← Назад
Решение #88081 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 266 | 2 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 15 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 45 | — | law | |
| олда ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 266 | 2 | code_article | |
| билан ЖК | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 4974 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 498 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил февраль ойининг 11 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи,
туман
судининг
раиси
И.Сабиров,
судья
ёрдамчиси
Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси, Тошкент
шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, жабрланувчи
З.Юлдашеванинг қонуний вакиласи А.Юлдашева, судланувчи О.Эргашев ва
унинг ҳимоячиси “Inson himoyasi” адвокатлик фирмасининг адвокати
А.Тилововларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
266-моддасининг 2-қисми билан айбланган Эргашев Ойбек Отабек ўғлига
нисбатан №1-1006-2501/10-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш
ҳужжатларига кўра:
Эргашев Ойбек Отабек ўғли (Ergashev Oybek Otabek o’g’li)
1995 йил 15 октябрь куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати
ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус,
бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти,
Зангиота тумани, Бўзсув МФЙ, А.Темур кўчаси, 40-уйда истиқомат
қилувчи, иш бўйича эҳтиёт чораси тариқасида “гаров” эҳтиёт
чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган,
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг қонуний вакиласининг
кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда
мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи О.Эргашев, 2024 йил 09 сентябрь куни соат 22:50ларда,
ўзига ишончнома орқали тегишли бўлган “Ласетти” русумли, давлат рақами
01 А 795 СА бўлган автомашинани барча тегишли ҳужжатлари асосида,
техник соз ҳолатда, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчаси
бўйлаб, Гавҳар кўчаси томонидан, Эркин ЙПХ маскани томонга бошқариб
келиб, ушбу кўчада жойлашган “Мебель” дўкони қаршисига етганида,
амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 11-банди “г” кичикбанди, 77-банди
1 ва 3-қисми талаблари, яъни “транспорт воситасининг ҳайдовчиси
ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса болалар, ногиронлар, қарияларга
нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши шарт”, “ҳайдовчи ҳаракатнинг
серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини,
йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги
кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситасининг тезлигини
белгилангандан оширмасдан бошқариши керак, ҳаракатланиш вақтида
ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт
воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада
камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф
туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак” деб кўрсатилган
қоидаларга риоя қилмасдан ҳаракатланиб келиб, йўлни унга нисбатан чапдан
ўнгга кесиб ўтаётган пиёда З.Юлдашовани уриб юбориб, йўл-транспорт
ҳодисаси содир этган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда
З.Юлдашова тан жароҳатлари олиб, шифохонага етиб боргунга қадар вафот
этган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 02 октябрдаги №916Мурда-сонли хулосасига кўра, З.Юлдашованинг ўлими мазкур йўл-транспорт
ҳодисаси натижасида олган бош, кўкрак қафаси ва қориннинг ёпиқ қўшма
жароҳати, бош мия тўқимаси ва пардалари остига қон қуйилиши, икки
томонлама кўплаб қовурғаларнинг ёпиқ синишлари, чап ўпка лат ейиши, чап
ўпка ва жигар йиртилишлари, ички қон кетиши, кўкрак ва бел умуртқалари
синишлари, танасидаги эзилиб-йиртилган яралари ва шилинмалари каби тан
жароҳатлари билан бевосита боғлиқлиги аниқланган.
Судга оид автотехник экспертизасининг 2024 йил 03 декабрдаги
№2182-сонли хулосасига кўра, “Ласетти” русумли автомашина агар пиёда
ҳаракатга хавф туғдириб, ҳайдовчининг кўриш доирасида 5 метр масофани
5,2 км/соат тезликда ҳаракатланиб ўтган бўлса, ҳайдовчи 60-63 км/соат
тезликда ҳаракатланиб келиб, автомашинани тормоз бериш йўли билан
тўхтатиб қолиш техник имкониятига эга бўлганлиги аниқланган.
Судланувчи О.Эргашев суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб,
2024 йил 09 сентябрь куни, соат 22:50ларда ўз бошқарувидаги “Ласетти”
русумли автомашинада Бунёдкор шоҳкўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келиб, ўз
йўналиши бўйича “Мебель” дўкони қаршисида йўлни унга нисбатан чапдан ўнг
қисмидан бир пиёда кесиб ўта бошлаганлиги, шунда тўқнашувнинг олдини
олиш мақсадида тормозни босиб, ҳаракат йўналишини ўнгга ўзгартирганлиги,
бироқ тўхташга улгурмасдан, автомашинанинг олд чап қисми билан пиёдани
уриб юборганлиги, автомашинани тўхтатиб, пиёдага тез ёрдам кўрсатиш
мақсадида тез ёрдам хизматига қўнғироқ қилганлиги, бироқ кейинчалик
пиёданинг шифохонага етиб бормасдан вафот этганини билганлиги, ҳозирда
содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан
пушаймонлиги, жабрланувчининг қонуний вакилига имкони даражасида
моддий ёрдам кўрсатганлигини билдириб, енгилроқ жазо тайинлашни сўраб
кўрсатув бериб ўтди.
Жабрланувчи З.Юлдашованинг қонуний вакиласи А.Юлдашева суд
мажлисида, 2024 йил 16 сентябрь куни унга ички ишлар ходимлари синглиси
З.Юлдашовани автомашина уриб юборгани натижасида вафот этганини
айтишганлиги, шундан сўнг З.Юлдашованинг дафн маросимларига тайёргарлик
кўрганлиги, кейинчалик З.Юлдашова 2024 йил 09 сентябрь куни Бунёдкор
шоҳкўчасини кесиб ўтаётганида, ҳайдовчи О.Эргашев бошқарувидаги
автомашинада уни уриб юборгани ва оқибатда З.Юлдашова вафот этганини
билганлиги, ҳозирда О.Эргашев З.Юлдашованинг дафн маросимлари ва
маъракаларда қатнашиб, моддий зарарларни қоплаб берганлиги, унга нисбатан
моддий даъвоси йўқлигини билдириб, суддан судланувчи О.Эргашевга
енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди.
Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб
чиқиб, юқорида қайд этилган жиноят иши юзасидан судланувчининг
кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари
талаблари бўйича баҳо бериб, суд тергов материалларини ва суд мажлисида
аниқланган ҳолатларни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси
талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона
текшириб чиқиб, О.Эргашевнинг айби жабрланувчининг қонуний вакиласининг
кўрсатувлари, шунингдек ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш
баённомаси ва чизма схемаси, йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумотнома,
ИИБ ходимларининг билдиргиси, экспертиза хулосалари, тушунтириш хатлари
ҳамда ишдаги бошқа объектив далиллар билан ўз тасдиғини топади деб
ҳисоблайди.
Суд, судланувчи О.Эргашевнинг жиноий ҳаракатларининг юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унинг
“одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс
томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш
хавфсизлиги қоидаларини бузиш”да ифодаланган жиноий ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддасининг 2-қисми
билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги
“Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм
чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун
талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий
тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига
кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят
содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки
бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши
лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг:
1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб,
2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг
муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини
англатмайди” – деб,
3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон
ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий
қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши
ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари,
жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар
оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли)
билан белгиланади” – деб таъкидланган.
Суд, судланувчи О.Эргашевга жазо чораси ва турини белгилашда,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб,
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг юқорида қайд этиб ўтилган Пленуми
қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, жазони енгиллаштирувчи ҳолатларга
унинг ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий
шароитини, шунингдек жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасини, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни қопланганлигини
эътиборга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 45-моддасини
қўллаб, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилган ҳолда ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми
санкциясида белгиланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни
лозим деб ҳисоблайди.
Суд, мазкур жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарар
қопланганлигини ва жабрланувчининг қонуний вакиласи шу мазмунда судга
ариза тақдим қилганлигини эътиборга олади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138моддаси талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457,
460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд
Ҳ У К М Қ И Л А Д И:
Эргашев Ойбек Отабек ўғли (Ergashev Oybek Otabek o’g’li) Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодекси 266-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган
жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.
Эргашев Ойбек Отабек ўғлига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
266-моддасининг 2-қисми билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб 3 (уч) йил
муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган
ҳолда 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо манзил-колонияларда ўтаттирилинсин.
Жазони ўташ муддати 2025 йил 11 февралдан бошлаб ҳисоблансин.
О.Эргашевга нисбатан танланган гаров эҳтиёт чораси қамоққа олиш
эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб у дарҳол суд мажлиси залида қамоққа олинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Тошкент шаҳар ИИББ депозит
ҳисоб-рақамига 2024 йил 07 декабрдаги 25366-сонли квитанцияга асосан
тўланган 10.000.000 сўм гаров пуллари Эргашев Ойбек Отабек ўғлининг яқин
қариндошларига қайтарилсин.
Жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни қопланганлиги ва
жабрланувчининг қонуний вакиласи шу мазмунда судга ариза тақдим
қилганлиги инобатга олинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли
Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан
5
ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи
ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан
эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки
протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон
Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар
суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят
бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
И.Сабиров