Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/182 Дата решения 12.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 367707 Claim ID 2735363 PDF Hash 9c8284663dcc5673... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
ЖПКнинг 84-моддаси ЖПКнинг 84 law
Исомиддиновага ЖПКнинг 583-моддаси Исомиддиновага ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖК 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 266-моддаси ЖКнинг 266 law
илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК 84 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ 2025 йил февраль ойининг 12 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суд, сайёр суд мажлисида, Чилонзор тумани 3-Чарх-Камолон МФЙ биносида, раислик қилувчи, туман судининг судьяси С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумон қилинувчи C.Шукуров ва унинг ҳимоячиси “ADVOKAT MIRA” адвокатлик фирмаси адвокати А.Юлдашев, жабрланувчи Н.Исомиддинова ва унинг қонуний вакили М.Умарованинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисми билан айбланувчи Шукуров Сирожиддин Кенжаневичга оид № 1-1006-2502/182сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Шукуров Сирожиддин Кенжаевич (Shukurov Sirojiddin Kenjayevich), 1985 йил август ойининг 03 куни Қашқадарё вилояида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилаи, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Қашкадарё вилояти, Шахрисабз шаҳри, Қатта Новқат махалла, 124-уйда истиқомат қилувчига нисбатан, Суд, гумон қилинувчи, жабрланувчини кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: 2024 йил 30 октябрь куни соат 11:30 ларда, ҳайдовчи Шукуров Сирожиддин Кенжаевич бошқарувидаги давлат рақами 01 С 207 РС бўлган Трекер-2 русумли автоуловини, бошқариш ҳуқуқини берувчи барча тегишли ҳужжатлари билан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкоршох кўчаси бўйлаб бошқариб бориб, мазкур кўчада жойлашган “Новза” аркаси қаршисида амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди 1-қисми, 11-банди “г” қисми, 77-банди 1 ва 3 қисми талабларини бузиб, яъни «Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак», «Ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса, болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши», «Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак. Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак»деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан ҳаракатланиши оқибатида пиёда 18.01.2007 йилда туғилган Исомиддинова Нурҳаёт Сайдулла қизини уриб юбориб, йул-транспорт ходисасини содир қилган. Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда Н.Исомиддинова тан-жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган. Жиноят иши юзасидан ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 5 ноябрь кунидаги №7902-Х сонли хулосасига кўра, Н.Исомиддинова йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Чап оёқ панжаси мататарсал ва 1-кафт суяиги ёпиқ синишлари, чап оёқ 2-панжа бармоқлари қонталашлари” каби тан жароҳатлари олганлиги, оғирлик даражаси бўйича ЎРТАЧА ОҒИР тан жароҳатларига кириши аниқланган. Дастлабки тергов даврида С.Шукуров ариза билан мурожаат қилиб, ўз айбига тўлиқ иқрорлигини, жабрланувчига етказилган барча моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан ярашганликларини билдириб, ўзини жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўраган. Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи Н.Исомиддинова ҳам ариза билан мурожаат қилиб, ҳайдовчи С.Шукуров билан ярашганликларини, унга етказилган моддий ва маънавий зарар С.Шукуров томонидан тўлиқ қопланганлигини, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, С.Шукуровни жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўраган. Суд, жабрланувчи Н.Исомиддинова ҳамда айбланувчи C.Шукуровнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси, судланувчи, ҳимоячи, жабрланувчи Н.Исомиддинова ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, C.Шукуровнинг етказилган зарарни тўлиқ қопланганлигини, тарафлар ўртасида бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, судланувчи муқаддам судланмаганлиги, ярашув ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли, ЖКнинг 66 1моддасига мувофиқ C.Шукуровни жиноий жавобгарликдан озод қилиб, юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни ҳамда жабрланувчи Н.Исомиддиновага ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан, ярашув суд томонидан тасдиқлангач, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Шукуров Сирожиддин Кенжаевич (Shukurov Sirojiddin Kenjayevich) Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми да кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин. Жабрланувчи Н.Исомиддиновага Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583моддаси тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин. С.Мамадиев Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович