← Назад
Решение #86678 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 169 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| аровий даъвогар ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида)
2025 йил февраль ойининг 17 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси
Ж.Сапарбаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов,
айбланувчи А.Иброхимов ва унинг ҳимоячиси Ш.Юлчиева, жабрланувчи
Зхо Куи, таржимон З.Мўминованинг иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодекси 169-моддасининг 1-қисми билан
айбланган Иброхимов Аббосжон Эминжон ўғлига нисбатан 1-10062501/144-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иброхимов Аббосжон Эминжон ўғли (Ibroximov
Abbosjon Eminjon o’g’li)–2003 йил 06 май куни Фарғона
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти тугалланмаган
олий, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган,
Фарғона вилояти, Бувайда тумани, Олмазор МФЙ, Алқо
қишлоғи, Истиқлол кўчаси, 127-уйда истиқомат
қилади, “Муносиб хулқ-атворда бўлиш хақидаги
тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
далолатномасини ўз вақтида олган.
Суд, мазкур жиноят иши юзасидан айбланувчи ва жабрланувчининг
кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд
муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Айбланувчи А.Иброхимов 2024 йил 29 ноябрь куни соат тахминан
23:30да ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш
мақсадида Чилонзор тумани, 1-Катта Чилонзор МФЙ, Лутфий кўчаси,
07-уйда жойлашган “Xitoy Barbique” номли кафесининг ошхонасида бўла
туриб, шу ерда ошпаз бўлиб ишлаб келаётган Хитой Ҳалқ Демократик
Республикаси фуқароси Зхо Куига тегишли қора рангли эркаклар
сумкаси қаровсиз ҳолда қолганлигидан фойдаланиб, ушбу сумкадан
1.600.000 сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-торож
қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.
Мазкур ҳаракатлари билан айбланувчи А.Иброхимов Ўзбекистон
Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган
жиноятни содир этганликда айбланган.
Айбланувчи А.Иброхимов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
жабрланувчи Зхо Куидан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан
пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи Зхо Куига етказилган моддий
зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб,
ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида
кўрсатув берди.
Жабрланувчи Зхо Куи суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни
тасдиқлаб, ҳозирда айбланувчи А.Иброхимовга нисбатан даъвоси
йўқлигини, унга етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф
қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини
билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли айбланувчи А.Иброхимовга
нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш
ҳақида кўрсатув берди.
Суд мажлисида айбланувчи А.Иброхимов жабрланувчи Зхо Куига
етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини
айтиб, ярашгани тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиб,
ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК
169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган
шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи, фуқаровий даъвогарлар
билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан,
жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар ЖКнинг 661-моддасида назарда
тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи,
айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд
томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши
мумкинлиги белгиланган.
Суд, жабрланувчи Зхо Куи ва айбланувчи А.Иброхимовнинг ярашув
тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман
прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, айбланувчи А.Иброхимов ва унинг
ҳимоячиси Ш.Юлчиева, жабрланувчи Зхо Куининг ўзаро ярашганлиги
муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан
туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, айбланувчи
А.Иброхимовнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини,
етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, айбланувчи томонидан
жабрланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг
ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда
тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ айбланувчи А.Иброхимовни жиноий
жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини
айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан
тугатишни лозим деб топади.
Шунингдек, жабрланувчи Зхо Куи Ўзбекистон Республикаси ЖПК
583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан
3
тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини
тушунтириш лозимлигини қайд этади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб,
суд
Қ И Л А Д И:
Айбланувчи Иброхимов Аббосжон Эминжон ўғли (Ibroximov
Abbosjon Eminjon o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига
мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида
кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва
унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК
84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач, А.Иброхимовга нисбатан
қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт
чораси бекор қилинсин.
Жабрланувчи Зхо Куига мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни
қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб
ҳисоблансин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин.
Раислик қилувчи
Аслига тўғри:
имзо
И.Сабиров