Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/217 Дата решения 20.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 365080 Claim ID 2737364 PDF Hash 849d3b7fedf8d888... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 266 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси збекистон Республикаси ЖК 60 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси збекистон Республикаси ЖК 45 law
исми билан айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 45-моддаси исми билан айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖК 45 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 60-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 60 code_article
ЖКнинг 46-моддаси ЖК 46 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддаси збекистон Республикаси ЖК 61 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/217- сонли 2025 йил февраль ойининг «18» куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Л.Жаматов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Юльчиева, жабрланувчи П.Шариповаларнинг иштирокида, Жаматов Лазизбек Отабек ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Жаматов Лазизбек Отабек ўғли (JAMATOV LAZIZBEK OTABEK O’G’LI), 2000 йил 08 январь куни Тошкент шаҳарида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, ишсиз, муқаддам жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Бектемир туман судининг 2024 йил 20 майдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, ўталмаган жазо муддати 1 йил 4 ой 11 кунни ташкил қилади, Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, “Барданкўл” ҚФЙ, Миробод кўчаси, 34-уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Жаматов Лазизбек Отабек ўғли, 2024 йил 23 октябрь куни соат 07:30ларда, ўз бошқарувидаги “Yutong” русумли, давлат рақам белгиси 01905LKA бўлган автобусни барча тегишли ҳужжатлари асосида, юксиз ва 15 нафар йўловчи билан, Тошкент кўчасига қараб бошқариб кетаётган вақтда амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди, 11–банди “г” қисми, 53-банди, 77-банди 1 ва 3-кичик бандлари, 96-банди 111-банди яъни, “Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак”, “Транспорт воситасини ҳайдовчиси ҳаракатланиш жараёнида пиёдаларга айниқса болаларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўришга мажбурдир”, “Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиб қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа харакат қатнашчиларига ҳалақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиш керак”, “Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак. Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак”, “Чапга ёки ўнгга бурилаётган ҳайдовчи кесишаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёда(лар)га, йўл бериши керак” “Тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойларида ҳайдовчилар светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнган тақдирда ҳам пиёда(лар)га қатнов қисмини шу йўналишда кесиб ўтишни тугаллашига имкон беришлари керак” деб кўрсатилган қоидаларга риоя қилмасдан чорраҳада ўрнатилган тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни қизил чироқда кесиб ўтаётган пиёда Шарипова Паризода Зариф қизини уриб юборган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда П.Шарипова олган тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган. Суд-тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 03 декабрдаги № 8709– Х–Хуж–сонли хулосасига кўра, П.Шарипованинг танасида “чап томонлама қов суягини юқори шохини ёпиқ синиб суяк бўлакларини қониқарли туриши” каби тан жароҳатлари бўлиб, ушбу тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра “ўртача оғир” даражадаги тан жароҳатларига кириши аниқланган. Суд-изшунослик экспертизасининг 2024 йил 11 декабрдаги № 18632-сонли хулосасига кўра, “Yutong” русумли автобусни кузов қисмида техник шикастлар, яъни одам танасига урилиши натижасида ҳосил бўлган ёки бошқа жисмларга урилиши натижасида ҳосил бўлган шикастлар ва излар мавжуд эмас дея маълум қилган. 2 №2274-сонли хулосасига кўра, агар пиёда ҳаракатга хавф тўғдириб воқеа жойигача бўлган масофани 4,5 сония ичида ҳаракатланиб ўтган бўлса, ҳайдовчи 60 км/соат тезликдаги “Yutong” русумли автобусни ўз вақтида тўхтатиб қолиш йўли билан ҳодисани олдини олиб қолиш учун техник имкониятига эга бўлган. Судланувчи Л.Жаматов суд мажлисида ўз айбига иқрор бўлиб, 5-автобус саройида ҳайдовчи вазифасида ишлагани, “Yutong” русумли автобусни бошқаргани, ушбу автобус билан боғлиқ икки маротаба ЙТҲ содир этганлиги учун у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингани, ҳозирда ишсиз экани, 2024 йил 23 ноябрь куни соат 07:38ларда ўз йўналиши бўйлаб Учтепа тумани “Фарход” бозоридан ҳаракатланиб Чилонзор тумани “КХАЙ” кўчасига тушганлигини ва йўлнинг автобус ҳаракатланиши учун ажратилган бўлакдан тахминан 62 км/с тезлик билан ҳаракатланиб кетаётганида “КХАЙ” ва “Қатортол” кўчаси чорраҳасига етиб келганида чорраҳада унинг йўналишига яшил ёниб турганлигини, шу сабабли у ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттириб чорраҳадан ўтиб кетаётганида, чорраҳада ўрнатилган тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан унга кейинчалик маълум бўлган Шарипова Паризода Зариповнага светафорнинг қизил чироғи ёниб турган бўлишига қарамасдан у ҳаракатини бошлаб қолганлигини ва уни тахминан 20 метр масофадан кўриб унга сигнал чалганлигини, бироқ у ҳаракатини давом эттиргани, шу билан пиёда П.Шариповани автобуснинг олди чап томони билан уриб юборгани, сўнг у автобусни тўхтатиб уни автобусга ўтқазиб РШТЁИМга олиб бориб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатгани, сўнг унга ЙПХ ходимлари қўнғироқ қилиб уни воқеа содир бўлган жойга чақиришгани, ўша жойга етиб борганлигини шу билан навбатчи ходимлар етиб келганлигини ва воқеа содир бўлган жойни чизиб тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришгани, ҳозирда моддий ва маънавий зарарни қоплаш имкони йўқлигини маълум қилиб, содир қилган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий ахволи оғирлигини инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи Л.Жаматов эълон қилинган айбловга иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади. Жумладан, жабрланувчи П.Шарипова Zoom иловаси орқали суд мажлисида, 2024 йил 23 ноябрь куни соат 07:20ларда ўқишга бориш мақсадида уйдан чиққанлигини ва пиёда Чилонзор тумани “Қатортол” кўчаси бўйлаб “КХАЙ” кўчасига қараб пиёда юрганлигини ва “Қатортол” кўчаси билан “КХАЙ” кўчалари чорраҳасига етиб келганлигини сўнг кўчани кесиб ўтиш мақсадада чорраҳада 3 жойлашган тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан ҳаракатланиб ўтаётганида унга нисбатан чап томонидан автобусни бошқариб келаётган Жаматов Лазизбек Отабек ўғли уриб юборгани, сўнг ҳайдовчи уни РШТЁИМга олиб боргани, ЙТҲ натижасида унга моддий ва маънавий зарар етказилгани, даволаниш учун шу кунга қадар 4.260.905 сўм пул маблағлари сарфлаганини маълум қилиб, зарарларни ундириб, судланувчига нисбатан қонун доирасида жазо тайинлашни сўради. Бундан ташқари, судланувчи Л.Жаматовнинг жиноят содир этганликдаги айби, жиноят ишида мавжуд бўлган воқеа содир бўлган жойини чизмаси, транспорт воситасини кўздан кечириш баённомаси, фотожадваллар, судга оид транспорт-изшунослик экспертизаси, судга оид автотехника экспертизасининг хулосаси, тушунтириш хатлари ҳамда бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Л.Жаматовнинг “транспорт воситалари ҳаракати, улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир шикаст етказилишига сабаб бўлиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Л.Жаматовга жазо тайинлашда судланувчининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб баҳолайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб тушунтирилган. Суд, судланувчи Л.Жаматовга жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда 4 тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, шунингдек Л.Жаматов мазкур жиноятни илгариги ҳукм билан тайинланган жазони ўташ даврида содир этганини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади. Шунингдек суд, судланувчи Л.Жаматовга мазкур жиноятни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаганлиги оқибатида содир қилганлигини, иш жойидан озод қилинганини, ЙТҲ билан боғлиқ бўлган жиноятни такроран содир этганини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, муайян ҳуқуқдан, яъни транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. Бундан ташқари, суд жабрланувчига етказилган моддий зарарни ундиришни, қолгани қисми бўйича фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Жаматов Лазизбек Отабек ўғли (JAMATOV LAZIZBEK OTABEK O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 1 (бир) йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 6 (олти) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Жаматов Лазизбек Отабек ўғлига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 60-моддаси тартибида илгариги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 1 (бир) йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Жазо ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукмни ижросини таъминлаш Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. Л.Жаматовга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси 5 ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Тайинланган ҳар хил турдаги жазолар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддасига асосан алоҳида ижро қилинсин. Л.Жаматовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси хукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Судланувчи Жаматов Лазизбек Отабек ўғлидан жабрланувчи Шарипова Паризода Зариф қизи фойдасига 4.260.905 сўм моддий зарар ундирилсин. Ашёвий далил, бир дона DVD диск жиноят ишида сақлансин. Манфаатдор томонга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 6 А.А.Мухиддинов