← Назад
Решение #87437 Уголовные
Ҳукм, ажрим ва қарорнинг ижросига тааллуқли масалаларни ҳал қилиш ҳақида ажрим (ЖПК 541-моддаси)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| укми билан ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 541 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
Чилонзор туман судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида, ВКА режими
орқали,
Раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, томонлардан:
Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамовнинг
иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
4 октябрдаги ҳукми билан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “в” банди ва
бошқа моддалари билан айбланган М.Рихсибоев ва бошқаларга нисбатан
1-1006-2403/449-сонли жиноят ишини фуқаро А.Маннапов томонидан
берилган аризани ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
4 октябрдаги ҳукмига кўра, М.Рихсибоев ва бошқалар ЖКнинг 168моддаси
4-қисми “в” банди ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, жазо
тайинланган.
Иш ҳужжатларида “Rimmax Auto Leasin” МЧЖ томонидан Маннапов
Абдувохид Абдулазизовичга R_23/01/100-сонли шартномага асосан
“LACETTI” русумли транспорт воситасига шартнома расмийлаштирилган,
бироқ жамият раҳбари М.Рихсибоев ва фуқаро А.Маннапов ўртасида
ўзаро оғзаки келишувга асосан R_23/01/100-сонли шартномага асосан
“LACETTI” русумли транспорт воситасига тўланиши зарур бўлган пул
маблағларини фуқаро А.Маннапов “NEXIA-3” русумли, давлат рақам
белгиси 01398JKA бўлган транспорт воситаси учун тўлаган, тергов
органи томонидан мазкур транспорт воситасига нисбатан тақиқ
ўрнатилган.
Суд ҳукмда ҳам мазкур транспорт воситасига нисбатан қўйилган
тақиқ шартнома томонлари ўртасида мажбуриятлар барилганидан сўнг
бекор қилиниши кўрсатилган.
Фуқаро А.Маннапов судга ариза билан мурожаат қилиб, юқоридаги
шартнома бўйича ўзининг “Rimmax Auto Leasin” МЧЖ олдидаги барча
мажбуриятлар бажарилгани кўрсатилган.
Шунингдек, ВКА реими орқали сўроқ қилинган маҳкум, “жамият
раҳбари М.Рихсибоев ҳақиқаттан ҳам фуқаро А.Маннапов билан бўлган
оғзаки келишувга асосан “LACETTI” русумли транспорт воситасига
тўлаши керак бўлган пул маблағларни қолган қисмини ва “NEXIA-3”
русумли, давлат рақам белгиси 01398JKA бўлган транспорт воситаси учун
тўлаганлигини ва унга нисбатан даъвоси йўқлигини, МЧЖ томонидан
берилган транспорт воситасига қўйилган тақиқни бекор қилишни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 541-моддасига мувофиқ, ҳукм,
ажримни ижро этишда юз берадиган ҳар қандай шубҳа ва
ноаниқликларни ҳукм, ажримни чиқарган суд ҳал қилишлиги назарда
тутилган.
Шунга кўра, суд юқорида қайд этилган ҳолатлар ва қонун
талабларидан келиб чиқиб, суд ҳукмига аниқлик киритиб, “Rimmax Auto
Leasin” МЧЖга тегишли “NEXIA-3” русумли, давлат рақам белгиси
01398JKA транспорт воситасига нисбатан дастлабки тергов даврида
қўйилган тақиқларни бекор қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси
Жиноят-процессуал кодекси 211, 423, 541-моддаларига асосан
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
4 октябрдаги М.Рихсибоев ва бошқаларга нисбатан чиқарилган ҳукмига
аниқлик киритилсин.
“Rimmax Auto Leasin” МЧЖга тегишли “NEXIA-3” русумли, давлат
рақам белгиси 01398JKA транспорт воситасига дастлабки тергов даврида
қўйилган тақиқлар бекор қилинсин.
Ажримдан норози томонлар туман суди орқали Тошкент шаҳар
суди хусусий шикоят бериши ёки хусусий протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи:
А.А.Мухиддинов
Нусхаси аслига тўғри
Ажрим 17.02.2025 йилда
қонуний кучга кирди:
(имзо)
А.А.Мухиддинов