← Назад
Решение #87886 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖК | 56 | — | law | |
| Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 15 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 96 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 276 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 276 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 451 | 5 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 4974 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 498 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил февраль ойининг 11 куни жиноят ишлари бўйича Тошкент
шаҳар Чилонзор туман суди биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси
Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент
шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, судланувчи
М.Расулов ва унинг ҳимоячиси “Al-Sit huquq” адвокатлар ҳайъатининг
адвокати М.Хайитовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 276моддасининг 1-қисми билан айбланаётган Расулов Миржалол Шакар ўғлига
нисбатан 1-1006-2501/36-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш
ҳужжатларига кўра:
Расулов Миржалол Шакар ўғли (Rasulov Mirjalol Shakar
o’g’li) 2002 йил 03 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти
олий, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Тошкент
шаҳар, Олмазор тумани, Қорақамиш 2/1 даҳаси, Истиқбло
МФЙ, 10-уй, 12-хонадонда яшайди, иш бўйича эҳтиёт чораси
тариқасида “гаров” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини
муддатида олган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи М.Расулов, озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик
воситасини ўтказиш мақсадини кўзламасдан, қонунга хилоф равишда сақлаб
келган.
2023 йил 16 октябрь куни, соат 21:30да, Бектемир туманида жойлашган
“Шарқ” ППХ масканида хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимлари
томонидан М.Расуловнинг бошқарувидаги “Нексия 3” русумли, давлат
арқами 01 Х 513 СС бўлган автомашина тўхтатилиб, автомашина холислар
иштирокида кўрикдан ўтказилганида, автомашина салонидаги кулдон ичидан
2 дона бўлакларда тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли, мумсимон модда борлиги
аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 2024 йил 18 ноябрдаги 2105сонли хулосасига кўра, М.Расуловнинг автомашинасидан олинган модда
таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳванд фаол модда мавжуд бўлиб,
“гашиш” деб аталиши ва унинг соф оғирлиги 0,46 граммни ташкил қилиши
аниқланган.
Судланувчи М.Расулов суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, 2023 йил баҳор ойларидан “гашиш” гиёҳвандлик воситасини
чекиш йўли билан истеъмол қила бошлаганлиги, гиёҳвандлик воситасини
асосан “телеграм” иловаси орқали буюртма қилиб келганлиги, 2023 йил 14
октябрь куни телефон аппарати орқали “телеграм” иловасидан “гашиш”
гиёҳвандлик воситасини буюртма қилиб, 250.000 сўм тўловни ўтказиб
бергач, унга гиёҳвандлик воситаси яширилган геоманзил юборилганлиги,
ушбу манзил бўйича бориб, “гашиш” гиёҳвандлик воситасини олиб, унинг
бир қисмини чекиш орқали истеъмол қилганлиги, қолган қисмини эса,
автомашинасининг магнитоласи пастки қисмига қўйганлиги, 2023 йил 16
октябрь куни Ўртачирчиқ туманида истиқомат қилувчи қариндошининг
уйига тадбирга бориши лозим бўлгани сабабли, таниши Ю.Эргашевни ўзи
билан бирга олиб, қариндошининг уйига борганлиги, тадбирни ўтказиб,
Тошкент шаҳрига қайтишида, Бектемир туманидаги “Шарқ” ЙПХ масканида
ички ишлар ходимлари унинг бошқарувидаги автомашинани тўхтатишиб,
автомашинани холислар иштирокида кўздан кечиришганида, илгари сотиб
олган ва ўз истеъмоли учун сақлаб келган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини
аниқлашиб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришганлиги, ички ишлар
ходимларининг саволига жавобан ушбу гиёҳвандлик воситасини шахсий
истеъмоли учун сақлаб келаётганини билдирганлиги, мазкур гиёҳвандлик
воситасини ўтказиш ёки сотиш мақсадини кўзламаганлиги, ҳозирда содир
қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини
билдириб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб
ўтди.
Судланувчи М.Расулов ўз айбига иқрорлик билдириб берган
кўрсатувларидан ташқари, унинг содир этган жинояти қуйидаги далиллар
билан тўлиқ тасдиғини топади.
Гувоҳ Ю.Эргашев суд мажлисида, судланувчи М.Расулов курсдоши
эканлиги, 2023 йил 16 октябрь куни М.Расулов унга Ўртачирчиқ туманида
истиқомат қилувчи қариндошининг уйига тадбирга бирга бориб келишни
таклиф қилганлиги, унинг таклифига розилик билдириб М.Расуловнинг
бошқарувидаги автомашинада Ўртачирчиқ туманига бориб, тадбирни
ўтказиб Тошкент шаҳрига қайтиб келишаётганларида, Бектемир туманидаги
“Шарқ” ЙПХ масканида автомашинани ички ишлар ходимлари тўхтатишиб,
дастлаб уни ва М.Расуловни холислар иштирокида шахсий кўрикдан
ўтказишганлиги, сўнгра автомашинани кўздан кечиришганлиги, шунда
автомашинанинг магнитоласи пастки қисмида тўқ жигар рангли, ўткир
ҳидли, мумсимон модда борлиги аниқланганлиги, ички ишлар
ходимларининг саволига жавобан М.Расулов ушбу модда “гашиш”
гиёҳвандлик воситаси эканини ва уни шахсий истеъмоли учун сақлаб
келаётганини маълум қилганлиги, шундан сўнг тегишли ҳужжатлар
расмийлаштирилганлиги, М.Расуловнинг гиёҳвандлик воситалари истеъмол
қилишини билмаганлиги, М.Расулов унга бирор марта гиёҳвандлик
вооситаларини истеьмол қилишни таклиф қилмаганлиги ҳақида кўрсатув
бериб ўтди.
Суд мажлисида ҳозир бўлмаган гувоҳлар А.Қўқонбоев ва
Н.Сайқуллаевнинг терговдаги кўрсатувлари ўқиб эшиттирилди.
Уларнинг терговдаги кўрсатувлари юзасидан тарафларда эътирозлар
бўлмади.
Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини
текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган айбланувчи ва гувоҳларнинг
кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95, 112-моддалари
талаблари асосида баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда
тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси
талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона
текшириб чиқиб, судланувчи М.Расуловнинг содир этган жинояти дастлабки
тергов ва судда сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатувлари, шунингдек ИИБ
ходимларининг билдиргилари, ашёвий далилни олиш баённомаси,
тушунтириш хатлари, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг хулосаси ҳамда
бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи М.Расуловнинг
ўтказиш мақсадини кўзламасдан, гиёҳвандлик воситасини озгинадан кўпроқ
миқдорда сақлаш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 276моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 май
кунги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг
эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари
тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиши шартлиги, жиноят
қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили
эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у
аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур
ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси
қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорида ҳам судларнинг эътиборини жиноят учун жазо
чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва
жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга,
айбдорга тайинланган жазо чораси адолатли ва унинг ахлоқан тузалиши,
янги жиноят содир этишининг олдини олиши учун зарур ҳамда етарли
даражада бўлишига қаратилиши лозимлиги, озодликдан маҳрум қилиш жазо
чораси фақат ўта-оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг
56-моддасида санаб ўтилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд
бўлганда, шунингдек, жазо тизимидаги бошқа енгилроқ чораларни қўллаш
имконияти бўлмаган ҳоллардагина тайинланиши мақсадга мувофиқлиги
кўрсатилган. Шунингдек жиноят учун жазо чорасини тайинлаш вақтида
жиноятнинг барча ҳолатларини, унинг оғирлик ва жамият учун ижтимоий
хавфлилик даражасини синчиклаб аниқлашга асосланган қатъий алоҳида
ёндошув таъминланиши лозимлиги таъкидлаб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг:
1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб,
2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг
10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар
доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб,
3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” – деб қайд қилинган.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон
ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий
қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши
ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва
босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан
оқибатлар
оғирлиги,
иштирокчиликда
содир
этилган
жиноятда
судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган.
Суд, судланувчи М.Расуловга жазо тайинлашда ва турини белгилашда
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб,
юқорида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унинг айбига иқрор бўлиб,
қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини,
шунингдек жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини
эътиборга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 276моддасининг 1-қисми санкциясида назарда тутилган мажбурий жамоат
ишлари жазосини тайинлашни лозим деб ҳисоблайди.
Тошкент шаҳар Наркология диспансерининг 2023 йил 06 ноябрдаги
2055-сонли далолатномасида судланувчи М.Расуловнинг гиёҳвандликка
чалинмагани ва наркоманиядан даволанишга муҳтож эмаслиги қайд этилган.
Шу сабабли суд, судланувчи М.Расуловга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси талабига асосан
наркомониядан мажбурий даволаш тиббий чорасини қўллаш мақсадга
мувофиқ эмас деган хулосага келади.
Суд иш юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган 0,46 грамм
“гашиш” гиёҳвандлик воситасини қонунда назарда тутилган тартибда йўқ
қилишни белгилашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми,
138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд
5
Расулов Миржалол Шакар ўғли (Rasulov Mirjalol Shakar o’g’li)
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисмида
назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.
Расулов Миржалол Шакар ўғлига Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 276-моддасининг 1-қисми билан 360 (уч юз олтмиш) соат мажбурий
жамоат ишларига жалб қилиш жазоси тайинлансин.
М.Расуловнинг мажбурий жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган
жойлар (объектлар) ва мажбурий жамоат ишларининг тури мазкур жазонинг
ижросини назорат қилувчи органлар томонидан белгилансин.
М.Расуловга нисбатан тайинланган мажбурий жамоат ишлари жазоси
бир кунда 4 (тўрт) соатдан кўп бўлмаган вақтда ўташ белгилансин.
М.Расуловга жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, мажбурий
жамоат ишларининг ўталмаган муддати озодликни чеклаш ёки озодликдан
маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштирилиши тўғрисидаги
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 451-моддасининг 5-қисми талаби
тушунтирилсин.
Ҳукм ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ИИО
ФМБ Пробация гуруҳи зиммасига юклатилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг М.Расуловга нисбатан танланган
“гаров” эҳтиёт чораси бекор қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Тошкент вилояти ИИББ МИБ
депозит ҳисоб-рақамига 2024 йил 06 декабрдаги 00394-сонли квитанцияга
асосан тўланган 7.500.000 сўм гаров пуллари Расулов Миржалол Шакар
ўғлига қайтарилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг иш бўйича ашёвий далил
тариқасида олинган 0,46 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси қонунда
белгиланган тартибда йўқ қилинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли
Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига
асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум,
жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини
олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига
шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация
тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи
Аслига тўғри:
имзо
И.Сабиров