← Назад
Решение #86840 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди ва | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 14 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 29 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 33 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| бандлари билан айбли деб топилсин ва ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1
ҲУКМ
2025 йил февраль ойининг 17 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, Чилонзор тумани «2 Чарх Камолон» МФЙ биносида, очиқ
сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Абдушукуров, судья
ёрдамчиси Х.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи А.Урушев ва унинг ҳимоячиси адвокат Б.Авазхоновларнинг
иштирокида, Урушев Абдузохид Одилжоновичга нисбатан 1-1010-2401/757сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Урушев Абдузохид Одилжонович (Urushev Abduzoxid
Odiljonovich), 1977 йил 3 октябрда Тошкент вилоятида
туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек,
оилали, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, муқаддам
судланмаган, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани,
Янгитурмуш МФЙ, Тўртқўрғон кўчаси 57-уйда яшовчи,
шахсий кафиллик эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини 28.11.2024 йилда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди, 168моддаси 3-қисми “б” банди ва 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан
айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга
баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Судланувчи Урушев Абдузохид Одилжонович ўзганинг мулкини
алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш
мақсадида, ўзининг таниши Юлдашев Ровшан Умарджанович билан
ораларидаги ўзаро ишончли муносабатлардан ғараз ва паст ниятларда
фойдаланиб, 2023 йилнинг 04 апрель куни Тошкент шаҳар, Бектемир
тумани, Устозлар маҳалласи худудидаги савдо дўконида Р.Юлдашевдан
умумий қиймати 11.900.000 сўмга тенг бўлган жами 170 кг мол гўштини
олиб, Р.Юлдашевга ундан олган мол гўштининг пулларини 2023 йилнинг
май ойига қадар тўлиқ тўлаб беришга ваъда бериб, берган ваъдасини
бажармасдан, Р.Юлдашевга тегишли мол гўштини сотиб, сотувдан тушган
пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юбориб, Р.Юлдашевнинг
манфаатларига анча миқдорда зарар етказган.
Шунингдек у, ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзгалар
мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож
қилиш мақсадида, таниши Садиков Анвар Абдуллаевич билан ораларидаги
ўзаро ишончли муносабатлардан фойдаланиб, 2023 йилнинг 04 апрель
кунидан 22 апрель кунига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳар,
Сирғали тумани, Номданак маҳалласи, Номданак кўчаси 80-уйдан
А.Садиковдан умумий қиймати 22.500.000 сўмга тенг бўлган жами уч бош
қора моллар, 147 кг гўшт махсулотлари ва 4 млн сўм миқдордаги нақд
пулларни олиб, А.Садиковга ундан олган қора моллар, гўшт ва пулларни
2023 йилнинг 11 май кунига қадар тўлиқ тўлаб беришга ваъда бериб, берган
ваъдасини бажармасдан, А.Садиковга тегишли қора маоллар, гўшт ва
пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юбориб, унинг
манфаатларига анча миқдорда зарар етказган.
Бундан ташқари у, ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб,
ўзгалар мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талонторож қилиш мақсадида, ўзининг таниши Нуриддинов Саидрахим
Баходирович билан ораларидаги ўзаро ишончли муносабатлардан
фойдаланиб, 2023 йилнинг апрель ойидан май ойига қадар бўлган вақт
оралиғида Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Устозлар маҳалласи, Намуна
кўчаси 31-уйдан С.Нуриддиновдан умумий қиймати 169.860.000 сўмга тенг
бўлган жами 59 (эллик тўққиз) бош қўчқорларни олиб кетиб,
С.Нуриддиновга ундан олган қўчқорларининг пулларини 2023 йилнинг 10
май кунига қадар тўлиқ тўлаб беришга ваъда бериб, берган ваъдасини
бажармасдан, С.Нуриддиновга тегишли қўчқорларни сотиб, сотувдан
тушган пулларини ўзининг шахсий манфаатларига сарфлаб юбориб,
С.Нуриддиновнинг манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.
Судланувчи А.Урушев суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор
бўлиб, қуйидагиларни билдирди, яъни у ҳақиқатдан ҳам жабрланувчи
Р.Юлдашев, А.Садиков ва С.Нуриддиновлар билан олдиндан ўзаро олдиберди қилиб келганини, у жабрланувчи шахслар билан олди-берди қилган
вақтларида уларнинг пулларини доим ўз вақтида бериб келганини, 2023
йилнинг апрель ойининг бошида у таниши Р.Юлдашевдан умумий қиймати
11.900.000 сўмга тенг бўлган жами 117 кг мол гўштини олиб, ушбу
гўштларни ўзининг савдо дўконида сотиб, пулларини ўзининг кўчадаги
бошқа қарзлари эвазига бериб юборганини, бундан ташқари у 2023 йил 04
апрель кунидан 22 апрель кунига қадар у таниши А.Садиковдан ҳам бир
неча бош қорамол, гўшт ва 4 млн сўм пулларни олганини ва А.Садиковга
ундан олган нарсаларининг пулларини май ойи бошида тўлиқ тўлаб
беришни ваъда қилганини, бироқ А.Садиковдан олган мол ва гўштларини
сотиб, пулларини ўзининг бошқа қарзлари учун тўлаб юборганини,
шунингдек у 2023 йил апрель ойини бошидан охирига қадар жабрланувчи
С.Нуриддиновдан умумий қиймати 169.860.000 сўмга тенг бўлган жами 59
бош қўчқорларни олиб, ушбу қўчқорларни маълум қисмини сўйиб, қолган
қисмини сотиб, тушган пулларни яна ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб
юборганини,
ҳозирда
қилган
қилмишларидан
чин
кўнгилдан
пушаймонлигини, оғир дардга чалиниб тилдан ҳам қолганлигини, гапира
олмаслигини, шу боис унинг номидан аёли гапириб турганлигини, у боши
билан қимирлатиб тасдиқлаб туришини, дардга чалинганлиги туфайли
барча ишлари орқага юриб кетганлигини, қийналиб қолганлигини,
жабрланувчи Р.Юлдашевга етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини,
жабрланувчилар А.Садиқов ва С.Нуридиновларга етказилган зарарни
қисман қоплаб берганлигини, келгусида етказилган зарарни албатта қоплаб
беришини айтиб, оилавий шароитини инобатга олиб, енгиллик беришни
сўради.
Жабрланувчи Р.Юлдашев суд мажлисида дастлабки терговдаги
кўрсатувларини тасдиқлаб қуйидагиларни билдирди, яъни таҳминан 15
йилдан буён чорвачилик билан шуғулланиб келишини, 2023 йилнинг
бошларида таниши А.Садиков унга олдиндан таниш бўлмаган, кейинчалик
билишича Урушев Абдузохид исмли шахс билан биргаликда келиб
А.Урушевни қассоб эканлигини, ундан чорва молларини сотиб олиб, ушбу
чорва молларини сўйиб гўштларини сотиш билан шуғулланишини
айтганлигини, шунда А.Урушев унга етиштираётган чорва молларини
маълум бир муддатга насияга беришини, яъни А.Урушев ундан биринчи
сафар олиб кетган чорва молларининг гўштларини кейинги гал гўшт олиб
кетиш учун келганида тўлиқ тўлаб беришини айтганлигини, 2023 йилнинг
бахор ойларида А.Урушев ундан жами 170 кг мол гўшти 11.900.000 сўмлик
олиб кетганлигини ва белгиланган муддатда пулларни тўлаб
бермаганлигини, хозирда А.Урушевнинг аёли етказилган зарарни тўлиқ
қоплаб берганлигини, А.Урушевга нисбатан ҳеч қандай даъво ва эътирози
йўқлигини билдирди.
