← Назад
Решение #87338 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| билан ЖК | 45 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| аракатидан ЖК | 117 | — | law | |
| ЖКнинг | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 117 | 1 | law | |
| амда ЖК | 45 | — | law | |
| аракатларида ЖК | 117 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Иш рақами № 1-1006-2505/5
Маърузачи судья Ф.Халилов
Биринчи инстанция судида раислик
қилган судья: А.Мухиддинов
АЖРИМИ
2025 йил февраль ойининг 13 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида,
очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья: М.Юсупов,
ҳайъат судьялари: А.Шамсутдинова ва Ф.Халиловдан иборат
таркибда, А.Бахромовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар
прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, таржимон М.Эргашов,
жабрланувчилар Р.Аширова ва Л.Пак, судланучи И.Йўлчиев ва унинг
манфаатларини ҳимоя қилган адвокат Х.Мусаевнинг иштирокида,
И.Йўлчиевга оид жиноят ишини ҳукмга нисбатан судланувчи И.Йўлчиев
ва унинг адвокатлари Х.Мусаев ва А.Тураевлар томонидан келтирилган
шикоят асосида апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
8 январдаги ҳукмига кўра:
2000 йил 8 февралда Сирдарё вилоятида туғилган,
ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўртамахсус, муқаддам судланмаган, ишламайди,
Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, “Анорзор” МФЙ,
“Гулистон” кўчаси, 19-уйда яшовчи, иш бўйича
“муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат”
эҳтиёт чораси қўлланилган Йўлчиев Иброҳим
Ибодулла ўғли (Yo`lchiyev Ibrohim Ibodulla o`gli)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан ЖКнинг
45-моддаси қўлланиб, 1 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан
маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига
ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой, 117-моддасининг 1-қисми билан иш
ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил,
ЖКнинг 59-моддаси тартибида 1 йил транспорт воситаларини бошқариш
ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
судланган.
Судланган И.Йўлчиевдан жабрланувчи Р.Ашированинг фойдасига
725.000 сўм моддий зарар ундириш белгиланган.
Манфаатдор томонларга етказилган бошқа моддий ва маънавий
зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик иш юритиш тартибида судга
мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи И.Йўлчиев 2024 йил 17 сентябрь
куни соат 12:30 ларда, бошқарувидаги “Нексия-3” русумли, давлат рақам
белгиси 20 Z 260 HA бўлган автоуловини Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ
кўчасида жойлашган 7-сонли автобус бекати қаршисида, амалдаги “Йўл
ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди 1-қисми, 11-банди “г” қисми, 63-банди,
яъни, йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларнинг
ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари кераклиги, ҳаракатланиш
жараёнида пиёдалар, айниқса болалар, ногиронлар, қариялар ва
велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши, транспорт
воситасини орқага ҳаракатлантиришда ҳайдовчи йўл ҳаракати
хавфсизлигини таъминлаши ва бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига
халақит бермаслиги шартлиги, зарурат туғилганда ҳайдовчи бошқа
шахсларнинг ёрдамидан фойдаланиши кераклиги, орқага ҳаракатланиш
чорраҳаларда ва ушбу Қоидаларнинг 62-бандига мувофиқ қайрилиб олиш
мумкин бўлмаган жойларда тақиқланиши каби талабларга амал қилмасдан,
орқага ҳаракатланиши оқибатида йўл-қатнов қисмида бўлган Аширова
Равшания Артиқовна ва Пан Людмила Васильевналарни уриб юбориб,
Р.Аширова ва Л.Паннинг соғлиғини хавф остида қолдириб, воқеа жойидан
кетиб қолган.
ЙТҲ натижасида пиёдалар 1961 йилда туғилган Р.Аширова ва
1954 йилда туғилган Л.Панлар турли тан жароҳатлар олиб шифохонага
олиб борилган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 16 октябрдаги 7385-ХКур-сонли хулосасида, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Р.Аширова
танасида ўнг оёқ тизза бўғими латерал мениски орқа шоҳини ва чап оёқ
тизза бўғими латерал бойламлари жароҳатланиши, тизза бўғими тери ости
гематомаси ва юмшоқ тўқималар лат ейиши каби тан жароҳатлари
олганлиги, оғирлик даражаси бўйича “ўртача оғир” тан жароҳатларига
кириши кўрсатилган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 17 октябрдаги 1328-ҚКур-сонли хулосасида, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Л.Пан
танасида суд тиббий кўриги вақтида тан жароҳатлари ва уларни излари
аниқланмаган.
Судланувчи И.Йўлчиев адвокатлари Х.Мусаев ва А.Тураевлар билан
биргаликда апелляция шикоятида, суд ҳукмидан норозилигини
билдиришиб, ҳукмни ўзгартириб, И.Йўлчиевнинг ҳаракатидан ЖКнинг
117-моддасини чиқаришни, ЖКнинг 266-моддаси билан унинг муқаддам
судланмаганлиги, айбига иқрор ва пушаймонлиги, ота-онаси ишга
лаёқатсиз бўлиб, оилада ягона боқувчи эканлигини инобатга олиб, жазодан
озод қилишни сўрашган.
Апелляция инстанцияси суди, иш бўйича судья Ф.Халиловнинг
маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори
У.Файзиевнинг ҳукмни ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан
қолдириш ҳақида, жабрланувчи Р.Аширова ва Л.Пакларнинг ҳукмни
ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида, судланувчи
И.Йўлчиев ва унинг адвокати Х.Мусаевнинг шикоят важларини қувватлаб,
уни қаноатлантириш ҳақида билдирган фикрларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд
ҳукмини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади.
Суд, иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят
ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли
хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатларига
мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар
билан асослантирилган.
Судлов ҳайъати, судланувчи И.Йўлчиевнинг суд ҳукмида кўрсатилган
жиноятни содир этганликдаги айби, судда ўз айбига иқрорлик билдириб
берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчиларнинг кўрсатувлари, воқеа
содир бўлган жойни чизмаси, фотожадваллар, судга оид трассология
экспертизаси, судга тиббий экспертизаларининг хулосалари, тушунтириш
хатлари ҳамда ҳамда жиноят иши бўйича тўпланган бошқа объектив
далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз исботини топган деб ҳисоблайди.
Суд томонидан И.Йўлчиевнинг транспорт воситалари ҳаракати,
улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир
шикаст етказилишига сабаб бўлишда ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон
Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми;
хавф остида қолдиришда ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон
Республикаси ЖК 117-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Шунингдек, суд судланувчи И.Йўлчиевга нисбатан жазо тайинлашда,
у томонидан содир этилган жиноят эҳтиётсизлик орқасидан содир
этилганлигини эътироф этган ҳолда Олий суд Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги қарори тушунтиришларига риоя қилиб, унинг айбига иқрор
ва қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги, моддий
аҳволи, ёшини инобатга олиш билан бирга, гарчи жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар бўлмаса-да, иш бўйича жабрланувчиларга етказилган моддий
зарар ўрни қопланмаганлиги ва унга нисбатан жабрланувчилар қонуний
жазо тайинлашни сўраб берган фикрларини инобатга олиб, модда
санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда ЖКнинг 45-моддаси
қўлланиб, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш
қўшимча жазо чораси тайинланиб, тўғри хулосага келинган.
Судлов ҳайъати, шикоятдаги И.Йўлчиевнинг ҳаракатларида ЖКнинг
117-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари йўқлиги ҳақидаги
важлари билан келишмади.
Чунончи, судланувчи И.Йўлчиевнинг ўзининг суд мажлисида, воқеа
куни Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси бўйлаб, “Ипподром” бозори
томондан “Олмазор” метро бекати томонга ҳаракатланиб кетаётгани, шу
кўчада бўлган метан газ қуйиш шохобчасидан ўтиб кетиб қолгани,
автоуловини орқага ҳаракатлантиришни бошлагани, 3-4 метр орқага
юрганидан сўнг бошқарувида бўлган автоуловни орқасига урилган овоз
эшитиб тўхтатгани, тушиб қараса йўлда икки нафар аёл ўтирган ҳолатида
бўлгани, улардан узр сўраб, ёрдам таклиф қилгани, лекин пиёдалар бекатга
бориб ўтириб олишгани, сўнг метан газ қуйиш шохобчасига қараб йўлини
давом этгани, газ қуйиб чиқиб бекатга келиб қараганида пиёдалар
бўлмагани, сўнг йўлини давом эттириб кетгани ҳақидаги;
жабрланувчи Р.Ашированинг суд мажлисида, воқеа куни 7-сонли
автобус бекати қаршисида бўлган вақтида, орқа томонидан “Нексия-3”
автоулови орқага ҳаракатланиб келиб, уларни уриб юборгани, сўнг
автоуловидан тушиб, “автоуловни кўрмадингларми” деб сўраб, уларга
ёрдам бермасдан автоуловига ўтириб йўлини давом эттириб кетгани, улар
аҳволи ёмонлашгани сабабли шифохонага мурожаат қилгани, И.Йўлчиевга
даъво ва эътирози борлиги, унга нисбатан қонун доирасида жазо
тайинлашни, чунки унга И.Йўлчиев томонидан қилинган салбий муносабат
натижасида у жиноят ишини ярашув асосида тугатилишига қарши
эканлиги, қонун доирасида жазо тайинлаш ҳақидаги;
жабрланувчи Л.Пакнинг суд мажлисида, жабрланувчи Р.Ашированинг
кўрсатувига ўхшаш берган кўрсатув бериб, уни автомашинасида уриб
юборган ҳайдовчи И.Йўлчиевга даъво ва эътирози борлиги, И.Йўлчиевга
нисбатан қонун доирасида жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатувлари ҳамда
ишда мавжуд воқеа содир бўлган жойни чизмаси, фотожадваллар,
экспертиза хулосалари, тушунтириш хатлари билан ушбу важлар инкор
қилиниб, рад қилинади.
Чунки, судланувчи И.Йўлчиев ЙТҲ содир этганидан сўнг ҳаёти,
соғлиғи хавф остида қолган ва ўзини-ўзи ҳимоя қилиш имконияти пастроқ
бўлган кекса ёшдаги, яъни бири 65 ва бири 70 ёшга кирган аёлларга ёрдам
кўрсатмасдан, башарти у бундай аҳволдаги шахсларга ёрдам бериши шарт
ва бундай имкониятга эга бўлган бўлса-да, автоуловида воқеа жойидан
кетиб қолиб, уларни хавфли аҳволга солиб қўйиб, ўртача оғир шикаст
етказилишига сабабчи бўлган.
Апелляция инстанцияси судида ҳам жабрланувчилар Р.Аширова
Л.Паклар судланувчи И.Йўлчиевни кечирмаслиги, у жиноятига яраша жазо
олиши лозимлиги, у билан ярашмасликлари, уни кечирмасликлари
мазмунида кўрсатув беришди.
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан жиноят иши
юзасидан барча ҳолатлар ўрганилиб, суд ҳукмида батафсил ёритилган
ҳолда қонуний, асосли қарор қабул қилиниб, адолатли жазо
тайинланганлиги сабабли ҳукмни ўзгартириш ёки бекор қилиш ёхуд
жазони енгиллаштириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726, 49731-моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
5
ажрим
қ и л д и:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
8 январдаги Йўлчиев Иброҳим Ибодулла ўғли (Yo`lchiyev Ibrohim Ibodulla
o`gli)га нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз, келтирилган апелляция
шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар тегишли тартибда Тошкент шаҳар суди
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш
ёки протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья:
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
/имзо/
/имзо/
М.Юсупов
А.Шамсутдинова
Ф.Халилов