← Назад
Решение #87028 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 66 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| исмида назарда тутилган жиноят ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида)
2025 йил февраль ойининг 14 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани, 2-Чарх камолон МФЙ биносида, очиқ
сайёр суд мажлисида, ВКА режимида, судья Ф.Абдушукуровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумон
қилинувчи Н.Исхаков ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашев, жабрланувчи
Ш.Ҳонимқуловларнинг иштирокида,
Исхаков Нодир Марифович (Isxakov Nodir
Marifovich), 02.12.1986 йилда Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, оилали, 3 нафар фарзанди бор маълумоти
олий, ёлланма ҳайдовчи, муқаддам судланмаган,
Тошкент шахар Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд
дарвоза МФЙ, Яшин берк кўчаси, 8-уйда яшовчи,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми билан гумон
қилинувчига оид № 1-1006-2504/196-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Иш ҳужжатларига кўра, 2024 йил 15 сентябрь куни соат тахминан 11:30да,
ҳайдовчи 1986 йил 02 декабрь куни туғилган, фуқаро Исхаков Нодир Марифович
ўз бошқарувидаги ўзига тегишли “MATIZ” русумли давлат рақами 01 L 438 UB
бўлган автомобилда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани “Бунёдкор шоҳ” кўчасига
қўшилишдаги айланма йўли бўйлаб тахминан 55 км/соат тезликда ҳаракатланиб
кетаётган вақтида, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди 1-қисми, 11банди “г” қисми, 77-бандининг 1 ва 3-қисмларида, яъни, “Йўл ҳаракати
қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишга хавф
туғдирмаслиги керак”, “Транспорт воситасини ҳайдовчиси ҳаракатланиш
жараёнида пиёдаларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўришга мажбурдир”,
“Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг
хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек, ҳаракатланиш
йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини
белгилангандан оширмасдан бошқариши керак. Ҳаракатланиш вақтида
ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт
воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада
камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган
ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак”, деб кўрсатилган қоидаларга
риоя қилмасдан, унга нисбатан ўнг томондан чап томонга ҳаракатланган пиёда
09.01.1975 йилда туғилган, Ҳонимқулов Шухрат Абдумурадовични
автомобилнинг олди томони билан уриб юборган.
Содир этилган йўл-транспорт ходисаси натижасида пиёда Ш.Ҳонимқулов
тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Ўтказилган Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил
20 сентябрь кунидаги №6656-Х-Хуж-сонли хулосасига кўра, 09.01.1975 йилда
туғилган, Ҳонимқулов Шухрат Абдумурадовични мазкур йўл–транспорт
ҳодисаси натижасида “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, кўкрак
қафаси ёпиқ жароҳати, ўнг томонлама 4-5-6-7-8-қовурғалар ёпиқ синиб
силжиши, кўкрак қафаси ўнг томони юмшоқ тўқималари лат ейиши, бош тепа
соҳаси эзилиб-йиртилган яраси, ўнг томонлама қов суягини синиб қўймич
косасига ўтиши, травматик шок 2-даражаси”. Бу тан жароҳатлари қаттиқ ўтмас
жисм таьсиридан, тиббий хужжат, кўрикдан ўтувчини баёни хамда қарорда
кўрсатилган вақтда етказилган бўлиши мумкин бўлиб, шу белгисига кўра
оғирлик даражаси бўйича ОҒИР тан жароҳатларига киради.
Ўтказилган судга оид трасалогия экспертизасининг 2024 йил
11 октябрь кунидаги №29/17(8816)4.6Z/15350-сонли хулосасига кўра қарорда
келтирилган вазиятни ўтказилган тадқиқотлар хажмида кўриб чиқилганида
“MATIZ” русумли давлат рақами 01 L 438 UB бўлган автомобилнинг олди ўнг
томонида жойлашган шикастланиш тик ёки шунга яқин холатдаги объект билан
тўқнашиш натижасида хосил бўлган, улар металдан юмшоқроқ, ўткир қиррали
бўлмаган пиёда танасига урилиши натижасида юзага келадиган
шикастланишларга характерлилиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Исхаковга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ
ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки терговда гумон қилинувчи Н.Исхаков ва жабрланувчи
Ш.Ҳонимқуловлар ариза билан мурожаат қилиб, жиноят ишини ярашганликлари
муносабати билан тугатишни сўрашган.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчисининг қарорига
кўра, гумонланувчи Н.Исхаковга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
266-моддасининг 1-қисми билан юритилган жиноят иши ярашганлик
муносабати билан тугатиш масаласини ҳал қилиш учун судга юборилган.
Гумон қилинувчи Н.Исхаков суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини
қувватлаб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам у 15.09.2024 йил куни
“Матиз” русумли автоуловида Чилонзор тумани “Бунёдкор шоҳ” кўчаси
қуйилишида, йўлнинг унга нисбатан чап томонида ҳаракатланиб келаётган
Ш.Ҳонимқуловни бошқарувидаги автомобилида уриб юборганлигини, ҳозирда
у жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини, қилмишидан чин
кўнглидан пушаймонлигини, ҳозирда жабрланувчи Ш.Ҳонимқулов билан ўзаро
ярашиб олганлигини ва ярашувлари ихтиёрий бўлганлигини маълум қилиб,
суддан унга нисбатан жиноят ишини жабрланувчи билан ярашганлиги
муносабати билан иш юритувидан тугатишни сўради.
Жабрланувчи Ш.Ҳонимқулов суд мажлисида ярашув тўғрисидаги
аризасини қувватлаб, ҳақиқатан ҳам у 15.09.2024 йил куни Чилонзор тумани
“Бунёдкор шоҳ” кўчаси қуйилишида кейинчалик унга маълум бўлган Н.Исхаков
бошқарувидаги “Матиз” русумли автоуловида уни уриб юборганлигини, ҳозирда
унга етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлиқ қоплаганлигини,
Н.Исхаковга нисбатан ҳеч қандай моддий ва маънавий даъвоси йўқлигини, у
билан ўзаро ихтиёрий равишда, ҳеч қандай тазйиқларсиз ярашиб олганлиги
ҳақида кўрсатув бериб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини иш
юритувдан тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66 -моддасига мувофиқ, ЖКнинг 266моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз
айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф
этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши
мумкин деб кўрсатилган.
Суд, жабрланувчи Ш.Ҳонимқулов ва гумон қилинувчи Н.Исхаковларнинг
ярашиш тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб,
Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг жиноят ишини ярашганлик
муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, гумон қилинувчи
Н.Исхаков айбига ихтиёрий иқрорлиги ва етказилган зарарни тўлиқ
қопланганлиги, жабрланувчи ва гумон қилинувчига бирон-бир тазйиқ
бўлмаганлиги, ярашув гумон қилинувчи ва жабрланувчининг хоҳишлари билан
бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга
тушишини инобатга олиб, гумон қилинувчи Н.Исхаковга нисбатан юритилган
жиноят ишини ярашганлик муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ЖПК
84-моддаси 4-қисмига асосан тугатишни лозим деб топади.
Шу билан бирга, суд жабрланувчи Ш.Ҳонимқуловга Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд
томонидан тасдиқланганидан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми билан гумон
қилинувчи Исхаков Нодир Марифовичга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги
муносабати билан тугатилсин.
Жабрланувчи Ш.Ҳонимқуловга етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги
инобатга олинсин.
Жабрланувчи Ш.Ҳонимқуловга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги тушунтирилсин.
Ажрим устидан ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида
хусусий шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин.
Раислик қилувчи судья
Аслига тўғри_______________
(имзо)
Ф.Абдушукуров