Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/115 Дата решения 17.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 367439 Claim ID 2730856 PDF Hash ecf97fcfb020aed1... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йилдан ЖПК 224-моддаси йилдан ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
илмиш ЖК 273-моддаси илмиш ЖК 273 law
тказиш ЖК 273-моддаси тказиш ЖК 273 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 14 law
амда ЖКнинг 8-моддаси амда ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 211 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Ҳ У К М 2025 йил февраль ойининг 17 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Абдушукуров, халқ маслахатчилари Д.Акбарова ва М.Усмановалар иштирокида, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Д.Каххаров ва унинг ҳимоячиси, адвокат Б.Шукуровнинг иштирокида Каххаров Даниярхан Бахтиеровичга нисбатан 11006-2504/115-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра, Каххаров Даниярхан Бахтиерович (Kaxxarov Daniyarxan Baxtiyerovich), 09.03.1987 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, ажрашган, ҳарбий хизматга мажбур, “Тенге” банк ходими, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Катта-Қозиробод МФЙ 20-уй 50-хонадонда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва 01.10.2024 йилдан ЖПК 224-моддаси тартибида ушланиб, қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини 23.12.2024 йилда олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И Судланувчи Каххаров Даниярхан Бахтиерович 2024 йилнинг 30 сентябрь куни соат 20:00 ларда “телеграм” тармоғи орқали “чупа-чупс” номли бот ёрдамида локация бўйлаб М.Улуғбек тумани ҳудудидан 1 граммга тенг “мефедрон” деб аталувчи гиёҳвандлик воситасини олиб, ўзига тегишли сумкасига солиб қўйган, сўнг ўша кунинг ўзида локация бўйлаб, Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси биноси орқа томонидан 0,54 граммга тенг гашиш гиёҳвандлик моддасини олиб, кейинчалик ўзи истеъмоли учун ўзига тегишли сумкасининг ичига солиб қўйган. Шундан сўнг 2024 йил 01 октябрь куни соат тахминан 00:10 ларда, ушбу гиёҳванд модданинг бир қисмини истеъмол қилган ҳолда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Катта-қозирабод” МФЙ ҳудудида юрган вақтида ўз хаттиҳаракатлари билан ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимларида шубҳа уйғотгани учун, холислар иштирокида унинг ёни ва ўзида бўлган сумкаси кўздан кечирилганида, сумкасининг ичида, ўткир ҳидли мумсимон ва шаффоф пакетга солинган кукунсимон модда борлиги аниқланиб тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 01.10.2024 йилдаги 3892-сонли хулосасига кўра, Қаххоров Даниярхон Бахтиярович ёнидан аниқланиб олинган кристал-кукунсимон модда таркибида 3-хлорметкатинон (1-(3-хлорфенил)-2метиламино), 4-метилметкатинон (мефедрон)нинг ҳолислари аналоги бўлиб, бу модда “МЕФ” деб аталиши ва ушбу модданинг оғирлиги 0,81 граммга тенг эканлиги кўрсатилган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 01.10.2024 йилдаги 3892-сонли хулосасига кўра, Қаххоров Даниярхон Бахтиярович ёнидан аниқланиб олинган модда таркибида фаол гиёхванд модда “театрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу модда “гашиш” деб аталиши ва ушбу модданинг оғирлиги 0,54 граммга тенг эканлиги кўрсатилган. Судланувчи Д.Каххаров суд мажлисида айбига қисман иқрор бўлиб қуйидагиларни, яъни у 2024 йил 30 сентябрь куни соат 20:00 ларда “телеграм” тармоғи орқали 1 граммга тенг “мефедрон” гиёҳвандлик воситасини ва гашиш гиёҳвандлик моддасини сотиб олиб, ўзи истеъмол қилиши учун сумкасига солиб қўйганлигини, 2024 йил 01 октябрь куни соат тахминан 00:10 ларда, ўзи уйда ушбу гиёҳванд моддани истеъмол қилган ҳолда кўчага чиққанида ИИО ходимлари ундан шубҳаланишиб, тўхтатишганлигини ва ёнида ноқонуний нарсалар борлиги ҳақида сўрашганида уларга сумкасида бўлган гашиш ва мефедрон гиёҳвандлик моддаларини ўз ихтиёри билан тақдим қилганлигини, у гиёҳвандлик воситасини 2005 йилдан буён истеъмол қилиб келишини, гиёҳвандлик воситасини бошқа шахсга ўтказиш, сотиш ва ҳадя қилиш мақсади бўлмаганлигини, ҳозирда содир қилган қилмишидан пушаймондалигини, оилавий шароитини инобатга олиб, суддан енгиллик беришни сўради. Суд, судланувчи Д.Каххаров ўз айбига қисман иқрор бўлган бўлса-да, унинг мазкур жиноятни содир қилганликдаги айби унинг суд мажлисида айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувлари ҳамда гувоҳларнинг кўрсатувларидан ташқари жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар жумладан, судланувчининг розилиги билан ўқиб эшиттирилган дастлабки тергов жараёнида гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Д.Қипчоқов, Ф.Муҳаммаджоновларнинг кўрсатувлари, суриштирув давомида тўпланган бирламчи ҳужжатлар билан, кечиктириб бўлмас тинтув тергов ҳаракати баённомаси ва фотоиловалар, тайинланган судга оид кимёвий ва гиёҳвандлик экспертизаси хулосалари, нарсани олиш баённомаси ва нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш қарори, ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракатининг баённомаси ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Д.Каххаровнинг жиноий ҳаракатларининг юридик квалификациясини муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Судланувчи Д.Каххаровнинг жиноий ҳаракатлари гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 5-қисми билан дастлабки тергов органи томонидан нотўғри квалификация қилинган. Дастлабки тергов органлари томонидан эълон қилинган айбловга кўра Каххаров Даниярхан Бахтиерович 2024 йилнинг 30 сентябрь куни соат 20:00 ларда “телеграм” тармоғи орқали “чупа-чупс” номли бот ёрдамида локация бўйлаб М.Улуғбек тумани ҳудудидан 1 грамга тенг маҳаллий тилда “МЕФ” деб айтилувчи гиёҳвандлик воситасини олиб, кейинчалик ўтказишни кўзлаб, ўзига тегишли сумкасига солиб қўйган, сўнг ўша кунинг ўзида локация бўйлаб Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси биноси орқа томонидан 0,54 граммга тенг ГАШИШ гиёҳвандлик моддасини олиб, кейинчалик ўтказишни кўзлаб ўзига тегишли сумкасининг ичига солиб қўйган. Шундан сўнг 2024 йил 01 октябрь куни соат тахминан 00:10 ларда, ушбу наркотик моддаларини ўтказишни кўзлаб Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Катта-қозирабод” МФЙ ҳудудида юрган вақтида ўз хаттиҳаракатлари билан ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимларида шубҳа уйғотгани учун, холислар иштирокида унинг ёни ва ўзида бўлган сумкаси кўздан кечирилганида, сумкасининг ичида, ўткир ҳидли мумсимон ва шаффоф пакетга солинган кукунсимон модда борлиги аниқланиб тегишли тартибда расмийлаштириб олинганлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли қарорининг 21-банди 4-хатбошисида “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни сотиш усулида кўп миқдорда ўтказиш уларни ўтказишнинг энг ижтимоий хавфли кўриниши ҳисобланиши туфайли, мазкур қилмиш ЖК 273-моддасининг бешинчи қисми билан квалификация қилиниши лозим. Мазкур восита ёки моддаларни кўп миқдорда бошқа барча усулларда ўтказиш ЖК 273-моддасининг бошқа тегишли қисми билан жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади”, шунингдек мазкур қарорнинг 25-бандида “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги ва х.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак деб кўрсатилган. Бинобарин тергов органининг Д.Каххаровдан олинган гиёҳвандлик воситаларини фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар аниқланганлиги кўрсатилмаган бўлиб, бу моддалар 1 дона пакетга солинган ва 0,5 ҳажмли чекиш учун баклажка ичига солинган ҳолда муайян ўлчамда қадоқланмаганлиги, уларни тайёрлаш учун ҳеч қандай асбоб-ускуналар мавжудлиги аниқланмаганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилмаганлиги, шунингдек судга оид наркологик экспертизанинг далолатномасига кўра судланувчи Д.Каххаров наркомания касаллигига чалинганлиги ва ушбу касалликдан мажбурий тарзда даволанишга муҳтож эканлиги аниқланганлиги каби фактлар ушбу модданинг судланувчи томонидан айнан ўзининг истеъмоли учун сақланганлигини тасдиқлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли қарорининг 6-бандида “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш деганда, шахснинг бундай восита ва моддаларга қонунга зид равишда эгалик қилиши (шу жумладан шахсан истеъмоли) билан боғлиқ қасддан содир этилган ҳаракатлари (ёнида, бинода, махфий ер ва бошқа жойларда сақлаши) тушунилиши лозим. Бунда шахс қанча вақт давомида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аҳамият касб этмайди”, деб кўрсатилган. Суд юқоридаги асосларга кўра судланувчи Д.Каххаровнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда кўп миқдорда сақлашда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” бандига қайта квалификация қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, деб кўрсатилган. Суд, судланувчи Д.Каххаровга жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1сонли Қарорида кўрсатилган раҳбарий кўрсатмаларига амал қилиб, унинг айбига қисман иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги, унинг шахсини тавсифловчи юқорида қайд этилган омилларни айбини енгиллаштирувчи ҳолат деб, айбни оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганлигини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7моддаси “Инсонпарварлик принципи” ҳамда ЖКнинг 8-моддаси “Одиллик принципи” талабларига риоя қилган ҳолда унга нисбатан кўрсатилган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни; -судга оид наркологик экспертизанинг далолатномасига кўра судланувчи Д.Каххаров полинаркомания ва токсикомания касаллигига чалинганлиги ва ушбу касалликдан мажбурий тарзда даволанишга муҳтож эканлиги аниқланганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96моддасини қўллаб, мажбурий даволаниш чорасини тайинлашни; -ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда иш 5 бўйича ашёвий далил сифатида олинган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТТБ га сақлаш учун топширилган 1 дона полиэтилен пакетда бўлган жами 0,79 грамм 3-хлорметкатинон (мефедрон) ва 0,43 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаларини ҳамда 1 дона 0,5 л ҳажмли баклажкани тегишли тартибда йўқ қилишни; -Д.Кахаровдан олинган 1 дона қора корпусли “Iphone 8 Plus” русумли телефон аппаратини жиноят ишига алоқадор ёзишмалар нусхалари олиниб, жиноят ишига илова қилинганлигини инобатга олиб, ушбу телефон аппаратини Мажбурий ижро бюросининг ҳукм ижроси юклатилган бўлими томонидан тегишли тартибда баҳоланиб, давлат эгалигига ўтказишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 466-468, 471,473моддаларига риоя қилиб, суд Қ И Л Д И Каххаров Даниярхан Бахтиерович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилсин ва шу моддага асосан 3 (уч) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Жазони манзил-колонияларда ўташ белгилансин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 1 октябрдан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи Д.Каххаровнинг эҳтиёт чораси аслича қамоқда сақлаш тарзида қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан Каххаров Даниярхан Бахтиеровичга озоликдан маҳрум қилиш жойларида гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш чоралари қўлланилсин. Ашёвий далил сифатида олинган ва 05.11.2024 йилдаги № 09270-сонли квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТТБ га сақлаш учун топширилган жами 1 дона полиэтилен пакетда бўлган жами 0,79 грамм 3хлорметкатинон (мефедрон) ва 0,43 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси ҳамда 1 дона 0,5 л ҳажмли баклажка тегишли тартибда йўқ қилинсин. Д.Каххаровдан ашёвий далил сифатида олинган 1 дона қора корпусли “Iphone 8 Plus” русумли телефон аппарати Мажбурий ижро бюросининг ҳукм ижроси юклатилган бўлими томонидан тегишли тартибда баҳоланиб, давлат эгалигига ўтказилсин Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка ичида, маҳкум ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья (имзо) Ф.Абдушукуров Халқ маслаҳатчилари (имзо) Д.Акбарова (имзо) М.Усманова 6 Аслига тўғри____________________________