Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/153 Дата решения 17.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ақли норасо шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 367552 Claim ID 2729487 PDF Hash 430dd24e0ec0306e... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 169 1 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (Тиббий йўсиндаги мажбурий даъволаш чорасини қўллаш тўғрисида) Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг суд мажлиси баённомаси юритувида, тарафлардан Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, жабрланувчи Н.Тоштемиров, ижтимоий хавфли қилмиш содир этган Б.Мераманов, унинг қонуний вакиласи М.Мераманова, ҳимоячиси «Shiroza himoya» адвокатлик фирмаси адвокати Ш.Юльчиеванинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишни содир этган Мераманов Бахтиёр Мирмухсинович (Meramanov Baxtiyor Mirmuxsinovich), 1991 йил 10 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Дийдор кўчаси, 38-уйда яшовчига нисбатан Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ терговчиси А.Мухсумбековнинг 1-1006-2501/153-сонли жиноят иши бўйича Чилонзор туман прокурори вазифасини бажарувчининг розилиги берилган тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Дастлабки тергов органи томонидан тўпланган ҳужжатларга кўра, Мераманов Бахтиёр Мирмухсинович 2024 йил 08 ноябрь куни соат тахминан 18:00да, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани Катта Қозрабод М.Ф.Й. биноси олдида бўла туриб, шу ерда бўлган фуқаро Н.Тоштемировга тегишли оқ рангли, давлат рақами 01 L 477 QB бўлган, “Ласетти” русумли автомашина эшиклари очиқ қолганлигидан, ён атрофда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, автомашина ичидаги Н.Тоштемировнинг ҳамёни ва ҳамён ичида бўлган 1.900 АҚШ доллари, 1.400.000 сўм, ҳайдовчилик гувоҳномаси, автомашинани қайд қилиш гувоҳномаси, 4 дона банк картаси ва уй калитларини яширин равишда талон-тарож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Судга оид психиатрия экспертизасининг 2024 йил 17 декабрдаги 291-сонли хулосасига кўра, айбланувчи Б.Мераманов руҳий касал ҳолатда эканлиги, тергов ва суд ҳаракатларида иштирок этиб кўрсатмалар бера олмаслиги, ўзининг руҳий ҳолати ва қайта жиноят содир этганлиги боис умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасининг соғлиқни тиклаш махсус бўлимида мажбурий даволанишга муҳтожлиги кўрсатилган. “OVRA” МЧЖда иш бошқарувчи бўлиб ишлаб келишини, ҳозирда Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳудудида жойлашган ФВВ биносида қурилиш ишларини олиб бораётганлигини, 2024 йил 8 ноябрь куни соат тахминан 12:00ларда Олмазор тумани ҳудудида жойлашган ФВВ биносидаги қурилиш объектига борганлигини, 2024 йил 08 ноябрь куни соат тахминан 13:00да ишхонасидан чиқиб кетганини, шундан сўнг соат тахминан 14:00да Чилонзор тумани Катта Қозробод МФЙ биноси олдидаги чойхонага келганлигини, у бошқарувидаги “LACEТTI” русумли давлат рақами 01 L 477 QB бўлган автомашинани маҳалла биноси яқинига қўйиб, автомашина юк хонасидаги барсеткасини олиб автомашина бардачогига қўйганини ва автомашина эшикларини пулт орқали қулуфлаб чойхонага кириб кетганлигини, ўртоқлари билан гаплашиб овқатланиб ўтирганини, соат тахминан 18:00ларда кетмоқчи бўлиб автомашинани пулт орқали ёндирмоқчи бўлганида автомашина ёнмаганини, нима бўлганлигини билиш мақсадида автомашина олдига борганида автомашинанинг ҳайдовчи тарафдаги эшикни очиб кўрганида ёпиқ эканлигини, шундан сўнг пулт орқали очиб автомашина ичига ўтириб автомашина эшигини икки марта очиб ёпиб пулт орқали ёндирмоқчи бўлиб текшириб кўрганини, автомашина ёнганидан кейин ҳотиржам бўлиб чойхонага кириб кетганлигини, сўнгра тахминан 10 минут ўтгач ташқарига чиқиб автомашина олдига борганлигини, автомашина ёниб қизиб турганлигини, ўртоқлари билан ҳайирлашиб автомашинага ўтирганини, автомашинага ўтирганида бардачўкдан қоғоз чиқиб турганлигини кўриб бардачокни очиб кўрганида, бардачок ичидаги барсеткаси йўқ эканлигини, шундан сўнг автомашинадан тушиб ўртоқлари автомашинасига ўтириб кетишаётганлигини, уларга барсеткаси йўқолганлигини айтиб 102 рақамига қўнғироқ қилганини, барсеткаси ичида, жами 1.900 АҚШ доллари, 1.400.000 сўм, ҳайдовчилик гувохномаси, автомашинани қайд қилиш гувоҳномаси, 4 дона банк картаси ва уй калитлари борлигини, судланувчига нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини баён қилиб, суддан қонуний чора кўришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги “Руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 23-сонли қарорининг 6-бандида судлар ақли норасо ҳолатда ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланганда жиноят иши жиноят белгилари таркибига кирувчи элемент – субъект йўқлиги туфайли тугатилиши кўрсатилган. Суд, иш бўйича тарафларнинг фикрини эшитиб, Б.Мерамановнинг содир қилган жиноий қилмиши сўроқ, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, нарсани кўздан кечириш, ашёвий далил деб топиш қарори, экспертиза хулосалари ҳамда иш бўйича тўпланган бошқа далиллар билан ўз исботини тўлиқ топган деб ҳисоблаб, Б.Мераманов ижтимоий хавфли қилмиш содир этган пайтда ақли норасо бўлганлиги сабабли, унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллашни, жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатиш лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари суд, жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган дискларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83, 575-577, 581-моддаларига асосан суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори вақтинчалик вазифасини бажарувчиси Н.Д.Норбаевнинг 2024 йил 27 декабрь кунги жиноят ишини айбланувчининг руҳий касаллиги муносабати билан мажбурий тиббий даволаш чорасини қўллаш учун судга юбориш ҳақидаги қарори қаноатлантирилсин. Мераманов Бахтиёр Мирмухсиновични (Meramanov Baxtiyor Mirmuxsinovich) Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган деб топилсин. Б.Мерамановнинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли, жиноят иши тугатилсин. Б.Мерамановга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилсин ва у тузалгунга қадар Тошкент шаҳар руҳий касалликлар шифохонасининг соғлиқни тиклаш махсус бўлимига мажбурий даволаниш учун жойлаштирилсин. Руҳий касал Б.Мерамановни даволаш Тошкент шаҳар руҳий касалликлар шифохонаси бош шифокорига юклатилсин. Жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган дисклар жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдирилсин. Жабрланувчи Н.Тоштемировга Б.Мераманов томонидан етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ажримдан норози тарафлар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўн сутка муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши ёки прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи: Аслига тўғри: имзо И.Сабиров