Норов томонидан келтирилган кассация шикояти
асосида кассация тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
25 октябрдаги ҳукмига кўра:
2002 йил 13 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган,
ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта,
оилали, 2 нафар фарзанди бор, ёнланма ишчи,
судланмаган, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур
тумани, “Эски Жарариқ” МФЙ, Ипакчилик кўчаси,
6а-уйда доимий рўйхатда турувчи, иш бўйича
“шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси қўлланилган
Имомов Фарход Фурқат ўғли (Imomov Farxod Furqat
o`g`li)га
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди
билан иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган
ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари, 176-моддаси 2-қисмининг “а,в”
бандлари билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш, ЖКнинг
59-моддаси тартибида 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш, ЖКнинг
62-моддаси тартибида 5 йил 5 ой 26 кун озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланиб, ЖКнинг 72-моддасига асосан тайинланган жазо
шартли ҳисобланиб, 1 йил синов муддати белгиланган.
Суднинг ҳукмига кўра, Ф.Имомов қалбаки чет эл валютасини
1
ўтказиш мақсадида, бошқа шахс билан олдиндан тил бириктириб, бир
гуруҳ бўлиб, 2024 йил 30 май куни тахминан соат 02 ларда Шайхонтоҳур
тумани “Гулзор” чорраҳасида жойлашган “Ипак йўли” банкига тегишли
банкоматда, М.Бердиевга ўзида бўлган 100 АҚШ доллари миқдоридаги
қалбаки пулни ҳақиқий сифатида бериб, жабрланувчини 1.250.000
сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш ва қалбаки пул ўтказиш
жиноятини содир этган.
Бундан ташқари, Ф.Имомов қалбаки чет эл валютасини ўтказиш
мақсадида, бошқа шахс билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ
бўлиб, 2024 йил 31 май куни тахминан соат 18 ларда Чилонзор тумани
“Новза” МФЙ ҳудудида жойлашган “Новза” масжиди ёнида,
Н.Нормуродов томонидан “OLX.uz” интернет сайти орқали “Iphone
13 pro max” русумли телефонини 650 АҚШ долларига сотилиши ҳақида
қолдирилган эълонга асосан, Н.Нормуродовга қалбаки 6 дона 100 АҚШ
доллари купюрасини ва 600.000 сўмни бериб, телефонни ўзи билан олиб
кетиб, такроран фирибгарлик ва такроран қалбаки пул ўтказиш
жиноятини содир этган.
Бундан ташқари, Ф.Имомов қалбаки чет эл валютасини ўтказиш
мақсадида, бошқа шахс билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ
бўлиб, 2024 йил 31 май куни тахминан соат 21 ларда Чилонзор тумани
“Қозиробод” МФЙ ҳудудида жойлашган 16-сонли РШТИЁМ ёнида,
О.Жалилов томонидан “OLX.uz” интернет сайти орқали “Iphone 12 pro
max” русумли телефонини 460 АҚШ долларига сотилиши ҳақида
қолдирилган эълон орқали у билан кўришиб, О.Жалиловга 3 дона
қалбаки 100 АҚШ доллари купюраси ва 1.900.000 сўм бериб, телефонни
ўзи билан олиб кетиб, такроран фирибгарлик ва такроран қалбаки пул
ўтказиш жиноятини содир этган.
Фуқаровий даъвогар Н.Норов кассация шикоятида, суд ҳукмининг
фуқаровий даъвога оид қисмидан норозилигини билдириб, у дастлабки
тергов жараёнида фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган бўлса-да,
унинг иштирокисиз суд тергови ўтказилиб, ҳукм чиқарилгани ҳақида
важлар келтириб, ишни уни иштирокида қайта кўриб чиқиб, даъвосини
қаноатлантиришни сўради.
Судлов ҳайъати, фуқаровий даъвогар Н.Норовнинг шикоятидаги
важлар ҳукмнинг фуқаровий даъвога оид қисмига дахлдор бўлганлиги
сабабли жиноят ишини иш бўйича маҳкум Ф.Имомовнинг айблилик
масаласига дахл қилмаган ҳолда фақат фуқаровий даъвога оид қисми
бўйича кўриб чиқишни лозим топди.
Кассация инстанцияси судья Ф.Халиловнинг маърузасини,
прокурор
У.Файзиевнинг
ҳукмни
ўзгаришсиз,
шикоятни
қаноатлантирмасдан
қолдириш
ҳақида,
фуқаровий
даъвогар
Н.Норовнинг шикоятини қувватлаб, жазога дахл қилмаган ҳолда
2
ҳақида, адвокат Ш.Қаландарованинг биринчи инстанция судининг
ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида билдирган фикрларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни жиноят иши ҳужжатлари
билан бирга таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳукмининг
фуқаровий даъвога оид қисмига аниқлик киритишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, маҳкум Ф.Имомов 2024 йил 31 май куни
Н.Нормуродовга тегишли “Iphone 13 pro max” русумли телефон
аппаратини қалбаки 650 АҚШ доллари эвазига сотиб олиб, ушбу
телефонни 2024 йил 4 июнь куни тегишли ҳужжатлари билан бирга
Н.Норовга ўзиники эканлигини айтиб, 700 АҚШ долларига сотган.
Тергов органининг 2024 йил 24 июндаги қарори билан Н.Норов
фуқаровий даъвогар деб эътироф этилиб, ишга жалб қилинган.
Бироқ, тергов органи томонидан айблов хулосаси тузишда
фуқаровий даъвогар сифатида унинг иштироки таъминланмаганлиги
сабаб суднинг ҳам эътиборидан четда қолган.
Кассация инстанцияси судида фуқаровий даъвогар Н.Норов, суд
ҳукмининг фуқаровий даъвога оид қисмидан норозилигини билдириб,
дастлабки тергов жараёнида фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган
бўлса-да, кейинги жараёнлар унинг иштирокисиз ўтказилиб, унга
етказилган зарар ундирилмасдан Ф.Имомовга ҳукм чиқарилгани, аслида
2024 йил 4 июнь куни маҳкум Ф.Имомовдан “Малика” савдо
мажмуасида “Iphone 13 pro max” русумли телефон аппаратини,
Ф.Имомов ўзиники эканлигини айтгани ва ҳужжатларини кўрсатгани
сабабли 700 АҚШ долларига сотиб олгани, ИИО ходимлари уни
чақириб, ушбу телефон аппаратини олишгани, кейинчалик қайтариб
беришмагани, Ф.Имомовдан пулини ҳам олмагани, бунинг натижасида
унга 700 АҚШ доллари зарар етказилганини баён қилиб, Ф.Имомовга
тайинланган жазога эътироз билдирмаган ҳолда ундан етказилган
700 АҚШ долларини ундириб бериш ҳақида кўрсатув берди.
Ўз навбатида, кассация инстанцияси судида маҳкум Ф.Имомов,
ҳақиқатдан ҳам 2024 йил 31 май куни Н.Нормуродовга тегишли “Iphone
13 pro max” русумли телефон аппаратини қалбаки 650 АҚШ доллари
эвазига сотиб олиб, ушбу телефонни 2024 йил 4 июнь куни “Малика”
савдо мажмуасида Н.Норовга телефонни ўзиники эканлигини айтиб,
ҳужжатларини кўрсатиб, 700 АҚШ долларига сотгани, етказилган
зарарни тез кунда қоплаб бериши, оилавий ва моддий аҳволини инобатга
олиб, енгиллик беришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотига кўра,
2025 йил 20 февраль кунги ҳолатида 1 АҚШ долларининг сўмга
нисбатан қиймати 12.950,03 тийинни ташкил қилган.
Юқоридагиларга кўра, кассация инстанция суди биринчи инстанция
3
суд ҳукмининг фуқаровий даъвога оид қисмига аниқлик киритиб,
маҳкум Ф.Имомовдан фуқаровий даъвогар Н.Норовнинг фойдасига
етказилган 700 АҚШ долларини ўзбек сўмида ундиришни белгилашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5099, 50910-моддаларига амал
қилиб, кассация инстанция судлов ҳайъати
қ и л д и:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
25 октябрдаги Имомов Фарход Фурқат ўғли (Imomov Farxod Furqat
o`g`li)га нисбатан чиқарган ҳукмининг фуқаровий даъвога оид қисмига
аниқлик киритилсин.
Судланган Имомов Фарход Фурқат ўғлидан фуқаровий даъвогар
Норов Нозимбек Нурали ўғли фойдасига етказилган зарар 700 АҚШ
долларини сўмга нисбатан қийматда 9.065.021,19 (тўққиз миллион
олтмиш беш минг йигирма бир сўм ўн тўққиз тийиин) сўм ундирилсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози тарафлар тегишли тартибда Тошкент шаҳар суди
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
беришга ёки протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи:
Ҳайъат судьялари:
имзо имзо
имзоимзо
имзо имзо
М.Юсупов
А.Шамсутдинова
Ф.Халилов
Ажрим нусхаси аслига тўғри:
4