Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1008-2408/409 Дата решения 11.02.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 362981 Claim ID 2676836 PDF Hash efbdf227f5858619... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
жиноят ишини ЖКнинг 83-моддаси жиноят ишини ЖК 83 law
Они ЖКнинг 168-моддаси Они ЖК 168 law
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 233-моддаси збекистон Республикаси ЖК 233 law
Ога нисбатан ЖКнинг 168-моддаси Ога нисбатан ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 511-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 511 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи: судья М.Мирзохидов Биринчи инстанция судининг судьяси А.Мухиддинов АЖРИМИ 2025 йил февраль ойининг 11 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Мирзохидов, ҳайъат судьялари: Н.Касимова ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибида, судья катта ёрдамчиси С.Сулаймонов, К.Маҳкамҳўжаевнинг котиблигида, тарафлардан – прокурор Ш.Шомирзаев, судланган Ф.И.О ва унинг ҳимоячиси-адвокат Х.Расулов, оқланган Ф.И.О ва унинг ҳимоячиси - адвокати Б.Файзиев, жабрланувчи З.Қурбановларнинг иштирокида, Ф.И.О ва бошқаларга оид 1-10082408/409-сонли жиноят иши бўйича Чилонзор туман прокурорининг апелляция протести ва судланган Ф.И.Онинг ҳимоячиси – адвокат Х.Расуловнинг апелляция шикоятлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 11 ноябрдаги ҳукми билан судланган 1984 йил 16 июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, икки нафар фарзанди бор, ишсиз, муқаддам: 1) жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 07.05.2018 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида 17.977.500 сўм жарима жазоси тайинланган, жарима 17.05.2018 йилда тўланган; 2) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман судининг 2024 йил 13 февралдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, “Гулобод” МФЙ, “Гулобод” мавзеси, 15-уй, 37-хонадонда яшайди, иш бўйича “қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган Ф.И.О (Ф.И.О) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,233-моддаси 1-қисми билан эълон қилинган айб эпизоди бўйича унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмагани сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2- бандига асосан реабилитация қилинсин ва жиноят ишининг ушбу қисми тугатилган. Ф.И.Ога Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан 8 (саккиз) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида илгариги ҳукм билан тайинланган жазога қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 9 (тўққиз) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган. . 1993 йил 01 январда Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, бир нафар фарзанди бор, ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Сувсоз даҳаси, “Иқбол” МФЙ, 32А-уй, 39-хонадонда яшайди, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат" эҳтиёт чораси қўлланилган Ф.И.О (Ф.И.О) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,233-моддаси 1-қисми билан унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмагани ҳамда содир этилган жиноятга дахли йўқлиги сабабли айбсиз деб топилиб, реабилитация қилинсин ва жиноят ишининг ушбу қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2,3-бандларига асосан тугатилган. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг: судланган Ф.И.Одан фуқаровий даъвогар “DAVR BANK” ХАТБ Олмазор филиали фойдасига 478.780.000 сўм моддий зарар ундириш; судланган Ф.И.Одан жабрланувчи Қурбанов Зиёдулла Шавкат ўғли фойдасига 111.559.926 сўм моддий зарар ундириш белгиланган. Манфаатдор томонга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган. Протестда, судланган Б.Қурбаналиевнинг фирибгарлик содир этганликдаги айби ва Ф.И.О ва Қурбаналиевларнинг банд солинган мулкини қонунга хилоф равишда тасарруф этиш жиноятини содир этганликдаги айблари дастлабки тергов ва суд мажлиси жараёнида ўз исботини топган деб ҳисоблашлиги ҳақида важлар келтириб, Ф.И.О ва Ф.И.Оларга оид туман судининг ҳукмини бекор қилиб, уларга нисбатан янги айблов ҳукми чиқаришни сўраган. Судланган Ф.И.Онинг ҳимоячиси – адвокат Х.Расулов апелляция шикоятида биринчи инстанция суди ишни бир томонлама кўргани, Ф.И.О ҳеч кимни алдамаганлиги ва фирибгарлик жинояти содир этмаганлиги, олинган кредитлар бўйича фуқаролик муносабатлари эканлигини, жабрланувчи З.Курбанов Ф.И.Ога тухмат қилаётганлиги, чунки З.Курбанов ўзига нисбатан етказилган зарар бўйича ҳеч қандай далил исбот келтирмаганлиги, балки З.Курбанов автомашинани Қозоғистонга ўтказиб, 2 Нодир исмли шахсдан пул олганлигини ҳақидаги важлар келтириб, суд ҳукмини бекор қилиб, Ф.И.Они реабилитация қилиб, жиноят ишини ЖКнинг 83-моддаси 2-қисмига асосан ҳаракатдан тугатишни ва З.Курбановни жиноий жавобгарлик масаласини ҳал этишни сўраган. Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати, иш бўйича судья М.Мирзохидовнинг маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевнинг протест важларини қисман қувватлаб, протестдаги Ф.И.О ва Б.Курбаналиевни ЖКнинг 28,233-моддаси 1-қисми билан айбли деб топиш, шу сабабли суд ҳукмини бекор қилиб, Ф.И.Они ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 28,233-моддаси 1-қисми билан, Б.Курбоналиевни ЖКнинг 28,233-моддаси 1қисми билан айблаш ҳақидаги янги айблов ҳукми чиқариш ҳақидаги хулосасини, жабрланувчи З.Курбановни Ф.И.Ога нисбатан даъво эътирози йўқлигини, чунки унга нисбатан етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги ҳақидаги фикрини, Ф.И.О ва унинг ҳимоячиси – адвокат Х.Расуловнинг апелляция шикоятидаги важларини қувватлаб, уни қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, протест шикоятда келтирилган важларга қонуний баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Апелляция инстанцияси суди, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб, судланган Ф.И.О ва унинг ҳимоячиси Х.Расуловнинг, судланган Ф.И.Онинг ҳаракатларида фирибгарлик жиноят аломатлари йўқлиги ҳақидаги важларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июнь кунидаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, уларнинг бу важлари жиноят учун муқаррар жазодан қутилиб қолиш мақсадида қилинган ҳаракатлар деб баҳолаб, судланган Ф.И.Онинг айби, судланувчи Б.Курбаналиев, фуқаровий даъвогар Р.Худойбердиев, жабрланувчи З.Курбанов, гувоҳ С.Обиджоновларнинг кўрсатувлари, нарсани олиш, кўздан кечириш, юзлаштириш баённомалари, жабрланувчиларнинг унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ёзган аризалари, нарсани олиш, кўздан кечириш, юзлаштириш баённомалари, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини тўлиқ топади. Биринчи босқич суди томонидан судланган Ф.И.Онинг фирибгарликдаги жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 3 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилган. Апелляция инстанцияси суди, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб, протестдаги Б.Қурбаналиевнинг фирибгарлик содир этганликдаги айби ва Ф.И.О ва Қурбаналиевларнинг банд солинган мулкини қонунга хилоф равишда тасарруф этиш жиноятини содир этганликдаги айблари дастлабки тергов ва суд мажлиси жараёнида ўз исботини топган деб келтирилган важи қуйидагиларга биноан асоссиз бўлиб қуйидагиларга биноан қаноатлантиришсиз қолдирилиши лозим. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасида, суд жиноят юз берганлиги, унинг содир этилишида ким айбдорлиги, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозимлиги; 23-моддасида, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши; 463-моддасида, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарамақаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 233-моддаси диспозициясига кўра, банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш деганда, банд солинган ёхуд гаровга қўйилган мулкни ишониб топшириб қўйилган шахс томонидан қонунга хилоф равишда 4 ўзлаштириш, растрата қилиш, яшириш, нобуд қилиш ёки унга шикаст етказиш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлиши назарда тутилган. Яъни мазкур жиноятнинг субъекти, банд солинган ёхуд гаровга қўйилган мулк ишониб топшириб қўйилган шахс ҳисобланади. Банд солинган ёки гаровга олинган мулкни ноқонуний тасарруф этишнинг объекти одил судлов идораларидаги ижтимоий муносабатлардир. Мулкка банд солиш ёки уни гаровда қолдириш фуқаровий даъвони таъминлаш ёки мулкни мусодара қилиш, солиқ ва бошқа тўловлардаги камомадни қоплаш учун амалга оширилади. Ушбу жиноятнинг объекти суднинг одил судловни амалга ошириш, суд қарорларини ижро этиш бўйича нормал фаолиятини, суд ҳокимиятининг нуфузини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланиши назарда тутилган. Апелляция инстанциясида аниқланган ҳолатлардан, яъни судланган Ф.И.Онинг апелляция инстанциясидаги 2023 йил апрель ойининг охирларида Ф.И.О таниши С.Обиджоновга агарда ишончли танишлари бўлса унинг номига банк орқали кредит эвазига “MALIBU 2” русумли автомашина олишни, банк ҳисобига кредит ойлик тўловларини ва бошланғич тўловларни ўзи тўлашини айтганлиги, С.Обиджонов бу таклиф ҳақида таниши Б.Курбаналиевга айтганида, Б.Курбаналиев ушбу таклифга келгусида автомашинани сотиб юбормаслик ва кредит тўловларини ўз вақтида тўлаб юриш шарти билан рози бўлганлиги, шундан сўнг ўзи иккиламчи бозордан “MALIBU 2” русумли автомашинани банк орқали Б.Курбаналиевнинг номига расмийлаштириб, бошланғич тўлов сифатида банк ҳисобига 45.425.000 сўмни тўлаб, “MALIBU-2” русумли, давлат рақам белгиси 01G582ZB бўлган автомашинани олганлиги, Б.Курбаналиевга автомашина учун кредит тўловларини ўзи тўлашни ваъда қилганлиги, ушбу автомашина олинганидан сўнг уни З.Курбановга вақтинча бошқариш учун берганлиги, 2023 йил май ойида Қозоғистон Республикасида яшовчи “Нодир” исмли танишидан 6.700 АҚШ долларини қарз сифатида олиб, унга З.Курбанов бошқариб юрган ва банк ҳисобида гаровда турган Б.Курбаналиевнинг номига олинган “MALIBU 2” русумли автомашинани гаров сифатида берганлиги, у бу ҳақда Б.Курбаналиев ва банк ходимларини хабардор қилмаганлиги, ушбу ҳолат бўйича Б.Курбаналиев тил бириктирмаганлиги, Б.Курбаналиев ушбу ишлардан моддий манфаатдор бўлмаганлиги ҳақида кўрсатувлари, бошқа далиллар билан рад қилинмаганлигидан, шунингдек Ф.И.Онинг Б.Курбаналиевни ишончига кириб, унга аслида “Давр банк” томонидан автокредит шартномасига кўра олинган “JENTRA” русумли, давлат рақам белгиси 01P246AС бўлган автомашина гўёки ўзига тегишли эканлигини ва уни пулини бўлиб бериш шарти билан сотишини айтиб, автомашина учун бошланғич тўлов сифатида 2.000 АҚШ долларини бериб, қолган пулларни 3 йил давомида ҳар ойда 5.100.000 сўмдан бериб боришини айтиб, Б.Курбаналиевдан автомашина учун дастлабки тўлов сифатида 2.000 АҚШ долларини (22.359.600 сўм) олиб, автомашинани ишончнома асосида бошқариш учун унга бериб, 5 Б.Курбаналиевга берган ваъдасини бажармасдан ундан олган пул маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддасида, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаган бўлса; унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса; унинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаса айбсиз деб топилиши ва реабилитация этилиши лозимлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 8-бандида, агар ижтимоий хавфли қилмиш факти ва оқибатининг келиб чиққанлиги аниқланган бўлиб, бироқ суд муҳокамасида тақдим қилинган ва текширилган далиллар билан унинг судланувчи томонидан содир этилганлиги инкор этилса ёки ўз тасдиғини топмаса, суд шахснинг содир этилган жиноятга дахли бўлмаганлиги сабабли (ЖПК 83-моддаси 2,3бандлари) оқлов ҳукми чиқарилиши ҳақида тушунтириш берилганлигидан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди, асосли равишда Ф.И.Они Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,233-моддаси 1-қисми билан, Б.Курбаналиевни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,233моддаси 1-қисми билан реабилитация қилиб асосли хулосага келган. Биринчи инстанция суди томонидан Ф.И.Ога нисбатан жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8,54-моддаларида назарда тутилган жазонинг адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, содир этилган жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, жабрланувчига етказилган зарар тўлиқ қопланмаганлигини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги тўғрисидаги қонун талаби, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги ва 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорларида назарда тутилган раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, Ф.И.Ога нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, тўғри хулосага келган. Шунингдек, апелляция инстанцияси суди мажлисида жабрланувчи З.Қурбанов унга нисбатан етказилган зарар Ф.И.Онинг турмуш ўртоғи томонидан тўлиқ қоплаб берилганлигини ҳақидаги кўрсатувларидан келиб чиқиб, суд ҳукмининг қарор қисмидан З.Қурбанов фойдасига 111.559.926 сўм моддий зарар ундириш қисмини чиқаришни лозим топади. Бундан ташқари, суд ҳукми билан Ф.И.Одан фуқаровий даъвогар “DAVR BANK” ХАТБ Олмазор филиали фойдасига 478.780.000 сўм моддий зарар ундириш масаласини муҳокама қилиб, олинган суммадан “DAVR BANK” ХАТБ Олмазор филиалига 45.425.000 сўм, 12.679.000, 1.140.000 тўланганлигини инобатга олиб, Ф.И.Одан фуқаровий даъвогар “DAVR BANK” ХАТБ Олмазор филиали фойдасига 419.536.000 сўм моддий зарар ундиришни лозим топади. 6 Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 49725, 49726, 49731, 49736-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати ноябрдаги Ф.И.О ва Ф.И.Ога нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилиб, мувофиқлаштирилсин. Суд ҳукмининг қарор қисмидан судланган Ф.И.Одан жабрланувчи Қурбанов Зиёдулла Шавкат ўғли фойдасига 111.559.926 сўм моддий зарар ундириш қисми чиқарилсин. Суд ҳукмининг қарор қисмидан судланган Ф.И.Одан фуқаровий даъвогар “DAVR BANK” ХАТБ Олмазор филиали фойдасига 478.780.000 сўм моддий зарар ундириш қисми бекор қилиниб, судланган Ф.И.Одан фуқаровий даъвогар “DAVR BANK” ХАТБ Олмазор филиали фойдасига 419.536.000 сўм моддий зарар ундирилсин. Апелляция протести ва апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 511-моддасига асосан Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериши ёки протест билдириш ҳуқуқи тушунтирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ М.Мирзохидов Ҳайъат судьялари: /имзо/ Н.Касимова /имзо/ А.Абдулхаев Ажрим аслига тўғри. 7