Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/202 Дата решения 12.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 363123 Claim ID 2733907 PDF Hash a699db14d2c3016a... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/202-сонли 2025 йил февраль ойининг 12 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани «Катта Хирмонтепа» МФЙ биносида, сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Ражабов ва М.Комилжонов ва уларнинг ҳимоячиси адвокат Б.Иногамов, жабрланувчи Х.Эркиновларнинг иштирокида, Ражабов Абдулазиз Шерзод ўғли ва Комилжонов Музаффар Маъруфжон ўғлиларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра, Ражабов Абдулазиз Шерзод ўғли (Rajabov Abdulaziz Sherzod o’g’li), 25.07.2005 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўйдоқ, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, ёлланма ишчи, Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, “Қуйи тош” МФЙ, “Турон” кўчаси, 11-уй, 12-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” тарзида эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Комилжонов Музаффар Маъруфжон ўғли (Komiljonov Muzaffar Ma’rufjon o’g’li), 03.05.2005 йилда Наманган вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, ишсиз, Наманган вилояти, Учқўрғон тумани, “Шолдирама” МФЙ, “Узун” кўчаси, 31-уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” тарзида эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан айбланган. Суд, судланувчилар ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Ражабов Абдулазиз Шерзлд ўғли ва Комилжонов 1 Музаффар Маъруфжон ўғли 2024 йил 06 декабрь куни соат 02:10ларда, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, уришдўппослаш, баданга шикаст етказиш мақсадида, бир гуруҳ бўлиб, Чилонзор тумани Ц-мавзеда жойлашган “МAGNUM” савдо мажмуаси олдида фуқаро Эркинов Хожимурод Хожиакбар ўғлини ҳеч бир сабабсиз, баданининг турли қисмларига қўл ва оёқларибилан уриб, тепиб тан жароҳати етказишган. Суд-тиббий экспертизасининг 2024 йил 06 декабрдаги № 9037-ҲХуж-сонли хулосасига кўра, Х.Эркинов, “пастки жағ чап томон бурчак сохасидан ва ўнг томон 5,4 тишлар сохасида ёпиқ синиб силжиши, пастки жағ ўнг томон 5,4 тишлар сохаси юмшоқ тўқималари лат ейиши” каби жароҳатлар аниқланиб, ушбу жароҳатлар оғирлик даражасига кўра, соғлиқни 21 кундан кўп муддатга бузилишига олиб келган, оғирлик даражаси бўйича “ўртача оғир” тан жароҳатлар туркумига кириши аниқланган. Судланувчи А.Ражабов суд мажлисида, айбига иқрор бўлиб, М.Комилжоновни икки йилдан бери танишлиги, 2024 йил 06 декабрь куни соат 01:00ларда М.Комилжонов билан Чилонзор тумани Чилонзор метро бекати олдида кўришиб, “Магнум” савдо мажмуасида бирга овқатланганликларини, шу вақт у ташқарига сигарет чеккани чиқатётган вақтида, уни эгнидаги курткаси қолиб кетгани сабабли, у орқага қайтганлигини, М.Комилжонов эса қизлар билан ташқарига чиқиб кетганлигини, у ичкарига кирганида, унга олдиндан таниш бўлмаган, лекин кейинчалик исми маълум бўлган Х.Эркинов кўзлари билан ўқрайиб унга ғалати овозда “яхшимисиз?”-деб сўрашганлигини, у эса жавобан “яхшиман, тинчликимиди?”-деб айтганлигини, у эса “ҳа, тинчлик, кўзга спрос борми?”- деб сўраганлигини, шу билан унга ўзи ташқарига чиқиб гаплашиб олишни айтганлигини, у ҳам таклифга рози бўлиб, шу билан “Магнум” савдо мажмуасининг ён томонидаги болалар ўйингохи олдида у болани юз қисмига икки маротаба қўли билан урганида, у ўзини оёқда тутиб тура олмаганлигини, шу билан унга қўллари билан ташланаётган вақтида у ўзини оқрага тутиб уни яна юз қисмига уриб тепганлигини, шу билан у орқага кетиб қолганлигини, бу вақтга келиб, М.Комилжонов келиб уларни ажратмоқчи бўлган вақтида, Х.Эркинов уни онасидан сўкиб қолганлигини, М.Комилжонов ҳам уни сўкканидан ғазабланиб, тепиб уриб қолганлигини, шу билан Х.Эркинов ерга йиқилганлигини, шу билан у ўзига келгач, ёнига келиб, ундан узр сўраганлигини, у ўзини гиёхванд модда таъсирида эканлигини, устидан ариза қилмаслигини айтганлигини, лекин у уйга борса уйдагилари ариза ёзиши мумкинлигини айтганлигини, улар ҳам у билан қўл ташлашиб тарқалганликларини, орадан вақт ўтиб, уни ИИБ ходимлари чақиртириб бўлиб ўтган ҳолат юзасидан тушунитирш хатлари олишганлигини, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жабрланувчидан кечирим сўраб, етказилган зарарни тўлиқ қоплагани, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини инобатга олиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик 2 Судланувчи М.Комилжонов суд мажлисида, айбига иқрор бўлиб, у А.Ражабовни 2023 йилнинг февраль ойидан буён танишлиги, 2024 йил 06 декабрь куни соат 01:00 ларда Чилонзор туманидаги “Магнум” номли савдо маркази олдида таниши А.Ражабов билан кўришиб, бир нечта таниш қизлар билан шу ердаги “Diet” кафесида ўтириб овқатланганликларини, сўнг у ва А.Ражабов билан ташқарига сигарета чекиш учун чиққанликларини, А.Ражабовнинг курткаси ичкарида қолиб кетганлиги сабабли, А.Ражабов ичкарига кириб кетганлигини, у ташқарида турган вақтида А.Ражабов унга нотаниш шахс билан гап талашиб турганлигини кўрганлигини, шунда А.Ражабов уни олдига чақирганлигини, шу пайт А.Ражабов унга нотаниш бола билан урушиб кетганлигини, шунда у югуриб бориб, ушбу нотаниш болани, кейин унга маълум бўлган Х.Эркиновни оёғи билан тепганлигини, шу пайт ушбу нотаниш бола уни сўкиб қолганлигини ва у яна қўллари билан уни уриб, тепиб ташлаганлигини, аслида унинг мақсади уларни ажратиш бўлганлигини, яқин атрофдагилар уни ажратиб қўйишганлигини, сўнг А.Ражабов унга нотаниш болани яна уриб, тепиб ташлаганлигини, ҳодиса содир бўлган куни у А.Ражабовни “Магнум” савдо маркази чиқиш эшиги олдида кутиб турган вақтида, таниши А.Ражабов Ҳ.Эркинов билан гап талашиб турганлигини кўрганлигини, шу пайт А.Ражабов уни олдига чақирган вақтида А.Ражабов ва Х.Эркиновлар урушиб кетишганлигини, буни кўриб у югуриб бориб Х.Эркиновни оёғи билан тепганлигини, шу тариқа унинг ўртасида жанжал бошланиб кетганлигини, у Х.Эркиновнинг бошига бир неча маротаба қўли билан уриб, оёғи билан тепганлигини, лекин уни тепган вақтида, унга тегмаганлигини, шу тариқа уларни ажратиб қўйишганлигини ва Х.Эркинов билан А.Ражабовлар ўзаро келишиб, тарқалганликларини, орадан вақт ўтиб, уни ИИБ ходимлари чақиртириб бўлиб ўтган ҳолат юзасидан тушунитирш хатлари олишганлигини, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жабрланувчидан кечирим сўраб, етказилган зарарни тўлиқ қоплагани, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини инобатга олиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради. Судланувчилар А.Ражабов ва М.Комилжоновларнинг айбига иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини тўлиқ топади. Жабрланувчи Х.Эркинов суд мажлисида, у 2024 йил 06 декабрь куни соат 01:10ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 05-мавзесида жойлашган “Magnum” савдо марказига иш қидириш мақсадида келганлигини, савдо марказининг ён томонидаги кириш қисми олдида турган вақтида унга нотаниш шахс, кейин маълум бўлишича А.Ражабов унинг олдига келиб, нима сабабдан унга қараётганлигини сўраганлигини, у эса жавобан “яхшимисиз?” деб гапирганлигини, сўнг улар қўполлашиб, гап талашиб қолганликларини, шунда А.Ражабов унинг 3 юз қисмимга ўнг қўли билан урганлигини, сўнг у тойилиб, йиқилиб тушганлигини, шу пайт А.Ражабовнинг шериги югуриб келиб, уни юз қисмимга урганлигини, сўнг атрофдаги унга нотаниш одамлар келиб уларни ажратишганлигини, аммо у ҳодиса содир бўлаётган вақти уларни уришга улгурмаганлигини, А.Ражабов ва шериги М.Комилжонов унинг юз қисмимга бир неча маротаба қўл ва оёқлари билан уриб, тепиб тан жароҳати етказганлигини, натижада унинг боши айланиб, ерга йиқилиб тушганлигини, улар унга ёрдам бермаганлигини ва мен шифохонага мурожаат қилганлигини, ҳозирда унга етказилган моддий зарар қопланмаганлиги, судланувчиларга нисбатан етказилган моддий даъвоси мавжудлигидан келиб чиқиб, зарар суммасини айбдорлардан ундириб беришни ва уларга нисбатан қонун доирасида жазо тайинлашни сўради. Суд, судланувчи А.Ражабов ва М.Комилжоновларнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган ва жабрланувчининг берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, судга оид тиббий экспертизасининг хулосаси, видеоёзувни кўздан кечириш баённомаси, фотожадвал, юзлаштириш баённомаси ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи А.Ражабов ва М.Комилжоновларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан уларнинг “безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга ўртача оғир шикаст етказиш, бир гуруҳ шахслар томонидан содир этишда” ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи А.Ражабов ва М.Комилжоновларга нисбатан жазо тайинлашда уларнинг шахсини, айбига иқрорлик даражасини, жиноятдаги ролларини, жумладан: судланувчи А.Ражабовнинг ёшлигини, муқаддам судланмаганлигини, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан амалда пушаймонлигини, оилавий шароитини, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб баҳолайди; судланувчи М.Комилжоновнинг ёшлигини, муқаддам судланмаганлигини, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан амалда пушаймонлигини, оилавий шароитини, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 4 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб баҳолайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб тушунтирилган. Шу сабабли, суд судланувчи А.Ражабовга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7, 8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, судланувчининг моддий ахволи оғирлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида озодликни чеклаш жазосини тайинлашни; судланувчи М.Комилжоновга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7, 8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, судланувчининг моддий ахволи оғирлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. Шунингдек, суд жабрланувчи Х.Эркиновнинг жиноий қилмиш оқибатида унга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш ҳақидаги важларини муҳокама қилиб, ушбу важларни тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмаганлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 26-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, унга етказилган моддий зарарни ундириш масаласида фуқаролик суди иш юритуви тартибида даъво киритиш ҳуқуқларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 5 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ражабов Абдулазиз Шерзод ўғли (Rajabov Abdulaziz Sherzod o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан яшаш жойини сутканинг соат 21:00 дан соат 06:00га қадар тарк этишини чеклаш орқали 2 (икки) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. А.Ражабовга қуйидаги чеклашлар юклатилсин: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан А.Ражабовга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 22:00дан эрталабки соат 06:00га қадар яшаш жойи, яъни Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, “Қуйи тош” МФЙ, “Турон” кўчаси, 11-уй, 12-хонадондан чиқиш чеклансин ва унга қўшимча: - маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини тарк этмаслик; - муайян (бар, ресторан ва алкоголли ичимликлар сотиш дўконлари) жойларга бормаслик; - оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик; - алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик. А.Ражабовга озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Жазони ижро қилиш Сирдарё вилояти Сардоба тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. Жазо муддати пробация гуруҳида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. А.Ражабовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Комилжонов Музаффар Маъруфжон ўғли (Komiljonov Muzaffar Ma’rufjon o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан яшаш жойини сутканинг соат 22:00 дан соат 06:00га қадар тарк этишини чеклаш орқали 2 (икки) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. М.Комилжоновга қуйидаги чеклашлар юклатилсин: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан А.Ражабовга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 22:00дан эрталабки 6 соат 06:00га қадар яшаш жойи, яъни Наманган вилояти, Учқўрғон тумани, “Шолдирама” МФЙ, “Узун” кўчаси, 31-уйдан чиқиш чеклансин ва унга қўшимча: - маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини тарк этмаслик; - муайян (бар, ресторан ва алкоголли ичимликлар сотиш дўконлари) жойларга бормаслик; - оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик; - алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик. М.Комилжоновга озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Жазони ижро қилиш Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. Жазо муддати пробация гуруҳида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. М.Комилжоновга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Жабрланувчи Х.Эркиновга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 7 А.А.Мухиддинов