← Назад
Решение #87073 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 168 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида)
2025 йил февраль ойининг 14 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани “2-Чарх Камолон МФЙ”
биносида, очиқ, сайёр суд мажлисида, судья Ф.Абдушукуровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Хўжаниёзованинг котиблигида, тарафлардан
давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта
ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Нуриддинов ва унинг ҳимоячиси
адвокат А.Юлдашев, жабрланувчи С.Эсоновларнинг иштирокида,
Нуриддинов Азиз Нуриддин ўғли (Nuriddinov Aziz Nuriddin
o’g’li), 1999 йил 27 октябрь куни Самарқанд вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўрта
маълумотли, бўйдоқ, қурувчи, муқаддам судланмаган, Самарқанд
вилояти, Нарпай тумани, Оқтош шаҳарчаси, И.Бухорий кўчаси,
223-уйда истиқомат қилувчи, мазкур жиноят иши юзасидан
“муносиб ҳулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 27.12.2024 йилда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасининг 1-қисми билан
судланувчига оид № 1-1006-2504/129-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Иш ҳужжатларига кўра, А.Нуриддинов алдаш ва ишончни суиистеъмол
қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил
апрель-май ойларида Чилонзор тумани, Оқтепа МФЙ ҳудудида жойлашган
“Parus” савдо мажмуаси 6-қаватида бўла туриб, у ерда С.Эсоновнинг
ишончига кириб, унга 200.000.000 сўм миқдорида кредит олиб беришга ваъда
бериб,
эвазига
1.500
АҚШ
доллари
(Марказий
Банкининиг
маълумотномасига кўра, 30.04.2024 йилда 1 АҚШ доллари – 12.610 сўм,
1.500 АҚШ доллари – 18.915.000 сўм) миқдоридаги пул беришни талаб
қилиб, мазкур пулларни қўлга киритганидан сўнг берган ваъдасини
бажармасдан, кредит ҳам олиб бермасдан пулларни ўзининг бошқа
эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Нуриддинов Азиз Нуриддин ўғли, ўзининг ҳаракатлари билан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмида назарда тутилган,
Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишда
ифодаланган жиноятни содир этганликда айбланган.
Суд мажлисида судланувчи А.Нуриддинов ва жабрланувчи С.Эсоновлар
ариза билан мурожаат қилиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати
билан тугатишни сўрашди.
Судланувчи А.Нуриддинов суд мажлисида ярашув тўғрисидаги
аризасини қувватлаб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам у 2024 йил
апрель-май ойларида куни Чилонзор тумани, Оқтепа МФЙ ҳудудида
жойлашган “Parus” савдо мажмуаси 6-қаватида С.Эсоновнинг ишончига
кириб, унга 200.000.000 сўм миқдорида кредит олиб беришга ваъда бериб,
эвазига 1.500 АҚШ доллари (Марказий Банкининиг маълумотномасига кўра,
30.04.2024 йилда 1 АҚШ доллари – 12.610 сўм, 1.500 АҚШ доллари –
18.915.000 сўм) миқдоридаги пул беришини сўраганини, мазкур пулларни
олгандан сўнг ваъдасини бажаролмасдан пулларни ўзининг бошқа
эҳтиёжларига ишлатиб юборганини, аммо тергов органи депозит ҳисоб
рақамига етказилган зарарни қоплашга етадиган пул маблағларини яқин
қариндошлари томонидан қўйилганини, ҳозирда жабрланувчи С.Эсонов
билан ўзаро ярашиб олганлигини ва ярашувлари ихтиёрий бўлганлигини
маълум қилиб, суддан унга нисбатан жиноят ишини жабрланувчи билан
ярашганлиги муносабати билан иш юритувидан тугатишни сўради.
Жабрланувчи С.Эсонов суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини
қувватлаб, ҳақиқатан ҳам 2024 йил апрель-май ойларида судланувчи
А.Нуриддинов Чилонзор тумани, Оқтепа МФЙ ҳудудида жойлашган “Parus”
савдо мажмуаси 6-қаватида унга 200.000.000 сўм миқдорида кредит олиб
беришга ваъда бериб, эвазига 1.500 АҚШ доллари миқдоридаги пул
беришини сўраганини, унга ишониб пулларни берганида, кредит олиб
бермасдан, берган пулларини ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганини, аммо
дастлабки
тергов
вақтида
судланувчи
А.Нуриддиновнинг
яқин
қариндошлари томонидан тергов органи депозит ҳисоб рақамига етказилган
зарарни тўлиқ қолашга етадиган пул қўйганлигини, ўша пуллар унга
қайтарилса А.Нуриддиновга нисбатан ҳеч қандай моддий ва маънавий
даъвоси йўқлигини, у билан ўзаро ихтиёрий равишда, ҳеч қандай
тазйиқларсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ярашганликлари
муносабати билан жиноят ишини иш юритувдан тугатишни, ҳамда А.
Нуриддинов томонидан етказилган зарарни қоплаш мақсадида депозит ҳисоб
рақамига қўйилган пул маблағларини унга ўтказиб беришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
168-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс,
агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин деб кўрсатилган.
Суд, жабрланувчи С.Эсонов ва судланувчи А.Нуриддиновларнинг
ярашиш тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб,
Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг жиноят ишини ярашганлик
муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, судланувчи
А.Нуриддинов айбига ихтиёрий иқрорлиги ва етказилган зарарни тўлиқ
қопланганлиги, жабрланувчи ва судланувчига бирон-бир тазйиқ
бўлмаганлиги, ярашув судланувчи ва жабрланувчининг хоҳишлари билан
бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасининг 1қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 66 1-моддасига мувофиқ,
ярашувга тушишини инобатга олиб, судланувчи А.Нуриддиновга нисбатан
юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим
деб топади.
Шу билан бирга, суд жабрланувчи С.Эсоновга Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқланганидан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш
тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Суд 2024 йил 26 сентябрдаги 2520-сонли квитанцияга асосан Б.Умаров
томонидан Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб рақамига етказилган зарарни
қоплаш мақсадида кирим қилинган 1.300 АҚШ доллари ва 1.600.000 сўм пул
маблағларини жабрланувчи С.Эсоновга қайтаришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд
Қ И Л Д И
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасининг 1-қисми билан
айбланган Нуриддинов Азиз Нуриддин ўғлига нисбатан жиноят иши
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг
ярашганлиги муносабати билан тугатилсин.
Нуриддинов Азиз Нуриддин ўғлининг эҳтиёт чораси ажрим қонуний
кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Ажрим қонуний кучга кирганидан сўнг 2024 йил 26 сентябрдаги 2520сонли квитанцияга асосан Б.Умаров томонидан жиноят иши доирасида
етказилган зарарни қоплаш учун Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб
рақамига кирим қилинган 1.300 АҚШ доллари ва 1.600.000 сўм пул
маблағларини жабрланувчи С.Эсоновга қайтарилсин.
Далилий ашё – 1 дона ДВД диск жиноят ишида доимий сақлаш учун
қолдирилсин.
Жабрланувчи С.Эсоновга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш
юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги тушунтирилсин.
Ажрим устидан ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига апелляция
тартибида хусусий шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин.
Раислик қилувчи судья
Аслига тўғри_______________
(имзо)
Ф.Абдушукуров