← Назад
Решение #87890 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
17
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| адар ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 273 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 273 | 2 | code_article | |
| судлар Конституция | 28 | — | law | |
| ЖПК | 22 | — | law | |
| ЖПКнинг | 443 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 25 | — | law | |
| исми ва ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 211 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 276 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/174-сонли
2025 йил февраль ойининг «11» куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи У.Исмоилов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Хасановларнинг
иштирокида, Исмоилов Умиджон Собиржон ўғлига нисбатан жиноят
ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Исмоилов Умиджон Собиржон ўғли (ISMOILOV
UMIDJON SOBIRJON O’G’LI), 2002 йил 01 ноябрь
куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати
ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта,
бўйдоқ, муқаддам судланмаган, “Supreme
avtomoyka” менеджери, Қашқадарё вилояти,
Косон тумани, “Рахмазор” МФЙ, 1/9-уй,
26-хонадонда рўйхатда турувчи, 2024 йил
26 сентябрдан 27 сентябрга қадар ЖПКнинг
224-моддаси тартибида ушлаб турилган, иш
бўйича “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган,
айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми
билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Исмоилов Умиджон Собиржон ўғли гиёҳвандлик
воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда
сақлаш, эгаллаш ёки ташиш мақсадида 2024 йил 25 сентябрь куни соат
02:30да, Чилонзор тумани, “Бунёдкор шоҳ” кўчасида жойлашган метан
шаҳобчаси ёнида хизмат олиб бораётган Чилонзор тумани ИИО ФМБ
ЖҚБ ходимлари мазкур йўлнинг четида турган кул рангли “Спарк”
русумли, давлат рақам белгиси 01Z459PС бўлган автомашина
хайдовчиси Рахматов Элнур Эшмурод ўғли ва йўловчи Исмоилов
Умиджон Собиржон ўғли ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан
ходимларда шубҳа уйғотганлиги сабабли, уларнинг ёни ва
автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтда,
ўртасида фольга қоғозига ўралган 2.000 сўмлик купюра борлиги ва
унинг ичида қуруқ ҳолдаги жигар рангли ўсимлик ва мумсимон
моддалар билан аралаштирилган ўткир хидли модда ва 1 дона 0,5 литр
ҳажмли баклажка ва зар қоғоз аниқланиб, У.Исмоиловдан холислар
иштирокида расмийлаштириб олинган.
Суд-кимёвий экспертизасининг 26.09.2024 йилдаги №3742-сонли
хулосасига кўра, У.Исмоиловдан олинган модда таркибида фаол
гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу модда
“гашиш” деб аталиши, унинг аралашма ҳолдаги умумий вазни
0,60 граммга тенглиги аниқланган.
“Гашиш” гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 12.11.2015 йилдаги 330-сонли Қарорининг 1-иловасига
мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган
гиёҳвандлик воситалари туркумига киради.
Судланувчи У.Исмоилов суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор
бўлиб, 2024 йил 25 сентябрь куни 01:30ларда ўзига тегишли “iPhone 14
PRO” русумли уяли телефон аппаратида, Телеграмм иловасидаги “трон”
номли каналдан ўзи истеъмол қилиши учун “гашиш” гиёҳванд
моддасини 241.000 сўмга буюртма қилганлигини, орадан 5 дақиқалар
ўтиб Телеграм иловасига локация ва расм келиб тушганлигини,
локацияни олиши биланоқ белгиланган манзилга, яъни Учтепа
туманидаги маҳаллага бир ўзи таксида борганлигини, белгиланган
локация бўйича манзилга етиб келганида деворда 1 дона қора
изолентага ўралган жигар рангли ўткир хидли моддани олганлигини,
уни олиб чўнтагига солиб кейин кўчада ишлари битиришга
кетганлигини, сўнг у Миробод тумани ЦУМ ёнида бўлган вақтида уйга
кетмоқчи бўлганлигини, қараса ёнида пули қолмаганлигини, кейин у
қариндошининг акаси Э.Рахматовга қўнғироқ қилиб, уни уйгача ташлаб
қўйишни илтимос қилганлигини, орадан бироз вақт ўтиб Э.Рахматов
билан ёнига етиб келганлигини, унинг бошқарувда бўлган “Спарк”
русумли автоуловига ўтирганлигини, сўнг улар у ерда гаплашиб
турганларида, у билан бирга ишловчи “Озод” исмли шахс келиб, уларга
яшаш уйига Чилонзор туманида жойлашган “Абу-Сахий” бозоридан
Қашқадарё вилоятига кетаётганлигини айтиб, уларга бозордаги
автомашиналар қатнайдиган жойга ташлаб қўйишларини илтимос
қилганлигини, шунда акасини бўш вақти бўлгани учун рози
бўлганлигини, улар у ердан кетганлигини, у олд йўловчи ўриндиққа,
“Озод” эса орқа йўловчи ўриндиғига ўтиргач, унинг ишхонасидан
Чилонзор тумани “Абу-Сахий” бозори томонга ҳаракатланиб бориб,
бозордаги автомашиналар қатнайдиган жойга келганлигини, сўнгра,
“Озод” автомашинасидан тушиб қолганлигини, Э.Рахматов билан уни
ташлаб қўйганларидан сўнг, у ердан чиқиб, Чилонзор тумани ҳудудидан
2
автомашинага газ қўйиб чиқиб, йўл четига автомашинани газ босимини
текшириш учун тўхтаганлигини, кейин газ босимини текшириб бўлиб,
автомашинага
ўтирганида,
у
Э.Рахматовга
никоҳ
тўйи
яқинлашаётганлигини айтиб бераётганида, унинг телеграмидан хабар
келиб қолганлигини, у ушбу шахсий хабарлари билан танишиб
турганида, автомашинадан тушганлигини сабаби Э.Рахматовнинг
автомашинасига ўтиришдан олдин олган гиёҳванд модда ва чекиши
учун 0,5 баклажка ва фольга қоғозини ичига беркитиб, шу нарсаларни
унга билдирмай автомашина юкхонасига қўйганлигини, қайтиб жойига
ўтирганлигини, орадан бироз вақт ўтганидан сўнг, у автомашинага
ўтирганларида автомашина олдига фуқаролик кийимидаги ИИО
ходимлари келиб, ўзларини таништириб, ундан автомашинага тегишли
бўлган
ҳужжатларни
сўраганлигини,
Э.Рахматов
уларга
автомашинасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тақдим
этди, улар ҳужжатни кўриб чиқиб камчиликларни аниқламаганлигини,
сўнгра, ИИО ходимлари ҳозирда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний
айланишига қарши тадбирлар ўтказилаётганлигини айтиб, улардан
автомашинадан тушишларини айтишганлигини, сўнг, у ва Э.Рахматов
автомашинадан тушганлигини, кейин улар ёнида ва автомашинада
тақиқланган буюмлар, гиёҳванд моддалар ва бошқа совуқ қуроллар бор
ёки йўқлигини сўрашганлигини, ходимнинг сўровига асосан ёнларида
ва транспорт воситамда ҳеч қандай ноқонуний нарсалар йўқлигини
айтганлигини, кейин ушбу ходим машинани кўздан кечиришини айтиб,
шу ердан ўтиб кетаётган икки нафар холисларни таклиф этишиб, уларга
ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришиб, биринчи бўлиб, Э.Рахмаовни
ёнини кўздан кечиришганда, уни ёнидан тақиқланган ашёлар
аниқланмаганлигини ва олинмаганлигини, сўнгра уни ёнини
текширишган вақтида, уни ёнидан ҳам тақиқланган моддалар
аниқланмаганлигини ва олинмаганлигини, сўнг, Э.Рахмтовнинг
бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашинани кўздан
кечиришган вақтида, автомашина юк хонасидан бир дона 2000 сўмлик
купюрага орасига ўралган, ўткир ҳидли жигар рангли мумсимон модда,
бир дона 0,5 ҳажмли баклажка ва бир дона зар қоғоз бўлаги
аниқлангани ва Э.Рахматовдан ушбу моддаларни кимга тегишли
эканлигини сўрашганда, у ИИО ходимларига бу моддани биринчи
маротаба кўриб турганини айтганлигини, шунда, ундан ушбу моддани
нима эканлигини ва кимга тегишли эканлигини сўрашганда, у “гашиш”
гиёҳвандлик моддаси эканлигини, уни ўзига тегишли эканлигини,
бундан ташқари бир дона 0,5 ҳажмли баклажка ва бир дона зар қоғоз
бўлагини гашиш истеъмол қилишда фойдаланиш учунлигини, улар ҳам
унга тегишли эканлигини айтганлигини, кейин ушбу гашиш моддаси ва
3
нарсаларни ундан холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида
расмийлаштириб олишганини, унга нисбатан Чилонзор тумани ИИО
ФМБ ходимлари томонидан бирон-бир ноқонуний ҳаракатлар содир
қилингани йўклигини, ёнидан топилган барча гиёҳвандлик
воситаларини ўзининг истеъмоли учун сақлаб келганлигини айтиб,
сотиш ёки кимгадир ўтказиш, ҳадя қилиш мақсади бўлмагани, ҳозирда
қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий
ахволи оғирлигини инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ жазо
тайинлашни сўради.
Судланувчи У.Исмоилов унга эълон қилинган айбловга қисман
иқрор бўлсада, унинг айби жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган
қуйидаги далиллар билан ўз тасдиғини топган.
Жумладан, гувоҳ Э.Рахматов суд мажлисида, 2024 йил 24 сентябрь
кунидан 25 сентябрь кунига ўтар кечаси соат 24:00ларда, унинг
бошқарувидаги ижара асосида бошқариб келаётган, давлат рақам
белгиси 01Z459РС бўлган “Спарк” русумли автомашинада бир ўзи
Чилонзор тумани “Халқлар дўстлиги” метро бекати яқинидан ўтиб
кетаётган вақтида, таниши У.Исмоилов қўнғироқ қилиб, ишхонасидан
олиб уйига ташлаб қўйишини илтимос қилганлигини, сўнг уни
илтимосига рози бўлиб, у ишлайдиган Миробод тумани “ЦУМ” деган
жойга бориб, у ерда таниши У.Исмоилов билан кўришганлигини, сўнг
Чилонзор тумани ҳудудидан ўтган “Бунёдкор шоҳ” кўчасидан Миробод
тумани томонга ҳаракатланиб, ушбу кўчада жойлашган газ қуйиш
шаҳобчасидан автомашинасига газ қўйиб чиқиб, йўл четига
автомашинасини газ босимини текшириш учун тўхтаганлигини, кейин
газ босимини текшириб бўлиб, автомашинасига ўтирганида,
телеграмидан хабар келиб қолганлигини, у ушбу шахсий хабарлари
билан танишиб турганида, У.Исмоилов автомашинасидан тушиб
кетганлигини, У.Исмоиловни ҳожатхонага тушган бўлиши мумкин деб
ўйлаб телефонини кўриб турганлигини, орадан бироз вақт ўтганидан
сўнг, У.Исмоилов автомашинага ўтириб, тўйи ҳақидаги гапларини давом
эттираётганида, улар гаплашиб турган автомашина олдига фуқаролик
кийимидаги ИИО ходимлари келиб, ўзини таништириб, ундан
автомашинага тегишли бўлган ҳужжатларни сўраганлигини, уларга
автомашинасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тақдим
этганлигини,
улар
ҳужжатни
кўриб
чиқиб
камчиликлар
аниқламаганлигини, сўнгра ИИО ходимлари ҳозирда гиёҳванд
моддаларнинг
ноқонуний
айланишига
қарши
тадбирлар
ўтказилаётганлигини айтиб, улардан автомашинадан тушишларини
айтишгани, сўнг таниши У.Исмоилов автомашинадан тушганлигини,
кейин улар ёнида ва автомашинада тақиқланган буюмлар, гиёҳванд
моддалар ва бошқа совуқ қуроллар бор ёки йўқлигини сўраганлигини,
ходимнинг сўровига асосан ёнида ва транспорт воситасида ҳеч қандай
4
машинани кўздан кечиришини айтиб, шу ердан ўтиб кетаётган икки
нафар холисларни таклиф этишиб, уларга ҳуқуқ ва мажбуриятларини
тушунтиришиб, биринчи бўлиб, уни ёнини кўздан кечиришганда, уни
ёнидан тақиқланган ашёлар аниқланмаганлигини ва олинмаганлигини,
сўнгра таниши У.Исмоиловни ёнини текширишган вақтида, уни ёнидан
тақиқланган моддалар аниқланмаганлигини, сўнг, бошқарувида бўлган
“Спарк” русумли автомашинани кўздан кечиришган вақтида,
автомашина юк хонасидан бир дона 2.000 сўмлик пулларлар орасига
ўралган, ўткир ҳидли, мумсимон модда, бир дона 0,5 ҳажмли баклажка
ва бир дона зар қоғоз бўлаги аниқланганлигини ва ундан ушбу
моддаларни кимга тегишли эканлигини сўрашганда, у ИИО ходимларига
бу моддани биринчи маротаба кўриб турганини айтганлигини, шунда,
таниши У.Исмоиловдан ушбу моддани нима эканлигини ва кимга
тегишли эканлигини сўрашганда, У.Исмоилов “гашиш” гиёҳвандлик
моддаси эканлигини, уни ўзига тегишли эканлигини, бундан ташқари
бир дона 0,5 ҳажмли баклажка ва бир дона зар қоғоз бўлагини гашиш
истеъмол қилишда фойдаланишини, улар ҳам унга тегишли эканлигини
айтгани ҳақидаги кўрсатуви билан;
бундан ташқари, судланувчи У.Исмоиловнинг жиноят содир
этганликдаги айби, унинг ўзи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, билдирги,
тушунтириш хатлари, ашёвий далилни олиш, ушланган шахсни ёнини
кўздан кечириш, юзлаштириш баённомалари, суд кимёвий экспертизаси
ва суд наркология экспертизаси хулосалари, ашёвий далил деб эътироф
этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топди.
Суд, судланувчининг ҳаракати юридик квалификациясини муҳокама
этиб қуйидаги тўхтамга келади:
судланувчи У.Исмоиловнинг жиноий ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берар
экан, тергов органи томонидан унинг “гиёҳвандлик воситаларини
ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва
бошқа ҳаракатлар қилиш, яъни озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик
воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш,
сақлаш ва ташиш”да ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
Жиноят
кодекси
273-моддасининг
2-қисми
билан
нотўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар
Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид
барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз
деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз
5
айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар
билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла
олиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида
“Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни
аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган,
текширилган
ва
баҳоланган
маълумотлардан
фойдаланиш
мумкинлигига қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва
455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва
суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган
бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда, суриштирув,
дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи,
гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг хулосаларига ва тергов
ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ,
ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва
текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”лиги тушунтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан
қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича
суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 25-бандида “Айбдорда
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда
ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи
қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар
бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб
қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай
далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар
фақат
истеъмол
қилинишини
истисно
этадиган
миқдорда
топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда)
қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга
яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги,
экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва
ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб,
айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми
ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши
керак” деб кўрсатилган.
Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи У.Исмоиловга
нисбатан айб эълон қилишда, фақатгина ундан олинган “гашиш”
гиёҳвандлик воситасини икки бўлакда эканига таянгани, бошқа мазкур
айбловни тасдиқловчи далил аниқланмаган.
Хусусан, суд мажлиси давомида судланувчи У.Исмоилов ўз
кўрсатувларида, у 1-2 йилдан буён гашиш гиёҳвандлик воситасини,
истеъмол қилиб келишини, у ҳафта давомида 2-3 марта истеъмол
6
мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун ёнида сақлагани ҳақида
кўрсатув берди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил
28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва
психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга
оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли
қарорининг 6-бандига мувофиқ, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш
деганда, шахснинг бундай восита ва моддаларга қонунга зид равишда
эгалик қилиши (шу жумладан шахсан истеъмоли) билан боғлиқ қасддан
содир этилган ҳаракатлари (ёнида, бинода, махфий ер ва бошқа
жойларда сақлаши) тушунилиши лозим. Бунда шахс қанча вақт давомида
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни
қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аҳамият касб этмайди.
Жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳамда
тергов ҳаракатлари давомида У.Исмоилов “гашиш” гиёҳвандлик
воситасини сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун
сақлагани ҳақида кўрсатув берган, бу ҳақда холислар ҳам суд мажлисида
шу ҳақда кўрсатув беришгани. Дастлабки суриштирув ва тергов
давомида У.Исмоилов гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи
“гашиш” ни ўтказиш мақсади исботланмаган.
Юқоридаги кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқиб, жиноят иши
юзасидан дастлабки тергов ўтказиш чоғида, судланувчи У.Исмоилов
томонидан гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш юзасидан бирон-бир
ҳаракат
амалга
оширилганлигини
тасдиқловчи
далиллар
аниқланмаганлигини инобатга олиб, унинг ёнидан чиққан “гашиш”
гиёҳвандлик воситасини айнан ўзининг истеъмоли учун сақлаган деган
тўхтамга келиб, суд судланувчи У.Исмоиловнинг ҳаракатларини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмидан “озгинадан
кўпроқ миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини
кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш, эгаллаш ёки ташиш” жиноий
аломати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси
1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади.
Суд, судланувчи У.Исмоиловга жазо тайинлашда судланувчининг
айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам
судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан
жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд
эмас деб баҳолайди.
Шу билан бирга, судланувчи У.Исмоиловга жазо турини танлашда
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф
этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддаларида
7
кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган
жиноятнинг
ижтимоий
хавфлилик
даражасини,
жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми санкциясида
назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддасига асосан суд
ашёвий далил тариқасида олинган вазни 0,57 гр. “гашиш” гиёҳвандлик
воситаларини йўқ қилишни ҳамда Тошкент шаҳар наркология
диспансерининг 2024 йил 25 ноябрдаги 3079-сонли далолатномасига
кўра, У.Исмоилов гиёҳвандлик касаллиги билан оғримаслиги ва мазкур
касаллик билан даъволанишга муҳтож эмаслиги кўрсатиб ўтилганини
инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
96-моддасини қўлламасликни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. лозим
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462,
463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Исмоилов Умиджон Собиржон ўғли (ISMOILOV UMIDJON SOBIRJON
O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб
топилсин ва шу модда билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинлансин.
Исмоилов Умиджон Собиржон ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 62-моддаси тартибида унинг 2024 йил 26 сентябрдан
27 сентябрга қадар ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилган
вақти (1 кун) ахлоқ тузатиш ишлари жазоси муддатидан чегириб
ташланиб, ўташ учун иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 11 (ўн бир) ой 27 (йигирма
етти) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин.
Жазо ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ёки ўз иш
жойида ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи органлар
белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган кундан
бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукмни ижросини таъминлаш Қашқадарё вилояти Косон тумани
ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин.
8
У.Исмоиловга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони ўташдан
қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
У.Исмоиловга нисбатан қўлланилган “гаров” эҳтиёт чораси ҳукм
қонуний кучга киргач бекор қилинсин.
Гаров суммаси сифатида 2024 йил 27 сентябрда 25046-сонли
квитанция билан Тошкент шаҳар ИИББ молия бўлимининг депозит
ҳисоб рақамига топширилган 7.000.000 сўм пул маблағлари гаров
қўювчи Исмоилов Умиджон Собиржон ўғлига қайтарилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил сифатида эътироф
этилиб, Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2024 йил 05 ноябрдаги
09264-сонли квитанцияга асосан вақтинча сақлаш учун топширилган
0,57 гр гиёҳвандлик воситаси белгиланган тартибда йўқ қилинсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
9
А.А.Мухиддинов