← Назад
Решение #87125 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 168 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| аровий даъвогар ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида)
2025 йил февраль ойининг 14 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси
Ж.Сапарбаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов,
айбланувчи И.Обидов ва унинг ҳимоячиси Б.Иногамов, жабрланувчи
Ш.Каримовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
168-моддасининг 1-қисми билан айбланган Обидов Иззатилло Нодирбек
ўғлига нисбатан 1-1006-2501/131-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Обидов Иззатилло Нодирбек ўғли (Obidov Izzatillo
Nodirbek o’g’li)–2006 йил 30 декабрь куни Андижон
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча
ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Андижон
вилояти, Асака тумани, Арғин МФЙ, Арғин кўчаси,
80-уйда истиқомат қилади, “Муносиб хулқ-атворда
бўлиш хақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов далолатномасини ўз вақтида
олган.
Суд, мазкур жиноят иши юзасидан айбланувчи ва жабрланувчининг
кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд
муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Айбланувчи И.Обидов 2024 йил 20 декабрь куни соат 11:30да
Чилонзор тумани, Гавҳар МФЙ, ТХАЙ кўчасида жойлашган “Vip brаnd”
номли сотув дўкони кириш эшиги олди томонида ўзига олдиндан таниш
бўлмаган фуқаро Каримов Шахзод Комилжон ўғли билан учрашиб, гўёки
ўзини телефон аппаратидан фойдаланмоқчи шахсдек кўрсатиб,
Ш.Каримовнинг ишончига кирган ҳолда унинг 3.800.000 сўмлик “Xonor
X9b” русумли телефон аппаратини фойдаланиб олиш учун қўлга
киритган ҳамда Ш.Каримовнинг чалғиганлигидан фойдаланиб, ундан
узоқлашган ҳолда жиноят содир этган жойидан яшириниб, ушбу телефон
аппаратини О.Усмоновга 800.000 сўм эвазига сотган ҳамда пулларини ўз
эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳаракатлари билан айбланувчи И.Обидов Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган
жиноятни содир этганликда айбланган.
Айбланувчи И.Обидов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
жабрланувчи Ш.Каримовдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан
пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи Ш.Каримовга етказилган
моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб,
ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида
кўрсатув берди.
Жабрланувчи Ш.Каримов суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни
тасдиқлаб, ҳозирда айбланувчи И.Обидовга нисбатан даъвоси
йўқлигини, унга етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф
қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини
билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли айбланувчи И.Обидовга
нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш
ҳақида кўрсатув берди.
Суд мажлисида айбланувчи И.Обидов жабрланувчи Ш.Каримовга
етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини
айтиб, ярашгани тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиб,
ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК
168-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган
шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи, фуқаровий даъвогарлар
билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан,
жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар ЖКнинг 661-моддасида назарда
тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи,
айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд
томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши
мумкинлиги белгиланган.
Суд, жабрланувчи Ш.Каримов ва айбланувчи И.Обидовнинг ярашув
тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман
прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, айбланувчи И.Обидов ва унинг
ҳимоячиси Б.Иногамов, жабрланувчи Ш.Каримовнинг ўзаро ярашганлиги
муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан
туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, айбланувчи
И.Обидовнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини,
етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, айбланувчи томонидан
жабрланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг
ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисмида назарда
тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ айбланувчи И.Обидовни жиноий
жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини
айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан
тугатишни лозим деб топади.
Шунингдек, жабрланувчи Ш.Каримов Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини
тушунтириш лозимлигини қайд этади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб,
суд
Қ И Л А Д И:
Айбланувчи Обидов Иззатилло Нодирбек ўғли (Obidov Izzatillo
Nodirbek o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига
мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисмида
кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва
унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК
84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач, И.Обидовга нисбатан қўлланилган
“муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси бекор
қилинсин.
Жабрланувчи Ш.Каримовга мазкур жиноят иши бўйича иш
юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган
деб ҳисоблансин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин.
Раислик қилувчи
Аслига тўғри:
имзо
И.Сабиров