Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2402/1149 Дата решения 18.02.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 365692 Claim ID 2719459 PDF Hash 119131e9f9421a8f... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 182-моддаси збекистон Республикаси ЖК 182 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
збекистон Республикаси Божхона кодексининг 275-моддаси збекистон Республикаси Божхона кодекси 275 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 65 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 211 law
Ш БКнинг 275-моддаси Ш БКнинг 275 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Икромов Биринчи инстанция судининг судьяси – С.Мамадиев 2025 йил февраль ойининг 18 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи судья: З.Камолов, Ҳайъат судьялари: М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Чориевнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шарипов, судланувчи Ф.И.Шва унинг ҳимоячиси адвокат А.Расуловнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 04.01.2025 йилдаги ҳукмига кўра: йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, “RED DIAMOND” МЧЖ раҳбари, оилали, беш нафар фарзандлари бор, муқаддам судланмаган, , иш бўйича “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган Ф.И.Ш(Ф.И.Ш)га нисбатан чиқарилган ҳукмга нисбатан судланувчи Ф.И.Шҳимоячиси адвокат А.Расулов томонидан келтирилган апелляция шикоятига асосан 1-1006-2402/1149-сонли жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 05.12.2024 йилдаги ҳукмига кўра, Ф.И.Ш Ўзбекистон Республикаси ЖК 182-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ушбу моддага иш ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ўзининг иш жойи, яъни “RED DIAMOND” МЧЖда ўтаттириш белгиланган. Жазони ўташ муддати корхона маъмурияти пробация бўлинмасидан хабарнома олган кундан ҳисобланиши белгиланган. Ф.И.Ш Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси 4-қисми талаблари тушунтирилган. Жазони ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИО ФМБ зиммасига юклатилган. Сервис” МЧЖга қарашли божхона омборига топширилган 7680 дона “Детская сумка попит”, 2400 дона “Детская сумка” ва 6360 дона “Зеркало косметическое” товарлари давлат фойдасига ўтказилиши белгиланган. Ишда ёзма далил деб топилган ҳужжатлар жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилиш белгиланган. Иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилган. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Ф.И.Ш2014 йил 17 апрель куни “RED DIAMOND” МЧЖни ташкил этиб, Хитой Халқ Республикасидан тайёр ва ярим тайёр заколка товарларини Ўзбекистон Республикасига импорт қилишни бошлаган. 2024 йил 04 июль куни Хитой давлатидан “RED DIAMOND” МЧЖ номига 0000048899-сонли CMP ва 25.06.2024 йилдаги RED2506-сонли инвойс асосида “Заколки для волос, Булавки металлические ва Расческа для волос” товарлари кириб келган. Шундан сўнг, “RED DIAMOND” МЧЖ раҳбари Ф.И.Ш Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 275-моддаси тартибида, яъни божхона юк декларациясини расмийлаштиришдан олдин товарларни божхона назорати остида кўздан кечириш йўли билан уларнинг сони ва миқдорини юк ҳужжатларига мослигини текшириб олиш имкониятидан фойдаланмасдан, божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида, йўлюк ҳужжатларида кўп миқдорда кўрсатилмаган товар моддий бойликларини божхона назоратидан беркитиб олиб ўтиш мақсадида, ёлғон маълумотлар акс эттирилган йўл-юк ҳужжатларини “Expert-Brok” МЧЖнинг божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси Қосимов Умархон Музаффаровичга тақдим этган. Бунга кўра, “Expert-Brok” МЧЖ божхона расмийлаштуруви бўйича мутахассиси У.Қосимов жамият рахбари Ф.И.Ш тақдим этган, яъни “RED DIAMOND” МЧЖ номига келган товар моддий бойликларига тааллуқли юк ҳужжатларига асосан божхона юк декларацияси шакллантирилиб, “Чуқурсой” ТИФ божхона постига йўналтирилган. 2024 йил 08 июль куни “RED DIAMOND” МЧЖ номига олиб келинган товар моддий бойликлар “Чуқурсой” ТИФ божхона постида 26004/08.07.2024/0030852-сонли БЮД билан “Эркин муомалага чиқариш” (ИМ40) божхона режимига рўйхатга олиниб, ААТ дастури томонидан “қизил” йўлакка йўналтирилган. 2024 йил 09-10 июль кунлари божхона ходимлари томонидан “ULS” МЧЖ божхона омборида юқорида кўрсатилган товарлар БЮД ва юк кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилганида, йўл-юк ҳужжатларида ва 26004/08.07.2024/0030852-сонли БЮДда кўрсатилмаган 7680 дона “Детская сумка попит”, 2400 дона “Детская сумка” ва 6360 дона “Зеркало косметическое” товарлари борлиги аниқланган. “Elektron Baholash” МЧЖнинг 2024 йил 27 июлдаги 40/2867-24-ЕВсонли баҳолаш ҳисоботига кўра, вақтинча сақловга олинган товарларнинг бозор қиймати 297.528.000 сўмни, яъни жуда кўп миқдорни ташкил этиши аниқланган. Тошкент шахар божхона бошқармаси Товарларни классификациялаш гуруҳининг 2024 йил 25 октябрь кунидаги маълумотномасига асосан 26004/08.07.2024/0030852-сонли БЮДда кўрсатилмаган “Детская сумка попит”, “Детская сумка” товарлари ТИФ ТНнинг 4202 99 000 0 товар подсубпозициясида ва “Зеркало косметическое” товари ТИФ ТНнинг 7009 92 000 0 товар подсубпозициясида таснифланиши хамда “Детская сумка попит”, “Детская сумка” ва “Зеркало косметическое” товарлари ТИФ ТНнинг алоҳида товар подсубпозициясида таснифланиши лозимлиги кўрсатилган. Адвокат А.Расулов апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди ҳукмидан норозилигини, биринчи инстанция суди томонидан ҳукм чиқаришда ЖПК талабларига риоя қилинмаганлигини, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасида Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши белгиланганлигини, хусусий мулк дахлсизлигини, мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслигини, тегишли ҳужжатларга асосан Хитой давлатида ишлаб чиқарилган 7.680 дона “детская сумка попит”, 2.400 дона “детская сумка” ва 6.360 дона “зеркало косметическое” товарлари “Red Diamond” МЧЖни номига расмийлаштирилганлигини ва ушбу товарлар жамиятга тегишли мулк ҳисобланишини, Ўзбекистон Республикасининг 06.12.2001 йилдаги “Маъсулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги 310-II-сонли қонунида ҳам бу ҳақида ҳуқуқий асослар келтирилганлигини, жамиятнинг 100% улушли таъсисчиси 17.02.1976 йилда туғилган Халилов Шухрат Баходирович ҳисобланишини, судланувчи Ф.И.Ш ушбу жамиятда ойлик маош эвазига директор лавозимида ишлашини ва унда ушбу 7.680 дона “детская сумка попит”, 2.400 дона “детская сумка” ва 6.360 дона “зеркало косметическое” товарларига мулкий эгалик ҳуқуқи мавжуд эмаслигини билдириб, жиноят ишини қайта кўриб чиқиб, 7.680 дона “детская сумка попит”, 2.400 дона “детская сумка” ва 6.360 дона “зеркало косметическое” товарларини давлат фойдасига ўтказишни бекор қилиб “Red Diamond” МЧЖнинг ҳисобига қайтаришни сўраган. Апелляция инстанция судида судланувчи Ф.И.Ш дастлаб берган кўрсатувлари тасдиқлаб, ҳақиқатдан ҳам мазкур корхонада директор эканлигини, гоҳ-гоҳида келиб ҳужжатларга имзо чекиб беришини, Хитой давлатидан келтирилган товарлар унга тегишли эмаслигини, товарлар Халилов Шухрат Баходировичга тегишли эканлигини, ушбу ҳолатларни инобатга олиб товарлар Халилов Шухрат Баходировичга қайтаришни ва шикоятни қаноатлантириб беришни сўраб, кўрсатув берди. Апелляция инстанцияси иш бўйича судья А.Икромовнинг маърузасини, давлат айбловчиси Ш.Шариповнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи Ф.И.Ш ва адвокат А.Расуловнинг ҳукмни ўзгартириб, апелляция шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларга тегишли баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи босқич суди ҳукмини ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикоятини қаноатлантирилмасдан қолдиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати, судланувчи Ф.И.Ш айблилик масаласини ҳал қилмасдан, иш бўйича далилий ашё сифатида олинган 7.680 дона “детская сумка попит”, 2.400 дона “детская сумка” ва 6.360 дона “зеркало косметическое” товарларни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддасига мувофиқ, “Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлган жиноят қуроллари мусодара қилиниши керак ва улар тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулк қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулкнинг қонуний эгалари, мулкдорлари ёки уларнинг ҳуқуқий ворислари, худди шунингдек меросхўрлари аниқланмаган тақдирда, ушбу мол-мулк давлат даромадига ўтказилади” деб белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Хитой давлатидан “RED DIAMOND” МЧЖ номига 0000048899-сонли CMP ва 25.06.2024 йилдаги RED2506-сонли инвойс асосида “Заколки для волос, Булавки металлические ва Расческа для волос” товарлари кириб келган, бироқ “RED DIAMOND” МЧЖ раҳбари Ф.И.Ш БКнинг 275-моддасига риоя қилмасдан, ёлғон маълумотлар акс эттирилган йўл-юк ҳужжатларини “Expert-Brok” МЧЖнинг божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга тақдим этган, сўнг божхона ходимлари томонидан “ULS” МЧЖ божхона омборида юқорида кўрсатилган товарлар БЮД ва юк кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилганда, йўл-юк ҳужжатларида ва Юқорида қайд этилган “Заколки для волос, Булавки металлические ва Расческа для волос” товарлар “RED DIAMOND” МЧЖга тегишли товарлар бўлиб, мазкур жамият раҳбари бевосита Ф.И.Шҳисобланган, шу сабабли ТМБлар жамиятнинг номига расмийлаштирилган. Шу боис, биринчи инстанция суди, иш бўйича ашёвий далил деб топилган “Универсал Логистик Сервис” МЧЖга қарашли божхона омборига топширилган 7680 дона “Детская сумка попит”, 2400 дона “Детская сумка” ва 6360 дона “Зеркало косметическое” товарларини давлат фойдасига ўтказиб, тўғри хулосага келган. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати суд ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилишга асослар мавжуд эмаслиги сабабли, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириб, келтирилган апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 482, 483, 49716, 49718, 49726, 49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 05.12.2024 йилдаги Ф.И.Ш(Ф.И.Ш)га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест билдиришга ҳақли. Раислик қилувчи: (имзо) З.Камолов Ҳайъат судьялари: (имзо) М.Тургунова (имзо) А.Икромов