Жабрланувчи А.Садиков суд мажлисида дастлабки терговдаги
кўрсатувларини тасдиқлаб қуйидагиларни билдирди, яъни у таҳминан 2022
йилда ўзи яшайдиган маҳалладаги гўшт махсулотларини сотиш билан
шуғулланувчи Урушев Абдузохид билан танишиб қолганлигини, тахминан
2022 йилларда А.Урушев унга боқаётган чорва молларини унга бир неча
кунда пулларини тўлаб бериш шарти билан насияга беришини
сўраганлигини, у ишониб берганлигини, дастлаб А.Урушев насияга олган
молларининг гўштини пулларини ўз вақтида, келишилган муддатда тўлиқ
тўлаб бериб келганлигини, 2023 йилнинг 04 апрель куни А.Урушев унинг
уйига келиб олган гўштларнинг пулини бир қисмини бериб шу куни бир
бош сигирини 1.100 АҚШ долларига сотиб олишга келишганлигини, Бундан
ташқари шу куни А.Урушев ундан сўйиб ўзининг дўконида сотиш учун яна
бир бош сигирини 6 млн сўмга баҳолаб олиб, ушбу сигирнинг пулларини
ҳам 2023 йил 11 май куни беришни ваъда қилганлигини, сўнг А.Урушев 10
апрель куни унга қўнғироқ қилиб 4 млн сўм пул керак бўлаётганини
айтганлигини, уйида бўлмаганлиги сабабли турмуш ўртоғи орқали
А.Урушевга 4 млн сўм пулларни бериб юборганлигини, А.Урушев ушбу
пулларни ҳам олган сигирларнинг пулларига қўшиб беришини
айтганлигини, шундан кейин 2023 йил 22 апрель куни А.Урушев унинг
Сирғали туманидаги уйига келиб ундан умумий қиймати 3.290.000 сўмлик
жами 47 кг мол гўштини пулларини 02 май куни тўлаб бериш шарти билан
олиб кетганлигини, аммо А.Урушев ўзи айтган муддатлар келганидан кейин
на чорва молларини пулларини, на олган гўштларининг пулларини ва на
олган пулларини қайтариб бермаганлигини, сўнг тергов вақтида
А.Урушевнинг турмуш ўртоғи унга бериши керак бўлган жами 26,5 млн сўм
миқдордаги пулларининнг ҳисобидан 20 млн сўмини бериб, қолган 6,5 млн
сўмини 2023 йилнинг охирига қадар тўлаб беришини айтиб тилхат ёзиб
берганлигини, хозирда унга нисбатан етказилган зарар тўлиқ
қопланганлигини билдириб судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини
айтиб ўтди.
Жабрланувчи С.Нуриддинов суд мажлисида дастлабки терговдаги
кўрсатувларини тасдиқлаб қуйидагиларни билдирди, бир неча йиллардан
буён қўчқор боқиш билан шуғулланиб келишини, таҳминан 2022 йилнинг
декабрь ойи охирларида гўшт дўконида Урушев Абдузохид исмли қассоб
билан танишиб қолганлигини ва унга сўйиш учун унда қўчқорлар
борлигини айтганлигини, шунда А.Урушев қўчқорларни кўргани унинг
уйига борганлигини, ва икки бош қўчқорни нархини келишгандан сўнг у
насияга яъни қўчқорларни сотиб кейин пулини беришга келишиб олиб
кетганлигини ва келишилган вақтда пулларни олиб келиб берганлигини,
сўнг яна қўчқорлар ола бошлаганлигини, 2023 йилнинг апрель ойига қадар
насияга қўчқор олиб, олган қўчқорларнинг пулларини ўз вақтида тўлаб
бериб келганлигини, 2023 йилнинг 01 апрель куни А.Урушев уйига келиб
бир ой муддатда пулларини тўлаб бериш шарти билан 12 бош, 10 апрель
куни яна 15 бош қўчқорларни бир ой муддатда пулларини бериш шарти
билан, 24 апрель куни яна 23 бош қўчқорларни пулларини бир ойда тўлаб
бериш шарти билан, 27 апрель куни 6 бош қўчқорларни ва 30 апрель куни
яна 3 бош қўчқорларни бир ой муддатда пулларини тўлаб бериш шарти
билан насияга олиб кетганлигини, жами умумий баҳоси 169.860.000 сўмлик
59 бош қўчқорларни пулларини бир ойда тўлаб бериш шарти билан насияга
олиб кетиб пулларни тўлаб бермаганлигини, сўнг бир икки маротаба уйига
излаб борганлигини аммо унинг хотини уни уйга келмаётганлигини
айтганлигини, шундан сўнг Бектемир тумани ИИО ФМБ га мурожаат
қилганлигини, ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар
текширув вақтида, яъни 2023 йилнинг 11 сентябрь куни А.Урушевнинг
турмуш ўртоғи Д.Урушева А.Урушев насияга олган 59 бош қўчқорларнинг
пуллари ҳисобидан 50 млн сўм пулларни берганлигини,хозирда А.Урушев
мендан насияга олган қўчқорларининг қолган пулларини бериш ўрнига
ўзини касалманд одамга ўхшатиб, менга турли баҳоналарни айтиб
пулларимни тўламасдан келаётганлигини, ваъдасини бажармасдан
келганлигини айтиб, унга етказилган зарарни қолган қисмини ундириб
беришни сўради.
Судланувчи А.Урушевнинг айби, унинг суд мажлисида ўз айбига тўлиқ
иқрорлик билдириб берган кўрсатувлари ҳамда жабрланувчиларнинг
кўрсатувларидан ташқари дастлабки тушунтириш хатлари, тилхатлар ҳамда
жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан
тасдиқланади.
Суд судланувчи А.Урушевнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берар экан,
унинг ҳаракатлари:
- фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
жабрланувчи Р.Юлдашевнинг мулкини анча миқдорда қўлга киритишда
ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а”
банди билан;
- фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
жабрланувчи С.Нуриддиновнинг мулкини жуда кўп миқдорда, такроран
қўлга киритишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 4-қисми “а” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Суд судланувчи А.Урушевнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берар экан,
унинг ҳаракатлари:
1) фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли
билан такроран, жабрланувчи А.Садиковнинг мулкини қўлга киритишда
ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б”
банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Мазкур жиноят иши юзасидан жабрланувчи Р.Юлдашевга етказилган
моддий зарар миқдори 11.900.000 сўмга тенг эканлиги аниқланган ва ушбу
зарар ҳозирги кунда амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдоридан (375.000
сўм) келиб чиққан ҳолда ҳисобланганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100
баравари, яъни анча миқдорни ташкил қилмайди.
Мазкур жиноят иши юзасидан жабрланувчи С.Нуриддиновга
етказилган моддий зарар миқдори 169.860.000 сўмга тенг эканлиги
аниқланган ва ушбу зарар ҳозирги кунда амалда бўлган базавий ҳисоблаш
миқдоридан (375.000 сўм) келиб чиққан ҳолда ҳисобланганда базавий
ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари, яъни жуда кўп миқдорни ташкил
қилмайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 13-моддасига асосан қилмишнинг
жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг
аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга,
яъни ушбу қонун кучга киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир
этган шахсларга, шу жумладан жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга
нисбатан, агар улар ҳали судланган ҳисоблансалар, татбиқ этилади.
Шу келтирилган асосларга кўра суд судланувчи А.Урушевнинг:
-жабрланувчи Р.Юлдашевга нисбатан содир қилинган фирибгарлик
эпизоди юзасидан ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 2-қисми “а” бандидан фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни
суиистеъмол қилиш йўли билан жабрланувчи Р.Юлдашевнинг мулкини
қўлга киритишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни;
-жабрланувчи С.Нуриддиновга нисбатан содир қилинган фирибгарлик
эпизоди юзасидан ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 4-қисми “а” бандидан фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни
суиистеъмол қилиш йўли билан жабрланувчи С.Нуриддиновнинг мулкини
кўп миқдорда, такроран қўлга киритишда ифодаланган Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а, б” бандларига қайта
квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат
ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор
ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва
бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 29-моддасида, “Ҳуқуқбузарликлардан
жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат
жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни
таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шартшароитлар яратади”, деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23
майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар
жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини,
келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг
жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга
олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг
эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик,
инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига
қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида
тушунтиришлар берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23
июндаги «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 17сонли қарорининг 29-бандида, “ЖК 168-моддаси бешинчи қисмига
мувофиқ, жиноят оқибатида етказилган зарарни қопланиши озодликни
чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўллашни истисно
этади, шу сабабли, зарар тўлиқ қопланмаган ҳолларда судлар айбдорга
нисбатан озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги
жазони қўллашнинг мақсадга мувофиқ-мувофиқ эмаслиги масаласини
муҳокама қилишлари шарт”, деб кўрсатилган.
Суд, судланувчи А.Урушевга жазо тури ва миқдорини белгилашда,
унинг шахсини, айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини,
етказилган зарар қисман қопланганлигини, соғлиғини, онкалогик
касаллигини, оилавий шароитини, тўрт нафар фарзандлари борлигини
жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар
аниқланмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 33-моддаси
талабларига асосланиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ЖК 168-моддаси 3қисми санкциясида назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги озодликни
чеклаш жазосини тайинлашни ҳамда ушбу жазони ўташ даврида 6 ойлик
муддатда иш юзасидан етказилган моддий зарарларни тўлиқ қоплаш
мажбуриятини юклашни лозим топади.
Суд иш юзасидан етказилган зарар миқдорини муҳокама қилиб,
судланувчи А.Урушевдан жабрланувчилар Р.Юлдашевга етказилган
11.900.000 сўмлик зарар ва А.Садиковга етказилган 26.500.000 сўмлик зарар
тўлиқ қопланганлигини инобатга олишни, жабрланувчи С.Нуриддиновга
етказилган 169.860.000 сўмлик зарардан 30.000.000 сўм қисми тергов
органининг депозит ҳисобварағига тўлаш орқали, 50.000.000 сўм қисми
(жами 80.000.000 сўм қисми) бевосита жабрланувчига тақдим этиш орқали
қопланганлигини инобатга олишни ва С.Нуриддинов фойдасига 89.860.000
сўм етказилган зарар суммаларини ундиришни, дастлабки тергов даврида
етказилган зарарни қоплаш мақсадида 15.11.2024 йилда Д.Урушева
томонидан Тошкент шаҳар ИИББ МИБ га топширилган 30.000.000 сўм пул
маблағларини жабрланувчи С.Нуриддинов фойдасига ўтказишни лозим
топади;
-шунингдек жабрланувчиларга жиноят оқибатида етказилган моддий ва
маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари
бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда, Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 466-468, 471,473-моддаларига амал
қилиб, суд,
ҲУКМ
ҚИЛДИ
Урушев Абдузохид Одилжонович, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми “а, б” бандлари билан айбли деб топилсин ва ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
А.Урушевга озодликни чеклаш жазосини Тошкент вилояти,
Ўртачирчиқ тумани, Янгитурмуш МФЙ, Тўртқўрғон кўчаси 57-уйда ўташ
белгиланиб:
-ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши
ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган
вақтда уй-жойидан чиқиш;
-назорат
қилувчи
органнинг
розилигисиз
яшаш
жойини
ўзгартирмаслик, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига
чиқмаслик;
-оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;
-жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик каби
тақиқлар (чеклашлар);
-ушбу ҳукм қонуний кучга кирган санадан бошлаб, 9 (тўққиз) ой
мобайнида мазкур жиноят иши юзасидан аниқланган моддий зарарни тўлиқ
қоплаш мажбурияти юклатилсин.
А.Урушевнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати жазони
ижро этиш инспекциясига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукм ижросини назорат қилиш А.Урушевнинг яшаш жойидаги туман
ИИО ФМБга юклатилсин.
А.Урушевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6қисмлари талаблари тушунтирилсин.
А.Урушевга нисбатан қўлланилган «шахсий кафиллик» тарзидаги
эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Судланувчи А.Урушевдан жабрланувчи С.Нуриддинов фойдасига
89.860.000 сўм етказилган зарар суммаси ундирилсин;
Дастлабки тергов даврида етказилган зарарни қоплаш мақсадида
15.11.2024 йилда Д.Урушева томонидан Тошкент шаҳар ИИББ МИБ га
топширилган 30.000.000 сўм пул маблағлари жабрланувчи С.Нуриддинов
фойдасига ўтказилсин.
Жабрланувчиларга ушбу жиноят оқибатида етказилган моддий ва
маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари
бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн
сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчилар ҳукм кўчирма нусхасини олган
кунидан бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга,
ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест
келтиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
(имзо)
Ф.Абдушукуров
Аслига тўғри_____________
Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович