Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2202/653 Дата решения 18.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ахлоқ тузатиш ишларини жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 364400 Claim ID 2747608 PDF Hash 18b719e7984845d7... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
банди билан ЖК 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
ЖКнинг 60-моддаси ЖКнинг 60 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил февраль ойининг 18 куни, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, туман судининг судьяси А.Мухиддиновнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими инспектори С.Рзаев ҳамда таржимон О.Маҳмудовнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2022 йил 17 августдаги ҳукми билан судланган, 2001 йил 15 июнда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, вақтинча муқаддам: 1) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 08.09.2021 йилдаги ҳукмига кўра, ЖК 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖК 57-моддасини қўллаб, 1 (бир) йил 10 (ўн) ой озодликни маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Навои шаҳар судининг 23.11.2021 йилдаги ажримига кўра, ўталмай қолган 1 (бир) йил 3 (уч) ой 3 (уч) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўташ учун манзил колониясига ўтказилган, жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг 2022 йил 13 апрелдаги ажримига кўра, ЖК 74-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ўталмай қолган 10 (ўн) ой 13 (ўн уч) кун озодликдан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20А-мавзе, 1-уй, 1-хонадонда доимий рўйхатда туриб, яшовчи Клевентов Никита Викторович (KLEVENTOV NIKITA VIKTOROVICH)га нисбатан № иш бўйича Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими бошлиғининг қидирув эълон қилиб, тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2022 йил 17 августдаги ҳукмига кўра, Н.Клевентов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилиб, ЖКнинг 60-моддаси қўлланиб 5 (беш) йил 1 (бир) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Иш ҳужжатларига кўра: жиноят ишлари бўйича Олмалиқ туман судининг 2024 йилнинг 26 декабрдаги ажримига кўра, ўталмай қолган 2 (икки) йил 6 (олти) ой 2 (икки) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ундирилиб ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган; Маҳкум Н.Клевентов 2025 йил 10 январдан Чилонзор туман ИИО Пробация бўлимида ҳисобга олинган. Тақдимномада, Н.Клевентов Чилонзор туман ИИО Пробация бўлинмаси ҳисобига 2025 йил 10 январдан куни рўйхатга олиниб, ижрога қаратилиб, махкум Н.Клевентов ўзига суд томонидан тайинланган мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлиги аниқланиб шу вақтгача белгиланган жазони ўтамаган. Судда сўралган Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими ходими С.Рзаев, маҳкум Н.Клевентов огоҳлантиришига қарамасдан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтамасдан яшириниб юрганлиги, уни топишга қаратилган чора-тадбирлар натижа берамаганлигини билдирган. Маҳкум Н.Клевентов, суднинг ажрими билан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан бўйин товлаб юрганлиги сабабли, 2025 йил 08 февраль куни Чилонзор туман ИИО ФМБ ЖҚБга уни қидириш чораларини кўриш юзасидан махсус хабарнома киритилган. Бундан ташқари, 2025 йил 10 февраль куни барча туман ИИО ФМБ, ППХБ, ЙПХБ бригадалари, реабилитация маркази, махсус қабулхоналарга маҳкум Н.Клевентовни қидириш чораларини кўриш юзасидан махсус хабарнома киритилган. Бироқ, олиб борилган ташкилий чора-тадбирлар натижа бермаган. Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани “Ширин” МФЙ раиси томонидан 2025 йил 10 февралда далолатнома тузилган бўлиб, Н.Клевентов Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20А-мавзе, 1-уй, 1хонадонда истиқомат қилмаслиги кўрсатилган. Тақдимномада Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими ҳисобига олиниб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаб юрган, Н.Клевентовга нисбатан бирламчи қидирув ишлари олиб боришда қидириб топиш, уни аниқ қаердалигини аниқлашни имкони бўлмаганлигини, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаб юриш вақтида яна қайта жиноят содир этишга мойиллигини инобатга олган ҳолда Н.Клевентовга нисбатан қидирув эълон қилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддасига асосан ахлоқ тузатиш ишлари жазосини бошқа жазо турига алмаштириш масаласини кўриб чиқиш сўралган. Ушбу ҳолатда суд тақдимномани асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни ва маҳкум Н.Клевентовга нисбатан қидирув эълон қилиб, ўталмаган 2 (икки) йил 6 (олти) ой 2 (икки) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси, ЖПКнинг 240, 541-542-моддаларига риоя қилиб, суд, Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими бошлиғининг Клевентов Никита Викторович (KLEVENTOV NIKITA VIKTOROVICH)га нисбатан суд ҳукми билан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини қидирув эълон қилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддасига асосан бошқа жазо турига алмаштириш ҳақидаги тақдимномаси қаноатлантирилсин. Клевентов Никита Викторович (KLEVENTOV NIKITA VIKTOROVICH)га нисбатан қидирув эьлон қилинсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддасига асосан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ туман судининг 2024 йилнинг 26 декабрдаги ажримига асосан Клевентов Никита Викторовичга нисбатан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган 2 (икки) йил 6 (олти) ой 2 (икки) кунни шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилсин. Жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати Н.Клевентов ушланган кундан бошлаб ҳисоблансин. Маҳкум Н.Клевентовга нисбатан қидирув ҳаракатларини олиб бориш ва ушлаш Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. Маҳкум Н.Клевентовга ушлангандан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ ВСХ орқали Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭДга қарашли Марказий тергов ҳибсхонасига жойлаштирилсин ва бу ҳақда Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига хабар берилсин. Маҳкум Н.Клевентовга Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭДга қарашли Марказий тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган кундан бошлаб, у жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди ҳисобида деб белгилансин. Ажримдан норози томон ўн кун муддатда мазкур туман суди орқали Тошкент шаҳар судига шикоят ёки протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: мзо/ А.А.Мухиддинов