Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2406/876 Дата решения 11.02.2025 Инстанция Кассация Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Қахаров Уктам Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 362816 Claim ID 2706702 PDF Hash 39457eebdd477172... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 131-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 131 1 law
исми билан ЖКнинг 59-моддаси исми билан ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
аракатини МЖтКнинг 52-моддаси аракатини МЖтК 52 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
лиги сабаб МЖтКнинг 52-моддаси лиги сабаб МЖтК 52 law
збекистон Республикаси МЖтК 52-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси МЖтК 52 2 law
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Иш рақами № 1-1006-2406/876 Маърузачи судья Ф.Халилов Биринчи инстанция судида раислик қилган судья: У.Кахаров ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ ишлари бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Юсупов, ҳайъат судьялари: А.Шамсутдинова ва Ф.Халиловдан иборат таркибда, А.Бахромовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, судланган Ф.и.ш ва унинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат А.Алимкуловнинг иштирокида, Ф.и.ш ва бошқаларга оид жиноят ишини ҳукмга нисбатан судланган Ф.и.ш ва унинг адвокати Т.Жумашев томонидан келтирилган шикоят асосида кассация тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 17 октябрдаги ҳукмига кўра: Хоразм вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, икки нафар фарзанди бор, ишламаган, муқаддам: жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2020 йил 1 июндаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 131-моддасининг 1-қисми ва 131-моддасининг 2-қисми билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида 2.230.000 сўм жарима жазосига судланган, жарима 2020 йил 4 июнда тўлиқ тўланган, хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган Ф.и.ш (Ф.и.ш) Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан 2 йил озодликни чеклаш жазосига судланган. Мазкур ҳукм билан Ф.и.ш ҳам судланган бўлиб, ишнинг уларга оид қисми муҳокама қилинмайди. Суднинг ҳукмига кўра, Ф.и.ш 2024 йил 23 январь куни соат 22:30 ларда Чилонзор тумани, 8-мавзе, 10-уй олдида бўла туриб, Ф.и.ш билан бир гуруҳ бўлиб, шу ерда бўлган таниши Файзуллаева Обида Уктамовна билан ўзаро жанжаллашиб, унинг сочидан тортиб, қўли билан турли жойларига уриб тан жароҳатлари етказаётган вақтида, шу ерга етиб келган ва уларни ажратишга ҳаракат қилган Файзуллаева Озода Ўктам қизини ҳам сочларидан тортиб, танасининг турли жойларига уриб, тан жароҳатлари етказган. Суд-тиббий экспертизасининг 2024 йил 29 январдаги 102-Қ-Якубсонли хулосасига кўра, Файзуллаева Обида Уктамовнада бурун, иккала юз соҳаларида шилинмалар, чап кўз ости соҳасида қонталаш, бошнинг ўнг чакка соҳасида сочларнинг травматик экстракцияси каби тан жароҳатлари аниқланганлиги, ушбу тан жароҳатлари соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келмаган, давомийлиги олти кундан ортиқ бўлмаган, озгина тез ўтиб кетувчи енгил тан жароҳатлари туркумига кириши кўрсатилган. Суд-тиббий экспертизасининг 2024 йил 31 январдаги 689-Ҳ-Якубсонли хулосасига кўра, Файзуллаева Озода Ўктам қизида бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, пастки жағ соҳасида қонталаш, юз соҳасида шилинма каби тан жароҳатлари аниқланганлиги, ушбу тан жароҳатлари соғлиқни қисқа, яъни 6 кундан кўп аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлари туркумига кириши кўрсатилган. Судланган Ф.и.ш адвокати билан биргаликда ёзган кассация шикоятида, Ф.и.шнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги ҳақида важлар келтириб, суд ҳукмининг унга оид қисмини бекор қилиб, уни оқлашни, ҳаракатини МЖтКнинг 52-моддасига квалификация қилиб, модда санкцияси доирасида жарима жазоси тайинлашни сўраган. Кассация инстанцияси суди, иш бўйича судья Ф.Халиловнинг маърузасини, прокурор У.Файзиевнинг ҳукмнинг Ф.и.шга оид қисмини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида, судланган Ф.и.ш ва унинг адвокати А.Алимкуловнинг шикоят важларини қувватлаб, уни қаноатлантириш, жазони енгиллаштириш ҳақида билдирган фикрларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд ҳукмининг Ф.и.шга оид қисмини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Суд, иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатларига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати, судланган Ф.и.шнинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир этганликдаги айби, судда ўз айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, ариза, тушунтириш хатлари, сўроқ, юзлаштириш, видеоёзувни олиш, нарсани кўздан кечириш, видиоёзувларни кўздан кечириш баённомалари, суд-тиббий экспертиза хулосалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган бошқа объектив далиллар мажмуи билан ўз исботини топган. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан судланган Ф.и.шнинг безорилик, яъни бир гуруҳ шахс бўла туриб, жамиятда юриштуриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриб-дўппослаш, баданга шикаст етказишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “б” бандлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати, шикоятдаги судланган Ф.и.шнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги сабаб МЖтКнинг 52-моддасига қайта квалификация қилиш ҳақидаги важларини муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келди. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги “Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги қарорининг 13-бандида, судлар айбдор қасдининг моҳияти ва у нимага қаратилганлигидан, содир этилган ҳаракатнинг мотиви, мақсади ва муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда безориликни бошқа жиноятлардан фарқлай олишлари кераклиги, жумладан, оилада, уйда (хонадонда) қариндош-уруғ, таниш-билишларга нисбатан содир этилган ҳақоратлаш, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш каби ҳаракатлар, агар улар шахсий келишмовчилик натижасида келиб чиққан бўлса ёхуд жабрланувчининг ножоиз хатти-ҳаракатлари оқибатида содир этилган бўлса, шахсга қарши жиноят деб баҳоланиши ва Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддалари билан квалификация қилиниши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Иш ҳоллатларига кўра, Ф.и.ш 2024 йил 23 январь куни соат 22:30 ларда Чилонзор тумани, 8-мавзе, 10-уй олдида бўла туриб, шу ерда бўлган 4-5 йилдан буён таниш бўлган Файзуллаева Обида Уктамовна билан ўзаро жанжаллашиб, унинг сочидан тортиб, қўли билан турли жойларига уриб тан жароҳатлари етказаётган вақтида, шу ерга етиб келган ва уларни ажратишга ҳаракат қилган Файзуллаева Озода Ўктам қизини ҳам сочларидан тортиб, танасининг турли жойларига уриб, тан жароҳатлари етказганлиги аниқланган. Шу сабабли, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан, жабрланувчи Файзуллаева Обида Уктамовна ва Машарипова Надира Рожаббаевнага етказилган тан жароҳатлари Ўзбекистон Республикаси МЖтК 52-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши инобатга олиниб, Ф.и.шнинг жабрланувчи Файзуллаева Озода Ўктам қизига нисбатан бир гуруҳ бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан уриш-дўппослаш натижасида баданга шикаст етказишда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “б” бандига қайта квалификация қилиш ҳақида тўғри тўтамга келинган деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати, судланган Ф.и.шнинг тайинланган жазони енгиллаштириш ҳақидаги важлари билан ҳам келишмади. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги; 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги; Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 1,3-бандларида, судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтиришлар берилган. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди судланган Ф.и.шга нисбатан жазо тайинлашда, у томонидан содир этилган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда юқоридаги қонун талаблари ҳамда Олий суд Пленуми қарори тушунтиришларига риоя қилиб, унинг шахси, айбига иқрор ва қилган ишидан пушаймонлиги, жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси йўқлиги, оилавий аҳволи, аёл киши эканлиги, икки нафар вояга етмаган фарзанди борлиги каби жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан санкцияда назарда тутилган озодликни чеклаш жазоси тайинлаш ҳақида тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан жиноят иши юзасидан барча ҳолатлар ўрганилиб, суд ҳукмида батафсил ёритилган ҳолда қонуний, асосли қарор қабул қилиниб, адолатли жазо тайинланганлиги сабабли ҳукмнинг Ф.и.шга оид қисмини ўзгартириш ёки бекор қилиш ёхуд жазони енгиллаштириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5099-50910-моддаларига амал қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати ажрим қ и л д и: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 17 октябрдаги ҳукмининг Ф.и.ш (Ф.и.ш)га оид қисми ўзгаришсиз, келтирилган кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар тегишли тартибда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья: /имзо/ М.Юсупов 5 Ҳайъат судьялари: /имзо/ /имзо/ А.Шамсутдинова Ф.Халилов