← Назад
Решение #86770 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| исми ва | 117 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| ЖКнинг | 117 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 117 | — | law | |
| ЖПКнинг | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲУКМ
2025 йил 17 февраль куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья
С.Мамадиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг
котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Н.Шарипов ва
унинг ҳимоячиси – «LEGAL OUTSORCING» адвокатлик фирмаси
адвокати С.Хамиджонов, жабрланувчи А.Абдулахадовнинг қонуний
вакили А.Абдуллаев, жабрланувчи Б.Икромжонов ва унинг вакили –
«JAMIYAT VA HIMOYA» адвокатлик бюроси адвокати А.Расулов,
жабрланувчилар А.Комилов, Н.Мамасидиқов ҳамда фуқаровий даъвогар
А.Акбаровнинг иштирокида 1-1006-2502/19-сонли жиноят ишини кўриб
чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Шарипов Нодиржон Зариф ўғли (Sharipov Nodirjon Zarif o’g’li), 1990 йил
23 март куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, уч нафар фарзанди
бор, муқаддам судланмаган, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри,
Барҳаёт МФЙ, Зафаробод кўчаси, 34-уйда яшаган, иш бўйича 15.09.2024
йилдан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида
олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси
2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган.
Суд
судланувчи,
жабрланувчининг
қонуний
вакили,
жабрланувчилар, фуқаровий даъвогар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини
эшитиб, дастлабки тергов жараёнида, судда тўпланган далилларни
текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил
қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини
тинглаб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Н.Шарипов 2024 йил 8 сентябрь куни соат 23:40ларда,
ўзининг бошқарувидаги давлат рақами белгиси 70Р532ХА бўлган «Cobalt»
русумли автомашинасини тегишли ҳужжатлар билан Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, Тошкент ҳалқа автомашинаь йўли кўчаси бўйлаб
Бунёдкор шох кўчаси томондан «Ўрикзор буюм бозори» томонга
бошқариб келиб, «Грант» мебель дўкони қаршисида амалдаги «Йўл
ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди 1-қисми, 53-банди, 77-банди 1 ва 3қисмлари талабларига («Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати
қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак»,
«Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш (қайта
тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва
тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавсиз эканлигига ва бошқа
ҳаракат қатнашчиларига ҳалақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши
керак», «Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва
юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек
ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт
воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак.
Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф
юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни
таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат
қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини
кўриши керак») амал қилмасдан, қайрилиб олиш мумкин бўлмаган жойдан
чап томонга қайрилиши оқибатида асосий йўл бўйлаб ҳаракатланиб
келаётган Б.Икромжонов бошқарувидаги давлат рақами белгиси 01S382HB
бўлган «Matiz Best» русумли автомашинаси билан тўқнашган.
Мазкур тўқнашув натижасида «Matiz Best» русумли автомашина йўл
чеккасига ўрнатилган темир панажарага урилиб, ағдарилиб кетиши
оқибатида автомашина ҳайдовчиси Б.Икромжонов ва йўловчилар
А.Абдулахадов, Н.Мамасидиқов ва А.Комилов турли тан жароҳатлари
билан Ўзбекистон Республикаси ССВ РШТТЁИМ шифохонасининг
Травматология бўлимига мурожаат қилишган ҳамда А.Абдулахадов олган
тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
Суд-тиббий экспертизасининг 04.10.2024 йилдаги 915-Мурда сонли
хулосасига кўра А.Абдулахадовнинг ўлими – калла гумбаз суягини асос
суягига ўтиб синишлари, бош мия тўқимасига ва пардалари остига қон
қуйилиши, ўнг томонлама қовурғалар ёпиқ синишлари, ўнг ўпка ва жигар
йиртилишлари, ички қон кетиши билан бирга кечган бош, кўкрак қафаси
ва қоринни ёпиқ қўшма тўмтоқ жароҳатидан юз берганлиги аниқланган.
Суд-тиббий экспертизасининг 06.11.2024 йилдаги 7986-Х-Хуж сонли
хулосасига кўра Б.Икромжонов йўл-транспорт ҳодисаси натижасида «бош
мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, ўнг кўз соҳаси шилинмалари ва
ўнг оёқ сон соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши» каби тан-жароҳатлари
олганлиги, оғирлик даражаси бўйича енгил тан жароҳатлари туркумига
кириши аниқланган.
Суд-тиббий экспертизасининг 06.11.2024 йилдаги 7987-Х-Хуж сонли
хулосасига кўра Н.Мамасидиқов йўл-транспорт ҳодисаси натижасида
«бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, юз соҳаси, ўнг томон қўл ва
оёқларда кўплаб шилинмалар» каби тан жароҳатлари олганлиги, оғирлик
даражаси бўйича енгил тан жароҳатлари туркумига кириши аниқланган.
Суд-тиббий экспертизасининг 12.11.2024 йилдаги 8171-Х-Хуж сонли
хулосасига кўра А.Комилов йўл-транспорт ҳодисаси натижасида «ўнг қўл
тирсак суягини ўсиғини очиқ синиб силжиши, ўнг тирсак бўғими лат еган
яраси, ўнг қўл билак соҳаси кўплаб шилинмалари, чап ёноқ соҳаси тери
ости гематомаси ва юмшоқ тўқималари лат ейиши» каби тан жароҳатлари
олганлиги, оғирлик даражаси бўйича ўртача оғир тан жароҳатлари
туркумига кириши аниқланган.
Суд-автотехника экспертизасининг 27.11.2024 йилдаги 29/178702
сонли хулосасига кўра агар «Cobalt» русумли автомашина ҳаракатга хавф
туғдирган жойдан тўқнашув жойигача 1.3-1.4-1.5 сония вақт сарфлаган
бўлса, ушбу ҳодиса вазиятида 60-65 км/соат тезликда харакатланган «Matiz
Best» русумли автомашина хайдовчиси автомашинани ўз вақтида кескин
тормоз бериш йўли билан ҳодисани олдини олиш техник имкониятига эга
бўлмаганлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида судланувчи Н.Шарипов эълон қилинган айбловга
тўлиқ иқрор бўлиб қуйидагиларни, яъни 2024 йил 8 сентябрь куни соат
23:45ларда бошқарувидаги давлат рақами белгиси 70Р532ХА бўлган
«Cobalt» русумли автомашинани Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, ТҲАЙ
кўчаси бўйлаб бошқариб келганлигини, автомашинада таниши Қ.Буриев
ҳам бўлганлигини, мазкур кўчада жойлашган «Грант» мебел дўкони
қаршисида ортга бурилиб олиш учун чап томонга бурилган вақтида,
Б.Икромжонов бошқарувидаги «Matiz» русумли автомашинасида келиб,
автомашинасининг олд ўнг томон бамфер ва капот қисмига
урилганлигини, шунда Б.Икромжонов рул бошқарувини йўқотиб, иккинчи
даражали йўли билан асосий йўлни ажратиб турувчи темир панжарага
урилганлигини, автомашинасини орқага ҳаракатлантириб, йўлнинг ўнг
томон четки қисмига тўхтатганлигини ва «Matiz» русумли автомашина
олдига борганлигини, шунда ерда ётган А.Абдулахадовни шу ерда бўлган
одамлар йўловчи автомашинага чиқаришаётганлигини кўрганлигини,
«Matiz» русумли автомашина ёнида 2-3 нафар йигитлар ўзаро
тортишаётганликларини кўрганлигини, шок ҳолатида бўлганлиги сабабли
у ердан Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманига кетганлигини, йўлтранспорт ҳодисаси вақтида йўловчиси Қ.Буриев тан жароҳати
олмаганлигини, сабаби бу вақтида Қ.Буриев автомашинада ухлаб
ётганлигини, кейинчалик «Matiz» русумли автомашинада бўлган
А.Абдулахатов вафот этганлигини эшитганлигини, қолган йўловчилар эса
шифохонада даволанишганлигини, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан
пушаймондалигини, жабрланувчиларнинг унга нисбатан даъвоси
йўқлигини инобатга олиб, енгиллик беришни сўради.
Суд иш бўйича тўпланган далилларга баҳо бериб, судланувчининг
содир қилган жинояти ўз тасдиғини топган ва қуйидаги далиллар билан
исботланган деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида жабрланувчи Б.Икромжонов А.Акбаровга тегишли
давлат рақами белгиси 01S382HB бўлган «Matiz Best» русумли
автомашинасини ижара асосида бошқариб келишини, 2024 йил 8 сентябрь
куни соат 23:30ларда, ўртоқлари А.Комилжонов, А.Абдулахатов,
Н.Мамасидиқов ва М.Раҳимжонов билан бошқарувидаги «Matiz Best»
русумли автомашинасини Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, ТҲАЙ
кўчаси бўйлаб 60-65 км/соат тезликда бошқариб келаётган вақтида
«Грант» мебель дўкони қаршисига уч бўлакли қатнов йўлининг йўл
четидан ҳисоблаганда учинчи бўлагидан тахминан 60-65 км/соат тезликда
ҳаракатланиб
келган
вақтида
Н.Шарипов
«Cobalt»
русумли
автомашинасида белгиланмаган жойдан қайрилиб олиш мақсадида уни
3
ўтказиб юбормасдан йўлига чиқиб кетганлигини, шунда тўқнашиб
кетмаслик учун бошқарувини ўнг томонга буриб, иккинчи бўлакка
ўтганига қарамасдан Н.Шарипов ҳаракатини давом эттириб йўлига чиқиб
келганлигини, натижада «Cobalt» русумли автомашина олди томони билан
унинг автомашинасининг орқа чап ғилдираги ва унинг атрофи ҳамда орқа
чап бурчак томонига келиб урилганлигини, тўқнашув натижасида рул
бошқарувини йўқотиб ўнг томонидаги иккинчи даражали йўл билан
асосий йўлни ажратиб турувчи темир панжарага ўнг томони билан бориб
урилиб бир неча метр сидирилиб, сўнгра ағдарилиб кетганлигини, шунда
автомашинасидан чиққанлигини, лекин оғир жароҳати олмаганлигини,
таниши А.Комилов ҳам автомашинадан чиқиб олганлигини, орқа
ўриндиқдаги йўловчилар эса ҳушидан кетганлигини, сўнгра бошқа
фуқаролар автомашинани тўғрилаб, орқа йўловчи ўриндиғидаги
ўртоқларини чиқариб олишганлигини, шунда Н.Мамасидиқов ва
М.Раҳимжонов ҳушига келганлигини, лекин А.Абдулахатов ҳушига
келмаганлигини, унинг бошида очилган ҳолатда тан жароҳати борлигини
кўрганлигини, атрофдаги одамлар тез тиббий ёрдам кутмасдан бошқа
йўловчи автомашинада уларни РШТТЁМ шифохонаси травматология
бўлимига олиб кетишганлигини, ўзи эса шу ерда қолганлигини, ЙҲХБ
ходимлари келишганлигини, сўнгра унинг кўрсатувларидан чизма ва
бошқа ҳужжатлар расмийлаштиришганлигини, Н.Шарипов эса уларга
ёрдам бермасдан кетиб қолганлигини, уни ҳам шифхонага олиб
боришганлигини, шифохонада А.Абдулахатовни вафот этганлигини
эшитганлигини, ИИБ ходимлари Н.Шариповни топишганлигини, ҳозирда
судланувчи Н.Шариповга нисбатан даъво эътирози йўқлигини, унга
нисбатан енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди.
Суд мажлисида жабрланувчилар А.Комилов ва Н.Мамасидиқов
ҳамда гувоҳ М.Раҳимжонов ҳам судланувчи ва жабрланувчи
Б.Икромжоновнинг кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб,
судланувчи Н.Шариповга нисбатан даъво эътирозлари йўқлигини, унга
енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди.
Суд мажлисида жабрланувчининг қонуний вакили А.Абдуллаев
А.Абдулахадов унинг ўғли эканлигини, ўғли Тошкент шаҳрида ишлаб,
яшаб келганлигини, 2024 йил 8 сентябрь куни ўғли йўл-транспорт
ҳодисасига учраганлигини, натижада тан жароҳати олиб шифохонада
вафот этганлигини эшитганлигини, мазкур ҳабарни эшитганидан сўнг оила
аъзолари билан Тошкент шаҳрига келганлигини, ўғлини дафн
этишганлигини, суриштирув давомида ЙТҲ ҳақида билганлигини, ҳозирда
уни ва оила аъзоларини Н.Шариповга нисбатан даъво эътирозлари
йўқлигини маълум қилиб, судланувчига енгиллик беришни сўраб кўрсатув
берди.
Суд мажлисида фуқаровий даъвогар А.Акбаров «Matiz Best»
русумли давлат рақами белгиси 01S382HB бўлган автомашина унга
тегишли эканлигини, 2023 йил сентябрь ойида автомашинасини таниши
Б.Икромжоновга
ишончнома
орқали
бошқариб
юриши
учун
4
00:30ларда Б.Икромжонов қўнғироқ қилиб, автомашинасида йўлтранспорт ҳодисасига учраганлигини айтганлигини, ҳозирда ушбу йўлтранспорт ҳодисаси натижасида автомашинасига жами 37.473.790 сўм
миқдорда моддий зарар етказилганлигини, ушбу моддий зарар судланувчи
Н.Шариповнинг яқин қариндошлари томонидан тўлиқ қопланганлигини,
унинг судланувчига нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, судланувчига
нисбатан қонуний енгиллик беришни сўраб кўрсатувлар берди.
Суд мажлисида тарафлар розилиги билан кўрсатувлари ўқиб
эшиттирилган гувоҳ Қ.Буриев 2024 йил 8 сентябрь куни таниши
Н.Шарипов бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашинага йўловчи
сифатида чиқиб, Қашқадарё вилоятига кетмоқчи бўлганлигини, Тошкент
шаҳрида чиқиш вақтида уйқуси келиб, ухламоқчи бўлган вақтда,
автомашина бошқа бирон нарсага тўқнашгандек бўлганлигини,
уйғонганида
Н.Шарипов
автомашинани
бироз
орқага
юриб
тўхтаганлигини, Н.Шарипов унга автомашинада ўтириб туришини айтиб
ўзи кетганлигини, бироздан сўнг автомашина давлат рақамларини олиб
келиб, автомашина салонига ташлаганлигини ва ҳаракатланишни
бошлаганлигини, Н.Шариповдан нима бўлганлигини сўраганида, «Matiz»
русумли автомашина билан бироз тўқнашиб кетганлигини, ҳеч ким тан
жароҳати олмаганлигини, «Matiz» ҳайдовчиси билан ўзаро келишиб
олганлигини айтганлигини, орадан бир неча кун ўтиб Н.Шарипов содир
этган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида «Matiz» русумли автомашинада
бўлган йўловчи вафот этганлигини, Н.Шарипов қамалиб қолганлигини
эшитганлигини айтиб кўрсатувлар берган.
Шунингдек, судланувчининг айби тушунтириш хатлари, сўроқ,
юзлаштириш, воқеа жойини кўздан кечириш, кўрсатувларни воқеа содир
бўлган жойда текшириш баённомалари, суд-тиббий, суд-автотехника
экспертиза хулосалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПК 95-моддаси
тартибида баҳоланган бошқа объектив далиллар мажмуи билан ўз
исботини топган.
Суд дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Н.Шариповнинг
«одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари хавфсизлиги
қоидаларини бузиш»да ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан тўғри квалификация
қилинган, бироқ ЖКнинг 117-моддаси 2-қисми билан нотўғри деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 26.06.2015
йилдаги «Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши
жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим
масалалари тўғрисида»ги 10-сонли Қарорининг 17-банди учинчи
хатбошисида ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган шахсга била туриб
ёрдам кўрсатмаслик деганда, транспорт воситаси ҳайдовчиси жабрланувчи
ёшлиги, кексалиги, касаллиги ёки ожиз аҳволда бўлганлиги сабабли
мустақил равишда тиббий ёрдам сўраш имкониятига эга эмаслигини,
5
унинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавф мавжудлигини англаган, бироқ унга
зарур ёрдам кўрсатмаган (масалан, ҳайдовчи ҳодиса жойидан яширинган,
биринчи тиббий ёрдам кўрсатмаган, тез тиббий ёрдам чақирмаган,
жабрланувчини яқин орадаги даволаш муассасасига олиб бормаган ва шу
каби) ҳоллар тушунилиши лозимлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар
берилган.
Судда аниқланган ҳолатларга кўра, Н.Шарипов 2024 йил 8 сентябрь
куни соат 23:40ларда, бошқарувидаги давлат рақами белгиси 70Р532ХА
бўлган «Cobalt» русумли автомашинасини тегишли ҳужжатлар билан
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Тошкент ҳалқа автомашинаь йўли
кўчаси бўйлаб Бунёдкор шох кўчаси томондан «Ўрикзор буюм бозори»
томонга бошқариб келиб, «Грант» мебель дўкони қаршисида қайрилиб
олиш мумкин бўлмаган жойдан чап томонга қайрилиши оқибатида асосий
йўл бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Б.Икромжонов бошқарувидаги давлат
рақами белгиси 01S382HB бўлган «Matiz Best» русумли автомашинаси
билан тўқнашганлиги, тўқнашув натижасида «Matiz Best» русумли
автомашина йўл чеккасига ўрнатилган темир панажарага урилиб,
ағдарилиб кетиши оқибатида автомашина ҳайдовчиси Б.Икромжонов ва
йўловчилар А.Абдулахадов, Н.Мамасидиқов ва А.Комилов турли тан
жароҳатлари билан Ўзбекистон Республикаси ССВ РШТТЁИМ
шифохонасининг Травматология бўлимига мурожаат қилишганлиги
А.Абдулахадов эса олган тан жароҳатлари натижасида вафот этганлиги,
суд-тиббий экспертизасининг 04.10.2024 йилдаги 915-Мурда сонли
хулосасига кўра, экспертиза 09.09.2024 йил 09:00-12:00 оралиғида
ўтказилганлиги, ўлим ҳолати 2 соатдан кўп, аммо 12 соатдан ортиқ
бўлмаган вақт оралиғида юз берганлиги (ж.и. 34-38-бетлар), ЙТҲ эса
08.09.2024 йил соат тахминан 23:40ларда рўй берганлиги инобатга олинса,
А.Абдулахадов ЙТҲ содир бўлган вақтда вафот этган деган хулосага
келиш мумкин.
Бундан ташқари, судланувчи Н.Шарипов «...автомашинасини орқага
ҳаракатлантириб, йўлнинг ўнг томон четки қисмига тўхтатганлигини ва
«Matiz» русумли автомашина олдига борганлигини, шунда ерда ётган
А.Абдулахадовни шу ерда бўлган одамлар йўловчи автомашинага
чиқаришаётганлигини кўрганлигини, «Matiz» русумли автомашина ёнида
2-3 нафар йигитлар ўзаро тортишаётганликларини кўрганлигини...»,
жабрланувчи Б.Икромжонов «...тўқнашув натижасида рул бошқарувини
йўқотиб ўнг томонидаги иккинчи даражали йўл билан асосий йўлни
ажратиб турувчи темир панжарага ўнг томони билан бориб урилиб бир
неча метр сидирилиб, сўнгра ағдарилиб кетганлигини, шунда
автомашинасидан чиққанлигини, лекин оғир жароҳати олмаганлигини,
таниши А.Комилов ҳам автомашинадан чиқиб олганлигини, орқа
ўриндиқдаги йўловчилар эса ҳушидан кетганлигини, сўнгра бошқа
фуқаролар автомашинани тўғрилаб, орқа йўловчи ўриндиғидаги
ўртоқларини чиқариб олишганлигини, шунда Н.Мамасидиқов ва
М.Раҳимжонов ҳушига келганлигини, лекин А.Абдулахатов ҳушига
6
келмаганлигини, унинг бошида очилган ҳолатда тан жароҳати борлигини
кўрганлигини, атрофдаги одамлар тез тиббий ёрдам кутмасдан бошқа
йўловчи автомашинада уларни РШТТЁМ шифохонаси травматология
бўлимига олиб кетишганлигини...» айтиб кўрсатувлар берди.
Юқоридагиларга асосан суд Н.Шарипов ЙТҲ содир бўлганидан сўнг
воқеа жойидан кетиб қолган бўлсада, А.Абдулахадов ва бошқа
жабрланувчиларга бошқа шахслар томонидан ҳар томонлама ёрдам
кўрсатилганлиги, А.Абдулахадовдан бошқа жабрланувчилар оғир тан
жароҳатлари олмаганлиги, бундай ҳолатларда шахни хавф остида
қолдиришда ифодаланган жиноий қилмиш мавжуд эмаслиги сабабли,
Н.Шариповни мазкур модда билан реабилитация қилишни лозим топади.
Суд:
- судланувчи Н.Шариповга жазо тайинлашда унинг айбига тўлиқ
иқрорлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, оилавий
аҳволини, оилада ягона боқувчи эканлигини жазосини енгиллаштирувчи
ҳолатлар деб ҳисоблаб, шунингдек, жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар
йўқ деб ҳисоблаб, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражаси, унинг шахсини инобатга олиб, унга нисбатан Қонун
санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлашни, бироқ судланувчини шахсини, содир этган жиноятининг
ижтимоий хавфлилик даражасини, жабрланувчининг қонуний вакилини ва
бошқа жабрланувчиларнинг, фуқаровий даъвлгарнинг судланувчига
нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олиб, тайинланган жазони
ўтамасдан туриб ҳам унинг хулқини назорат қилиш орқали тузатиш
мумкин деган фикрга келиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 72-моддасини
қўллаб, шартли ҳукм қилиб, унга синов муддати белгилашни, шунингдек,
жиноятни бевосита транспорт воситасини бошқариш орқали содир
қилганлигини инобатга олиб, транспорт воситаларини бошқариш
ҳуқуқидан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо ҳам тайинлашни
лозим топди.
- иш бўйича жабрланувчининг қонуний вакили, жабрланувчилар,
фуқаровий даъвогарнинг судланувчи Н.Шариповга нисбатан ҳеч қандай
даъволари йўқлиги ва унга нисбатан қонуний енгиллик беришни сўраб
судга қилган мурожаатлари инобатга олишни;
- тарафларга жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарар
ҳамда бой берилган фойдани ундириш олиш мақсадида тегишли тартибда
фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқини
тушунтиришни;
- иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган бир дона DVD
дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлашни белгилашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454, 457,
462, 463, 465-468, 471, 473-моддаларига мувофиқ,
ҲУКМ
Шарипов
Нодиржон
Қ И Л А Д И:
Зариф
ўғли
(Sharipov
Nodirjon
Zarif
7
o’g’li)нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 117-моддаси
2-қисмида назарда тутилган жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли,
ЖПКнинг 83-моддаси 1-бандига асосан реабилитация қилинсин.
Н.Шарипов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси
2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб
топилсин ва унга шу модда билан 2 (икки) йил транспорт воситаларини
бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 (беш) йил муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан Н.Шарипов
ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил 15 сентябрь -2025 йил 17
февраль, 155 кун) ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг
бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб
ташлансин ва унга узил-кесил ўташ учун 4 (тўрт) йил 6 (олти) ой 28
(йигирма саккиз) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Судланувчи Н.Шариповга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК
72-моддаси қўлланилиб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси
шартли деб ҳисобланиб, 2 (икки) йил синов муддати белгилансин.
Синов муддати 2025 йил 17 февраль кунидан бошлаб ҳисоблансин.
Н.Шариповга ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича туман ИИО
ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш, кеч соат 23:00дан
эрталабки соат 06:00га қадар яшаш жойини тарк этмаслик, яшаш жойини
ўзгартирган тақдирда бу ҳақда ИИО ФМБ Пробация бўлимига хабар
бериш мажбурияти юклатилсин.
Н.Шариповга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси 5,6 ва 8қисми талаблари тушунтирилсин.
Н.Шариповнинг хулқи устидан назорат олиб бориш унинг яшаш
жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин.
Судланувчи Н.Шариповга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат”
тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин ва у суд мажлиси залида
қамоқдан дарҳол озод қилинсин.
Н.Шариповга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг бекор қилинсин.
Жиноят иши бўйича ашёвий далил деб топилган бир дона “DVD”
диск иш ҳужжатларига қўшиб сақлансин.
иш бўйича жабрланувчининг қонуний вакили, жабрланувчилар,
фуқаровий даъвогарнинг судланувчи Н.Шариповга нисбатан ҳеч қандай
даъволари йўқлиги ва унга нисбатан қонуний енгиллик беришни сўраб
судга қилган мурожаатлари инобатга олинсин.
Тарафларга жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарар
ҳамда бой берилган фойдани ундириш мақсадида тегишли тартибда
фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб,
судланувчи, жабрланувчининг қонуний вакили, жабрланувчилар ва
8
фуқаровий даъвогар ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида
шу суд орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг
кассация тартибида шикоят бериш ёки прокурор протест келтиришга
ҳақлидирлар.
Тарафларга белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган шикоят
ёки протест оқибатсиз қолдирилиши тушунтирилсин.
Раислик қилувчи:
С.Мамадиев
9