← Назад
Решение #87524 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида)
2025 йил февраль ойининг 13 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани, 2-Чарх камолон МФЙ
биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, судья Ф.Абдушукуровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат
айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси
Н.Рустамов, гумон қилинувчи С.Усмонов ва унинг ҳимоячиси адвокат
А.Юлдашев, жабрланувчи Д.Рузиеваларнинг иштирокида,
Усмонов Санжар Абдусатторович (Usmonov Sanjar
Abdusattorovich), 05.08.1981 йилда Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, оилали, 1 нафар фарзанди бор маълумоти
ўрта, ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент
вилояти, Зангиота тумани, Мардлик кўчаси, 11-уйда
яшовчи,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми билан гумон
қилинувчига оид № 1-1006-2504/193-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Иш ҳужжатларига кўра, 2024 йил 16 октябрь куни соат 20:00ларда,
хайдовчи 1981 й.т. Усмонов Санжар Абдусатторович бошқарувидаги ЧЕРРИ
русумли давлат рақами белгиси 10 Y 775 HB бўлган автомобилни Тошкент
шаҳар Яшнобод тумани Тузел-2 мавзелар аро йўли бўйлаб бошқариб, 19А-йу
қаршисида, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди, 11-банди
“г”-қисми, 73-банди, 77-банди 3-қисми яъни «Йўл ҳаркати қатнашчилари
бошқа
йўл
ҳаркати
қатнашчиларининг
ҳаркатланишига
хавф
туғдирмасликлари керак», «ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса,
болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик
чораларини кўриши» « Ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлигини
таъминлайдиган ёнлама оралиқ масофани сақлаши керак.» «Ҳаркатланиш
вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у
транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхтатишни таъминлайдиган
даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф
туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак» деб қайд
этилган талабларига амал қилмасдан, йўлни кесиб ўтаётган 1990 й.т. Рўзиева
Диёра Дилмуротовнани уриб юборган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда 1990 й.т. Рўзиева
Диёра Дилмуротовна тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Жиноят иши юзасидан ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг
2024 йил 07 ноябрь кунидаги №7885-Х-Хуж -сонли хулосасига кўра, пиёда
1990 й.т. Рўзиева Диёра Дилмуротовна танасида оғирлик даражасига кўра,
ОҒИР тан жароҳати аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Усмоновга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ
ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
266-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки терговда гумон қилинувчи С.Усмонов ва жабрланувчи
Д.Рузиевалар ариза билан мурожаат қилиб, жиноят ишини ярашганликлари
муносабати билан тугатишни сўрашган.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчисининг
қарорига кўра, гумонланувчи С.Усмоновга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми билан юритилган жиноят
иши ярашганлик муносабати билан тугатиш масаласини ҳал қилиш учун
судга юборилган.
Гумон қилинувчи С.Усмонов суд мажлисида ярашув тўғрисидаги
аризасини қувватлаб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам у 16.10.2024
йил куни “Черри” русумли автоуловида Яшнобод тумани, Тузел 2
мавзелараро йўлида 19 уй қаршисида Д.Рузиевани бошқарувидаги
автомобилида уриб юборганлигини, ҳозирда у жабрланувчига етказилган
зарарни
тўлиқ
қоплаганлигини,
қилмишидан
чин
кўнглидан
пушаймонлигини, ҳозирда жабрланувчи Д.Рузиева билан ўзаро ярашиб
олганлигини ва ярашувлари ихтиёрий бўлганлигини маълум қилиб, суддан
унга нисбатан жиноят ишини жабрланувчи билан ярашганлиги муносабати
билан иш юритувидан тугатишни сўради.
Жабрланувчи Д.Рузиева суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини
қувватлаб, ҳақиқатан ҳам у 16.10.2024 йил куни Яшнобод тумани, Тузел 2
мавзелараро йўлида 19 уй қаршисида кейинчалик унга маълум бўлган
С.Усмонов бошқарувидаги “Черри” русумли автоуловида уни уриб
юборганлигини, ҳозирда унга етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлиқ
қоплаганлигини, С.Усмоновга нисбатан ҳеч қандай моддий ва маънавий
даъвоси йўқлигини, у билан ўзаро ихтиёрий равишда, ҳеч қандай
тазйиқларсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ярашганликлари
муносабати билан жиноят ишини иш юритувдан тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс,
агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин деб кўрсатилган.
Суд, жабрланувчи Д.Рузиева ва гумон қилинувчи С.Усмоновларнинг
ярашиш тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб,
Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг жиноят ишини ярашганлик
муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, гумон қилинувчи
С.Усмонов айбига ихтиёрий иқрорлиги ва етказилган зарарни тўлиқ
қопланганлиги, жабрланувчи ва гумон қилинувчига бирон-бир тазйиқ
бўлмаганлиги, ярашув гумон қилинувчи ва жабрланувчининг хоҳишлари
билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-
моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 66 1-моддасига
мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, гумон қилинувчи С.Усмоновга
нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатишни
лозим деб топади.
Шу билан бирга, суд жабрланувчи Д.Рузиевага Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд
томонидан тасдиқланганидан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш
тўғрисида
илтимоснома
бериш
ҳуқуқини
йўқотишини
тушунтиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд
Қ И Л Д И
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми билан
гумон қилинувчи Усмонов Санжар Абдусатторовичга нисбатан жиноят иши
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг
ярашганлиги муносабати билан тугатилсин.
Жабрланувчи Д.Рузиевага етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги
инобатга олинсин.
Жабрланувчи Д.Рузиевага мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги тушунтирилсин.
Ажрим устидан ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига апелляция
тартибида хусусий шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин.
Раислик қилувчи судья
(имзо)
Ф.Абдушукуров
Аслига тўғри_______________
Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович