← Назад
Решение #87438 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 169 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/110-сонли
2025 йил февраль ойининг “13” куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
ВКА режими орқали,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси
С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори
катта ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи Ф.Чимирова ва унинг ҳимоячиси
адвокат А.Юлдашев ҳамда жабрланувчи Ф.Чимироваларнинг иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан айбланган:
2006 йил 03 июль куни Тошкент вилоятида туғилган,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек, маълумоти
ўрта,
вақтинча
ишсиз,
турмушга
чиқмаган,
судланмаган, Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани,
Мевазор МФЙ, Шодлик кўчаси, 61-уйда яшовчи, иш
бўйича “муносиб ҳулқ атворда бўлиш ҳақидаги
тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган Чимирова Фарангиз
Олимжон қизи (CHIMIROVA FARANGIZ OLIMJON QIZI)га
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, Чимирова Фарангиз
Олимжон қизи ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож
қилиш мақсадида, Чимирова Фарангиз Олимжон қизи, ўзганинг молмулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил
10 ноябрь куни соат 13:00ларда, Чилонзор тумани “Бешқўрғон” махалласи
худудидаги “Иппадром” савдо мажмуасининг 3-блоки, 8-қаторида
жойлашган 9-сонли кийим-кечак дўконида бўла туриб, шу ерда бўлган,
29.08.1990 йилда туғилган фуқаро Бакаев Жасур Зиёдиллоевичга тегишли
бахоси 4.800.000 сўмни ташкил қилувчи “Samsung Galaxy А55” русумли
телефон аппаратини ўғирлик йўли билан қўлга киритиб, ходиса содир
бўлган жойдан яширинган.
Айбланувчи Ф.Чимирова суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза
тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги,
содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига
етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан
ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни
сўради.
Жабрланувчи Ф.Чимирова суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги
ариза тақдим қилиб, айбланувчи Ф.Чимировага нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз
хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин
келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят
ишини тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз
айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд, жабрланувчи Ф.Чимирова ҳамда айбланувчи Ф.Чимирова
томонидан ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари
билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчисининг жиноят
ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини
эшитиб,
айбланувчининг
айбига
иқрорлиги,
муқаддам
судланмаганлигини, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув
айбланувчива жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан
бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ,
ярашувга тушишини инобатга олиб, Ф.Чимировага нисбатан жиноят
ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади.
Суд, жабрланувчи Ф.Чимировага Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан
айбланувчи Чимирова Фарангиз Олимжон қизи (CHIMIROVA FARANGIZ
OLIMJON QIZI)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан
тугатилсин.
Жабрланувчи Ф.Чимировага мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Ф.Чимировага нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ажрим қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий
шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
А.А.Мухиддинов