← Назад
Решение #86280 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
17
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| сентябрда ЖПК | 224 | — | law | |
| сентябрда ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| исми ва | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 33 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| ЖКнинг ЖК | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 169 | — | law | |
| исми ва | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Жиноят кодекси | 72 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 72 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил февраль ойининг 18 куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи, судья С.Мамадиев,
судья
ёрдамчиси
Ш.Сайдуллаевнинг
котиблигида,
тарафлардан
давлат
айбловчиси
–
Чилонзор
туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
Б.Омонов ва унинг ҳимоячиси “INSON HIMOYASI” адвокатлик
фирмаси адвокати А.Тиловов, жабрланувчилар О.Нарзиев ва
С.Бахтиёровнинг иштирокида, Омонов Бобуржон Собиржон
ўғлига нисбатан 1-1006-2502/106-сонли жиноят ишини кўриб
чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Омонов Бобуржон Собиржон ўғли (OMONOV
BOBURJON SOBIRJON O’G’LI), 2005 йил 8 апрелда
Жиззах вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўртамахсус, вақтинча ишсиз, муқаддам: жиноят
ишлари бўйича Олмазор туман судининг
2024 йил 8 апрелдаги ажримига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси
1-қисми билан бўлган жиноят иши ЖКнинг 661моддасига асосан тугатилган, Жиззах вилояти,
Ш.Рашидов тумани, Янгиҳаёт МФЙ, Ф.Йўлдош
кўчаси,
13-уйда
яшовчи,
2024 йил 14 сентябрда ЖПКнинг 224-моддаси
тартибида, 2024 йил 15 сентябрда ЖПКнинг
227-моддаси тартибида ушланган, иш бўйича
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган,
айблов
хулосаси
нусхасини
муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми,
169-моддаси
1-қисми ва 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги
мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи Б.Омонов алдаш ва ишончни суиистеъмол
қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ва мулкига бўлган
ҳуқуқини қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил 05 сентябрь куни
тахминан соат 13:00да Чилонзор тумани, 19-мавзе, 17-уй, 43хонадон “LOOK” номли овқатланиш шахобчасида ўзи билан
бирга яшовчи таниши Нарзиев Оғабек Бобобек ўғлига телефон
аппаратидан фойдаланиб туришликни айтиб алдаб, унга
тегишли баҳоси 1.500.000 сўмлик “Infiniks 40E” русумли
телефон аппаратини олиб, О.Нарзиевнинг чалғиганлигидан
фойдаланиб, фирибгарлик йўли билан эгаллаб олган телефон
аппаратини унга қайтариб бермасдан, дастлабки терговда
шахсини аниқлашни имкони бўлмаган шахсга 500.000 сўмга
сотиб юбориб, ундан тушган пулларни ўзининг шахсий
эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Бундан
ташқари,
Б.Омонов
ўзининг
жиноий
ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг мол-мулкини яширин
равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 05 сентябрь
куни тахминан соат 13:10да танишлари билан бирга
вақтинчалик яшаб келаётган Чилонзор тумани, Хирмонтепа
МФЙ, 17-уй 47-хонадонда таниши Нарзиев Оғабек Бобобек
ўғлига тегишли сумка “чемодан” ичидаги эркаклар ҳамёнини
олиб, уни ичида бўлган фуқаролик паспорти ичидан 300 АҚШ
доллари миқдоридаги пуллар (Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг маълумотномасига кўра, 05.09.2024
йилда 1 АҚШ долларининг сўмга нисбати қиймати
12.650,26 сўмни ташкил қилиб, 300 АҚШ доллари 3.795.780
сўмни ташкил қилган)ни яширин равишда қўлга киритган
ҳамда жиноий йўл билан топилган пулларни ўз шахсий
эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборган.
Бундан
ташқари,
Б.Омонов
ўзининг
жиноий
ҳаракатларини давом эттириб, такроран, ўзганинг мол-мулкини
яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 05
сентябрь куни тахминан соат 13:15да танишлари билан бирга
вақтинчалик яшаб келаётган Чилонзор тумани, Хирмонтепа
МФЙ, 17-уй, 47-хонадонда ушбу хонадонда яшовчи Бахтиёров
Санжар Аброровичга тегишли бўлган, кулранг, ноутбук учун
мўлжалланган баҳоси 200.000 сўмлик сумка, сумка ичида
баҳоси
5.800.000 сўмлик 1 дона кулранг рангли “HP-Intel Core I5”
русумли ноутбук ҳамда ушбу ноутбукнинг 1 дона қувватлагич
кабели,
1
дона
баҳоси
100.000 сўмлик кўзойнаги, 1 дона баҳоси 90.000 сўмлик соқол
олиш учун мўлжалланган аппарат, 1 дона баҳоси 60.000 сўмлик
масофадан туриб бошқариладиган компьютер сичқончаси, 1
дона баҳоси 20.000 сўмлик аксессуар гиламча ва 1 дона баҳоси
250.000
сўмлик
атирни,
жами
6.520.000 сўмлик мулкини яширин равишда эгаллаб, воқеа
жойидан яширинган.
Судланувчи Б.Омонов суд мажлисида айбига тўлиқ
Тошкент шаҳрига айланиш учун келганлиги ва “Телеграм”
ижтимоий тармоғи орқали берилган эълон орқали Чилонзор
тумани, 19-мавзе, 17-уй, 43-хонадонда вақтинча ижарада яшаб
юрганлиги, сўнг кунлик ишчи бўлиб ҳар ҳил жойларда ишлаб
юрганлиги, 2024 йилнинг 05 сентябрь куни ўзи ижарада
вақтинча яшаб келаётган хонадонга соат тахминан 11:00да
борганлиги ва шу ерда у билан биргаликда истиқомат қилиб
келаётган Оғабек исмли бола билан овқатланиш мақсадида
кўчага чиқишганлиги ва истиқомат қилиб келаётган уйнинг
орқасидаги
тамаддихонага
кириб
овқатланишганлиги,
овқатланиб бўлишганидан сўнг овқатнинг пулини тўлашга
пуллари етмай қолганлиги, шунда у Оғабекка “телефонингни
бериб тур, гаплашиб бориб уйдан пул олиб келаман, уйда мени
пулим бор” деганида Оғабек рози бўлиб, ўзига тегишли бўлган
қора рангли “Инфиникс” русумли телефон аппаратини
берганлиги, у Оғабекнинг телефонини олиб, телефонда
танишлари билан гаплашиб, истиқомат қилиб турган уйига,
яъни
Чилонзор
тумани,
19-мавзе,
17-уй,
43-хонадонига борганлиги, уйга кирганида уйда ҳеч ким
бўлмаганлиги, у Оғабекнинг сумкасини ковлаб, унинг ичидан
“Infinix” русумли телефон аппаратини қутисини олганлиги,
хонасига кирганида кимнингдир нарсалари турган бўлганлиги,
ушбу нарсалар орасида ноутбук соладиган сумка турганлигини
кўриб, ушбу сумкани очиб кўрган вақтида унинг ичида ноутбук
ва ушбу ноутбукнинг қувватлагич ҳамда аксессуарлари
бўлганлиги, у ушбу сумкани ва ўзининг нарсаларини олиб,
Чилонзор тумани Чилонзор метро бекати олдида жойлашган
аксессуар сотиладиган дўконларнинг бирига кирганлиги ва
Оғабекнинг “Infinix” русумли телефон аппаратини шу дўконда
ишлаб келаётган нотаниш сотувчига 500.000 сўм эвазига сотиб
юборганлиги, кейин “Малика” бозорига ўғрилаб олган
ноутбукни сотиш мақсадида борганлиги, дўконларнинг бирига
кириб, сотувчиларнинг бири билан келишганлиги ва кулранг
ноутбук сумкаси, ноутбук, ноутбук қувватлагичи ҳамда
аксессуарлари билан 1.500.000 сўм эвазига сотиб юборганлиги,
кейин Самарқанд вилоятига кетганлиги, сотиб юборилган
нарсаларнинг пулларини ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб
юборганлиги, 2024 йил 14 сентябрь куни ИИБ ходимлари уни
Чилонзор тумани ИИО ФМБга олиб келишганлиги ҳақида
кўрсатув
бериб,
ҳозирда
содир
қилган
ҳаракатлари
оқибатларини тушуниб етиб, бундан пушаймонлигини инобатга
олиб, унга енгиллик беришни сўради.
