Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/21 Дата решения 11.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 367082 Claim ID 2707487 PDF Hash 081560f36435c0b6... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
йилдаги Амнистия Фармонининг 2-моддаси йилдаги Амнистия Фармони 2 law
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
моддаси 273-моддаси моддаси 273 law
збекистон Республикаси ЖК 34-моддаси збекистон Республикаси ЖК 34 law
йил ЖПКнинг 224-моддаси йил ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
унга ЖКнинг 57-моддаси унга ЖК 57 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил февраль ойининг 11 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, ҳалқ маслахатчилари А.Саттаров ва З.Ахатованинг таркибида, суд мажлиси котиби - судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаев, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи У.Касимов ва унинг ҳимоячиси “MMM HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати М.Каримовнинг иштирокида, Касимов Улуғбек Убайдуллаевичга оид 11006-2502/21-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Касимов Улугбек Убайдуллаевич (KASIMOV ULUGBEK UBAYDULLAYEVICH), 1977 йил 19 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,оилали, маълумоти ўрта, муқаддам судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Шайхонтохур тумани судининг 20.03.2001 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан, 03 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 22.08.2001 йилдаги Амнистия Фармонининг 2-моддасига асосан 06.10.2001 йил жазодан озод қилинг, 2) жиноят ишлари бўйича Шайхонтохур тумани судининг 25.02.2002 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,169-моддаси 2-қисми билан, 3 йил аҳлоқ тузутиш ишлари жазоси тайинланган 3) жиноят ишлари бўйича Шайхонтохур тумани судининг 02.08.2002 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисми “а” банди, 169моддаси 3 қисми “а” банди, 59,60-модждаларига асосан 6 озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 4) жиноят ишлари бўйича Шайхонтохур тумани судининг 02.08.2002 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисми “а” банди, 169моддаси 3 қисми “а” банди, 59,60-модждаларига асосан 6 озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 22.08.2001 йилдаги Амнистия Фармонининг 2моддасига асосан 06.10.2001 йил жазодан озод қилинг 5) жиноят ишлари бўйича Олмалиқ тумани судининг 02.08.2002 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисми “а” банди, 60моддсига асосан 5 йил 8 ой, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 6) жиноят ишлари бўйича Юнсобод тумани судининг 09.03.2007 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,169-моддаси 3-қисми “а” банди, 60,61-моддаларига асосан 5 йил 06 ой, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 7) жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг 23.08.2013 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 5-қисми, 25-моддаси 273-моддаси 5-қисми билан айбли деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 34-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб эътироф этилиб, 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазо тўлиқ ўтилган, Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Зафарабод МФЙ, Махтумкули, 6тор кўчаси, 7-уйда яшаган, 22.11.2024 йил ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланиб, иш бўйича 23.11.2024 йилда “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган., айблов хулосаси нусхасини ўз муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 4-қисмининг “б” банди билан айбланган. Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жабрланувчининг кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи У.Касимов ўта хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мол-мулкини киссавурлик йўли билан яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 18 ноябрь куни соат тахминан 18:20 да, Чилонзор тумани, 16-мавзе, “Фидокорлик” МФЙ ҳудудида жойлашган “Андалус” номли супермаркет ёнида жойлашган автобус бекатида турган 131-сонли автобусда бўла туриб, шу ерда бўлган Назирова Иродахон Тўлқин қизининг эгнидаги кийимининг ташқи чап чўнтагида бўлган баҳоси 3.360.000 сўмлик “Redmi 10” русумли телефон аппаратини ва телефон аппарати ичида бўлган 40.000 сўмли сим картани, киссавурлик йўли билан яширин равишда талон-торож қилиб, телефон аппаратини сотиб юбориб, пулларини ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Судланувчи У.Касимов суд мажлисида айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, у, 2024 йил 18 ноябрь куни ўзининг шахсий ишлари билан Сергели туманига боришлик мақсадида Учтепа тумани ҳудудида жойлашган “Чинор” номли овқатланиш шохобчасининг ёнидаги автобуслар бекатидан соат тахминан 18:10 да 131-сонли автобусга чиққанлиги, автобусга чиққан вақтида автобусда одамлар кўп бўлганлиги, у ушбу автобусда кетаётган вақтида, ҳижоб ўраб олган унга нотаниш бўлган кейинчалик шахси аниқ бўлган, Назирова Иродахон Тўлқин қизининг эгнидаги пальтосининг ташқи чап чўнтагида телефон аппарати кўриниб турганлигини кўрганлиги, сўнг, 131-сонли автобус Чилонзор тумани, 16-мавзе ҳудудида жойлашган “Андалус” супермаркетининг ёнидаги автобуслар бекатига келиб тўхтаган вақтида, ушбу автобусда бўлган И.Назированинг эгнидаги пальтосининг ташқи чап чўнтагида турган телефон аппаратини ўғирлаб олиб, автобусдан тушиб кетганлиги, сўнг, такси тўхтатиб тўғри “Қўйлик” бозорига борганлиги, "Қўйлик" бозорига кетаётган вақтида, И.Назировага тегишли бўлган телефон аппаратининг ичида бўлган сим картани отиб юборганлиги, “Қўйлик” бозорига етиб борганидан сўнг, кўриниши эсида қолмаган унга нотаниш шахсга ўғирлаб олган телефон аппаратини ўзига тегишли деб алдаб, 400.000 сўм миқдоридаги пуллар эвазига сотиб юборганлиги, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги, ҳозирда жабрланувчига етказилган зарарни қоплаш мақсадида унинг яқин қариндошлари томонидан суд депозит рақамига 3.517.500 сўм маблағ қўйилганлиги, қилган ишидан амалда чин кўнгилдан пушаймонлигини инобатга олиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи И.Назированинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирилганда, у “2024 йил 18 ноябрь куни Чилонзор тумани 8-мавзе ҳудудида жойлашган “Ренасанс хусусий университети” дан яъни ўқишдан соат тахминан 17:40 да чиқдим ва уйга кетишлик мақсадида пиёда Чилонзор тумани, 9-мавзе ҳудудида жойлашган “Афруз” тўйхонасининг қарама қарши томонида жойлашган Учтепа тумани ҳудудидаги автобуслар бекатига бордим, сўнгра ушбу автобуслар бекатида мен ўзимга тегишли бўлган 2022 йил Фарғона вилоятидан 3.360.000 сўм миқдоридаги пуллар эвазига кул рангли ва кўк рангли бўлган “Redmi 10 2022” русумли телефон аппаратимдан фойдаланиб уйимдагилар билан телефон аппаратимда гаплашдим. Шундан сўнг, соат тахминан 18:10 да уйимга олиб борадиган 131-сонли автобус келди ва шу вақтда ўзимга тегишли бўлган телефон аппаратимни эгнимда бўлган жигар рангли палтойимнинг ташқи чап чўнтагига солиб қўйдим ва 131-сонли автобусга ўтирдим ва Чилонзор тумани, 16-мавзе, “Андалус” номли супермаркет ёнида жойлашган автобуслар бекатида автобусда бўлган менга нотаниш шахсларнинг кўпчилиги тушди. Шундан сўнг, мен автобусда одамлар камайганидан сўнг, ўзимга тегишли бўлган “Редми 10” русумли телефон аппаратимдан фойдаланмоқчи бўлиб, чўнтагимга қўлимни солган вақтимда телефон аппаратим йўқлигини билдим. Шундан сўнг, нима қилишни билмасдан қолдим ва Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган “Низомий Университети” томонда жойлашган “Чилонзор метро” бекати ёнидаги автобуслар бекатида тушиб қолдим ва шу ерда менга нотаниш бўлган шахсдан телефон аппаратини сўраб туриб, 102 ишонч рақамига қўнғироқ қилдим ва ИИО ходимлари келишди ва бўлган ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Бўлган ҳолат шулардан иборат. Мен ўзимга тегишли бўлган “Редми 10” русумли телефон аппаратимни 2022 йил Фарғона вилоятидан 3.360.000 сўм миқдоридаги пуллар эвазига сотиб олган эдим. Мен ўзимга тегишли бўлган “Редми 10” русумли телефон аппаратимнинг ранги кўл ранг ва кўк рангли эди ва телефон аппаратимнинг орқа томонида билинар билинмас қирилган жойи бор эди. Мен ўзимга тегишли бўлган “Редми 10” русумли телефон аппаратимни кўрсам таний оламан. Менга тегишли бўлган “Редми 10” русумли телефон аппаратимнинг орқа томонида ҳимоя ғилофи йўқ эди. Менга тегишли бўлган “Редми 10” русумли телефон аппаратимда 94-041-91-19 бўлган “Ucell” уяли алоқа компаниясига тегишли сим карта бор эди ва мен ушбу сим картани 40.000 сўм миқдоридаги пуллар эвазига сотиб олган эдим. Мен ўзимга тегишли бўлган “Редми 10” русумли телефон аппаратимдан охирги маротаба 131-сонли автобусга чиқишимдан аввал фойдаланган эдим ва фойдаланиб бўлганимдан сўнг, эгнимда бўлган жигар рангли палтойимнинг ташқи чап чўнтагига солиб қўйган эдим. Мен 131-сонли автобусга чиққанимда автобусда одамлар кўп эди. Шу сабабли ўзимга тегишли бўлган “Редми 10” русумли телефон аппаратимни эгнимда бўлган жигар рангли палтойимнинг чўнтагига солиб қўйдим. Шундан сўнг, 131сонли автобус Чилонзор тумани, 16-мавзе ҳудудида жойлашган “Андалус” супермаркетининг олдигади автобуслар бекатида одамлар тушишди ва автобусда одамлар камайганидан сўнг, ўзимга тегишли бўлган телефон аппаратимдан фойдаланмоқчи бўлиб чўнтагига қўлимни солганимда телефон аппаратим йўқлигини билдим. Менга жами бўлиб 3.410.000 сўм миқдорида моддий зарар етказилди. Мен ўзимга тегишли бўлган телефон аппаратимни ким ўғирлаганлигини кўрганим йўқ” деб кўрсатув берган. Суд, судланувчи У.Касимовнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбловга тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчининг кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчининг аризалари, дастлабки тушунтириш хатлари, далилий ашиёни олиш тўғрисидаги баённома,-303-сонли маълумотнома, нарсани кўздан кечириш ҳақида баённома ва унга илова фотожадвал ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи У.Касимовнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг фуқаро И.Назированинг баҳоси 3.360.000 сўмлик “Redmi 10” русумли телефон аппаратини ва телефон аппарати ичида бўлган 40.000 сўмли сим картани яширин равишда талонторож қилишда ифодаланган қилмиши, ўғирлик, яъни ўта хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талонторож қилиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 4-қисмининг “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, У.Касимовга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, жиноятларни ғаразли мақсадларда содир этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб, айбловга тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унга ЖКнинг 57-моддасини қўллаб айблов моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам озодликдан маҳрум қилиш жазосидан ҳам камроқ озодликдан маҳрум қилиш жазосини Суд, иш бўйича етказилган моддий зарарларни ундириш масаласини муҳокама қилиб, судланувчи У.Касимовнинг яқин қариндошлари томонидан судлар фаолиятини таминлаш департаменти ҳисоб рақамига 03.02.2025 йилда 24449-сон тўлов паттасига асосан тўланган 3.500.000 сўмни жабрланувчи Назирова Иродахон Тўлқин қизининг фойдасига ундиришни; иш бўйича ашёвий далил деб топилган бир дона DVD-R дискни жиноят иши хужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд хайъати Ҳ У К М Қ И Л Д И: Касимов Улугбек Убайдуллаевич (KASIMOV ULUGBEK UBAYDULLAYEVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 4қисми “б” назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Касимов Улугбек Убайдуллаевичга Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 4-қисми “б” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо маҳсус тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 22 ноябрдан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи У.Касимовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Судланувчи У.Касимовнинг яқин қариндошлари томонидан судлар фаолиятини таминлаш департаменти ҳисоб рақамига 03.02.2025 йилда 24449-сон тўлов паттасига асосан тўланган 3.500.000 сўмни жабрланувчи Назирова Иродахон Тўлқин қизининг фойдасига ундирилсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган бир дона DVD-R диск жиноят иши хужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят бериш ёки протест келтиришга ҳақли. Белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган шикоят ёки протест оқибатсиз қолдирилади. Раислик қилувчи: С.Мамадиев Халқ маслаҳатчилари: З.Ахатова А.Сатторов