Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2402/1220 Дата решения 11.02.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 363490 Claim ID 2718403 PDF Hash c574f76538763200... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 277 3 law
ЖКнинг 49-моддаси ЖКнинг 49 law
збекистон Республикаси ЖК 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 164-моддаси збекистон Республикаси ЖК 164 law
илиш жазоси ЖКнинг 74-моддаси илиш жазоси ЖК 74 law
збекистон Республикаси ЖК 166-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 166 1 law
илиш жазоси ЖКнинг 74-моддаси илиш жазоси ЖК 74 law
збекистон Республикаси ЖК 134-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 134 1 law
збекистон Республикаси ЖК 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
исми ва 277-моддаси исми ва 277 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Икромов Биринчи инстанция судининг судьяси – С.Мамадиев 2025 йил февраль ойининг 11 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи судья: З.Камолов, Ҳайъат судьялари: М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Чориевнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шарипов, судланувчи Ф.И.Ш ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Қаландарованинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 20.12.2024 йилдаги ҳукмига кўра: йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, муқаддам бир неча маротаба судланган: 1) Тошкент ҳарбий судининг 2001 йил 03 июлдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 3-қисми, 169-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 49-моддасига асосан интизомий қисмга жўнатилган; 2) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2011 йил 09 декабрдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 2-қисмининг "а" банди билан айблаш ҳақидаги жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2011 йил 5 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн тўққиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарорига асосан тугатилган; 3) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2014 йил 10 февралдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг "г" банди билан айблаш ҳақидаги жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарорига асосан тугатилган; 4) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2014 йил 17 декабрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 164-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман судининг 2021 йил 16 августдаги ажримига кўра, ўталмаган 5 йил 12 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг 74-моддасига асосан шу муддатга иш ҳақининг 20 фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган; 5) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2022 йил 17 февралдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддасининг 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судининг 2023 йил 09 октябрдаги ажримига кўра, ўталмаган 1 йил 11 ой 25 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг 74-моддасига асосан шу муддатга иш ҳақининг 10 фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, истиқомат қилувчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, 25.09.2024 йилдан буён қамоқда сақланган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган Ф.И.Ш (Ф.И.Ш)га нисбатан чиқарилган ҳукмга нисбатан судланувчи Ф.И.Ш томонидан келтирилган апелляция шикоятига асосан 1-1006-2402/1220-сонли жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 20.12.2024 йилдаги ҳукмига кўра, Ф.И.Ш Ўзбекистон Республикаси ЖК 134-моддасининг 1-қисми ва 277-моддаси 2-қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан Ф.И.Шга узил-кесил ўташ учун 3 (уч) йил 1 (бир) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2022 йил 17 февралдаги ҳукми юзасидан ўталмаган жазони қисман қўшиш йўли билан Ф.И.Шга узил-кесил ўташ учун 3 (уч) йил 2 (икки) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилиши белгиланган. Судланувчи Ф.И.Шдан жабрланувчи Е.Валиуллина фойдасига 1.000.000 сўм моддий зарар ундирилиши белгиланган. Жабрланувчи Е.Валиуллинага етказилган бошқа зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган. Ашёвий далил деб эътироф этилган видеотасвирлар ёзилган бир дона компакт диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилиши белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Ф.И.Ш 2024 йил 03 сентябрь кунидан 09 сентябрь кунигача бўлган вақт оралиғида, ғаразли ва бошқа паст ниятларда қабрни таҳқирлаш мақсадида, Чилонзор тумани, Бектўпи МФЙ, Дўмбиробод кўчаси, 2-сонли қабристонда маст ҳолатда бўла туриб, ушбу қабристондаги марҳум Валиуллина Регина Ринатовнага тегишли 06826-сонли қабр устидаги гул ва гулчамбарларни олиб ташлаб, қабрга марҳумнинг онаси Валиуллина Елена Петровна томонидан 1.000.000 сўмга ўрнатилган темир хочни олиш мақсадида уни ўрнатилган жойидан силжитиб, унга шикаст етказиб, қабр устки тупроғини оёқлари билан яксон қилиб келган. Бундан ташқари, Ф.И.Ш ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2024 йил 09 сентябрь куни тахминан соат 17:20да жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, Чилонзор тумани, Бектўпи МФЙ, Дўмбиробод кўчаси, 2-сонли қабристонда маст ҳолатда бўла туриб, ўз мазмунига кўра умум эътироф этилган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимаслик билан ушбу қабристондаги марҳум Валиуллина Регина Ренатовнага тегишли қабр устидаги гул ва гулчамбарларни олиб ташлаб, қабрга ўрнатилган темир хочни олиш мақсадида уни ўрнатилган жойидан силжитиб, қабр устки тупроғини таёқлари билан яксон қилган. Судланувчи Ф.И.Ш апелляция шикоятида, туман судининг ҳукмидан норозилигини, ЖК 134-моддасининг 1-қисми ва 277-моддаси 2-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этмаганлигини, етказилган моддий зарарни қоплашда ёрдам беришни сўраганлигини, айни вақтда оилавий шароити оғирлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини, қармоғида қаровга муҳтож 70 ёшдаги онаси борлигини, ўзининг соғлиғи ёмонлигини, 2018 йилдан буён “гангрена” касаллиги билан курашиб келишини инобатга олган ҳолда, унга енгиллик беришни ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган. Апелляция инстанция судида судланувчи Ф.И.Ш дастлаб берган кўрсатувлари тасдиқлаб, шикоятида келтирган важларини қўллабқувватлаб, бироқ қабрни очмаганлигини ва тақирламаганлигини, безорилик жиноятни ҳам содир қилмаганлигини, суддан унинг оилавий аҳволини инобатга олиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб, кўрсатув берди. Апелляция инстанцияси иш бўйича судья А.Икромовнинг маърузасини, давлат айбловчиси Ш.Шариповнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи Ф.И.Ш ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Қаландарованинг ҳукмни ўзгартириб, апелляция шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларга тегишли баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи босқич суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдириб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати Ф.И.Шнинг содир қилинган жиноятдаги айби, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, далилий ашёни олиб қўйиш ва кўздан кечириш, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Биринчи босқич суди томонидан Ф.И.Шнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 134-моддасининг 1-қисми ва 277-моддаси 2-қисмининг “г” банди билан тўғри квалификация қилинган. Биринчи босқич суди судланувчи Ф.И.Шга нисбатан жазо тайинлашда унинг оилавий аҳволини, оилада ягона боқувчи эканлигини, қарамоғида онаси борлигини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятни жиноятни ғаразли мақсадларда спиртли ичимлик таъсирида маст ҳолатда содир этганлигини, қасддан содир этган жинояти учун судланиб, яна қасддан жиноят содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолаб, шунингдек жабрланувчининг судланувчига нисбатан моддий ва маънавий даъвоси борлигини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш мумкин эмас деган хулосага келиб, Ф.И.Шга нисбатан у айбланаётган модданинг санкцияси доирасида узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб тўғри хулосага келган. Апелляция инстанцияси, судланувчи Ф.И.Ш томонидан унинг қабрни очмаганлиги ва безорилик қилмаганлиги ҳақида шикоятда келтирилган важларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддаларини талаби асосида баҳо бериб, иш материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси бўйича синчковлик билан тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, келтирган важларини тўла ишончга сазовор эмас деб, қонун ва ҳуқуқий онгга амал қилиб, ички ишонч бўйича далилларга баҳо бериб танқидий баҳолаб, судни чалғитиш ва жавобгарликдан қутулиш ёки енгиллаштириш мақсадида келтирилган деб, ушбу важлар ишдаги далиллар ва объектив аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ рад қилинади. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати суд ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилишга асослар мавжуд эмаслиги сабабли, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни ва апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 482, 483, 49716, 49718, 49726, 49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 20.12.2024 йилдаги Ф.И.Ш (Ф.И.Ш)га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест билдиришга ҳақли. Раислик қилувчи: (имзо) З.Камолов Ҳайъат судьялари: (имзо) М.Тургунова (имзо) А.Икромов