Жабрланувчи О.Нарзиев суд мажлисида, 2024 йил 02
сентябрь куни ишлаш мақсадида Тошкент шаҳрига келганлиги
ва Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 19-мавзе, 17-уй, 43-
исмли бола билан кунлик 50.000 сўмдан тўлаб истиқомат
қилишга келишганлиги, ундан ташқари Суҳроб ва Дўсмат
исмли болалар бўлганлиги, 2024 йил 05 сентябрь куни соат
тахминан 00:30да у истиқомат қилаётган хонага Санжар исмли
бола келиб жойлашганлиги, шу куни эрталаб соат тахминан
08:00да уйғонган вақтида хонада Дўсмат ака ва Санжар
ўтиришган бўлганлиги, бироздан сўнг Дўсмат ака мен
кетяпман, бирор жойга кетсаларинг уйнинг эшигини қулфлаб,
калитни эшикни тагида қолдириб кетинглар деганлиги, соат
тахминан 11:00да Санжар кўчада ишларим бор деб чиқиб
кетганлиги, соат тахминан 13:00да нариги хонада истиқомат
қилувчи Б.Омонов кириб келганлиги, у Б.Омоновга “нақд
пулингиз бўлса сартарошхона бориб келайлик, мен сизга
картангизга ўтқазиб бераман” деганида у рози бўлганлиги ва у
уйнинг эшигини қулфлаб, калитни Дўсмат ака айтган жойга
қўйганлиги, у калитни эшикнинг тагига қўйганини Б.Омонов
кўриб турганлиги, улар сартарошхона бориб сочларини
олдиришганидан сўнг тўлов қилишга Б.Омоновнинг пули
етмаганлиги, шунда у унга “телефон аппаратингизни бериб
туринг, мен телефонда гаплашиб бориб келаман” деганида у
рози бўлиб, ўзига кулранг рангли “Инфиникс 40Е” русумли
телефон аппаратини унга берганлиги, Б.Омонов кетаётган
вақтида у сартарошга “картангизга пулларни ўтказиб берсам
бўладими” деганида у кўчада “банкомат” бор, шундан нақд пул
қилсангиз бўлади деганлиги, сўнг у Б.Омоновни чақириб
банкоматдан пул ечиб, сартарошга тўлов қилганлиги, уйга
қайтаётган
вақтларида
Б.Омонов
Чилонзор
тумани,
19-мавзе, 17-уй, 43-хонадоннинг орқасидаги тамаддихонага
кириб овқатланиб чиқайлик деганида у рози бўлганлиги,
овқатланиб бўлишганидан сўнг Б.Омонов унга “овқатни пулини
тўлашга пулим етмас экан, сиз ўтириб туринг, мен уйдан пул
олиб келаман” деганида у рози бўлганлиги, Б.Омонов
тамаддихонадан
чиқиб
кетганлиги,
сўнг
у
Б.Омонов
келмаганидан сўнг ўзига тегишли бўлган пластик картаси
орқали овқат пулини тўлаганлиги ва вақтинчалик истиқомат
қилиб турган хонадонига борганида уйнинг эшиги очиқ ҳолатда
бўлганлиги, ичкарига кирганида уйда ҳеч ким бўлмаганлиги,
хонага кирганида ўзига тегишли бўлган кўк рангли сумка
чемодан очиқ ҳолатда ичидаги кийимлари чиқариб ташланган
бўлганлиги, у ўзига тегишли бўлган сумкани ичидаги эркаклар
хамёнини олиб ичидаги фуқаролик паспортини кўрганида 300
АҚШ доллари миқдоридаги пуллари, телефон аппарати қутиси
ҳамда хонада турган Санжар исмли боланинг ноутбукини
ўғрилаб кетишганлигини билганлиги, сўнг қўшниларнинг
телефон аппарати орқали 102 ишонч рақамига қўнғироқ қилиб,
етказилган зарарлар тўлиқ қопланганлиги ва судланувчи
Б.Омоновга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида кўрсатув бериб,
унга енгиллик беришни сўради.
Жабрланувчи С.Бахтиёров суд мажлисида, 2024 йил 04
сентябрь куни соат тахминан 23:45да Тошкент шаҳрига
келганлиги ва соат тахминан Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, 19-мавзе, 17-уй, 43-хонадонга ижарада яшаш
мақсадида борганлиги, шу хонадонда 3 кун ижарага яшаш учун
унга олдиндан нотаниш бўлган Дўсмат исмли йигит билан
50.000
сўмдан
келишганлиги,
ўзига
тегишли
бўлган
нарсаларини ушбу хонадонга қўйганлиги, 2024 йил 05 сентябрь
куни соат тахминан 11:00да ушбу хонадондан чиқиб, Янгиҳаёт
тумани, Янги Чоштепа МФЙда жойлашган танишлари
томонидан ижарага олинган хонадонга етиб борганлиги, соат
тахминан 15:30да таниши Абдурахмон билан Чилонзор метро
бекати яқинида бўлган вақтида Дўсмат исмли йигит қўнғироқ
қилиб, у вақтинча ижарада турган Чилонзор тумани, 19-мавзе,
17-уй, 43-хонадонда ўғирлик содир бўлганлигини, унга тегишли
бўлган кулранг рангли ноутбук учун мўлжалланган сумкаси
йўқолганлигини, бу ҳолат юзасидан “102” рақами орқали ИИБ
ходимларига берилганлигини айтганлиги ва ундан Чилонзор
тумани ИИО ФМБ биносига етиб келишини сўраганлиги,
ҳозирда унга етказилган зарарлар тўлиқ қопланганлиги ва
судланувчи Б.Омоновга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида
кўрсатув бериб, унга енгиллик беришни сўради.
Суд, судланувчи Б.Омоновнинг жиноят содир этишдаги
айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва
жабрланувчиларнинг
берган
кўрсатувларидан
ташқари,
жабрланувчиларнинг аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса
содир бўлган жойни кўздан кечириш, нарсани кўздан кечириш,
кўрсатмаларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш
баённомалари, ашёвий далил, нарсани ашёвий далил деб
топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча
тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи
билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Б.Омоновнинг ҳаракатларига ҳуқуқий
баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг Нарзиев
Оғабек Бобобек ўғлига телефон аппаратидан фойдаланиб
туришликни айтиб, унга тегишли баҳоси 1.500.000 сўмлик
“Infiniks
40E”
русумли
телефон
аппаратини
олиб,
О.Нарзиевнинг чалғиганлигидан фойдаланиб, фирибгарлик
йўли
билан
эгаллаб
олишда
ифодаланган
қилмиши
фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш
йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш жинояти
аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 1-қисми билан;
Б.Омоновнинг О.Нарзиевга тегишли сумка “чемодан”
ичидаги эркаклар ҳамёнини олиб, уни ичида бўлган фуқаролик
паспорти ичидан 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни
яширин равишда қўлга киритишда ифодаланган қилмиши
ўғирлик, яъни ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож
қилиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан;
Б.Омоновнинг такроран, С.Бахтиёровга тегишли бўлган,
кулранг, ноутбук учун мўлжалланган баҳоси 200.000 сўмлик
сумка, сумка ичида баҳоси 5.800.000 сўмлик 1 дона кулранг
рангли “HP-Intel Core I5” русумли ноутбук ҳамда ушбу
ноутбукнинг 1 дона қувватлагич кабели, 1 дона баҳоси 100.000
сўмлик кўзойнаги, 1 дона баҳоси 90.000 сўмлик соқол олиш
учун мўлжалланган аппарат, 1 дона баҳоси 60.000 сўмлик
масофадан туриб бошқариладиган компьютер сичқончаси, 1
дона баҳоси 20.000 сўмлик аксессуар гиламча ва 1 дона баҳоси
250.000
сўмлик
атирни,
жами
6.520.000 сўмлик мулкини яширин равишда эгаллашда
ифодаланган қилмиши ўғирлик, яъни ўзганинг мулкини
яширин равишда такроран талон-тарож қилиш жинояти
аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Б.Омоновни Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 33-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда жиноятлар
мажмуи бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3қисмининг “а” банди билан жавобгарликка тортишни лозим
деб топади.
Суд, Б.Омоновга нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда,
жиноятни
ғаразли
мақсадларда
содир
этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига
асосан
жазони
оғирлаштирувчи
ҳолатлар
деб
топиб,
шунингдек, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлиги, жабрланувчиларга етказилган
моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганлигини Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 55-моддасига жазони енгиллаштирувчи
ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми
билан ушбу модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари
жазосини, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан ушбу модда
санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини
тайинлашни, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида, тайинланган
жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, ЖК 62моддасига асосан Б.Омоновни ушлаб турилган ва қамоқда
(2024
йил
14 сентябрдан 2025 йил 18 февралга қадар, 158 кун) ҳар бир
кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига
тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган озодликдан маҳрум
қилиш жазосидан чегириб ташлаб, узил-кесил ўташ учун
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, шу билан
бирга, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражаси,
юқорида кўрсатилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни
эътиборга олиб, Б.Омоновга тайинланган жазони ўтамасдан
туриб ҳам уни хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин,
деган қатъий фикрга келиб, унга нисбатан ЖКнинг 72моддасини қўллаб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш
жазосини шартли деб ҳисоблаб, синов муддати белгилашни
лозим топади.
Суд, жабрланувчилар О.Нарзиев ва С.Бахтиёровларга
етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганлигини
ҳамда уларнинг судланувчи Б.Омоновга ҳеч қандай даъвоси
йўқлигини инобатга олишни;
иш бўйича ашёвий далил деб топилган видеотасвирлар
ёзилган ДВД дискини жиноят иши ҳужжатлари билан бирга
сақлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463,
465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Бобуржон Собиржон ўғли (OMONOV BOBURJON
SOBIRJON O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
1-қисми
ва
169-моддаси
3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир
этганликда айбли деб топилсин.
Омонов
Бобуржон
Собиржон
ўғлига
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг
йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинлансин.
Омонов
Бобуржон
Собиржон
ўғлига
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5
(беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
59,61-моддалари
тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан
Б.Омоновга узил-кесил ўташ учун 5 (беш) йил 1 (бир) ой
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
62-моддасига
асосан
Б.Омоновни ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил 14
Омонов
2025
йил
18 февралга қадар, 158 кун) ҳар бир кунини озодликдан маҳрум
қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб,
тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан чегириб
ташлансин ва узил-кесил ўташ учун Б.Омоновга 4 (тўрт) йил 7
(етти) ой 22 (йигирма икки) кун муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинлансин.
Судланувчи
Б.Омоновга
нисбатан
Ўзбекистон
Республикасининг Жиноят кодекси 72-моддаси қўлланилиб,
тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли деб
ҳисобланиб, 2 (икки) йил синов муддати белгилансин.
Синов муддати 2025 йил 18 февраль кунидан бошлаб
ҳисоблансин.
Б.Омоновга ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича
туман ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш,
кеч соат 22:00дан эрталабки соат 06:00га қадар яшаш жойини
тарк этмаслик, яшаш ёки иш жойини ўзгартирган тақдирда бу
ҳақда ИИО ФМБ Пробация бўлимига хабар бериш мажбурияти
юклатилсин.
Б.Омоновга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси
5,6
ва
8-қисми талаблари тушунтирилсин.
Б.Омоновнинг хулқи устидан назорат олиб бориш унинг
яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига
юклатилсин.
Судланувчи Б.Омоновга нисбатан қўлланилган “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин ва
у суд мажлиси залида қамоқдан дарҳол озод қилинсин.
Б.Омоновга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда
бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний
кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Жабрланувчилар
О.Нарзиев
ва
С.Бахтиёровларга
етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганлиги ҳамда
уларнинг судланувчи Б.Омоновга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги
инобатга олинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган видеотасвирлар
ёзилган ДВД диски жиноят иши ҳужжатлари билан бирга
сақлансин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм
эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва
жабрланувчилар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма
нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм
чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши
мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса
кассация
тартибида
қайта
кўрилиши
мумкинлиги
тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
С.Мамадиев
(имзо)
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович