← Назад
Решение #86864 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 14 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 29 | — | law | |
| тузатиш ишлари жазосини ЖК | 45 | — | law | |
| ал этишда суд ЖПК | 467 | — | law | |
| исми билан айбли деб топилсин ва ЖК | 45 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1
ҲУКМ
2025 йили февраль ойининг 17 куни жиноят ишлари бўйича Тошкент
шаҳар, Чилонзор туман суди, Чилонзор туман «2 Чарх Камолон» МФЙ
биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Абдушукуров,
судья ёрдамчиси Ф.Хўжониязованинг котиблигида, тарафлардан давлат
айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси
Н.Рустамов, судланувчи Р.Джумаев ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Юлчиева,
жабрланувчи
Н.Жўраева,
фуқаровий
даъвогар
К.Мажидоваларнинг
иштирокида, Джумаев Рустам Палвановичга нисбатан 1-1010-2401/791-сонли
жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Джумаев Рустам Палванович (Djumayev Rustam
Palvanovich), 1988 йил 28 январь куни Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, ақтинча
ишчиз, оилали 4 нафар фарзанди бор, ҳарбий хизматга
мажбур,
муқаддам
судланмаган,
депутатликка
сайланмаган, давлат мукофотига эга эмас, Тошкент
шаҳар Учтепа тумани, 24-мавзе, 55-уй, 145-хонадонда
яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида
тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини 20.12.2024 йилда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчи кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Джумаев Рустам Палванович 2024 йил 16 август куни соат
14:30да, ишончнома орқали бошқарувидаги давлат рақами 01 W 419 PB
бўлган “Cobalt” русумли техник соз ҳолатдаги автомобилни, тегишли
ҳужжатлар билан юксиз, 5 нафар йўловчилар билан, Тошкент шаҳар Бектемир
тумани “Food City” бозорининг “кўкатлар” растаси ҳудуди бўйлаб бошқариб,
бозор ҳудудининг автомобил йўл қатнов қисми билан кесишган қисмига
келган вақтида, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди, 7-банди 4қисми, 53-банди, 54-банди, 77-банди 1-ва 3-кичик бандлари, 104-банди яъни
«йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг
ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак», «транспорт воситаси
эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича
полисини», «ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш
(қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва
тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа ҳаракат
қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак», «ёндош
худудлардан йўлга чиқаётган ҳайдовчи унда ҳаракатланаётган транспорт
воситалари ва пиёдаларга, шунингдек йўлдан чиқишда харакат йўналишини
кесиб ўтаётган пиёдалар ва велосипедчиларга йўл бериши керак», «ҳайдовчи
ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда
ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги
кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини
белгилангандан оширмасдан бошқариши керак. Ҳаракатланиш вақтида
ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт
воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада
камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф
туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак» «Тенг аҳамиятга
эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, иккинчи даражали йўлда
харакатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан
яқинлашаётган транспорт воситаларига, уларнинг кейинги ҳаракат
йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак» деб кўрсатилган талабларга
