← Назад
Решение #87942 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| билан ЖК | 45 | — | law | |
| амда ЖК | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| Жиноят кодекси | 45 | — | code_article | |
| ЖКнинг | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 266 | 1 | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Иш рақами № 1-1006-2401/1212
Маърузачи судья Ф.Халилов
Биринчи инстанция судида раислик
қилган судья: И.Собиров
АЖРИМИ
2025 йил февраль ойининг 11 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз
биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья: М.Юсупов,
ҳайъат судьялари: А.Шамсутдинова ва Ф.Халиловдан иборат
таркибда, А.Бахромовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар
прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, судланучи Ф.И.Ш ва
унинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат Ш.Қаландарованинг
иштирокида, Ф.И.Шга оид жиноят ишини ҳукмга нисбатан
судланувчи Ф.И.Ш томонидан келтирилган шикоят асосида
апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
7 январдаги ҳукмига кўра:
Бухоро вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, 2 нафар
фарзанди бор,
вақтинча ишсиз, муқаддам
судланмаган, рўйхатда туриб, вақтинча яшовчи, иш
бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида
тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган Ф.И.Ш (Ф.И.Ш)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан
ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб, 3 йил транспорт воситаларини
бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 20 фоизини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш
ишлари жазосига судланган.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг судланувчи Ф.И.Шдан
жабрланувчи Ш.Азаматов фойдасига 4.572.999 сўм, фуқаровий
даъвогар Ф.Мирахмедов фойдасига 22.177.420 сўм моддий зарарлар
ундириш белгиланган.
Манфаатдор томонларга етказилган бошқа моддий ва маънавий
зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик иш юритиш тартибида
судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Ф.И.Ш 2024 йил
24 сентябрь куни соат 10:30 ларда, ўзига ишончнома орқали
бириктирилган “Матиз” русумли, давлат рақами 10 B 303 GB бўлган
автомашинани барча тегишли ҳужжатлари асосида, техник соз
ҳолатда, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ТХАЙ кўчасининг
иккинчи даражали йўли бўйлаб, Абу Сахий кўчаси томондан
Эшонгузар кўчаси томонга бошқариб бориб, ушбу кўчада жойлашган
Бектўпи бозори қаршисига етганида, амалдаги “Йўл ҳаракати
қоидалари”нинг 4-банди, 53-банди, 77-банди 1 ва 3-қисми ҳамда
104-банди талаблари, яъни “йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл
ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмаслиги
керак”, “ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш
(қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб
олиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига
ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил
қилиши керак”, “ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт
воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво
шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни
ҳисобга
олган
ҳолда
транспорт
воситасининг
тезлигини
белгилангандан оширмасдан бошқариши керак, ҳаракатланиш
вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у
транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган
даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари
учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши
керак”, “тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада,
иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасининг
ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига,
уларнинг кейинги ҳаракат йўналишидан қатъий назар, йўл бериши
керак” деб кўрсатилган қоидаларга риоя қилмасдан, йўналишини
ўзгартириб чап томонга бурилиб ҳаракатлангани натижасида асосий
йўлдан ҳаракатланиб кетаётган Ф.Мирахмедов бошқарувидаги
“Дамас” русумли, давлат рақами 10 Х 032 АВ бўлган автомашинаси
билан тўқнашув содир қилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси
натижасида “Дамас” русумли автомашина ағдарилиб кетиб, унинг
йўловчиси Ш.Азаматов тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат
қилган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 10 октябрдаги
71893-Х-Пири-сонли хулосасига кўра, Ш.Азаматов йўл транспорт
ҳодисаси натижасида ўртача оғир тан жароҳатлари олганлиги
аниқланган.
Судга оид транспорт-изшунослик экспертизасининг 2024 йил
11 октябрдаги 1783-сонли хулосасига кўра, тўқнашув вақтида
“Матиз” русумли автомашинасининг олди чап қисмлари “Дамас”
русумли автомашинасининг ўнг ён қисмларига теккан бўлиб, бу
вақтда уларнинг бўйлама ўқлари орасидаги бурчак тахминан 81±5
даражани ташкил этганлиги, тўқнашув вақтида иккала транспорт
воситаси ҳам ҳаракатда бўлганлиги аниқланган.
Судланувчи Ф.И.Ш апелляция шикоятида, унинг муқаддам
судланмаганлиги, айбига иқрор бўлиб, чин кўнгилдан пушаймонлиги,
ёши, соғлиғи, оилавий ва моддий аҳволини инобатга олиб, унга
нисбатан тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини
бекор қилиб, енгиллик беришни сўраган.
Апелляция инстанцияси суди, иш бўйича судья Ф.Халиловнинг
маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори
У.Файзиевнинг ҳукмни ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан
қолдириш ҳақида, судланувчи Ф.И.Ш ва унинг адвокати
А.Алимкуловнинг шикоят важларини қувватлаб, уни қаноатлантириш
ҳақида билдирган фикрларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини
атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд ҳукмини жазо
тайинлаш қисмини ўзгартириб, шикоятни қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Суд, иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ
жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб
чиқиб, асосли хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатларига
мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган
далиллар билан асослантирилган.
Судлов ҳайъати, судланувчи Ф.И.Шнинг суд ҳукмида
кўрсатилган жиноятни содир этганликдаги айби, судда ўз айбига
иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчи ва
фуқаровий даъвогарнинг кўрсатувлари, шунингдек ҳодиса содир
бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва чизмаси, йўл-транспорт
ҳодисаси бўйича маълумотнома, ИИБ ходимларининг билдиргиси,
экспертиза хулосалари, тушунтириш хатлари, видеокузатув камераси
қайдлари ҳамда ишдаги бошқа объектив далиллар билан ўз тасдиғини
топади деб ҳисоблайди.
Суд томонидан Ф.И.Шнинг жиноий эҳтиётсизлик ҳаракати
Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан тўғри
квалификация қилинган.
Шунингдек, суд судланувчи Ф.И.Шга нисбатан жазо тайинлашда,
у томонидан содир этилган жиноят эҳтиётсизлик оқибатида содир
этилганлигини эътироф этган ҳолда Олий суд Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги ҳамда 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги қарорлари талабларига риоя қилиб, унинг айбига иқрор
ва қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги, оилавий
аҳволи, шу билан бирга иш бўйича жабрланувчи ва фуқаровий
даъвогарга етказилган моддий зарар ўрни қопланмаганлиги ва унга
нисбатан қонуний жазо тайинлашни сўраб берган фикрларини
инобатга олиб, модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари
ҳамда ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб, транспорт воситаларини
бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш қўшимча жазо чоралари
тайинлаш ҳақида хулосага келган бўлса-да, унинг жазосини янада
енгиллаштирувчи ҳоллатларни инобатга олмаган кўринади.
Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 1-бандида, судларнинг
эътибори
жиноят
учун
жазо
тайинлашда
қонунийлик,
инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
принципларига қатъий амал қилишга қаратилиши;
2-бандида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик
принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини
англатмаслиги;
3-бандида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир
ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек,
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ
бўлиши кераклиги;
45-бандининг биринчи хатбошисида, Жиноят кодексининг
45-моддасига мувофиқ айбдор ўзи эгаллаб турган лавозим ёки хизмат
фаолияти билан бевосита боғлиқ жиноятни содир этган ҳар бир ҳолда,
суд жиноятнинг хусусиятидан келиб чиқиб, маҳкумни у ёки бу
мансабни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан
маҳрум қилиш масаласини муҳокама қилиш шартлиги ҳақида
тушунтиришлар берилган.
Гарчи, судланувчи Ф.И.Ш ушбу жиноятни транспорт воситасини
бошқариш билан боғлиқ ҳолда содир этган бўлса-да, унга ЖКнинг 45моддасини қўллаш-қулламаслик масаласини муҳокама қилиш етарли
бўлиб, бу унга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум
қилиш тариқасидаги қўшимча жазо чорасини қўллаш лозимлигини
англатмайди.
Судлов ҳайъати, юқоридаги Қонун талаблари ҳамда Олий суд
Пленуми қарорлари тушунтиришларига риоя этган ҳолда судланувчи
Ф.И.Шнинг айбига иқрор ва қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам
судланмаганлиги, оилавий ва моддий аҳволи, ёши, қарамоғида 2
нафар фарзанди ва турмуш ўртоғи бўлиб, қизини турмушга
чиқаргани, ўғли эса касаллиги, оилада ягона боқувчи бўлиб, фуқаро
А.Турсуновга тегишли бўлган “Матиз” русумли транспорт
воситасини ижара асосида бошқариб, киракашлик орқасидан
тирикчилик қилиб, ҳайдовчилик касби орқали оиласини боқиб
келаётгани, маҳалла томонидан берилган далолатнома ва ижара
асосида яшаётганлиги каби енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга
олиб, ЖКнинг 45-моддасини қўллаш мақсадга мувофиқ эмас деб
ҳисоблаб, ҳукмнинг жазо тайинлаш қисмини ўзгартириб, суд
қарорини шу қисмини бекор қилишни ва тайинланган ахлоқ тузатиш
ишлари жазосининг фоизини кўрсатган ҳолда аниқлик киритишни
лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726, 49731-моддаларига
амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
ажрим
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
7 январдаги Ф.И.Ш (Ф.И.Ш)га нисбатан чиқарган ҳукмининг жазо
тайинлаш қисми ўзгартирилсин.
Ф.И.Шга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасини
қўллаб, тайинланган 3 йил транспорт воситасини бошқариш
ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси бекор қилинсин.
Ф.И.Шга
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
кодекси
266-моддасининг 1-қисми билан “3 (уч) йил ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинлансин” деган жумла “иш ҳақининг 20 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинлансин” деб ўқилсин.
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози тарафлар тегишли тартибда Тошкент шаҳар
суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья:
Ҳайъат судьялари:
қ и л д и:
/имзо/
/имзо/
/имзо/
М.Юсупов
А.Шамсутдинова
Ф.Халилов
Ажрим нусхаси аслига тўғри: