Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/197 Дата решения 14.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 363795 Claim ID 2747000 PDF Hash 687adf6f5a202f29... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 109-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 109 2 code_article
збекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 109 2 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
жабрланувчи ЖКнинг 661-моддаси жабрланувчи ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
збекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 109 2 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2025 йил февраль ойининг 14 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди Чилонзор тумани, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Ж.Сапарбаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, гумонланувчи Б.Қобилжонов ва унинг ҳимоячиси Ш.Юлчиева, жабрланувчи А.Собировнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 109-моддасининг 2-қисми билан гумонланган Қобилжонов Бекзод Олимжон ўғлига нисбатан № 11006-2501/197-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Қобилжонов Бекзод Олимжон ўғли (Qobiljonov Bekzod Olimjon o‘g‘li)-1994 йил 14 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, ёлланма ишчи, оилали, бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Дўмбиробод МФЙ, Шош 2-тор кўчаси, 28-уйда истиқомат қилади. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан гумонланувчи ҳамда жабрланувчининг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш юзасидан жабрланувчи А.Собиров 2024 йтлнинг 03 июль кунида турмуш ўртоғини қайтариб олиб келиш мақсадида унинг Чилонзор тумани, 2-тор Шош кўчаси, 28-уйига борган вақтида, турмуш ўртоғининг укаси Б.Қобилжонов билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжал юзага келиб, унга нисбатан шиша билан тан жарохати етказганлигини маълум қилиб, ушбу ҳолат юзасидан қонуний чора кўришни сўраган. Ўтказилган суд тиббий экспертизасининг 2024 йилнинг 09 июлдаги 4568-сонли хулосасига кўра, фуқаро А.Собиров олган тан жарохатлари соғлиқни қисқа, яъни 6 кундан кўп 21 кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига олиб келган "ЕНГИЛ" тан жарохати турига киришлиги аниқланган. Мазкур ҳаракатлари билан гумонланувчи Б.Қобилжонов Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинган. Гумонланувчи Б.Қобилжонов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жабрланувчи А.Собировдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи А.Собировга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўраб кўрсатув берди. Жабрланувчи А.Собиров суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда Б.Қобилжоновга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли Б.Қобилжоновга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида гумонланувчи Б.Қобилжонов ҳамда жабрланувчи А.Собиров судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўрашган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК 109-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан, жабрланувчи ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган. Суд, жабрланувчи А.Собиров ва ҳамда гумонланувчи Б.Қобилжоновнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, гумонланувчи Б.Қобилжонов ва унинг ҳимоячиси Ш.Юлчиева, жабрланувчи А.Собировнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, Б.Қобилжоновнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, гумонланувчи томонидан жабрланувчи томонга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661моддасига мувофиқ Б.Қобилжоновни жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. Шунингдек, жабрланувчи А.Собировга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд Қ И Л А Д И: Гумонланувчи Қобилжонов Бекзод Олимжон ўғли (Qobiljonov Bekzod Olimjon o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 2-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми талабидан келиб чиқиб жабрланувчи А.Собировга мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин. Раислик қилувчи Аслига тўғри: имзо И.Сабиров