риоя қилмасдан, чорраҳа мавжуд бўлмаган ёндош худуддаги сотув расталари
йўлидан автомобил қатнов қисмига чиқаётганида ушбу йўл бўйлаб ўзига
нисбатан чап томондан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Жўраев Лазизбек
Одил ўғли бошқарувидаги давлат рақами 70 997 TBA бўлган “Isuzu NPR 75L
K Comfort” русумли автомобили билан тўқнашув содир этган.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Cobalt” русумли
автомобили йўловчилари 1990 йилда туғилган Жўраева Нилуфар Шойим қизи,
вояга етмаган 2014 йилда туғилган Джумаева Мухаббат Рустамовна, вояга
етмаган 2017 йилда туғилган Джумаева Муслимахон Рустамовна, вояга
етмаган 2020 йилда туғилган Палванов Муҳаммад Юсуф Рустамович ҳамда
вояга етмаган 2023 йилда туғилган Джумаева Мухсинахон Рустам қизи танжароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 25 сентябрь кунидаги
№6737-Х-Хуж., сонли хулосасига кўра, Н.Ш.Жўраеванинг танасида “чап
томонлама пневмогидроторакс, чап ўпка лат ейиши, чап ўпка коллапси, тери
ости эмфиземаси билан асоратланган, кўкрак қафаси ёпиқ жароҳати, чап
томонлама 4-12 қовурғани ёпиқ синиб силжиши, чап ўмров суяги ўрта
учлигидан ёпиқ синиб силжиши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши,
бош энса соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши” каби тан жароҳатлари
мавжудлиги ва мазкур тан жароҳатлари йўл транспорт ҳодисаси вақтида
олинган бўлиши мумкинлигини оғирлик даражасига кўра оғир тан
жароҳатларига кириши аниқланган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 24 сентябрь кунидаги
№6713-Х-Пири., сонли хулосасига кўра, в.е 2017 йилда туғилган
М.Р.Джумаеванинг танасида “чап ёноқ соҳаси юмшоқ тўқималари ва бўйин
соҳаси лат ейиши” каби тан жароҳатлари мавжудлиги ва мазкур тан
жароҳатлари йўл транспорт ҳодисаси вақтида олинган бўлиши мумкинлиги,
оғирлик даражасига кўра енгил тан жароҳатларига кириши аниқланган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 24 сентябрь кунидаги
№6716-Х-Пири. сонли хулосасига кўра, в.е 2023 йилда туғилган
М.Р.Джумаеванинг танасида “ёноқ соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши”
каби тан жароҳатлари мавжудлиги ва мазкур тан жароҳатлари йўл транспорт
ҳодисаси вақтида олинган бўлиши мумкинлигини оғирлик даражасига кўра
енгил тан жароҳатларига кириши аниқланган.
Суд транспорт-трасология экспертизасининг 2024 йил 4 август кунидаги
1497-сонли хулосасига кўра, тўқнашувнинг дастлабки вақтида “Исузу”
русумли автомобилининг олди қисмлари “Кобалт” русумли автомобилининг
чап ён ўрта қисмига теккан бўлиб, бу вақтда уларнинг бўйлама ўқлари
орасидаги бурчак 99+-5 даража атрофида бўлганлиги, тўқнашув вақтида хар
иккала автомобиллар ҳаракатда бўлганлиги аниқланган.
“Profi Damage Valuation” МЧЖнинг 20.08.2024 йил кунидаги №08-38324У/АМТС-сонли бахолаш хисоботи ҳужжатларига кўра, ЙТҲ натижасида
“Қурбонов Иброхим Мирзохидович” МЧЖ га тегишли бўлган давлат рақами
70997TBA бўлган “Исузи” русумли автомобилига 18.227.724 сўм миқдорда
моддий зарар етказилганлиги аниқланган ва баҳолаш хулосаси учун “Profi
Damage Valuation” МЧЖ га 500.000 сўм тўлов қилинганлиги ҳақида квитанция
тақдим қилинган.
“Profi Damage Valuation” МЧЖ нинг 26.11.2024 йилдаги баҳолаш
хулосасига кўра 01 W 419 PB бўлган “Cobalt” русумли автомашинасига
етказилган техник шикаст 19.218.750 сўмни ташкил қилганлиги кўрсатилган
ҳамда баҳолаш хулосаси учун “Profi Damage Valuation” МЧЖ га 700.000 сўм
тўлов қилинганлиги ҳақида квитанция тақдим қилинган.
Судланувчи Р.Джумаев суд мажлисида ўз айбига қисман иқрорлик
билдириб, қуйидагиларни, яъни у 2024 йил 16 август куни соат тахминан 1430да, фуқаро Маджидова Камола Мирхамитовна номида бўлган,
бошқарувидаги техник соз, давлат рақами белгиси 01 W 419 PB бўлган
“Cobalt” русумли автомобилни, тегишли ҳужжатлар асосида, Тошкент шаҳар
Бектемир тумани “Food City” бозорининг “кўкатлар” растаси худуди бўйлаб
бошқариб, бозор худудининг автомобил йўл қатнов қисми билан кесишган
қисмига келган вақтида чорраха мавжуд бўлмаган ёндош худуддаги сотув
расталари йўлидан автомобил қатнов қисмига чиқаётганида ушбу йўл бўйлаб
ўзига нисбатан чап томондан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 2001 йилда
туғилган Жўраев Лазизбек Одил ўғли бошқарувидаги давлат рақами 70 997
TBA бўлган “Isuzu NPR 75L K Comfort” русумли автомобили билан
тўқнашганлигини, у йўналиши бўйича асосий йўл-қатнов қисмига чиқиб, чап
томонга харакатланиб кетиши керак бўлганлигини лекин бу вақтда чап
томондан кутилмаганда келиб қолган ИСУЗИ автомобили билан
тўқнашганлигини мазкур тўқнашув натижасида у тан жароҳати
олмаганлигини лекин бошқарувидаги КОБАЛТ автомобилида бўлган
йўловчилар турмуш ўртоғи 29.12.1990 йилда туғилган Жўраева Нилуфар
Шойим қизи ҳамда фарзандлари 11.07.2014 йилда туғилган Джумаева
Мухаббат Рустамовна, 06.06.2017 йилда туғилган Джумаева Муслимахон
Рустамовна, 12.02.2020 йилда туғилган Полвонов Мухаммадюсуф Рустамович
ва 03.03.2023 йилда туғилган Джумаева Мухсина Рустамовналар тан жарохати
олганлигини айтиб, унга нисбатан имкони борича енгиллик беришни сўради.
Жабрланувчи Н.Жўраева суд мажлисида қуйидагиларни, яъни у 2024
йилнинг 16 август куни тахминан соат 01:30да, турмуш ўртоғи Джумаев
Рустам Палванович бошқарувидаги давлат рақами 01 W 419 PB бўлган
“Cobalt” русумли автомобилда 4 нафар фарзандлари яъни вояга етмаган 2014
йилда туғилган Джумаева Мухаббат Рустамовна, вояга етмаган 2017 йилда
туғилган Джумаева Муслимахон Рустамовна, вояга етмаган 2020 йилда
туғилган Полвонов Муҳаммад Юсуф Рустамович ҳамда вояга етмаган 2023
йилда туғилган Джумаева Мухсина Рустамовна билан бирга Бектемир тумани
“Фууд Сити” бозорига келиб, ушбу ердан бозорлик қилиб, яна уйга кетиш
учун автомобига чиқишганлигини, улар бозор ҳудудидаги кўкатлар растаси
томондан асосий йўлга чиқиб, чапга қайрилаётганида уларга нисбатан чап
томондан унга кейинчалик маълум бўлган ҳайдовчи Жўраев Лазизбек Одил
ўғли бошқарувидаги “Исузи” русумли автомобилида келиб урганлигини, ЙТҲ
натижасида у оғир тан жароҳати олганлигини, фарзандлари енгил тан
жароҳати олишганлигини, ҳозирда турмуш ўртоғи судланувчи Р.Джумаевга
нисбатан даъвоси йўқлигини айтиб, судланувчига нисбатан енгиллик беришни
сўраб ўтди.
Фуқаровий даъвогар К.Маджидова суд мажлисида қуйидагиларни,
яъни у ҳақиқатан ҳам унга 2024 йилнинг июль ойида ўзига тегишли давлат
рақами 01 W 419 PB бўлган “Cobalt” русумли автомобилни ўзаро келишувга
кўра кунлик ижарага бошқаришлик учун Джумаев Рустам Палвановичга
берганлигини мазкур шахсни унга Жавхар исмли таниши олиб келганлигини
ушбу вақтда автомобилни бошқаришлик учун Р.П.Джумаевга ишончнома
расмийлаштириб берганлигини кейинчалик автомобилни ойлик тўлов
пулларини Р.П.Джумаев бермаганидан сўнг Жавхар билан ўзаро
гаплашганида, у Р.П.Джумаевни автомобилда ЙТҲга учраганлигини ва
ҳозирда
автомобил
хам
вақтинчалик
жарима
майдонига
жойлаштирилганлигини айтиб ўтганлигини лекин у айнан қаерда қандай
ҳолатда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлигини билмаганлигини
Р.П.Джумаев ҳозирги кунга қадар автомобилга ЙТҲ натижасида етказилган
зарарни бундан ташқари унинг ойлик тўлов пулларини хам бермаганлигини
ҳозирда ҳайдовчига нисбатан даъво эътирози борлигини айтиб, 19.218.750
сўмлик унинг автомашинасига етказилган техник шикаст ҳамда 700.000
сўмлик баҳолаш учун тўланган суммани ундириб беришни сўради.
Судланувчи Р.Джумаевнинг айби суд мажлисида ўзининг айбига тўлиқ
иқрорлик
билдириб
берган
кўрсатуви
ҳамда
жабрланувчининг
кўрсатувларидан ташқари жиноят ишида тўпланган қуйидаги далиллар,
жумладан: ЙТҲ содир бўлган жойни чизмаси ва ҳодиса содир бўлган жойни
кўздан кечириш баённомаси, ўтказилган суд оид тиббий, транспорт
трассология ва автотехника экспертизалари қарорлари ва хулосалари, нарсани
кўздан кечириш баённомаси, фотожадвал, диск, далил қарори билан ҳамда
жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади.
Суд судланувчи Р.Джумаевнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берар экан,
унинг ҳаракатлари транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан
транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги
қоидаларини бузиш, баданга оғир шикаст етказишига сабаб бўлишида
ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан
тўғри квалификация қилинган деб баҳолайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз
фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини
таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик
принциплари асосида амалга оширади”, шунингдек Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 29-моддасида, “Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг
ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга
ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга
етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади”, деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3
февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги қарорининг 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо
тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг
муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратишлари лозим”лиги,
3-бандида “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо
адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига,
шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ
бўлиши керак”лиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2014 йил 23 майдаги 7-сонли “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорининг 28бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо
тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя
қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири
инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир
этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг
олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий
таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Суд, юқоридаги Қонун ва Пленум қарорлари ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 54, 55 ва 56-моддалари талабларига риоя
қилиб, судланувчи Р.Джумаевга нисбатан жазо тури ва меъёрини тайинлашда
унинг содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасини инобатга олиш билан бирга, содир этилган жиноят унинг
бепарволиги ва эҳтиётсизлиги оқибатида содир этилган деб ҳисоблаб,
судланувчининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини, оилавий шароитини, муқаддам судланмаганлигини,
жабрланувчи Н.Жўраеванинг даъвоси йўқлигини инобатга олиб, шунингдек
фуқаровий даъвогарларга етказилган мулкий зиён ўрни қопланмаганлигини ва
уларнинг даъволарини эътиборга олиб, у айбли деб топилаётган модда
санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ЖК нинг 45-
моддасини қўллаб, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум
қилган ҳолда тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27
декабрдаги 26-сонли “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи
қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
Қарорининг 9-бандида “Мулкий зиён етказилган ҳар бир жиноят иши бўйича
ҳукм чиқарилаётганда, суд фуқаровий даъвони ҳал этиши, даъво
қўзғатилмаган бўлса, мулкий зиённи қоплаш масаласини ўз ташаббуси билан
муҳокама қилиши лозим. Бунда иш материалларида хатланган мол-мулкнинг
йўқлиги мулкий зиённи қоплаш тўғрисидаги масалани кўрмасдан қолдириш
учун асос бўла олмайди, чунки бундай мол-мулк ҳукм ижроси жараёнида ҳам
аниқланиши мумкин. Фуқаровий даъвони ҳал этишда суд ЖПК 467-моддасига
мувофиқ айблов ҳукмининг тавсиф қисмида даъвони тўла ёки қисман
қаноатлантириш ёхуд рад этиш асосларини, жиноят натижасида етказилган
мулкий зиён хусусияти ва миқдорини кўрсатиши, шунингдек, мулкий зиён
миқдорига тегишли ҳисоблаш якунларини келтириши ҳамда фуқаровий
даъвони ҳал қилиш учун асос қилиб олинган қонун нормасини қайд этиши
лозим. Жиноят процессида қўзғатилган фуқаровий даъвонинг рад этилиши
даъвогарни ўша шахсга нисбатан ва айнан ўша асослар бўйича фуқаровий суд
ишларини юритиш тартибида даъво қўзғатиш ҳуқуқидан маҳрум этади. Агар
фуқаровий даъвогарнинг даъводан воз кечиши қонунга хилоф бўлса ёки
давлат ёхуд бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини бузса, суд даъводан воз кечишни қабул қилмайди. Жиноят
процессида фуқаровий даъво қўзғатмаган шахс, шунингдек, даъвоси
кўрмасдан қолдирилган шахс уни фуқаровий суд ишларини юритиш
тартибида қўзғатиш ҳуқуқига эга”лиги қайд этилган.
Суд, суд мажлиси давомида жабрланувчи даъвоси йўқлигини
билдирганлигини инобатга олишни, судланувчи Р.Джумаевдан “Қурбонов
Иброхим Мирзохидович” МЧЖ фойдасига 18.727.724 сўм, фуқаровий
даъвогар К.Маджидова фойдасига 19.918.750 сўм етказилган моддий зарар
суммаларини ундиришни, шу билан бирга жабрланувчи ва фуқаровий
даъвогарга жиноят натижасида етказилган моддий ва маънавий зарарларни
ундириш юзасидан судланувчининг яшаш манзили бўйича фуқаролик ишлари
бўйича судга ёхуд тегишли тартибларда бошқа судларга мурожаат қилиш
ҳуқуқи сақланганлигини тушунтиришни лозим топади.
Суд, жиноят ишига илова қилинган ҳодиса содир этилиши жараёни акс
этган видеоёзувлар мавжуд бўлган 1 дона CD-R дискни жиноят ишида доимий
сақлаш учун қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда ЖПКнинг 454-457, 463,
466-468, 471,473-моддаларига амал қилиб, суд
ҲУКМ
ҚИЛДИ
Джумаев Рустам Палванович, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266моддаси 1-қисми билан айбли деб топилсин ва ЖК нинг 45-моддасига кўра 1
(бир) йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум
қилган ҳолда иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини
назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўтаттириш
белгилансин.
Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган
кундан ҳисоблансин.
Жазони ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИО ФМБ зиммасига
юклатилсин.
Р.Джумаевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида
тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Судланувчи Р.Джумаевдан “Қурбонов Иброхим Мирзохидович” МЧЖ
фойдасига 18.727.724 сўм, фуқаровий даъвогар К.Маджидова фойдасига
19.918.750 сўм етказилган моддий зарар суммалари ундирилсин.
Жабрланувчи Н.Жўраеванинг даъвоси йўқлиги ҳақидаги аризаси
инобатга олинсин.
Жиноят ишига илова қилинган ҳодиса содир этилиши жараёни акс этган
видеоёзувлар мавжуд бўлган 1 дона CD-R диск жиноят ишида доимий сақлаш
учун қолдирилсин.
Манфаатдор тарафларга жиноят натижасида уларга етказилган моддий ва
маънавий зарарларни ундириш юзасидан судланувчининг яшаш манзили
бўйича ёхуд тегишли тартибларда бошқа фуқаролик ишлари бўйича судларига
мурожаат қилиш ҳуқуқи сақланганлиги тушунтирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка
ичида, маҳкум ва жабрланувчилар ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан
бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний
кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга
ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
(имзо)
Ф.Абдушукуров
Аслига тўғри______________________
Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович