Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/32 Дата решения 11.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 367085 Claim ID 2714059 PDF Hash be48a3e50e710ff0... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
Жиноят Кодексининг 10-моддаси Жиноят Кодекси 10 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил февраль ойининг 11 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Чарх Камолон-3 МФЙ биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи О.Иброхимов ва унинг ҳимоячиси “SHIROZA HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Ш.Юльчиева, фуқаровий даъвогар Ж.Уроловнинг иштирокида, Иброхимов Отабек Миродил ўғлига оид 1-10062502/32-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Иброхимов Отабек Миродил ўғли (IBROXIMOV OTABEK MIRODIL O’G’LI), 2001 йил 12 августда Андижон вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, муқаддам судланмаган, Чилонзор тумани, Алгоритм мавзесида жойлашган оёқ кийими цехида ишчи, Андижон вилояти, Шахрихон тумани, Яккатут МФЙ, 120уйда доимий рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20-мавзе, “Хирмонтепа” МФЙ, 3-уй, 11хонадонда яшаган, 2024 йил 10 декабрь куни “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва фуқаровий даъвогарнинг кўрсатувларини тинглаб, жабрланувчининг кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи О.Иброхимов ўзганинг мулкини яширин равишда талонтарож қилиш мақсадида, 2024 йил 17 ноябрь куни соат тахминан 14:00да ўзининг ижара хонадони хисобланган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20мавзе, “Хирмонтепа” МФЙ, 3-уй, 11-хонадонда бўла туриб, шу ерда ўзи билан бирга ижара асосида истиқомат қилувчи Қурбонов Латифжон Қудрат ўғли ухлаб қолганлигидан ва хонадонда хеч ким йўқлигидан фойдаланиб, Л.Қурбоновнинг ёнида бўлган бахоси 1.600.000 сўм бўлган “Редми Ноте 11 Про” русумли телефон аппаратини яширин равишда қўлга киритиб, воқеа бўлган жойдан яширинган. Судланувчи О.Иброхимов суд мажлисида айбловга тўлиқ иқрорлигини билдириб, у 2024 йил ишлаш мақсадида Тошкент шаҳрига келганлиги, шу сабабли унга вақтинча яшаш учун хонадон керак бўлганлиги, сўнг у телеграмм орқали ижарага бериладиган хонадонларни излаганлиги, шу вақт Чилонзор тумани, 20-мавзе, “Хирмонтепа” МФЙ, 3-уй, 11-хонадон ижарага берилаётганлигини кўрганлиги, сўнг эълонда берилган рақамга қўнғироқ қилиб, гаплашганлиги, сўнг ушбу хондонда ижарага туришни 600 минг сўмга келишиб, таҳминан 11 октябр куни ушбу хонадонга жойлашганлиги, ушбу хонадонда ундан ташқари яна 6 нафар фуқаро истиқомат қилиб келганлиги, 2024 йил 17 октябр куни ушбу хонадонд ўз ишларини қилиб, соат 14:00 да ушбу хонадонда ижарада яшовчи унга исми кейинчалик маълум бўлган Қурбонов Латифжон ухлаб ётганлигини кўриб, унинг ёнига келганида у ётган жойнинг ёнида унга тегишли “Редми Нот 11 Про” русумли телефон аппарати турганлигини кўрганлиги, сўнг мазкур телефон аппаратини олиб хонадондан чиқиб кетганлиги, сўнг мазкур телефон аппаратини интернетдаги “ОЛХ” ижтимоий тармоғи орқали сотилиши хақида эълон берганлиги, сўнг 2024 йил 05 ноябрь куни унга “ОЛХ” қолдирган эълони бўйича унга аввалдан исми ноъмалум бўлган, тергов вақтида исмини билган Уралов Жасурбек исмли шахс қўнғироқ қилганлиги, сўнг у у билан гаплашиб, унга учрашиш учун телефонига локация ташлаб, шу ерга келишини айтганлиги, сўнг шу куни таҳминан 17:00 да Ж.Уролов билан кўришиб, телефон апаратини унга 1.180.000 сўм эвазига келишиб, сотганлиги, олган пулларни ўзиниг эхтиёжи учун сарфлаб юборганлиги, сўнг эртаси куни унинг иш жойига ИИО ходимлари келишиб, уни Чилонзор туман ИИО ФМБ олиб кетишганлиги, ушбу жиноятни пул жуда зарур бўлганлиги учун содир қилганлиги, ҳозирда жабрланувчига унинг телефон аппаратини қайтариб берганлиги, фуқаровий даъвогарга ҳам зарарни тўлиқ қоплаганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради. Тарафларнинг розилиги билан жабрланувчи Қурбонов Латифжон Қудрат ўғлининг дастлабки терговда берган кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирилганда, у ҳозирда “Низомий” номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 3-курс талабаси эканлиги, 2024 йил август ойидан буён Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20-мавзе, “Хирмонтепа” МФЙ, 3-уй, 11хонадонда вақтинча ижара асосида яшаб келганлиги, ушбу хонадонда ундан ташқари Ислом, Асилбек ва Ильёслар хам бирга яшаб келганлиги, 2024 йил 10 октябрда ушбу хонадонга унга олдиндан таниш бўлмаган ва ўзини Иброхимов Отабек деб таништирган шахс вақтинчалик яшаш учун келиб қўшилганлиги, сўнг 2024 йил 17 октябрь куни Ислом, Асилбек ва Ильёслар ўз ишлари билан кетиб, хонадонда у ва О.Иброхимов қолишганлиги, шу куни у 12:40да ўзига тегишли бўлган “Редми Ноте 11 Про” русумли телефон аппаратидан Ильёс билан гаплашганлиги, бу вақт О.Иброхимов кийинаётган бўлганлиги, телефонда Ильёс билан гаплашиб бўлгандан сўнг телефон аппаратини ёнига қўйиб, ухлаб қолганлиги, сўнг соат таҳминан 14:30ларда хонадонга Ильёс кириб келганлиги, шунда у уйғониб кетганлиги, сўнг Ильёс ундан телефон аппаратини фойдаланиш учун сўраганлиги, у унга телефон аппарати ўзи ётган жойдалигини айтиб, ўзи ювиниш хонасига кириб кетганлиги, қайтиб чиққанидан сўнг, унга Ильёс телефон аппарати йўқлигини айтганлиги, шундан сўнг Ильёс билан телефон аппратини қидиришганлигини, сўнг ўзининг телефон рақамига қўнғироқ қилганлиги, телефон ўчиқ бўлганлиги, бу вақтда О.Иброхимов хонадондан чиқиб кетган бўлганлиги, шундан сўнг у 102 қисқа рақамига қўнғроқ қилганлиги, тергов даврида ўзига тегишли бўлган “Редми Ноте 11 Про” русумли телефон аппаратини тилхат асосида суриштирувчидан қайтариб олганлиги тўғрисида кўрсатув берган. Фуқаровий даъвогар Ж.Уролов суд мажлисида, у, ҳозирда Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университетнинг 2-босқич талабаси эканлиги, ўқишдан бўш вақтларида “Узум”маркетда етказиб берувчи бўлиб ишлаб келишлиги, ўзиниг телефон аппарати синиб қолганлиги сабабли интернетнинг “ОЛХ” тармоғи орқали сотилаётган телефон аппаратларини кўриб чиққанлиги, шунда у ерда “Редми Ноте 11 Про” русумли телефон аппаратини 1.200.000 сўмга сотилиши хақидаги эълонга кўзи тушиб, шартларини ўрганиб чиқиб, эълондаги рақамга қўнғироқ қилганлиги, қўнғироғига унга аввалдан таниш бўлмаган, кейинчалик унга исми маълум бўлган О.Иброхимов жавоб бериб, мазкур телефон сотилишини маълум қилганлиги, сўнг унга учрашиш манзилини телеграм орқали ташлаганлиги, унга ташланган локация орқали Учтепа тумани Катта қани мавзесига етиб борганлиги, уни у ерда О.Иброхимов кутиб олиб, телефон аппаратини кўрсатганлиги, унга телефон маъқул келиб у билан савдолашиб, мазкур телефон аппаратини 1.180.000 сўмга сотиб олганлиги, сўнг мазкур телефон аппаратидан фойдаланиб юрганлиги, 2024 йил 27 ноябрь куни унга ИИО ходимлари қўнғироқ қилиб, уни Чилонзор туман ИИО ФМБ биносига чақиришганлиги, у ерда ундан у сотиб олган телефон аппаратини кимдан, қаерда олганлигини сўрашиб, мазкур телефон ўғирланганлигини айтишганлиги, у бўлган воқеани уларга тўлиқ айтиб бериб, тушунтириш хати ёзиб берганлиги, сўнг телефон аппаратини баённома асосида ходимларга топширганлигини, ҳозирда судланувчи О.Иброхимов томонидан унга етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, унга даъвоси йўқлигини маълум қилиб, кўрсатув берди. Суд, судланувчи О.Иброхимовнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчининг берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, шахсни фотосуратдан таниб олиш, юзлаштириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомалари, ашёвий далил, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи О.Иброхимовнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг ҳаракатлари ўғирлик яъни, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 01-сонли Қарорининг 2-бандида судларга тушунтирилсинки, Жиноят Кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи жазо қўлланилиши шартлигини англатмаслиги, шу туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган шахсларни ЖКнинг 65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозимлиги ҳақида Суд, Олий суд Пленуми қароридаги раҳбарий тушунтиришларга амал қилиб, О.Иброхимовнинг намунали хулқи, жиноий қилмишдан келиб чиққан оқибат бартараф этилганлигини инобатга олиб, мазкур холатда қилмиш ижтимоий хавфлилигини йўқотди деб ҳисоблаб, унинг шахсини, муқаддам судланмаганлиги инобатга олиб, уни Ўзбекистон Республикаси ЖК 70моддасига асосан жазодан озод қилишни лозим деб топади. Суд, жабрланувчи Қурбонов Латифжон Қудрат ўғлига “Редми Ноте 11 Про” русумли телефон аппарати тилхат асосида қайтарилганлиги, судланувчи О.Иброхимов томонидан фуқаровий даъвогар Ж.Уроловга етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлиги тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилганлигини инобатга олишни; иш бўйича ашёвий далил деб топилган бир дона “Редми Ноте 11 Про” русумли телефон аппарати тилхат асосида жабрланувчи Қурбонов Латифжон Қудрат ўғлига қайтарилганлигини инобатга олишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Иброхимов Отабек Миродил ўғли (IBROXIMOV OTABEK MIRODIL O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва ва ЖКнинг 70моддасига асосан жазодан озод қилинсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг О.Иброхимовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бекор қилинсин. Жабрланувчи Қурбонов Латифжон Қудрат ўғлига “Редми Ноте 11 Про” русумли телефон аппарати тилхат асосида қайтарилганлиги инбатга олинсин. Судланувчи О.Иброхимов томонидан фуқаровий даъвогар Ж.Уроловга етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлиги ва унинг судланувчига нисбатан даъвоси йўқлиги инбатга олинсин. иш бўйича ашёвий далил деб топилган бир дона “Редми Ноте 11 Про” русумли телефон аппарати тилхат асосида жабрланувчи Қурбонов Латифжон Қудрат ўғлига қайтарилганлиги инобатга олинсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья: С.Мамадиев Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович