Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/72 Дата решения 20.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 363791 Claim ID 2720247 PDF Hash bd811bd2cd7b45b7... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 111-моддаси збекистон Республикаси ЖК 111 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 111-моддаси збекистон Республикаси ЖК 111 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 14 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 29 law
ал этишда суд ЖПК 467-моддаси ал этишда суд ЖПК 467 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 111-моддаси збекистон Республикаси ЖК 111 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2025 йили февраль ойининг 20 куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Чилонзор туман суди, Чилонзор туман “3 чарх камолон” МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи У.Худайбердиева ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашев, жабрланувчи Н.Кузиеваларнинг иштирокида, Худайбердиева Умида Хабибуллаевнага нисбатан 1-1006-2504/72-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Худайбердиева Умида Хабибуллаевна (Xudayberdiyeva Umida Xabibullayevna), 1980 йил 06 декабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, партиясиз, оилали, 4 нафар фарзанди бор, косметолог бўлиб ишловчи, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Ал-Хоразмий Г35-даҳаси 47-уй 3хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 03.02.2025 йилда олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 111-моддаси 2-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчи кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Худайбердиева Умида Хабибуллаевна Чилонзор тумани “Бектупи” МФЙ 3-уй, 116-хонадон манзилида жойлашган “Аристократ” номли аёллар салонида косметолог лавозимида ишлаб келиб, тиббиёт соҳасида жарроҳлик амалиётини ўтказиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигидан тегишли рухсатнома олмасдан, Ўзбекистон Республикаси 14.07.2021 йилдаги «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги №701-сонли Қонун талабларига зид равишда, 2023 йилнинг 20 сентябрь куни соат 22-00ларда, ўз-ўзига ишониши ёки бепарволиги орқасида, ушбу салонга мижоз сифатида келган 01.08.1979 йилда туғилган Кузиева Наргиза Полвановнанинг юз соҳасини торайтиришлик учун унинг пешона соҳасидан қулоқ олди соҳасигача тиббий буюм (скальпель) ёрдамида кесиш йўли билан жарроҳлик амалиётини ўтказиб, Н.П.Кузиевага эҳтиётсизлик орқасида тан жароҳати етказганлиги аниқланган. Мазкур жиноят иши бўйича ўтказилган комиссион судга оид тиббий экспертизанинг 2024 йил 27 май кунидаги №51-сонли хулосасига кўра, Н.П.Кузиеванинг танасида, “чап томон пастки жағ (мандибула)дан қулоқ олди орқали чап чакка тепа соҳасигача ўтказилган косметологик операция муолажасидан кейинги чандиқлар, ўнг томон пастки жағдан қулоқ олди орқали чакка тепа соҳасигача ўтказилган косметологик операция муолажасидан кейинги чандиқлар каби тан жароҳатлари мавжудлиги, ушбу жароҳатлар қаттиқ ўткир кесувчи жисмлар таъсирида етказилган бўлиши мумкинлиги, ушбу жароҳатлар соғлиқни 21 кундан ортиқ муддатга бузилишига олиб келган, ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари туркумига киришлиги, уни танасида аниқланган чандиқлар вақт ўтиши билан ўз-ўзидан силлиқланмайдиган чандиқлар тоифасига киришлиги кўрсатилган. Судланувчи У.Худайбердиева суд мажлисида ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қуйидагиларни, яъни 2023 йил сентябрь ойи бошларида унга кейинчалик маълум бўлган Кузиева Наргиза Полвановна юзини тортиб қўйишини илтимос қилиб мурожаат қилганлигини, унга тиббий ҳужжатлари, операция қилиш бўйича рухсатномаси йўқлигини айтса ҳам бир неча бор илтимос қилганлигини, шунда у майли деб уни юзини операция қилиш орқали тортиб қўйишини айтиб, операция куни ва вақтини келишиб, Кузиева Наргиза Полвановнани юзини 400 АҚШ доллари миқдорига операция қилиш орқали торайтириши, у эса 2023 йилнинг 20 сентябрь куни кечки пайт 21-00ларда, Кузиева Наргиза Полвановна бир ўзи келганлигини, у таниши Дилфузага телефон қилиб, унга салонга келишини айтганлигини, ярим соат ўтганидан сўнг, Дилфуза келганлигини, салонни ичкаридаги хонасида Наргиза, Дилфуза билан гаплашиб, Наргизани операция қилишдан олдин унга пул беришини айтганида, Наргиза унга “Ҳумо” банк пластик картасини ва унинг паролини бериб, пластик карта ичида 400.000 сўм миқдоридаги пуллар борлигини айтганлигини, у Наргизадан пластик картани олиб, Дилфузага банкоматга бориб, пулларни нақтлаштириб келишини айтганлигини, сўнгра Дилфуза салондан чиқиб кетиб, шу яқин орадаги банкоматга бориб, у ердан 400.000 сўм миқдоридаги нақт пулларни олиб келиб, пулларни ҳаммасини унга берганлигини, Наргиза пластик картани ўзида қолишини, келишилган пулларни қолган қисмини ташлаб беришини айтганлиги сабабли ўзида олиб қолганлигини, сўнг Наргизани юзини операция қилишидан олдин таниши Дилфуза уйдагилари чақирганлиги боис уйига кетганлигини, сўнг бир ўзи Наргизани юзини торайтириш учун операцияни бошлаганлигини, бир маротаба ишлатиладиган скалпел билан Наргизани юз соҳасини кесиб, яъни пешона соҳасидан қулоқ остигача кесиб, ортиқча осилган терини олиб ташлаганлигини ва кесган соҳаларини бир маротаба ишлатиладиган игна ва ип билан тикиб қўйиб, операцияни тугатганлигини, сўнгра Наргиза ундан хурсанд бўлиб, раҳмат айтиб чиқиб кетганлигини, Наргизага салондан чиқиб кетишидан олдин, 10 кун давомида тиббий муолажага қатнаб туришини, 10 кундан кейин юз соҳасидаги ипларни олиб ташлашини айтганлигини, Наргиза рози бўлиб чиқиб кетганлигини, эртаси куни Наргизага телефон қилиб, тиббий муолажа олишга келишини айтганида, вилоятга тўйга кетганлигини, тўйдан кейин келишини айтганлигини, сўнг Наргизага 10 кун давомида тиббий муолажага келишини айтганида, Наргиза унга ўзи ишлаб келаётган тиббий клиникасида юз соҳасидаги ипларни олдириб ташлаганлигини, юз соҳасида оғриқлар йўқлигини, ҳаммаси жойида эканлигини айтганлигини, орадан 5-6 ой муддат ўтиб, яъни 2024 йилнинг февраль ойларида, Наргиза унга телефон қилиб, юзида чандиқ излари қолганлигини, шу чандиқларни тўғрилаб беришини айтиб, даъво қила бошлаганлигини, унга тиббий муолажага ўз вақтида келмаганлиги сабабли чандиқ излари пайдо бўлганлигини айтганида ҳам юзини тўғрилаб беришини айтиб гапида туриб олганлигини 2000 АҚШ доллари пул сўраганлигини, унга бунча пули йўқлигини айтганида, ИИБ га ариза билан мурожаат қилишганлигини, шунда уни ИИБ га чақиришганида Наргизага 500 АҚШ доллари миқдорида пул берганлигини, Наргиза пулларни олиб, унга нисбатан даъво ва эътирози йўқлиги тўғрисида тушунтириш хати берганлигини, у жарроҳлик операциясини амалга ошириш бўйича ҳеч қайси тиббий муассасада ўқимаганлигини, жарроҳлик операциясини амалга ошириш бўйича ССВ ва унинг ҳудудий бошқармаларидан рухсатнома олмаганлигини айтиб, унга нисбатан имкони борича енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи Н.Кузиева суд мажлисида қуйидагиларни, яъни у 2023 йил сентябрь ойи бошларида у ишлаб келаётган, Чилонзор тумани Алгоритм мавзеси “Бектупи” МФЙ, 3-уй, 106-хонадон манзилида жойлашган “Аристократ” номли гўзаллик салонига бориб, Худайбердиева Умида билан юзини операция қилиши орқали торайтиришганлиги эвазига жами 500 АҚШ доллари миқдорига келишганлигини, сўнг Умида ўзининг танишини чақирганлигини, уларни иккаласи ҳам унга юзидаги тери қопламани пластик жарроҳлик операцияси қилиш орқали торайтиришларини, улардан бири юзимни терисини кесишлигини, яна бири кесилган терини тикишлигини айтиб, салон ичидаги хоналардан бирига киришини айтганлигини, улар айтган хонага кириб, столга ётганлигини, сўнг улар уни боши томонда туриб, унга укол қилишганлигини, сўнг Умидани ўртоғи қулоғининг пастки соҳасидан “Скапел” номли кесувчи тиббий асбоб билан кесишни бошлаганида, Умида унга бундай кесмаслигини айтганлигини, шунда улар иккаласи бири бири билан гап талашиб қолишганлигини, кейин Умидани таниши салондан кетиб қолганлигини, сўнг Умидани ўзи қулоқ соҳасидан кесишни давом эттириб, бош соҳасигача кесганлигини, шунда кесилган соҳаларидан қон тўхтамасдан оқа бошлаганлигини, сўнгра Умида қонни тўхтатишни учун дори воситаларини излай бошлаганлигини, салонда қон тўхтатувчи дориларни топа олмагач, салондан чиқиб кетганлигини, у бир ўзи салонда қолиб, орадан бир соат ўтганидан сўнг Умида қайтиб келганлигини ва қон оқаётган соҳасини тиббий лазер ёрдамида куйдириб, қонни тўхтатганлигини, сўнг Умида кесилган соҳаларини ип ва айлана игна ёрдамида тикиб қўйганлигини, шу билан юзидаги операция тамомланганлигини, у эрталаб соат 06-30ларда салондан чиқиб кетганлигини, бундан олдин Умидани қўлига 800.000 сўм миқдоридаги пуллар, 600.000 сўм пуллари бўлган, “Ориент финанс банк” томонидан берилган пластик картасини топшириб, унга картани пароли айтиб, картасини қолдириб чиқиб кетганлигини, уйга борганида, кесилган соҳаларидан камроқ қон чиқа бошлаганлигини, шу куни соат 09-00ларда операция қилинган соҳалари қаттиқ оғрий бошлаганлигини, кейин Умидага телефон қилиб айтганида, Умида унга нотўғри кесиб қўйганлигини айтиб, унга салонга келишини, қайтадан кесиб тикиш орқали тўғрилашлигини айтганлигини, шунда унга салонга бормаслигини айтганлигини, сўнг у апитерапевт бўлгани сабабли, тиббий муолажани ўзи қилиб келганлигини, орадан 3 ой ўтганидан сўнг, юзидаги тери қопламаси Умида ва уни таниши томонидан қилинган пластик жарроҳлик операцияси натижасида кесилган жойларидан полив (ортиқча гўшт осиб чиқиш) пайдо бўлганлигини, у бу ҳақда Умидага айтганида, Умида унга энди ҳеч нарса қилиб бера олмаслигини айтганлигини, кейин у ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилганлигини, у У.Худойбердиева ва уни танишидан пластик жарроҳлик амалиётини ўтказишга рухсатномаси бор ёки йўқлигини сўраганида, улар унга рухсатномаси борлигини айтганлигини, улар бундай ишларни кўплаб қилганлигини айтиб уни ишонтирганларини, у юз соҳасини У.Х.Худойбердиева ва уни таниши пластик жарроҳлик амалиётини ўтказиши учун Умида билан жами 700 АҚШ долларига келишганлигини, у келишилган пуллардан 200 АҚШ долларини берганлигини, лекин келишувга кўра, 500 АҚШ долларини эса юзидаги чандиқ излари битгач беришини айтиб, чандиқ излари тўлиқ тузалмаганлиги сабабли унга пул бермаганлигини, уни судланувчи У.Худайбердиевага нисбатан даъвоси борлигини айтиб, унга етказилган оғир жароҳат оқибатларини бартараф қилиш борасида қайта профессонал жарроҳлик амалиёти ўтказганлигини билдириб, ушбу амалиёт учун у томонидан 11.000.000 сўм сарфланганлигини, судланувчи унга 500 АҚШ доллари берганлигини инобатга олиб қолган суммани судланувчидан ундириб беришни сўради. Судланувчи У.Худайбердиеванинг айби суд мажлисида ўзининг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатуви ҳамда жабрланувчининг кўрсатувларидан ташқари жиноят ишида тўпланган қуйидаги далиллар, жумладан: ЙТҲ содир бўлган жойни чизмаси ва ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси, ўтказилган суд оид тиббий, транспорт трассология ва автотехника экспертизалари қарорлари ва хулосалари, нарсани кўздан кечириш баённомаси, фотожадвал, диск, далил қарори билан ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади. Суд судланувчи У.Худайбердиеванинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берар экан, унинг ҳаракатлари ўз-ўзига ишониши ёки бепарволиги орқасида, баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашишига сабаб бўлган, эҳтиётсизлик орқасида баданга оғир шикастда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 111-моддаси 2-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб баҳолайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасида, “Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади”, деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратишлари лозим”лиги, 3-бандида “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 7-сонли “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, юқоридаги Қонун ва Пленум қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 54, 55 ва 56-моддалари талабларига риоя қилиб, судланувчи У.Худайбердиевага нисбатан жазо тури ва меъёрини тайинлашда унинг содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиш билан бирга, содир этилган жиноят унинг бепарволиги ва эҳтиётсизлиги оқибатида содир этилган деб ҳисоблаб, судланувчининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, 4 нафар фарзандлари борлигини, муқаддам судланмаганлигини, аёл киши эканлигини, жабрланувчига 500 АҚШ доллари миқдорида моддий ёрдам кўрсатганлигини инобатга олиб, ЖК 57моддасини қўллаб, у айбли деб топилаётган модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосининг энг кам миқдоридан ҳам камроқ жазо тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 9бандида “Мулкий зиён етказилган ҳар бир жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилаётганда, суд фуқаровий даъвони ҳал этиши, даъво қўзғатилмаган бўлса, мулкий зиённи қоплаш масаласини ўз ташаббуси билан муҳокама қилиши лозим. Бунда иш материалларида хатланган мол-мулкнинг йўқлиги мулкий зиённи қоплаш тўғрисидаги масалани кўрмасдан қолдириш учун асос бўла олмайди, чунки бундай мол-мулк ҳукм ижроси жараёнида ҳам аниқланиши мумкин. Фуқаровий даъвони ҳал этишда суд ЖПК 467-моддасига мувофиқ айблов ҳукмининг тавсиф қисмида даъвони тўла ёки қисман қаноатлантириш ёхуд рад этиш асосларини, жиноят натижасида етказилган мулкий зиён хусусияти ва миқдорини кўрсатиши, шунингдек, мулкий зиён миқдорига тегишли ҳисоблаш якунларини келтириши ҳамда фуқаровий даъвони ҳал қилиш учун асос қилиб олинган қонун нормасини қайд этиши лозим. Жиноят процессида қўзғатилган фуқаровий даъвонинг рад этилиши даъвогарни ўша шахсга нисбатан ва айнан ўша асослар бўйича фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво қўзғатиш ҳуқуқидан маҳрум этади. Агар фуқаровий даъвогарнинг даъводан воз кечиши қонунга хилоф бўлса ёки давлат ёхуд бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, суд даъводан воз кечишни қабул қилмайди. Жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатмаган шахс, шунингдек, даъвоси кўрмасдан қолдирилган шахс уни фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида қўзғатиш ҳуқуқига эга”лиги қайд этилган. Суд, суд мажлиси давомида жабрланувчи жиноят натижасида унга етказилган оғир жароҳат оқибатларини бартараф қилиш борасида қайта профессонал жарроҳлик амалиёти ўтказганлигини билдириб, ушбу амалиёт учун у томонидан сарфланган харажатларни судланувчидан ундириб беришни сўраганлигини инобатга олиб, жабрланувчига жиноят натижасида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан судланувчининг яшаш манзили бўйича фуқаролик ишлари бўйича судга ёхуд тегишли тартибларда бошқа судларга мурожаат қилиш ҳуқуқи сақланганлигини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда ЖПКнинг 454-457, 463, 466-468, 471,473-моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ ҚИЛДИ Худайбердиева Умида Хабибуллаевна, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 111-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилсин ва унга ЖКнинг 57моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари 3.400.000 (уч миллион тўрт юз минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. У.Худайбердиевага нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Манфаатдор тарафларга жиноят натижасида уларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан судланувчининг яшаш манзили бўйича ёхуд тегишли тартибларда бошқа фуқаролик ишлари бўйича судларига мурожаат қилиш ҳуқуқи сақланганлиги тушунтирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка ичида, маҳкума ва жабрланувчилар ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья (имзо) Аслига тўғри______________________ Ф.Абдушукуров