Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/146 Дата решения 17.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 364877 Claim ID 2729468 PDF Hash 3b10ac56d364fe51... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 257-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 257 1 code_article
онуннинг 25-моддаси онуннинг 25 law
збекистон Республикаси ЖК 257-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 257 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
аровий даъвогар ЖКнинг 661-моддаси аровий даъвогар ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖК 257-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 257 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 АЖРИМ (Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2025 йил февраль ойининг 17 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Ж.Сапарбаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, айбланувчи С.Мирсаатов ва унинг ҳимоячиси Ш.Юлчиева, жабрланувчи У.Шодиевнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 257-моддасининг 1-қисми билан айбланган Мирсаатов Сардор Мирагзамовичга нисбатан 1-1006-2501/146-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Мирсаатов Сардор Мирагзамович (Mirsaatov Sardor Miragzamovich)–1982 йил 10 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, “LANCASTER BUILD” МЧЖ раҳбари, оилали 3 нафар фарзандлари бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Хонобод МФЙ, Қурувчи кўчаси, 5-уй, 20 хонадонда истиқомат қилади, “Муносиб хулқатворда бўлиш хақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосасини ўз вақтида олган. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан айбланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: 2024 йил 15 март куни соат тахминан 12:30да “LANCASTER BUILD” МЧЖ ишчиси фуқаро Шодиев Улуғбек Мусаевич, Чилонзор тумани, “1-Қатортол” маҳалласи ҳудудида жойлашган эски бинода олиб борилаётган қўрилиш ишларида ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ўнг қўл бешинчи бармоғини бетон қисиб қолиб, тан жарохати олганлиги аниқланган. 2024 йил 26 март куни ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг 1878-Х-Хуж сонли хулосасига кўра, У.Шодиевда ўнг қўл бешинчи бармоқ асосий фалангасидан тўлиқ травматик узилиш, ўнг қўл тўртинчи бармоқ асосий фалангасидан нотўлиқ травматик узилиш, бармоқларда қон айланиши сақланиши билан бўлиб, ушбу жарохатлар оғирлик даражасига кўра, соғлиқни 21 кундан кўп бўлган муддатга бузилишига олиб келган ЎРТАЧА ОҒИР тап жароҳати эканлиги аниқланган. 2024 йилнинг 23 май кунидаги давлат меҳнат назорат инспексиясининг 05/26/00-2061-сонли хизмат текширув хулосасининг 6.1-бандида “LANCASTER BUILD” МЧЖнинг директори С.Мирсаатов томонидан Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддаси, Адлия вазирлигидан 1996 йил 14 августда давлат рўйхатидан ўтган 272-сонли низомнинг 8,9,14-бандлари талабларни бажарилмаганлиги аниқланган. Мазкур ҳаракатлари билан айбланувчи С.Мирсаатов Ўзбекистон Республикаси ЖК 257-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Айбланувчи С.Мирсаатов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жабрланувчи У.Шодиевдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи У.Шодиевга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Жабрланувчи У.Шодиев суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда айбланувчи С.Мирсаатовга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли айбланувчи С.Мирсаатовга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида айбланувчи С.Мирсаатов жабрланувчи У.Шодиевга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашгани тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК 257-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи, фуқаровий даъвогарлар билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган. Суд, жабрланувчи У.Шодиев ва айбланувчи С.Мирсаатовнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, айбланувчи С.Мирсаатов ва унинг ҳимоячиси Ш.Юлчиева, жабрланувчи У.Шодиевнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, айбланувчи С.Мирсаатовнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, 3 етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, айбланувчи томонидан жабрланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 257-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ айбланувчи С.Мирсаатовни жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. Шунингдек, жабрланувчи У.Шодиев Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Айбланувчи Мирсаатов Сардор Мирагзамович (Mirsaatov Sardor Miragzamovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 257-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин. Ажрим қонуний кучга киргач, С.Мирсаатовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жабрланувчи У.Шодиевга мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин. Раислик қилувчи Аслига тўғри: Қ И Л А Д И: имзо И.Сабиров