Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2407/160 Дата решения 13.02.2025 Инстанция Надзор Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Турсунов Дилмурод Нормуротович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 365140 Claim ID 2701577 PDF Hash 6dfbad5c39d2217a... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
збекистон Республикаси ЖПК 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
Файзуллаевани ЖК 167-моддаси Файзуллаевани ЖК 167 law
Шералиевни 167-моддаси Шералиевни 167 law
банди ва 209-моддаси банди ва 209 law
ЖПК 463-моддаси ЖПК 463 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 11-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 11 law
ЖКнинг 167-моддаси ЖКнинг 167 law
илишда ифодаланган ЖК 167-моддаси илишда ифодаланган ЖК 167 law
ани бартараф этиш чоралари тугаганлиги муносабати билан ЖПК 23-моддаси ани бартараф этиш чоралари тугаганлиги муносабати билан ЖПК 23 law
йича ашёвий далиллар масаласини ЖПКнинг 211-моддаси йича ашёвий далиллар масаласини ЖПК 211 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Маърузачи: судья О.Мухаммадиев Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья: Д.Турсунов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья: К.Мирсафаев АЖРИМИ 2025 йил 13 февраль куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: судья Т.Касимов, судлов ҳайъати судьялари: С.Қўчкаров ва О.Мухаммадиевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Махмудовнинг котиблигида, тарафлардан: Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, маҳкума Б.Файзуллаева ва унинг ҳимоячиси – адвокат А.Алимкулов, маҳкум Ж.Шералиев ва унинг ҳимоячиси – адвокат Б.Эрматовнинг иштирокида, Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари томонидан тафтиш протести асосида 1-1006-2407/160-сонли жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 24.07.2024 йилдаги ҳукмига кўра, Файзуллаева Барно Юлдашевна (FAYZULLAYEVA BARNO YULDASHEVNA), 16.02.1967 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, пенсияда, оилали, уч нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Миришкор кўчаси, 27-уйда доимий рўйхатда туриб яшайди, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосалари нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисми “а” банди (“Халқ банки”га тегишли 480.000.000 сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талонторож қилинганлик эпизоди), 167-моддаси 3-қисми “а” банди (“Халқ банки”га тегишли 720.000.000 сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талонторож қилинганлик эпизоди), 28,209-моддаси 1-қисми (М.Турдиеванинг имзосини ва банк ҳужжатларини сохталаштириб, унинг номига пластик карта очилганлиги эпизоди) ва 168-моддаси 4-қисми “а” банди (М.Турдиеванинг хонадонини фирибгарлик йўли қўлга киритиш эпизоди)да назарда тутилган жиноят аломатлари (жиноят таркиби) бўлмаганлиги ва жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддаси 1 ва 2-бандларига асосан оқланган, реабилитация қилинган ҳамда жиноят ишининг унга оид қисми тугатилган. Судланувчи Б.Файзуллаевага нисбатан қўлланилган “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бекор қилиниши белгиланган. 1 ABDUGAFFAR O’G’LI), 13.11.1991 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, АТ “Халқ банк” Шайхонтоҳур тумани Тинчлик банк хизматлари маркази бошлиғи, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Чашма кўчаси, 40-уйда яшайди, иш бўйича “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисми “а” банди (“Халқ банки”га тегишли 480.000.000 сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талонторож қилинганлик эпизоди), 167-моддаси 3-қисми “а” банди (“Халқ банки”га тегишли 720.000.000 сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талонторож қилинганлик эпизоди), 209-моддаси 1-қисми (М.Турдиеванинг имзосини ва банк ҳужжатларини сохталаштириб, унинг номига пластик карта очилганлиги эпизоди) ва 168-моддаси 4-қисми “а” банди (М.Турдиеванинг хонадонини фирибгарлик йўли қўлга киритиш эпизоди)да назарда тутилган жиноят аломатлари (жиноят таркиби) бўлмаганлиги ва жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 1 ва 2бандларига асосан оқланган, реабилитация қилинган ҳамда жиноят ишининг унга оид қисми тугатилган. Судланувчи Ж.Шералиевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бекор қилинган. Б.Файзуллаева ва Ж.Шералиев реабилитация қилиниши муносабати билан уларга мулкий, маънавий ва бошқа зиённи қоплаш масаласида Ўзбекистон Республикаси ЖПК 304-313-моддалари тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилган. Иш бўйича етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар прокуратурасининг ОАИТБ “Ипак йўли” Чилонзор филиалидаги 20204840000125393001 рақамли валюта ҳисоб рақамига топширилган 50.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар жабрланувчи М.Турдиеванинг фойдасига ундирилиши белгиланган. Жабрланувчи М.Турдиевага унга етказилган бошқа зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган. Ашёвий далил М.Турдиеванинг Чилонзор туман прокуратурасига йўллаган мурожаатига илова қилинган кўчмас мулк олди-сотди шартномаси нусхаси, мулкка тақиқ қўйилганлиги тўғрисидаги карточка нусхаси, Б.Файзуллаеванинг “Халқ Банк” кредит йиғма жилди нусхаси, Б.Файзуллаева томонидан 07.08.2023 йилда ёзилган тилхат нусхаси ва М.Турдиева ҳамда Б.Файзуллаевалар ўртасидаги телеграм ёзишмалари нусхаси, жабрланувчи М.Турдиеванинг адвокати Б.Эшбоевнинг илтимосномасига илова қилинган Б.Файзуллаеванинг номидан имзоланган даъво аризаси нусхаси ва суд мажлиси баённомаси нусхаси жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилиши белгиланган. 2 Дастлабки тергов органи томонидан тузилган айблов хулосасига кўра, Б.Файзуллаева АТ “Халқ банки” Шайхонтоҳур филиали Тинчлик банк хизматлари маркази бошлиғи Ж.Шералиев билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 13.07.2023 йилда “Халқ банки” Шайхонтоҳур филиали Тинчлик банк хизматлари маркази билан 15 йил муддатга 25 фоиз ставкада 720.000.000 сўм кредит ажратиш юзасидан 90-сонли кредит шартномаси имзолаб, умумий қиймати 1.200.000.000 сўмни ташкил қилган М.Турдиевага тегишли бўлган Чилонзор тумани, 9-мавзе, 50-уй, 21-хонадонни бошланғич қиймати яъни 480.000.000 сўмни бошланғич бадал сифатида тўлаши кафолатланиб, шартноманинг 2.8 бандида “қарз олувчи кредит олиш учун 480.000.000 сўм миқдорда шакллантирилган бошланғич бадални “Халқ банки” Тинчлик БХМ филиалидаги 20406-сонли ҳисоб рақамига (банк коди: 01125) киритиш лозим” деб кўрсатилган бўлса-да, ушбу 480.000.000 сўм пулларни 14.07.2023 йилда Б.Файзуллаеванинг омонат ҳисоб рақамига кирим қилиб, шу куннинг ўзида банкнинг 23118000500011577100 ҳисоб рақамига 480.000.000 сўм пулларни Ж.Шералиев орқали чиқим қилиб, ушбу пулларни Турдиева Махбуба Рахмоновани номига ҳужжатларни сохталаштириш ва М.Турдиеванинг имзосини қалбакилаштириш йўли билан очилган 8600 0609 9196 9255 рақамли пластик картага ўтказиб, “Халқ банки”га тегишли бўлган 480.000.000 сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланганлар. Шунингдек, Б.Файзуллаева АТ “Халқ банки” Шайхонтоҳур филиали Тинчлик банк хизматлари маркази бошлиғи Ж.Шералиев билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 13.07.2023 йилда “Халқ банки” Шайхонтоҳур филиали Тинчлик банк хизматлари маркази билан Б.Файзуллаева ўртасида 15 йил муддатга 25 фоиз ставкада 720.000.000 сўм кредит ажратиш юзасидан 90-сонли кредит шартномаси имзолаб, умумий қиймати 1.200.000.000 сўмни ташкил қилган М.Турдиевага тегишли бўлган Чилонзор тумани, 9-мавзе, 50-уй, 21-хонадонни бошланғич қиймати яъни 480.000.000 сўмни бошланғич бадал сифатида тўлаши кафолатланиб, шартноманинг 2.8 бандида “қарз олувчи кредит олиш учун 480.000.000 сўм миқдорда шакллантирилган бошланғич бадални “Халқ банки” Тинчлик БХМ филиалидаги 20406-сонли ҳисоб рақамига (банк коди: 01125) киритиш лозим” деб кўрсатилган бўлса-да, ушбу 480.000.000 сўм пулларни 14.07.2023 йилда Б.Файзуллаеванинг омонат ҳисоб рақамига кирим қилиб, ўзининг эгаллаб турган мансаби ва ваколатидан фойдаланиб, 25.08.2023 йилда 720.000.000 сўм пул маблағлари 14901000569204637022 ҳисоб рақамидан банкнинг 23120000000011577001 ҳисоб рақамига “13.07.2023 йилдаги 90-сонли ипотека шартномасига асосан Турдиева Махбубанинг ПКга ўтказиб берилмоқда ПК 8600060991969255” мазмунида М.Турдиевани номига очилган пластик картага ўтказиш орқали, “Халқ банки”га тегишли бўлган 720.000.000 сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланганлар. Шу билан бирга, Б.Файзуллаева АТ “Халқ банки” Шайхонтоҳур филиали Тинчлик банк хизматлари маркази бошлиғи Ж.Шералиев билан 3 ўзаро жиноий тил бириктириб, 13.07.2023 йилда “Халқ банки” Шайхонтоҳур филиали Тинчлик банк хизматлари маркази билан 15 йил муддатга 25 фоиз ставкада 720.000.000 сўм кредит ажратиш юзасидан 90-сонли кредит шартномаси имзолаб, умумий қиймати 1.200.000.000 сўмни ташкил қилган М.Турдиевага тегишли бўлган Чилонзор тумани, 9-мавзе, 50-уй, 21хонадонни бошланғич қиймати яъни 480.000.000 сўмни бошланғич бадал сифатида тўлаши кафолатланиб, шартноманинг 2.8 бандида “қарз олувчи кредит олиш учун 480.000.000 сўм миқдорда шакллантирилган бошланғич бадални “Халқ банки” Тинчлик БХМ филиалидаги 20406-сонли ҳисоб рақамига (банк коди: 01125) киритиш лозим” деб кўрсатилганлигидан фойдаланиб, 480.000.000 сўм пулларни талон-торож қилиш мақсадида М.Турдиеванинг паспорт маълумотларидан фойдаланиб, М.Турдиеванинг имзосини ва банк ҳужжатларини сохталаштиришиб, Ж.Шералиевнинг мансаб ваколатидан фойдаланишиб, банк хизмат компютери орқали пластик карта очиш учун электрон аризани тўлдириб, 8600 0609 9196 9255 рақамли пластик карта расмийлаштиришган. Шунингдек, АТ “Халқ банки” Шайхонтоҳур филиали Тинчлик банк хизматлари маркази бошлиғи Ж.А.Шералиев жиноий шериги Б.Файзуллаева билан ўзаро тил бириктириб, 13.07.2023 йилда АТ “Халқ банки” Шайхонтоҳур филиали Тинчлик банк хизматлари маркази билан 15 йил муддатга 25 фоиз ставкада 720.000.000 сўм кредит ажратиш юзасидан №90сонли кредит шартномаси имзолаб, умумий қиймати 1.200.000.000 сўмни ташкил қилган М.Турдиевага тегишли бўлган Чилонзор тумани, 9-мавзе, 50уй, 21-хонадонни бошланғич қиймати яъни 480.000.000 сўмни бошланғич бадал сифатида тўлаши кафолатланиб, шартноманинг 2.8 бандида “қарз олувчи кредит олиш учун 480.000.000 сўм миқдорда шакллантирилган бошланғич бадални АТ “Халқ банки” Тинчлик БХМ филиалидаги 20406сонли ҳисоб рақамига (банк коди: 01125) киритиш лозим” деб кўрсатилганлигидан фойдаланиб, ушбу 480.000.000 сўм пулларни ҳамда 25.08.2023 йилда банк томонидан ипотека кредити учун ажратилган 720.000.000 сўм пул маблағларини 14901000569204637022 ҳисоб рақамидан банкнинг 23120000000011577001 ҳисоб рақамига “13.07.2023 йилдаги №90сонли ипотека шартномасига асосан Турдиева Махбубанинг ПКга ўтказиб берилмоқда ПК 8600060991969255” мазмунида М.Турдиевани номига очилган пластик картага ўтказиш орқали талон-торож қилиш мақсадида М.Р.Турдиевананиг паспорт маълумотларидан фойдаланиб, М.Р.Турдиеванинг имзосини ва банк ҳужжатларини сохталаштиришиб, мансаб ваколатидан фойдаланиб, хизмат компютери орқали 8600 0609 9196 9255 рақамли пластик карта расмийлаштириш орқали, АТ “Халқ банки”га тегишли жами 1.200.000.000 сўм пул маблағларини талон-торж қилишиб, АТ “Халқ банки” манфаатларига жиддий зиён етказган. АТ “Халқ банки” Ички назорат ва комплаенс хизмати томонидан 22.12.2023 йилда тузилган далолатномага кўра, М.Турдиевани номига очилган 8600 0609 9196 9255 рақамли пластик карта мижозни ўзига тақдим этилганлиги ҳақида ҳужжатлар тақдим қилинмаган. Б.Файзуллаева Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,209-моддаси 1-қисмида, Ж.Шералиев ЖК 4 айбланганлар. Бундан ташқари, Б.Файзуллаева жиноий ҳаракатларини давом эттириб, АТ “Халқ банки” Шайхонтоҳур филиали Тинчлик банк хизматлари маркази бошлиғи Ж.Шералиев ва Б.Файзуллаева олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Б.Файзуллаева Чилонзор тумани, 9-мавзе, 50-уй, 21-хонадонни фуқаро М.Турдиевадан ипотека шартномасига асосан сотиб олишга келишиб, хонадон учун тўланиши керак бўлган пулларни “Халқ банки” Шайхонтоҳур филиали Тинчлик банк хизматлари маркази бошлиғи Ж.Шералиевнинг 14.07.2023 йилдаги 30/2023-сонли кафолат хатига асосан тўлаб берилишини М.Турдиевага ваъда қилиб, 480.000.000 сўм пулларни 14.07.2023 йилда талон-торож қилиб, ўзлаштиришган бўлсалар-да, Б.Файзуллаеванинг омонат ҳисоб рақамига 480.000.000 сўм пуллар кирим қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни 09.08.2023 йилда нотариал идорага тақдим қилиб, М.Турдиевага тегишли бўлган Чилонзор тумани, 9мавзе, 50-уй, 21-хонадонни 09.08.2023 йилда нотариал олди-сотди шартномасига асосан Б.Файзуллаеванинг номига расмийлаштирилишига эришиб, хонадон учун М.Турдиевага берилиши лозим бўлган 1.200.000.000 сўм пулларни тўлаб бермасдан, М.Турдиеванинг хонадонини фирибгарлик йўли қўлга киритишиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланганлар. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 26.09.2024 йилдаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган ва апелляция протести қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Протестда, биринчи инстанция суди жиноят ишини бир томонлама олиб боргани, Ж.Шералиев хонадонни олди-сотди шартномаси ва ипотека шартномаси расмийлаштирилмасдан 480.000.000 сўм пул маблағларини Б.Файзуллаеванинг омонат ҳисоб рақамига кирим қилиб, мансаби ва ваколатидан фойдаланиб, шу куннинг ўзида М.Турдиеванинг пластик картасига пул маблағларини асоссиз чиқим қилиб, пул маблағларини ўзлаштириб юборгани, биринчи босқич суди юқоридаги ҳолатга эътибор бермасдан ҳукмда ажратилган 720.000.000 сўм миқдоридаги кредит маблағлари бўйича бугунги кунга қадар 166.568.838,68 сўм миқдорида пул маблағлари тўлови амалга оширилиб, асосий қарз қолдиқ суммаси 686.865.924 сўмни ташкил қилганлигини нотўғри асослаганини маълум қилиб, биринчи инстанция суди ҳукмини ва апелляция инстанция суди ажримини бекор қилиб, Б.Файзуллаевани ЖК 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,209моддаси 1-қисми билан, Ж.Шералиевни 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 168моддаси 4-қисми “а” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан айбли деб топишни сўраган. Судлов ҳайъати судья О.Мухаммадиевнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиевнинг тафтиш протестини қаноатлантириш ҳақидаги, судланувчи Б.Файзуллаева ва унинг ҳимоячиси – адвокат А.Алимкулов, судланувчи Ж.Шералиев ва унинг ҳимоячиси – адвокат М.Эрматовнинг тафтиш протестини рад қилишни сўраб берган фикрларини тинглаб, тафтиш протестидаги важларни текшириб, жиноят иши ҳужжатларини 5 тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан оқлов ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Судлов ҳайъати, протестдаги М.Турдиеванинг номига банк компьютер хизмати орқали М.Турдиеванинг номидан киритилган сохта ариза асосида очилган пластик рақами орқали кредит маблағлари асоссиз равишда Б.Файзуллаева томонидан ўзлаштирилганлиги ва нақдлаштириб олинганлиги ҳолатига ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, М.Турдиева номига очилган пластик картаси асоссиз равишда Б.Файзуллаевага бериб юборилганлиги натижасида жиноят содир этилишига шароит яратилганлиги ҳақида важлари билан қуйидагиларга асосан келишмайди. Биринчи инстанцияси судининг ҳукмида судланувчи Б.Файзуллаева ва Ж.Шералиевни оқлаш ҳақида баён этилган хулосалари ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95, 95-1-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган, судлов ҳайъати ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, оқлов ҳукми чиқариш ҳақида асосли хулосага келган. ЖПК 463-моддасида “Айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камкўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозим”, деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.2004 йилдаги 24-сонли “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 1-бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 11-моддасида мустаҳкамланган қонунийлик принципига мувофиқ, ҳар бир жиноят иши бўйича иш юритиш жиноят-процессуал қонунида белгиланган тартибга қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилиши шартлиги, суриштирув органлари, дастлабки тергов ва суднинг далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдаги фаолиятида ҳам қонунийлик принципининг риоя этилиши мажбурийлиги, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан қонунни аниқ бажаришдан ва унга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, у қандай сабабга кўра юз берганлигидан қатъий назар, шу йўл билан олинган далилларнинг номақбул (яроқсиз) деб топилишига олиб келиши, номақбул далиллар юридик кучга эга бўлмай, улардан ЖПКнинг 82-84-моддаларида назарда тутилган ҳолатларни исботлаш учун фойдаланиш ҳамда уларни айблов асосига қўйиш мумкин эмас”; Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.2023 йилдаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 3-бандида “Фирибгарлик ўзганинг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қонунга хилоф равишда ва текин қўлга киритишда ифодаланиб, бунинг таъсирида мулкдор (унинг вакили), мулкнинг бошқа эгаси ёки ваколатли орган мулкни ёки унга 6 бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга беради, ёинки ушбу мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ бошқа шахс томонидан олиб қўйилишига имконият бериши”; 8-бандида “Агар шахс ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни мазкур мулк ёки ҳуқуқ унга берилиши шарти билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаслик ниятида олган ёки эгаллаган бўлса, қилмиш айбдорда ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни қўлга киритишга нисбатан қасд фақат ўзганинг мулки ёки унга бўлган ҳуқуқ қўлга киритилгунга қадар пайдо бўлган ҳолдагина фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозимлиги. Ўзганинг мулкини талон-торож қилишга қаратилган қасд мавжудлиги тўғрисида, жумладан, айбдор томонидан сохта ҳужжат ёки кафолат хатларидан фойдаланиш, қарз мавжудлиги ёки мулк гаров остидалиги тўғрисидаги маълумотни яшириш, битимда тарафлардан бири сифатида иштирок этиши учун сохта корхона (ташкилот) тузилиши, кредит маблағларидан мақсадга зид фойдаланиш ёхуд уларни нақдлаштириш кабилар гувоҳлик бериши мумкинлиги. Қайд этилган ҳолатлар ўз ўзидан шахсни фирибгарлик содир этишда айбдор деб топиш учун асос бўлмаслиги, шу туфайли, шахснинг ўз мажбуриятларини била туриб бажариш нияти бўлмаганлиги ҳар бир муайян ҳолда ишнинг барча ҳолатларидан келиб чиқиб аниқланиши шартлиги. Агар шахс ўзаро ихтиёрий ёзма битим, келишувлар (қарз шартномаси, тилхат, кафолат хати ва бошқалар) асосида ўз зиммасига олган мажбуриятларини уни ижро этиш жараёнида юзага келган айрим объектив сабабларга кўра (масалан, мулкий ночорлиги, шартнома тузишда тарафлар учун асос бўлган вазиятнинг жиддий ўзгариши, оғир касаллиги, фавқулодда ҳолат туфайли) бажара олмаса ёки ўзганинг мулкини эгаллашга нисбатан қасд мавжудлигини исботлашнинг имкони бўлмаса, бундай ҳолатлар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низо сифатида баҳоланиб, фуқаролик, иқтисодий суд иши юритуви тартибида ҳал этилиши”; 10-бандида “Қонун талабларига мувофиқ тузилган битимлар, шартномаларга асосланган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажармаслик ҳам, бундай ҳолда ўзгалар мулкини эгаллашда ҳуқуққа хилофлилик белгиси бўлмаганлиги туфайли фирибгарлик деб баҳоланиши мумкин эмаслиги, чунки мулк битим, шартнома бўйича бир тарафдан иккинчи тарафга, жумладан тарафлар учун ўзаро моддий манфаатни назарда тутувчи муайян шартлар билан берилиши. Агар битим, шартнома шартлари бажарилмаса, қонунга кўра (ФК 2, 9, 24-боблари, ФПК II бўлимининг 2-кичик бўлими, ИПК 18-боби) бузилган ҳуқуқ фақат фуқаролик ёки иқтисодий иш юритуви тартибида тикланиши мумкин бўлиб, уларда мажбуриятлар ижросини таъминлаш учун етарли ҳуқуқий воситалар мавжудлиги. Шу муносабат билан, қонун талабларига мувофиқ тузилган фуқаролик-ҳуқуқий битим, шартнома бўйича жиноят белгилари мавжуд бўлмаган барча ҳолларда, низо фуқаролик, иқтисодий ишлар бўйича суд томонидан кўриб чиқилиши лозимлиги”; Агар битим, шартнома тузилиши пайтида тарафлар хоҳиш-иродаси эркин ифода этилган бўлиб, унинг шаклига нисбатан Фуқаролик кодексида белгиланган қуйидаги талаблар бажарилган бўлса, яъни: оғзаки шакл — тузилаётган вақтнинг ўзидаёқ бажариладиган (жетон, патта, квитанция ва ҳ.к. олиш пайтида) битим, ҳадя шартномаси ёки фуқаролар 7 ўртасида тузиладиган қарз шартномаси (агар шартнома суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлмаса) тузилаётганда; оддий ёзма шакл (тилхат, хат, ҳужжатлар ва ҳ.к.) — қуйидаги шартномалар: гаров, кафиллик, закалат, маҳсулот етказиб бериш, энергия таъминоти, кўчмас мулкни сотиш, ҳадя (агар ҳадя берувчи юридик шахс бўлса ёки шартнома суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса), мулк ижараси (агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса), прокат, юридик шахслар ўртасидаги бино ижараси, лизинг, юридик шахслар ўртасидаги уй-жой ижараси, пудрат, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш, йўловчи ташиш, фуқаролар ўртасидаги қарз шартномаси (агар шартнома суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлса), кредит, банк омонати, топшириқ, воситачилик, мол-мулкни ишончли бошқариш, омонат сақлаш, суғурта тузилаётганда; нотариал тасдиқланган шакл — қуйидаги шартномалар: давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб этиладиган автомототранспорт, ер участкаси, бошқа кўчмас мулк олди-сотдиси, айирбошлаш, кўчмас мулк ва автомототранспорт ҳадяси, рента, уй-жой (квартирани) бошқа шахсга бериш, кўчмас мулк ижараси, корхона, автомототранспорт воситалари бино (фуқаролар ўртасида) ижараси, фуқаролар ўртасидаги уй-жой ижараси тузилаётганда қонун талабларига мувофиқ тузилган ҳисобланиши” ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, дастлабки тергов органи айблов хулоса чиқаришда иш бўйича судланувчи Б.Файзуллаева ва Ш.Шералиевлар ҳамда гувоҳларнинг кўрсатувларига, шунингдек ишда тўпланган объектив ҳужжатларга етарли даражада баҳо бермасдан, иш ҳолатларини тўғри аниқламасдан, фақатгина жабрланувчи деб эътироф этилган М.Турдиеванинг кўрсатувларини асос қилиб олган бўлиб, аслида Б.Файзуллаева ва Ш.Шералиевлар томонидан М.Турдиевани алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан, унга тегишли кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш ҳамда ҳужжатларни сохталаштириш орқали банкнинг кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган хатти-ҳаракатлар ҳақиқатда содир этилганлиги ҳолатини исботловчи ишончга сазовор бўлган ҳамда рад этиб бўлмайдиган бирон бир объектив далилни аниқламаган. Хусусан, ишдаги ҳақиқий ҳолатга кўра, Б.Файзуллаева 2023 йилни январь ойи охирида М.Турдиева билан унинг Чилонзор тумани, 9-мавзе, 50-уй, 21хонадонни подвали билан жами 145.000 АҚШ долларига сотиб олиш юзасидан савдолашиб, ушбу суммадан 100.000 АҚШ долларини 2023 йилни март-апрель ойларида бериб, шу вақтда М.Турдиева хонадонни Б.Файзуллаевага бўшатиб бергач, Б.Файзуллаева қолган 45.000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни бир ой ичида беришга келишишган. Сўнг, Б.Файзуллаева М.Турдиеванинг хонадонини сотиб олиш мақсадида, ўзига тегишли бўлган мулкларни сотиб, яқинларидан қарзга пуллар олиб, келишув бўйича 2023 йилни март ойи ўрталарига қадар М.Турдиевага 95.000 АҚШ долларидан кўп пул маблағларини бериб, қолган 50.000 АҚШ доллари атрофидаги пул маблағлари бир ойлардан сўнг, яъни май ойида тўлаб бериш ваъда қилиниб, ўзи томонидан келишув бўйича шартлар бажарилиб, М.Турдиевадан хонадонни унга бўшатиб бериш сўралганида, М.Турдиева турли 8 сабаблар билан уйни бўшатмасдан, пуллар тўлиқ берилгач, уйни бўшатиб бериш ваъда қилинган. Шунда, Б.Файзуллаева уй учун М.Турдиевага бериши лозим бўлган қолган 50.000 АҚШ доллари атрофидаги пул маблағларини тўлаб бериш имкони бўлмагани туфайли, Б.Файзуллаева М.Турдиева билан ўзаро келишувга кўра, Б.Файзуллаева ўзининг мавжуд қарзларини қоплаш, шунингдек, хонадон учун қолган 50.000 АҚШ доллари атрофидаги пул маблағларини М.Турдиевага тўлаб беришлик учун М.Турдиеванинг қайд этилган хонадонини банк орқали ипотека шартномаси асосида 1.200.000.000 сўмга сотиб олишга, олинадиган кредит маблағлари ҳисобидан М.Турдиевага 50.000 АҚШ долларини тўлаб, кредит маблағларининг қолган қисмини эса уйни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган қарздорликларини тўлаш, шунингдек, ипотека шартномаси орқали уйни сотиб олишда, уйнинг ҳақиқий баҳоси кадастр ҳужжатидаги уйнинг қийматидан бир неча баробар юқори бўлиб, олди-сотди юзасидан қонун талабларига кўра сотувчи томонидан тўланиши лозим бўлган даромад солиғи жуда кўп миқдорни ташкил қилиши муносабати билан, Б.Файзуллаева ушбу даромад солиғи тўловини ҳам ўзи тўлаб беришга келишишган. Мазкур келишувга кўра, Б.Файзуллаева (и.в. 16-33 кредит йиғма жилди ҳужжатларига мувофиқ) 2023 йил 5 июль куни АТ “Халқ банки” Шайхонтоҳур филиали Тинчлик банк хизматлари маркази бошлиғи Ж.Шералиев номига, иккиламчи бозордан М.Турдиевага тегишли хонадонни 1.200.000.000 сўмга сотиб олишлик учун 15 йил муддатга, йиллик 25% ставкада ипотека кредити ажратишни сўраб, ариза билан мурожаат қилиб, уй-жой умумий қийматининг 40%, яъни 480.000.000 сўмни бошланғич бадал сифатида тўлашни кафолатлашини билдирган. 03.07.2023 йилдаги дастлабки келишув шартномасига мувофиқ, томонларнинг келишувига кўра, хонадоннинг шартномавий нархи 1,2 млрд. сўм қилиб белгиланиб, бошланғич бадал 480 млн. сўм омонат ҳисоб рақамида шакллантирилиб, 720 млн. сўм банк кредити ҳисобидан ажратилиши белгиланган. Банк томонидан Б.Файзуллаеванинг аризаси маъқуллангач, 13.07.2023 йил “Халқ банки” Шайхонтоҳур филиали Тинчлик банк хизматлари маркази билан Б.Файзуллаева ўртасида унга 15 йил муддатга йиллик 25 фоиз ставкада 720.000.000 сўм кредит ажратиш юзасидан 90-сонли кредит шартномаси тузилиб, келишувга мувофиқ умумий қиймати 1.200.000.000 сўмни ташкил қилган М.Турдиевага тегишли бўлган Чилонзор тумани, 9-мавзе, 50-уй, 21-хонадонни бошланғич қийматини 40 фоизи, яъни 480.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари Б.Файзуллаева томонидан 14.07.2023 йилда бошланғич бадал сифатида омонат ҳисоб рақамига кирим қилиниб, сўнг мазкур маблағлар М.Турдиеванинг номига очилган “8600 0609 9196 9255” рақамли пластик картага ўтказиб берилиб, қолган 720.000.000 сўм пул маблағлари 25.08.2023 йилда М.Турдиеванинг номига очилган пластик картасига ўтказилганидан сўнг, Б.Файзуллаева мазкур сўм пул маблағлари ҳисобидан бир қисмини М.Турдиевага келишув бўйича уй учун бериши лозим бўлган қолган 50.000 АҚШ доллари атрофидаги пул маблағларига АҚШ доллари валютасига айрибошлаб, М.Турдиева уйни октябрь ойида бўшатиб беришини ваъда қилгани сабабли, 25.09.2023 йил Б.Файзуллаева М.Турдиеванинг уйига бориб, унга уй 9 учун қолган 50.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни тақдим қилганида, М.Турдиева орадан вақт кўп ўтганлиги ва ҳозирда уйларнинг нархлари ошиб кетганлиги сабабли, эндиликда уйни 180.000 АҚШ долларига сотишини билдириб, Б.Файзуллаевадан келишув бўйича уйнинг 145.000 АҚШ долларидан қолган 50.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олишдан бош тортганлиги, шунингдек, Б.Файзуллаева ўзи ҳам М.Турдиевани май ойларидан октябрь ойига қадар уйни бўшатиб бермагани эвазига, унга уй учун қолган бериши лозим бўлган 50.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллардан 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ушлаб қолишини билдиргани натижасида Б.Файзуллаева билан М.Турдиевани ўртасидаги уйни олди-сотдиси билан боғлиқ келишув якунига етказилмасдан, ўрталарида вужудга келган ўзаро фуқаролик муносабатидан келиб чиққан низо сабабли Б.Файзуллаева М.Турдиевага хонадон учун қолган 50.000 АҚШ долларини бериш имкониятига эга бўлмаган бир вақтда, М.Турдиева 2023 йилни октябрь ойи ўртасида унга ва банк ходимларига нисбатан прокуратура органларига ариза билан мурожаат қилган. Ваҳоланки, келишув бўйича судланувчи Б.Файзуллаева томонидан хонадон учун М.Турдиевага дастлаб 95.000 АҚШ доллари берилиб, сўнг қолган 50.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари берилган вақтида, М.Турдиева хонадон учун қолган 50.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олишдан бош тортганлиги ҳолати, иш бўйича сўроқ қилинган Б.Файзуллаеванинг қизи бўлмиш гувоҳ Н.Муродхужаева, М.Турдиеванинг қизи бўлмиш гувоҳ Ш.Зоитоваларнинг суд жараёнида берган кўрсатувлари, судланувчи Б.Файзуллаеванинг жабрланувчи М.Турдиеванинг хонадонига қолган 50.000 АҚШ долларини тақдим қилишлик учун борганлиги ҳолати акс этган фотосурат ва бошқа далиллар билан тўлиқ ўз исботини топган. Шунингдек, жабрланувчи М.Турдиеванинг терговда берган кўрсатувлари таҳлил қилинганда, 20 млн. сўм аванс пули билан бирга ҳисобланганда, Б.Файзуллаева М.Турдиевага 95.000 АҚШ долларидан кўпроқ пул берган бўлиб, қолган 50.000 АҚШ долларини бериш учун келганида, негадир ҳисоб-китобда адашиб, яна 1.220 АҚШ доллари берса уй-жойни ўтказиб беришини айтган. Ваҳоланки, ушбу даврда Б.Файзуллаева М.Турдиевага берилиши лозим бўлган қолган пули 50.000 АҚШ долларидан ҳам камроқ қолган, шу сабабли жабрланувчи М.Турдиеванинг Б.Файзуллаева фақатгина қолган 1.220 АҚШ доллари бермаганлиги учун ариза билан мурожаат қилганлиги ҳақидаги кўрсатуви ишончга сазовор эмас ва баҳона сифатида баҳоланади, ва аксинча, судланувчи Б.Файзуллаеванинг жабрланувчи М.Турдиева вақт ўтганлиги сабабли уйнинг баҳосини 180.000 АҚШ долларига чиқарганлиги ҳақида важи ҳақиқатга яқин кўринади. Бундан ташқари, судланувчи Б.Файзуллаева фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини ўзлаштириш нияти бўлганида, М.Турдиевага 95.000 АҚШ доллари атрофидаги пулларни ҳеч бир тилхатсиз ва кафолатсиз олдиндан бериб, қолган 50.000 АҚШ долларини ҳам бермаган бўларди, яъни ушбу ҳолатда, Б.Файзуллаева бўлиб-бўлиб 95.000 АҚШ долларини М.Турдиевага шунчаки ишониб берган бўлиб, қолган пулларни кредит ҳисобидан ёпиб, ўз ваъдасини бажарган. Бунда М.Турдиева ҳеч қандай зарар кўрмаган. Шу билан бирга, жабрланувчи М.Турдиева ўз кўрсатувларида унинг номига пластик карта очилиб, унинг ҳисобига пул маблағлари ўтказилганидан 10 умуман хабари бўлмагани ҳақида важлар келтирган бўлса-да, бироқ, Б.Файзуллаева ва Ж.Шералиевларнинг кўрсатувлари, ишда мавжуд кредит йиғма жилди ҳужжатлари ва олди-сотди шартномаси, шунингдек, Б.Файзуллаева билан М.Турдиеванинг ўртасидаги “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали 25.09.2023 йил амалга оширилган ёзишмалари давомида М.Турдиеванинг Б.Файзуллаевага банк томонидан ўтказилган пул маблағларини бермаган тақдирда, банкга бориб хонадонни ипотека кредити асосида олдисотди қилиш шартномасини бекор қилишини билдириб ёзган ёзишмалари билан тўлиқ рад этилади. Апелляция инстанциясида сўроқ қилинган М.Турдиева уни ҳақиқатдан ҳам банкка пластик картасини ва кафолатномани олиш учун чақиртиришганлиги, лекин у бора олмаганлигини билдирган. Бундан ташқари, гарчи М.Турдиева апелляция инстанциясида олди-сотди шартномасида 480.000.000 сўм бошланғич тўловни олганлиги ҳақида нотариал идорада имзоламаганлигини баён қилсада, ушбу уй-жойни олди-сотди шартномасида акси, яъни М.Турдиева 480 млн. сўм пулларни олганлиги кўрсатилган бўлиб, у кредит асосида уй-жой олди-сотдиси шартларини яхши билганлиги ва қолган пулларни нақд АҚШ доллари ҳисобида олмоқчи бўлиб, шартномани эътирозсиз имзолаганлиги ҳолати унинг ўша вақтда пластик карта Б.Файзуллаева ихтиёрида бўлганини билганлигидан далолат беради. Юқорида қайд этилган ҳолатларга кўра, Б.Файзуллаева билан М.Турдиева ўртасида уйни олди-сотдиси 145.000 АҚШ долларига келишув қилиниб, ўзаро келишувга мувофиқ, Б.Файзуллаева томонидан келишув суммасидан қарийб 95.000 АҚШ доллари берилиб, бир неча ойдан сўнг ипотека шартномаси асосида ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан қолган 50.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар М.Турдиевага тақдим қилинган бир вақтда, М.Турдиева томонидан уйларнинг баҳоси ошиб кетгани ва у 145.000 АҚШ долларига сотишга келишган уйининг баҳоси ҳозирда 180.000 АҚШ долларини ташкил қилишини маълум қилиб, ундан ушбу 50.000 АҚШ долларни олишдан бош тортганлиги ҳолатида судланувчи Б.Файзуллаева томонидан жабрланувчи М.Турдиеванинг хонадонини қўлга киритишда бирон бир алдов ишлатилгани, унга бирон бир ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлар берилганлиги ҳолатлари аниқланмаган. Шу ўринда, судланувчи Ж.Шералиевнинг ҳаракатларида ҳам уйни олдисотдиси юзасидан жабрланувчи М.Турдиевага нисбатан алдов ёки бошқа биронбир ҳуқуққа хилоф бўлган ҳаракат амалга оширилганлиги, уни жабрланувчининг мулкини алдов йўли билан қўлга киритиш қасди билан ҳаракат қилганлиги ҳолатлари аниқланмаган. Юқоридагиларга кўра, биринчи босқич суди томонидан Б.Файзуллаева ва Ж.Шералиевларнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан эълон қилинган айблов бўйича жабрланувчи М.Турдиеванинг хонадонини олди-сотдиси юзасидан келишув бўйича ўз мажбуриятларини била туриб бажариш нияти бўлмагани, уларда жабрланувчининг хонадонини қўлга киритилгунига қадар унинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишга нисбатан қасдлари мавжуд бўлгани ҳолатлари ўз исботини топмаганлиги, аксинча, хонадонни олди-сотдиси юзасидан келишув шартлари жабрланувчи М.Турдиева томонидан бузилгани, яъни унинг 11 томонидан Б.Файзуллаевадан уй учун берилиши лозим бўлган қолган тўлов пуллари олинишидан ва унга уйни бўшатиб бера олишидан бош тортилгани муносабати билан, Б.Файзуллаева ўз зиммасига олган мажбуриятларини уни ижро этиш жараёнида, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра юзага келган объектив сабабга кўра бажара олмаган бўлиб, ўз навбатида Б.Файзуллаева ва билан М.Турдиевани ўртасидаги шартномавий муносабатларда юзага келган ҳолат фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низо сифатида баҳоланиб, фуқаролик суд иши юритуви тартибида ҳал этилиши лозимлиги ҳақида асосли хулосага келинган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 17.04.1998 йилдаги “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида”ги 11-сонли қарорининг 3бандида, мансаб вазифалари ёхуд шартномавий муносабатларга кўра, ўзганинг мулкини тасарруф қилиш, бошқариш, етказиб бериш ёки сақлаш бўйича қонуний ваколатларни амалга оширувчи шахснинг мазкур мулкни қонунга хилоф равишда текинга ўзининг мулкига ёки бошқа шахснинг мулкига айлантириши айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш деб (ЖКнинг 167-моддаси) тавсифланиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Дастлабки тергов органи юқорида қайд этилган Олий суд Пленуми тушунтиришларига риоя қилмасдан, иш ҳолатларини нотўғри аниқлаб, иш бўйича судланувчилар, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига, ишда тўпланган ҳужжатларга етарли даражада баҳо бермасдан, судланувчи Б.Файзуллаева ва Ж.Шералиевларни кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган ЖК 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан асоссиз айб эълон қилингани кўринади. Хусусан, юқорида қайд этилганидек, Б.Файзуллаева 2023 йил январь ойи охирида М.Турдиева билан унинг Чилонзор тумани, 9-мавзе, 50-уй, 21-хонадонни 145.000 АҚШ долларига сотиб олиш юзасидан келишув қилиб, шу йилни март-апрель ойларида ушбу суммадан бир қисми, яъни 100.000 АҚШ долларини бериб, қолган 45.000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни эса М.Турдиеванинг қайд этилган хонадонини банк орқали ипотека шартномаси асосида 1.200.000.000 сўмга сотиб олишга, олинадиган кредит маблағлари ҳисобидан М.Турдиевага қолган 50.000 АҚШ долларини тўлаб беришга келишгач, жиноят ишида мавжуд кредит йиғма жилди ҳужжатларига мувофиқ, Б.Файзуллаева 05.07.2023 йил АТ “Халқ банки” Шайхонтоҳур филиали Тинчлик банк хизматлари маркази бошлиғи Ж.Шералиев номига, иккиламчи бозордан М.Турдиевага тегишли хонадонни 1.200.000.000 сўмга сотиб олишлик учун 15 йил муддатга, йиллик 25% ставкада ипотека кредити ажратишни сўраб, ариза билан мурожаат қилиб, уй-жой умумий қийматининг 40%, яъни 480.000.000 сўмни бошланғич бадал сифатида тўлашни кафолатлашини билдирган, банк томонидан Б.Файзуллаеванинг аризаси маъқуллангач, 2023 йил 13 июль куни “Халқ банки” Шайхонтоҳур филиали Тинчлик банк хизматлари маркази билан Б.Файзуллаева ўртасида унга 15 йил муддатга йиллик 25 фоиз ставкада 720.000.000 сўм кредит ажратиш юзасидан 90-сонли кредит шартномаси тузилиб, келишувга мувофиқ умумий қиймати 1.200.000.000 сўмни ташкил қилган М.Турдиевага тегишли бўлган Чилонзор тумани, 9-мавзе, 50-уй, 2112 хонадонни бошланғич қийматини 40 фоизи, яъни 480.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари Б.Файзуллаева томонидан 14.07.2023 йилда бошланғич бадал сифатида омонат ҳисоб рақамига кирим қилиниб, сўнг мазкур маблағлар М.Турдиеванинг номига очилган “8600 0609 9196 9255” рақамли пластик картага ўтказиб берилиб, қолган 720.000.000 сўм пул маблағлари эса 25.08.2023 йилда М.Турдиеванинг номига очилган пластик картасига ўтказиб берилган. Дастлабки тергов органи судланувчи Б.Файзуллаева ва Ж.Шералиевларни 14.07.2023 йилда Б.Файзуллаева томонидан хонадон учун бошланғич бадал қиймати сифатида омонат ҳисоб рақамига кирим қилинган 480 млн. сўмни М.Турдиевани номига ҳужжатларни сохталаштириш ва унинг имзосини қалбакилаштириш йўли билан очилган пластик картага ўтказиш орқали “Халқ банки”га тегишли бўлган 480.000.000 сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликларини кўрсатган. Ваҳоланки, қайд этилган 480 млн. сўм пул маблағлари банкга тегишли пул маблағлари бўлмаган, аксинча пул маблағлари аслида Б.Файзуллаеванинг ўзига тегишли бўлиб, қайд этилган маблағлар хонадон қийматининг 40 фоиз бошланғич бадал тўлов суммаси сифатида, банк орқали М.Турдиевага тақдим қилишлик учун тўланган бўлиб, ушбу ҳолатда қайд этилган 480 млн. сўм пул маблағлари Б.Файзуллаеванинг ўзи томонидан тўланган бир вақтда, тергов органи ушбу пул маблағларини гўёки банк томонидан ажратилган кредит маблағлари сифатида эътироф этилиб, ушбу пул маблағлари судланувчилар томонидан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлигини кўрсатиб, асоссиз хулосага келган. Шунингдек, тергов органи М.Турдиевани номига “8600 0609 9196 9255” рақамли пластик карта ҳужжатларни сохталаштириш ва унинг имзосини қалбакилаштириш йўли билан очилганлиги қайд этилган. Бироқ, ишда аниқланган ҳолатларга кўра, мазкур пластик карта М.Турдиева номига очилган бўлиб, мазкур пластик картани очиш юзасидан бирор бир ҳужжатда ҳамда кредит йиғма жилдида мавжуд бошқа ҳужжатларни биронтасида М.Турдиеванинг имзоси судланувчилар ёки бошқа шахс томонидан қалбакилаштирилгани ҳолатини тасдиқловчи судга оид хатшунослик экспертизалари ёки холис гувоҳларнинг кўрсатувлари каби объектив ва рад этиб бўлмайдиган далиллар аниқланмаган. Бундан ташқари, тергов органи қайд этилган 13.07.2023 йилдаги 90-сонли кредит шартномаси ажратилган 720.000.000 сўм миқдоридаги кредит маблағлари 25.08.2023 йилда М.Турдиевани номига очилган пластик картага ўтказиш орқали Б.Файзуллаева ва Ж.Шералиевлар томонидан “Халқ банки”га тегишли бўлган мазкур 720.000.000 сўм кредлит маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги қайд этилиб, бунда АТ “Халқ банки” Ички назорат ва комплаенс хизмати томонидан ўтказилган хизмат текшируви бўйича 22.12.2023 йилда тузилган, М.Турдиевани номига очилган 8600 0609 9196 9255 рақамли пластик карта мижозни ўзига тақдим этилганлиги ҳақида ҳужжатлар тақдим қилинмагани ҳақидаги далолатнома (и.в. 85) асос қилиб кўрсатилган. Бироқ, ишда аниқланган ҳолатларга кўра, М.Турдиеванинг номига ипотека кредити асосида унинг томонидан сотилган хонадон учун пул маблағларини тушириш учун очилган пластик карта, М.Турдиева Б.Файзуллаевадан хонадон учун пулларни қолган қисмини пластик карта орқали 13 сўмда олмаслигини, келишув бўйича АҚШ долларида олишни билдириб, мазкур пластик картасини олишга келмагани сабабли, М.Турдиеванинг номига очилган пластик карта тилхат (и.в.16) асосида Б.Файзуллаевага топширилган. 13.07.2023 йилда “Халқ банки” Шайхонтоҳур филиали Тинчлик банк хизматлари маркази билан тузилган 90-сонли кредит шартномасига кўра, Б.Файзуллаевага умумий қиймати 1.200.000.000 сўмни ташкил қилган М.Турдиевага тегишли хонадонни ипотека кредити асосида сотиб олишлик учун 15 йил муддатга 25 фоиз ставкада 720.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиб, мазкур кредит маблағлари М.Турдиевани номига очилган пластик картага ўтказиб берилган. Ишда аниқланган ҳолатларга кўра, Б.Файзуллаева М.Турдиева билан унинг хонадонини жами 145.000 АҚШ долларига сотиб олиш юзасидан келишиб, унга мазкур хонадон учун қарийб 95.000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари берилиб, қолган 50.000 АҚШ доллари атрофидаги пул маблағлари, кредит шартномаси асосида 720 млн. сўм пул маблағлари ажратилиб, М.Турдиеванинг номига очилган пластик картага ўтказилгач, ушбу пул маблағларининг бир қисмини АҚШ долларига айрибошлаб, 2023 йил 25 сентябрь куни М.Турдиевага тақдим қилишлик учун унинг хонадонига олиб борилган вақтда, М.Турдиева уйнинг баҳоси ошиб кетганлигини рўкач қилиб, мазкур пул маблағларини олишдан бош тортган, кейинчалик М.Турдиева ушбу 50.000 АҚШ долларини олишдан бош тортиб келиб, Б.Файзуллаеванинг устидан прокуратура идораларига ариза билан мурожаат қилгач, Б.Файзуллаева бошқа мақсадларга сарфламасдан, ўзида сақлаб келган ушбу пул маблағларини прокуратура идорасида ҳам жабрланувчи М.Турдиевага тақдим қилган вақтда, М.Турдиева томонидан мазкур пул маблағларини қабул қилиб олишдан бош тортилгани муносабати билан тергов органининг қарорига мувофиқ ушбу 50.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари прокуратура идораларининг депозит ҳисоб рақамига топширган. Шунингдек, жиноят иши ҳужжатларида Б.Файзуллаева томонидан ажратилган кредит маблағларини Ж.Шералиев орқали мақсадсиз сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳолати ўз исботини топмаган, чунки Б.Файзуллаева шу кунга қадар ипотека кредити асосида ажратилган кредит маблағларини қоплаш учун ўз вақтида тўловларни амалга ошириб келиб, унинг банк олдида кредит қарздорлигини сўндириш борасида муддати ўтган кредит қарздорлик мавжуд эмас, кредит шартномаси муддатлари ўтмаган ва Б.Файзуллаева томонидан мазкур шартнома шартлари бузилмаган, шунингдек, М.Турдиеванинг номига очилган пластик карта Б.Файзуллаевага топширилиши оқибатида банк манфаатларига бирон бир зарар етказилгани ҳолатлари аниқланмаган, қолаверса, мазкур кредит пуллари кафолати сифатида сотиб олинган хонадон ҳам гаровга қўйилган. Қайд этилган ҳолатларга, яъни судланувчи Б.Файзуллаева ва Ж.Шералиевлар томонидан жабрланувчи М.Турдиевага тегишли хонадонни ипотека кредит шартномаси асосида сотиб олиниши жараёнида бирон бир ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар сохталаштирилганлигини ҳолатини тасдиқловчи экспертиза хулосалари ёки холис гувоҳларнинг кўрсатувлари каби далиллар мавжуд эмаслиги, ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз сарфлангани ҳолатини тасдиқловчи объектив далиллар аниқламагани туфайли, 14 дастлабки тергов органининг судланувчи Б.Файзуллаева ва Ж.Шералиевлар томонидан ҳужжатларни сохталаштириш орқали банк муассасасининг кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари ҳақидаги хулосаси асоссиз ҳисобланади. Бундан ташқари, бошланғич бадал сифатида тўланган 480 млн. сўм пуллар Б.Файзуллаева ҳисобидан амалга оширилган бўлиб, М.Турдиеванинг номига пластик картаси унинг иштирокисиз очилганлиги ҳолатида бирор бир ҳужжат сохталаштирилмаган, ушбу пул маблағлари М.Турдиеванинг пластик картасига ўтказилгандан сўнг уйни олди-сотди шартномаси расмийлаштирилган, бунда уй сотувчиси ва харидор эътироз билдирмасдан, ўзаро келишувга кўра пулларнинг қолган 50.000 АҚШ доллари миқдоридаги қисми нақд берилиши лозим бўлганлиги учун пластик картаси кимнинг ихтиёрида бўлганини аниқ билган ва нотариал тартибда шартнома шартларини ўқиган ҳолда имзолаган бўлиб, пластик карта эгасининг иштирокисиз очилганлиги оқибатида бирор бир кишининг манфаатига зарар ёки жиддий зиён етказилмаган. Ушбу ҳолатда, судлов ҳайъати судланувчи Б.Файзуллаев ва Ж.Шералиевнинг кўрсатувларига ишда тўпланган далилларни мақбуллиги ва ишончлигини нуқтаи назаридан баҳо бериб, ушбу кўрсатувлар ишда тўпланган гувоҳларнинг кўрсатувлари ва бошқа далиллар мажмуи билан ишончга сазовор бўлганлиги боис бугунги кунда тахминларга асосланган айбловдаги шубҳани бартараф этиш чоралари тугаганлиги муносабати билан ЖПК 23-моддаси талабларига мувофиқ, мазкур шубҳалар судланувчиларнинг фойдасига ҳал қилиниши лозимлигини инобатга олиб, жабрланувчининг кўрсатувини Б.Файзуллаев ва Ж.Шералиевнинг айбини исботловчи ишончга сазовор далил сифатида инобатга олишнинг имкони йўқ деб ҳисоблайди. Шунингдек, протестдаги М.Турдиеванинг номига банк компьютер хизмати орқали М.Турдиеванинг номидан киритилган ариза сохта эканлиги ҳақидаги важлари текширилганда, ушбу ариза М.Турдиева томонидан имзоланмаганлиги, шу сабабли уни сохта деб ҳисоблаб бўлмаслиги аниқланди. Судлов ҳайъати протестдаги кредит маблағлари асоссиз равишда Б.Файзуллаева томонидан ўзлаштирилиб, нақдлаштириб олинганлиги, Ж.Шералиев эса бунга шароит яратиб берганлиги ҳақидаги важлари ўрганилганда, юқорида кўрсатилганидек, аслида Халқ банки ёки жабрланувчининг пуллари ўзлаштирилмаганлиги, кредит пуллари ўз вақтида тўланиб келинаётганлиги, М.Турдиеванинг хонадони учун эса 145.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар ўзаро келишувга асосан олдиндан асосий 95.000 АҚШ доллари қисми берилиб, қолган 50.000 АҚШ доллари қисмини бериш чоралари кўрилганлиги, пластик картаси М.Турдиева розилиги билан Б.Файзуллаевага берилганлиги учун ушбу ҳолат жиноят ҳисобланмаслигини инобатга олади. Юқоридагиларга асосан, биринчи босқич суди, Б.Файзуллаева ва Ж.Шералиевларнинг ҳаракатларида жабрланувчи М.Турдиеванинг мулки ва мулкига бўлган ҳуқуқни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари, шунингдек, ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан банк муассасаси томонидан ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талонторож қилишда ифодаланган жиноят аломатлари мавжуд эмас деб ҳисоблаб, 15 уларни қайд этилган айбловлар бўйича ҳаракатларида жиноят аломатлари (жиноят таркиби) бўлмаганлиги ва жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддаси 1 ва 2-бандларига асосан оқлаб, қонуний тўхтамга келган. Шунингдек, биринчи инстанция суди иш бўйича дастлабки тергов даврида етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида прокуратура депозит ҳисоб рақамига топширилган 50.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини юзага келган ўзаро низо бўйича хонадон учун тўловнинг қолган пуллари сифатида М.Турдиевага ўтказиб, М.Турдиевага унга етказилган бошқа зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириб, асосли хулосага келган ҳамда иш бўйича ашёвий далиллар масаласини ЖПКнинг 211-моддаси талаблари асосида тўғри ҳал қилган. Бундан ташқари, апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини тўғри аниқлаб, ҳукмнинг оқлаш асосларини тўлиқ ўрганиб, биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдириб, асосли хулосага келган. Шунга кўра, Б.Файзуллаева ва Ж.Шералиевларга нисбатан қабул қилинган суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилишга асослар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 5213,4,6-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати АЖРИМ Қ И Л Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 24.07.2024 йилдаги Файзуллаева Барно Юлдашевна ва Шералиев Жасур Абдугаффар ўғлига нисбатан чиқарилган оқлов ҳукми ҳамда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 26.09.2024 йилдаги ажрими ўзгаришсиз, тафтиш протести қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози томон, ЖПК 510-512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи /имзо/ Т.Касимов Ҳайъат судьялари: /имзо/ С.Қўчкаров /имзо/ О.Мухаммадиев 16