Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/183 Дата решения 13.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 366812 Claim ID 2735364 PDF Hash fce95d97a61ab4b4... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми ЖКнинг 266 1 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида) 2025 йил февраль ойининг 13 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани, 2-Чарх камолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, судья Ф.Абдушукуровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумон қилинувчи Ж.Юлдашев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашев, жабрланувчи М.Нурматовларнинг иштирокида, Юлдашев Жамшид Хасанбаевич (Yuldashev Jamshid Xasanbayevich), 21.09.1983 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали, 3 нафар фарзанди бор маълумоти ўртамахсус, ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Зарғалдоқ кўчаси, 29-уйда яшовчи, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми билан гумон қилинувчига оид № 1-1006-2504/183-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Иш ҳужжатларига кўра, 2024 йил 07 ноябрь куни соат 06:00 ларда, ҳайдовчи 1983 йил 21 сентябрь куни туғилган Юлдашев Жамшид Хасанбаевич бошқарувидаги давлат рақами 10 G 940 KB бўлган Малибу русумли автоуловини, бошқариш ҳуқуқини берувчи барча тегишли ҳужжатлари билан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкоршох кўчаси бўйлаб бошқариб бориб, ТХАЙ ва Бунёдкоршох кўчалари кесишган йўлқатнов қисмида амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди 1қисми, 11-банди “г” қисми, 63-банди талабларини бузиб, яъни «Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак», «Ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса, болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши», «Транспорт воситасини орқага ҳаракатлантиришда ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаши ва бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаслиги шарт. Зарурат туғилганда ҳайдовчи бошқа шахсларнинг ёрдамидан фойдаланиши керак» деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан орқага ҳаракатланиши оқибатида йўлда ҳаракатсиз тўхтаб турган пиёда 18.06.1986 йилда туғилган Нурматов Марат Ибадиллаевични уриб юборган. Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда М.И.Нурматов тан-жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган. Жиноят иши юзасидан ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 20 ноябрь кунидаги №8372-Х-ХУЖ сонли хулосасига кўра, М.И.Нурматов йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Умуртқа поғонаси ёпиқ жароҳати, 12-кўкрак умуртқаси танасини 1-даражали ёпиқ компрессион синиши” каби тан жароҳатлари олганлиги, оғирлик даражаси бўйича ЎРТАЧА ОҒИР тан жароҳатларига кириши аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Юлдашевга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки терговда гумон қилинувчи Ж.Юлдашев ва жабрланувчи М.Нурматовлар ариза билан мурожаат қилиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашган. Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчисининг қарорига кўра, гумонланувчи Ж.Юлдашевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми билан юритилган жиноят иши ярашганлик муносабати билан тугатиш масаласини ҳал қилиш учун судга юборилган. Гумон қилинувчи Ж.Юлдашев суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам у 07.11.2024 йил куни “Малибу” русумли автоуловида Чилонзор тумани Бунёдкоршох кўчасида М.Нурматовни бошқарувидаги автомобилида уриб юборганлигини, ҳозирда у жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини, қилмишидан чин кўнглидан пушаймонлигини, ҳозирда жабрланувчи М.Нурматов билан ўзаро ярашиб олганлигини ва ярашувлари ихтиёрий бўлганлигини маълум қилиб, суддан унга нисбатан жиноят ишини жабрланувчи билан ярашганлиги муносабати билан иш юритувидан тугатишни сўради. Жабрланувчи М.Нурматов суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, ҳақиқатан ҳам у 07.11.2024 йил куни Чилонзор тумани Бунёдкоршох кўчасида кейинчалик унга маълум бўлган Ж.Юлдашев бошқарувидаги “Малибу” русумли автоуловида уни уриб юборганлигини, ҳозирда унга етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлиқ қоплаганлигини, Ж.Юлдашевга нисбатан ҳеч қандай моддий ва маънавий даъвоси йўқлигини, у билан ўзаро ихтиёрий равишда, ҳеч қандай тазйиқларсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини иш юритувдан тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин деб кўрсатилган. Суд, жабрланувчи М.Нурматов ва гумон қилинувчи Ж.Юлдашевларнинг ярашиш тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, гумон қилинувчи Ж.Юлдашев айбига ихтиёрий иқрорлиги ва етказилган зарарни тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчи ва гумон қилинувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув гумон қилинувчи ва жабрланувчининг хоҳишлари билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 66 1-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, гумон қилинувчи Ж.Юлдашевга нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатишни лозим деб топади. Шу билан бирга, суд жабрланувчи М.Нурматовга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқланганидан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд Қ И Л Д И Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми билан гумон қилинувчи Юлдашев Жамшид Хасанбаевичга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи М.Нурматовга етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга олинсин. Жабрланувчи М.Нурматовга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги тушунтирилсин. Ажрим устидан ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида хусусий шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин. Раислик қилувчи судья (имзо) Ф.Абдушукуров Аслига тўғри_______________ Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович