Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/137 Дата решения 17.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 364881 Claim ID 2727973 PDF Hash 19e29bbc154ab2f1... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 277 1 code_article
збекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 277 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
аровий даъвогар ЖКнинг 661-моддаси аровий даъвогар ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 АЖРИМ (Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2025 йил февраль ойининг 17 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Ж.Сапарбаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, айбланувчи С.Фатхуллахўжаев ва унинг ҳимоячиси Б.Иногамов, жабрланувчи Ш.Имомқуловнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддасининг 1-қисми билан айбланган Фатхуллахўжаев Саидахмад Сайфулла ўғлига нисбатан 1-1006-2501/137сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Фатхуллахўжаев Саидахмад Сайфулла ўғли (Fatxullaxo‘jayev Saidaxmad Sayfulla o‘g‘li)–1996 йил 25 июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, тадбиркор, оилали 1 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Дийдор МФЙ, Дийдор кўчаси, 8-уйда истиқомат қилади, “Муносиб хулқ-атворда бўлиш хақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосасини ўз вақтида олган. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан айбланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Айбланувчи С.Фатхуллахўжаев 2024 йилнинг 17 ноябрь куни соат 18:00 да Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси Яккабоғ МФЙ ҳудудида жойлашган, Олмазор Метро бекати ёнидаги кўприк устида бўла туриб, ушбу жойда бўлган фуқаро Имомқулов Шоҳзамон Илёсжон ўғли билан ҳеч бир сабабсиз тортишиб, жанжаллашишлари оқибатида уни қўллари билан уриб унга тан-жароҳати етказган. 2024 йил 20 ноябрь кунидаги суд-тиббий экспертизанинг №8387-ХКур-сонли хулосасига кўра фуқаро Ш.Имомқуловда қуйидаги тан жароҳати “юқори лаб шиллиқ қавати эзилиб-йиртилган яраси” аниқланиб, ушбу жароҳат соғлиқни қисқа, яъни 6 кундан ортиқ, аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига олиб келади ушбу мезонга кўра ЕНГИЛ турдаги тан жароҳатига кириши аниқланган. Мазкур ҳаракатлари билан айбланувчи С.Фатхуллахўжаев Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Айбланувчи С.Фатхуллахўжаев суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жабрланувчи Ш.Имомқуловдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи Ш.Имомқуловга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Жабрланувчи Ш.Имомқулов суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда айбланувчи С.Фатхуллахўжаевга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли айбланувчи С.Фатхуллахўжаевга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида айбланувчи С.Фатхуллахўжаев жабрланувчи Ш.Имомқуловга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашгани тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК 277-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи, фуқаровий даъвогарлар билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган. Суд, жабрланувчи Ш.Имомқулов ва айбланувчи С.Фатхуллахўжаевнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, айбланувчи С.Фатхуллахўжаев ва унинг ҳимоячиси Б.Иногамов, жабрланувчи Ш.Имомқуловнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, айбланувчи С.Фатхуллахўжаевнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, айбланувчи томонидан жабрланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ айбланувчи С.Фатхуллахўжаевни жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва 3 унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. Шунингдек, жабрланувчи Ш.Имомқулов Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд Қ И Л А Д И: Айбланувчи Фатхуллахўжаев Саидахмад Сайфулла ўғли (Fatxullaxo‘jayev Saidaxmad Sayfulla o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин. Ажрим қонуний кучга киргач, С.Фатхуллахўжаевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жабрланувчи Ш.Имомқуловга мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин. Раислик қилувчи Аслига тўғри: имзо И.Сабиров