← Назад
Решение #86248 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
23
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 228 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| тказиш учун ЖК | 273 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 25 | — | law | |
| исми ва ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 33 | — | law | |
| ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖК | 56 | — | law | |
| Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 15 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | 5 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | 2 | law | |
| исми ЖК | 74 | — | law | |
| исмидан ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 34 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 96 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаи ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 4974 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 498 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил февраль ойининг 18 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, халқ маслаҳатчилари: З.Ахатова
ва
К.Худойназаровалардан
иборат
таркибда,
судья
ёрдамчиси
Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент
шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, судланувчи
А.Турсунов ва унинг ҳимоячиси “Shomurodov va himoyachilar” адвокатлик
бюросининг адвокати Ш.Шомуродовнинг иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 273-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 273-моддасининг 5қисми, 273-моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми билан
айбланаётган Турсунов Абдушукур Тохировичга нисбатан 1-1006-2401/1217сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Турсунов
Абдушукур
Тохирович
(Tursunov
Abdushukur Toxirovich), 1976 йил 10 декабрь куни
Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий,
вақтинча ишсиз, оилали, икки нафар фарзанди бор,
муқаддам судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Тошкент
шаҳар судининг 2013 йил 03 апрелдаги ҳукмига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг
“а,в,г” бандлари билан, ЖК 45-моддаси қўлланилиб 3 йил
муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 8 йил
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган,
жазонинг ўталмаган қисми Ўзбекистон Республикаси
Олий мажлиси Сенатининг 2012 йил 05 декабрдаги
“Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
қабул
қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан
амнистия тўғрисида”ги ҳамда 2013 йил 12 декабрдаги
“Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
қабул
қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати
билан амнистия тўғрисида”ги Қарорларига асосан
қисқартирилган; 2) жиноят ишлари бўйича Тошкент
шаҳар Сергели туман судининг 2017 йил 26 июлдаги
ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси
2-қисмининг “б” банди билан 4.493.250 сўм жарима
жазоси тайинланган, жарима тўланган; 3) жиноят ишлари
бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 2021
йил 24 мартдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси
ЖК 273-моддасининг 2-қисми билан 5 йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Навоий
вилояти жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман
судининг 2022 йил 05 майдаги ажрими билан жазонинг
2
алмаштирилган, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман судининг 2024 йил 26 апрелдаги ажрими
билан жазонинг ўталмаган 1 йил 7 ой қисмидан ЖК 73моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда
озод қилинган, Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Сугдиёна
МФЙ, Янги Сергели кўчаси, 11/3-уй, 28-хонадонда
доимий рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, 10-мавзеси, Кўтарма МФЙ, 31-уй, 36хонадонда яшаган, иш бўйича эҳтиёт чораси тариқасида
“қамоққа олиш” қўлланилиб, 2024 йил 03 августдан
ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини
муддатида олган.
Суд ҳайъати, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи А.Турсунов, муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан
қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноят содир қилиб ва
хавфли рецидивист бўлгани ҳолда жиноят ишининг унга нисбатан қисми
алоҳида иш юритувига ажратилган шахс билан гиёҳвандлик воситаларини
ноқонуний савдоси билан шуғулланиш ва шу йўл билан осон даромад олиш
ҳақида олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ ҳолда, кўп миқдордаги
гиёҳвандлик воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келган.
2024 йил 03 август куни, соат 08:00ларда, Чилонзор тумани, 10мавзесида жойлашган 31-уй олдида А.Турсунов А.Касимов билан
учрашганида Тошкент шаҳаро Божхона Бошқармаси Контрабандага қарши
курашиш бўлими ҳамда ДХХ Тошкент шаҳар Бошқармаси ходимлари
томонидан ҳамкорликда гиёҳванд воситаларини ноқонуний айланмасини
аниқлашга доир ўтказилган тезкор тадбир жараёнида ушланиб, холислар
иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, А.Турсуновнинг ёнидан
“Parliament reserve” ёзувли сигарет қутисига жойлаштирилган, жигар рангли,
ўткир ҳидли мумсимон модда борлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар
расмийлаштирилиб ашёвий далил сифатида олинган.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, А.Турсуновнинг яшаш
манзили, яъни Чилонзор тумани, 10-мавзеси, 31-уй, 36-хонадон холислар
иштирокида кўздан кечирилганида, хонадон ошхонасидан “Parliament Ocean
Cruise” ёзувли сигарет қутиси ичида ўралган ва прессланган, тўқ жигар
рангли, ўткир ҳидли модда, “Silk” ёзувли совун қутиси ичида сақичсимон,
тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли модда, А.Турсуновнинг яшаш манзили, яъни
Сергели тумани, Янги Сергели кўчаси, 11/3-уй, 42-хонадон холислар
иштирокида кўздан кечирилганида, хонадон ошхонасидан “Parliament Super
Slims Winter Fuse” ёзувли сигарет қутиси ичида прессланган, тўқ жигар
рангли, ўткир ҳидли модда ҳамда суюқ ҳолдаги, жигар рангли, ўткир ҳидли
модда
сақланаётганлиги
аниқланиб,
ашёвий
далил
сифатида
расмийлаштириб олинган.
Судга оид кимёвий экспертизанинг 2024 йил 07 августдаги 372(24)сонли хулосасига кўра, А.Турсуновдан олинган ва “Parliament reserve” ёзувли
сигарет қутиси ичида бўлган, ўралган ва прессланган, тўқ жигар рангли,
ўткир ҳидли модда гиёҳванд фаол модда – тетрагидроканнабинол
мавжудлиги ва “гашиш” деб аталиши, унинг соф оғирлиги 0,1880 граммни
ташкил қилиши, “Parliament Ocean Cruise” ёзувли сигарет қутиси ичида
бўлган ўралган ва прессланган, тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли модда
таркибида гиёҳванд фаол модда тетрагидроканнабинол мавжудлиги ва
“гашиш” деб аталиши, унинг соф оғирлиги 14.1776 граммни ташкил қилиши,
“Silk” ёзувли совун қутиси ичида бўлган сақичсимон, тўқ жигар рангли,
ўткир ҳидли модда таркибида гиёҳванд фаол модда – кодеин, морфин,
тебаин, папаверин ва носкапин мавжуд бўлиб, “опий” деб аталиши, унинг
соф оғирлиги 157,4713 граммни ташкил қилиши, “Parliament Super Slims
Winter Fuse” ёзувли сигарет қутиси ичида бўлган ўралган ва прессланган, тўқ
жигар рангли, ўткир ҳидли модда ҳамда суюқ ҳолдаги, ўткир ҳидли, тўқ
жигар рангли модда таркибида гиёҳванд фаол модда - тетрагидроканнабинол,
кодеин, морфин, тебаин, папаверин ва носкапин мавжуд бўлиб “гашиш” ва
“опий” деб аталиши ҳамда соф оғирлиги тегишлича 0,9879 грамм ҳамда
4,1862 граммни ташкил қилиши аниқланган.
Судланувчи А.Турсунов суд мажлисида, айбига қисман иқрорлик
билдириб, 2024 йил 03 август куни унинг ёнидан ва яшаш хонадонларидан
олинган гиёҳвандлик воситаларини А.Касимовдан шахсий истеъмоли учун
сотиб олиб, ўтказиш ёки сотиш мақсадини кўзламасдан сақлаб келганлигини,
А.Касимов билан гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш ёки сотиш ҳақида
олдиндан тил бириктирмаганлигини, ўзи гиёҳвандликка чалинган бўлиб,
гиёҳвандлик воситаларини бирданига кўп миқдорда сотиб олганлигини,
“Silk” ёзувли совун идишида аниқланган гиёҳвандлик воситаси умуман унга
тегишли бўлмаганлигини, мазкур совун идиши А.Касимовга тегишли
бўлгани ва унинг ичида гиёҳвандлик воситалари бўлганидан бехабар
бўлганлигини, ўзини берган кўрсатувлари доирасида, яъни ўтказиш
мақсадини кўзламасдан, гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда
сақлашда айбдор деб билишини, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари
оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, суддан
унга нисбатан содир қилган жинояти доирасида енгилроқ жазо тайинлашни
сўраб кўрсатув бериб ўтди.
Судланувчи А.Турсунов ўз айбига қисман иқрорлик билдириб берган
кўрсатувларидан ташқари, унинг содир этган жинояти қуйидаги далиллар
билан тўлиқ тасдиғини топади.
Гувоҳ А.Касимов видеоконференцалоқа режимида ўтказилган суд
мажлисида, судланувчи А.Турсунов кўп йиллик таниши эканлиги, қандли
диабет касаллигига чалингани сабабли, А.Турсуновдан моддий томондан
ёрдам бериб туришини сўраганлиги, сўнгра А.Турсуновдан анализларни
топширишда ёрдам беришини сўраганида, А.Турсунов унга Тошкент
шаҳрига келишини айтганлиги, 2024 йил 02 август куни Сурхондарё
вилоятидан Тошкент шаҳрига йўлга чиқиб, А.Турсуновга йўлга чиққани
ҳақида хабар ёзиб юборганлиги, эрталаб соат 07:00-07:30ларда Чилонзор
тумани, 10-мавзесига етиб келганлиги ва А.Турсунов билан учрашиб,
гаплашиб туришганида, уларнинг ёнига ўзларини Тошкент шаҳар божхона
Бошқармаси ходимлари сифатида таништирган шахслар келишиб ва
текширув эълон қилишиб, холислар иштирокида шахсий кўрикдан
ўтказишганлиги, шунда унинг ёнидан бирор ноқонуний нарса
аниқланмаганлиги, А.Турсуновнинг ёнидан эса сигарет қутиси ичига
жойлаштирилган қандайдир гиёҳванд модда аниқланиб олинганлиги, шундан
сўнг Божхона ходимлари холислар билан биргаликда А.Турсуновни унинг
яшаш уйига олиб кетишганлиги, орадан бир оз вақт ўтгач қайтиб келишиб,
Божхона Бошқармаси биносига боришларини айтишиб, сўнгра яна қайтиб
келиб, А.Турсунов билан қаергадир бориб келишганлиги, улар қайтиб
келишганида А.Турсуновда совун қадоғи ичида сақлаб келинган гиёҳванд
моддаси аниқланганини эшитганлиги, А.Турсуновга сотиш мақсадида
гиёҳванд модда бермаганлиги ва олиб келмаганлиги, бу каби ишлар билан
шуғулланмаслиги, воқеа куни А.Турсуновнинг ёнида гиёҳванд моддалар
бўлганини билмаганлиги, Тошкент шаҳрига касаллиги сабабли анализ
топшириш ва даволаниш мақсадида келганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди.
Гувоҳ О.Ортиков суд мажлисида, 2024 йил 03 август куни ўз ишлари
билан Чилонзор тумани, 10-мавзесида бўлган вақтида, унга ўзларини
Тошкент шаҳар Божхона Бошқармаси ходимлари сифатида таништирган
шахслар мурожаат қилишиб, бир ишда холис сифатида иштирок этиб
беришини сўрашганлигини, рози бўлгач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
идоралар ходимлари ва яна бир холис билан биргаликда 31-сонли кўп
қаватли уй ёнида турган, кейинчалик шахсини билган А.Турсунов ва
А.Касимовларнинг ёнига боришганлигини, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
идоралар ходимлари ўзларини таништириб ва текширув ўтказилишини
маълум қилишганлигини, сўнгра уларнинг иштирокида А.Касимов шахсий
кўрикдан ўтказилганида, унинг эгнида бўлган кийимлари ва ёнида бўлган
сумкаси ичида бирор ноқонуний нарса аниқланмаганлигини, А.Турсуновнинг
ёнидан эса, сигарет қутиси ичидан думалоқ шаклдаги, тўқ жигар рангли,
ўткир ҳидли модда аниқланиб олинганлиги, А.Турсунов бошқарувидаги
“Трекер” русумли автомашинадан бирор нонуний нарса аниқланмаганлиги,
А.Турсуновнинг Чилонзор 10-мавзеси, 31-уй, 36-хонадони кўздан
кечирилганида, хонадон ошхонасидаги тумбочка ичида икки дона электрон
тарозилар, сигарет қутиси ичида мумсимон, тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли
модда аниқланганлиги, сўнгра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар
ходимларининг саволига жавобан, А.Турсунов хонадонига бириктирилган ер
майдонида яна гиёҳвандлик моддалари борлигини маълум қилиб, совун
қадоғини тақдим қилганлигини, унинг ичи очиб қаралганида, сақичсимон,
тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли модда борлиги аниқланганлиги, шундан сўнг
ушбу ашёлар ҳужжатлаштириб олинганлиги ва ҳолат юзасидан тушунтириш
хати ёзиб берганлиги, воқеа куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар
ходимлари томонидан А.Турсунов ёки А.Касимовга нисбатан ноқонуний
ҳатти-ҳаракатлар амалга оширилганини кўрмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб
ўтди.
Гувоҳ Ф.Мамарасулов суд мажлисида, 2024 йил 03 август куни ўз
ишлари билан Чилонзор тумани ҳудудида бўлган вақтида, унга ўзларини
Тошкент шаҳар божхона Бошқармаси ходимлари сифатида таништирган
шахслар мурожаат қилишиб, бир ишда холис сифатида иштирок этиб
беришини сўрашганлигини, рози бўлгач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
идоралар ходимлари ва яна бир холис ҳамда кейинчалик шахсини билган
А.Турсунов иштирокида Сергели тумани, Янги Сергели кўчаси, 11/3-уй, 42хонадонга боришганлиги ва хонадон кўздан кечирилганида, хонадон
ошхонасида сигарет қутиси ичига жойлаштирилган икки дона полиэтилен
пакетга ўралган мумсимон ҳамда суюқлик кўринишидаги тўқ жигар рангли,
ўткир ҳидли моддалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида
расмийлаштириб олинганлиги ва ҳолат юзасидан тушунтириш хати ёзиб
берганлиги, воқеа куни ҳуқуқни муҳофаза қилуви идоралар ходимлари
томонидан А.Турсунов ёки А.Касимовга нисбатан ноқонуний ҳаттиҳаракатлар амалга оширилганини кўрмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди,
Гувоҳ Ф.Зайниев суд мажлисида, гувоҳ О.Ортиковнинг суд мажлисида
берган кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтди.
Гувоҳ Ж.Меҳмоналиев суд мажлисида, гувоҳ Ф.Мамарасуловнинг суд
мажлисида берган кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтди.
Гувоҳ Ш.Ҳазратов суд мажлисида, Чилонзор туман ИИО ФМБ
ҳузуридаги ТБ терговчиси лавозимида ишлаб келиши, мазкур жиноят иши
юзасидан тергов ҳаракатларини ўтказганлиги, тергов ҳаракатлари қонун
нормаларига мувофиқ тарзда ўтказилиб ва А.Турсуновга тегишли тартибда
айблов эълон қилинганлиги, унга тазйиқ ўтказилмаганлиги, жиноят ишининг
А.Касимовга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилганлиги,
хонадонни кўздан кечириш тадбири жараёни видеоқайдга олинган бўлиб,
ушбу видеоёзувда А.Турсуновнинг совун қадоғини ўзига тегишли эканини
айтиб, ўз ихтиёри билан тақдим қилгани акс этганлиги, шу сабабли, унга кўп
миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотиш аломатлари билан айб эълон
қилинганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди.
Суд ҳайъати, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини
текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган гумон қилинувчи, айбланувчи ва
гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95, 112моддалари талаблари асосида баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган
ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар
томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи А.Турсуновнинг содир
этган жинояти дастлабки тергов ва судда сўроқ қилинган гувоҳларнинг
кўрсатувлари,
шунингдек
ҳуқуқни
муҳофаза
қилувчи
идоралар
ходимларининг билдиргилари, ашёвий далилни олиш баённомаси,
тушунтириш хатлари, судга оид кимёвий экспертизаси хулосаси, Тошкент
шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 10 сентябрдаги 2097-сонли
далолатномаси ҳамда бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади деб
ҳисоблайди.
Суд ҳайъати, судланувчи А.Турсуновнинг гиёҳвандлик воситаларини
шахсий истеъмоли учун сақлаб келганлиги ва сотиш ёки ўтказиш мақсадини
кўзламаганлиги ҳақидаги кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПК
95,112-моддалари тартибида баҳо бериб, унинг мазкур кўрсатувлари, ашёвий
далиллар, яъни гиёҳвандлик воситаларининг алоҳида-алоҳида қадоқланган
ҳолда аниқланганлиги, унинг яшаш хонадони ошхонаси тумбочкаси ичидан,
гиёҳвандлик воситаси билан биргаликда электрон тарозилар ҳам
олинганлиги, гиёҳвандлик воситасининг вазни, яъни 157,4713 граммда
аниқлангани ва ушбу миқдор шахсий истеъмолини истеъсно қилувчи
миқдорни ташкил қилиши билан тўлиқ рад этилади деб ҳисоблаб,
судланувчи томонидан мазкур кўрсатувлар судни чалғитиш ва
жавобгарлигини енгиллаштириш мақсадида берилган деб баҳолаб, мазкур
қарама-қаршилик суд тергови жараёнида тўлиқ бартараф қилинди деб
ҳисоблайди.
Суд ҳайъати, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
А.Турсуновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 3қисмининг “а” банди, 273-моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми,
273-моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми билан эълон қилинган
айбловларни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28
апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга
хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги 12-сонли Қарори 21-бандида “ЖК 273-моддаси биринчи
қисмида назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари,
психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни
турлича усулда ҳақ эвазига ёки текинга (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш,
қарзи эвазига ёки қарз сифатида ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши
лозим. Бунда воситалар, моддалар, ўсимликлар шахс томонидан бевосита ёки
бошқа (масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар бериш, шартлашилган
жойга қўйиб кетиш) усулда амалга оширилиши мумкин. Бир шахс томонидан
бошқасига гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп
моддаларни инъекция (укол) қилиш, агар мазкур восита ёки модда
истеъмолчининг ўзига тегишли бўлса ва инъекция унинг илтимосига кўра
қилинган бўлса, қонунга хилоф равишда ўтказиш деб баҳоланиши мумкин
эмас. Шахснинг гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп
моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш учун ЖК 273-моддасининг
тегишли қисми билан жавобгарлик уларнинг миқдори билан боғлиқ ҳолда
келиб чиқади. Айбдор томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари, психотроп моддаларнинг фақат бир қисми ўтказилиб, қолган
қисми кейинчалик суриштирув ёки дастлабки тергов давомида аниқланса,
жавобгарлик қонунга хилоф равишда ўтказиш ва қонунга хилоф равишда
сақлаш учун алоҳида-алоҳида (агар мазкур восита ва моддаларни ўтказишга
нисбатан қасд аниқланмаган бўлса), уларнинг миқдорига боғлиқ равишда
келиб чиқади.” – деб қайд қилинган.
Мазкур Қарорнинг 25-бандида, “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари,
уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда
ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари)
қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита
ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид
далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан,
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар фақат
истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай
восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш
ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун
асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги
тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий
ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг
биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан
квалификация қилиниши керак”, - деб тушунтириш берилган.
Аниқланган ҳолатларга кўра судланувчи А.Турсунов, шахсий
истеъмолни истисно қилувчи кўп миқдорни ташкил қилувчи 0,1880 грамм
“гашиш”, 14,1776 грамм “гашиш”, 157,4713 грамм “опий”, 0,9879 грамм
“гашиш” ҳамда 4,1862 грамм “опий” гиёҳвандлик воситаларини сотиш
мақсадида алоҳида-алоҳида қадоқларга жойлаштириб, уйида мазкур
гиёҳвандлик воситаларини керакли ўлчамларда қадоқлаш учун электрон
тарозиларни харид қилиб ва сақлаб келганида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
идоралар ходимлари томонидан ушланиб, жиноий ҳаракатларини ўзига
боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа олмасдан, яъни мижозлар
билан учрашиб, турли хилдаги гиёҳвандлик воситаларини реал тарзда сотиш
ва пулларни олиш имконига эга бўлмасдан, жиноятга суиқасд қилган деб
ҳисоблайди.
Тергов органи эса, ушбу ҳолатга етарли эътибор қаратмасдан,
аниқланган ҳар бир қадоқ ва ўрам гиёҳвандлик воситаси юзасидан алоҳида ва
тугалланган жиноятлар сифатида квалификация қилиб, хатоликка йўл
қўйган.
Бундай ҳолатларда суд ҳайъати, судланувчи А.Турсуновнинг
ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 3-қисмининг “а”
банди, 273-моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисми, 273моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 5-қисмидан, кўп миқдордаги
гиёҳвандлик воситаларини сотишга суиқасд қилиш аломатларига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси талабидан келиб чиқиб
Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисмига қайта
квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 май
кунги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг
эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари
тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиши шартлиги, жиноят
қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили
эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у
аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур
ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси
қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорида ҳам судларнинг эътиборини жиноят учун жазо
чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва
жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга,
айбдорга тайинланган жазо чораси адолатли ва унинг ахлоқан тузалиши,
янги жиноят содир этишининг олдини олиши учун зарур ҳамда етарли
даражада бўлишига қаратилиши лозимлиги, озодликдан маҳрум қилиш жазо
чораси фақат ўта-оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг
56-моддасида санаб ўтилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд
бўлганда, шунингдек, жазо тизимидаги бошқа енгилроқ чораларни қўллаш
имконияти бўлмаган ҳоллардагина тайинланиши мақсадга мувофиқлиги
кўрсатилган. Шунингдек жиноят учун жазо чорасини тайинлаш вақтида
жиноятнинг барча ҳолатларини, унинг оғирлик ва жамият учун ижтимоий
хавфлилик даражасини синчиклаб аниқлашга асосланган қатъий алоҳида
ёндошув таъминланиши лозимлиги таъкидлаб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг:
1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб,
2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг
10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар
доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб,
3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” – деб қайд қилинган.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон
ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий
қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши
ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва
босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан
оқибатлар
оғирлиги,
иштирокчиликда
содир
этилган
жиноятда
судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган.
Суд, судланувчи А.Турсуновга жазо тайинлашда ва турини белгилашда
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб,
юқорида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унинг айбига қисман
иқрорлигини, оилавий ва моддий шароитини, соғлиги аҳволини, шунингдек
жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб,
унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми
санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини
тайинлашни, унинг жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман
судининг 2021 йил 24 мартдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК
273-моддасининг 2-қисми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланганини, Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Қизилтепа
туман судининг 2022 йил 05 майдаги ажрими билан жазонинг ўталмаган 3
йил 3 ой 5 кун қисми ЖК 74-моддасига асосан шу муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари жазосига алмаштирилганини, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман судининг 2024 йил 26 апрелдаги ажрими билан жазонинг
ўталмаган 1 йил 7 ой қисмидан ЖК 73-моддасига асосан муддатидан илгари
шартли равишда озод қилинганлигини ва ушбу муддат давомида қасддан
жиноят содир қилганлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК
60,61-моддалари тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим деб
ҳисоблайди.
Шунингдек суд ҳайъати, судланувчи А.Турсуновнинг жиноят ишлари
бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 2021 йил 24 мартдаги
ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2-қисми билан
5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, Навоий
вилояти жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман судининг 2022 йил 05
майдаги ажрими билан жазонинг ўталмаган 3 йил 3 ой 5 кун қисми ЖК 74моддасига асосан шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилганлигини, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман судининг 2024 йил 26 апрелдаги ажрими билан жазонинг ўталмаган 1
йил 7 ой қисмидан ЖК 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли
равишда озод қилинганлигини ва янгитдан қасддан ўта оғир жиноят содир
этганлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 34-моддаси 3қисмининг “а” банди талабларига асосан уни ўта хавфли рецидивист деб
топишни лозим деб ҳисоблайди.
Тошкент шаҳар Наркология диспансерининг 2024 йил 10 сентябрдаги
2097-сонли далолатномасида судланувчи А.Турсуновнинг гиёҳвандликка
чалингани ва наркоманиядан даволанишга муҳтожлиги қайд этилган.
Шу сабабли суд ҳайъати, судланувчи А.Турсуновга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси талабига асосан
наркомониядан мажбурий даволаш тиббий чорасини қўллашни лозим
топади.
10
Суд иш юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган, 2024 йил 21
ноябрь кунги 09509-сонли квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси
ДХХ МСБга топширилган 157,3713 грамм “опий”, 15,2035 грамм “гашиш” ва
4,1362 грамм “опий” гиёҳвандлик воситалари, икки дона электрон тарозилар
қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилишни белгилашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми,
138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд ҳайъати
Турсунов Абдушукур Тохирович (Tursunov Abdushukur Toxirovich)
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 25,273-моддасининг 5-қисмида
назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.
Турсунов Абдушукур Тохировичга Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 25,273-моддасининг 5-қисми билан 10 (ўн) йил муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 60,61-моддалари тартибида, Турсунов
Абдушукур Тохировичга тайинланган жазога Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман судининг 2021 йил 24 мартдаги ҳукмига кўра
тайинланиб ўталмаган жазосининг шартлилигини бекор қилиб қисман
қўшиш йўли билан, узил-кесил 10 (ўн) йил 3 (уч) ой муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 34-моддаси 3-қисми “а” бандига
мувофиқ, Турсунов Абдушукур Тохирович ўта хавфли рецидивист деб
топилсин.
Тайинланган жазо махсус тартибли колонияларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 03 августдан бошлаб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаи ЖК 96-моддасига ассоан, А.Турсуновга
жазони ижро этиш жойларида наркомониядан мажбурий даволаш тиббий
чораси қўллансин.
А.Турсуновга нисбатан танланган эҳтиёт чораси аслича, қамоқда
сақлаш қолдирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий
далил тариқасида эътироф этилиб, 2024 йил 21 ноябрь кунги 09509-сонли
квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга топширилган
157,3713 грамм “опий”, 15,2035 грамм “гашиш” ва 4,1362 грамм “опий”
гиёҳвандлик воситалари ҳамда икки дона электрон тарозилар қонунчиликда
белгиланган тартибда йўқ қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг дастлабки тергов даврида
А.Турсуновдан олинган 1 дона “Sамsung galaxy A25” русумли телефон
аппарати судланувчи А.Турсуновнинг яқин қариндошларига қайтарилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг иш юзасидан ашёвий далил деб
эътироф этилган DVD дисклар жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш
учун қолдирилсин.
11
Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли
Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига
асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум,
жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини
олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига
шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация
тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи
имзо
И.Сабиров
Халқ маслаҳатчилари:
имзо
З.Ахатова
имзо
К.Худойназарова
Аслига тўғри: