← Назад
Решение #86660 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 169 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| аровий даъвогар ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1
АЖРИМ
(Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида)
2025 йил февраль ойининг 17 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси
Ж.Сапарбаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов,
айбланувчи Т.Уроқов ва унинг ҳимоячиси Ш.Юлчиева, жабрланувчи
М.Қайимованинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 169-моддасининг 1-қисми билан айбланган Уроқов Тохир
Хасановичга нисбатан 1-1006-2501/145-сонли жиноят ишини кўриб
чиқди.
Уроқов Тохир Хасанович (Uroqov Toxir Xasanovich)–
1968 йил 08 февраль куни Бухоро вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали 2 нафар
фарзандлари бор, муқаддам судланмаган, Бухоро
вилояти, Ғиждувон тумани, Олмазор МФЙ, Юқори
Работча кўчаси, рақамсиз уйда истиқомат қилади,
“Муносиб хулқ-атворда бўлиш хақидаги тилхат”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосасини ўз вақтида олган.
Суд, мазкур жиноят иши юзасидан айбланувчи ва жабрланувчининг
кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд
муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Айбланувчи Т.Уроқов 2024 йил 29 октябрь куни соат тахминан
06:30да Чилонзор тумани Бешқўрғон МФЙ ТХАЙ кўчасида жойлашган
“Абу-Сахий” савдо мажмуаси 2-Блок, S10-дўконни олдидан ўтиб кетаётиб,
Қайимова Мухлиса Шуҳрат қизига тегишли, оқ рангли пакетини ҳамда
пакет ичидаги 12.500.000 сўм миқдоридаги пулларни унинг
чалғиганидан фойдаланиб, яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса
содир бўлган жойдан яширинган ва ўғрилаб олган пулларини ўз
эхтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳаракатлари билан айбланувчи Т.Уроқов Ўзбекистон
Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган
жиноятни содир этганликда айбланган.
Айбланувчи Т.Уроқов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
жабрланувчи М.Қайимовадан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан
пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи М.Қайимовага етказилган
моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб,
ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида
кўрсатув берди.
Жабрланувчи М.Қайимова суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни
тасдиқлаб, ҳозирда айбланувчи Т.Уроқовга нисбатан даъвоси йўқлигини,
унга етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф
қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини
билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли айбланувчи Т.Уроқовга
нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш
ҳақида кўрсатув берди.
Суд мажлисида айбланувчи Т.Уроқов жабрланувчи М.Қайимовага
етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини
айтиб, ярашгани тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиб,
ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК
169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган
шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи, фуқаровий даъвогарлар
билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан,
жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар ЖКнинг 661-моддасида назарда
тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи,
айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд
томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши
мумкинлиги белгиланган.
Суд, жабрланувчи М.Қайимова ва айбланувчи Т.Уроқовнинг ярашув
тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман
прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, айбланувчи Т.Уроқов ва унинг
ҳимоячиси
Ш.Юлчиева,
жабрланувчи
М.Қайимованинг
ўзаро
ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал
қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб,
айбланувчи Т.Уроқовнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига
иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, айбланувчи
томонидан жабрланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув
уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга
олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида
назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ айбланувчи Т.Уроқовни
жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят
ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон
Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик
муносабати билан тугатишни лозим деб топади.
Шунингдек, жабрланувчи М.Қайимова Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан
3
тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини
тушунтириш лозимлигини қайд этади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб,
суд
Қ И Л А Д И:
Айбланувчи Уроқов Тохир Хасанович (Uroqov Toxir Xasanovich)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон
Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жинояти
учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят
иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан
тугатилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач, Т.Уроқовга нисбатан қўлланилган
“муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси бекор
қилинсин.
Ажрим қонуний кучга киргандан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ МИБ
депозит ҳисоб-рақамига 2024 йил 04 декабрдаги 25348-сонли
квитанцияга асосан топширилган 12.500.000 сўм маблағлар
жабрланувчи Қайимова Мухлиса Шуҳрат қизига қайтарилсин.
Ажрим қонуний кучга киргандан сўнг, жиноят иши юзасидан
ашёвий далил деб эътироф этилган бир дона DVD диск жиноят иши
ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин.
Жабрланувчи М.Қайимовага мазкур жиноят иши бўйича иш
юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган
деб ҳисоблансин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин.
Раислик қилувчи
Аслига тўғри:
имзо
И.Сабиров