Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2401/783 Дата решения 11.02.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 362976 Claim ID 2668969 PDF Hash 899072869072056e... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 132-моддаси збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 132 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 132-моддаси збекистон Республикаси ЖК 132 law
Жиноят кодексининг 10-моддаси Жиноят кодекси 10 code_article
Ога нисбатан Узбекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддаси Ога нисбатан Узбекистон Республикаси ЖК 70 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддаси збекистон Республикаси ЖК 70 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 511-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 511 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи: судья М.Мирзохидов Биринчи инстанция судининг судьяси И.Сабиров АЖРИМИ 2025 йил февраль ойининг 11 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Мирзохидов, ҳайъат судьялари: Н.Касимова ва А.Абдулхаевдан иборат таркибида, судья катта ёрдамчиси С.Сулаймонов, К.Маҳкамхўжаевнинг котиблигида, тарафлардан – прокурор Ш.Шомирзаев, судланган Ф.И.О ва унинг ҳимоячиси-адвокат Х.Туйкулов, “Улуғ мерос” хайрия жамоат фонди Васийлик Кенгаши ишончли вакили Т.Агзамованинг иштирокида, Ф.И.Ога оид 1-1006-2401/783-сонли жиноят иши бўйича судланган Ф.И.Онинг ҳимоячиси – адвокат Х.Туйкулов томонидан келтирилган апелляция шикояти асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 4 ноябрдаги ҳукми билан судланган 1968 йил 28 март куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, “Улуғ мерос” хайрия жамоат фонди ва “Олтин мерос” хайрия жамоат фондлари раиси, оилали, олти нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Бунёдкор кўчаси, 8Г-уй, 47-хонадонда яшовчи, эҳтиёт чораси сифатида “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” қўлланилган Ф.И.О (Ф.И.О) Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 132-моддасининг 1қисми билан, ЖК 45-моддаси қўлланилган ҳолда 1 (бир) йил муддатга маданий мерос объектлари билан боғлиқ фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, тайинланган жазо мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўтаттириш, жазони ўташ муддати маҳкум ҳақиқатда ишга жойлашган кундан бошлаб ҳисоблаш белгиланган. Жазо ижросини назорат қилиш Ф.И.Онинг яшаш ҳудуди бўйича Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи зиммасига юклатилган. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Тошкент шаҳар прокуратураси депозит ҳисоб-рақамига 2024 йил 29 июль куни 193636-сонли квитанцияга асосан Ф.И.О томонидан тўланган 65.637.000 сўм маблағларни Ўзбекистон Республикаси маданий мерос Агентлиги ҳисобрақамига ўтказиш белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, Ф.И.О “Улуғ мерос” хайрия жамоат фонди раиси лавозимида ишлаб келиб, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳкўчаси, 7-уй манзилида жойлашган, XVI асрда барпо қилинган “Абулқосим Эшон” мадрасаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 04 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 846-сонли Қарори билан тасдиқланган миллий рўйхатда 232-рақам билан архитектура ёдгорлиги этиб белгиланганини билгани ҳолда, Маданий мерос Агентлигининг тегишли рухсатномасини олмасдан, бинонинг ички қисмида ўзбошимчалик билан ҳожатхона ва ювиниш хоналари қурилишларини амалга ошириб, объектга анча миқдорни ташкил қилувчи 65.637.000 сўм моддий зарар етказган. Адвокат Х.Туйкулов апелляция шикоятида, Ф.И.О асоссиз равишда судланганлиги, мазкур жиноят иши бўйича жиноят аломатлари йўқлиги ҳақида важлар келтириб, суд ҳукмини бекор қилиб, Ф.И.Ога нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраган. Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати, иш бўйича судья М.Мирзохидовнинг маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланган Ф.И.О, унинг ҳимоячиси-адвокат Х.Туйкулов ва “Улуғ мерос” хайрия жамоат фонди Васийлик Кенгаши ишончли вакили Т.Агзамованинг апелляция шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларга қонуний баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгартиришни лозим деб топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судланган Д.Мухаммедкаримовнинг айби, унинг биринчи босқич судида ўз айбига қисман иқрор бўлиб берган кўрсатувидан ташқари, терговга қадар текширув даврида йиғилган ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва фото илова, объект бино-иншоотларида 2 ўтказилган мониторинг маълумотномаси, комплекс экспертиза хулосаси ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди.. Биринчи инстанция суди томонидан судланган Д.Мухаммедкаримовнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 132-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган. Апелляция инстанцияси, судланган Ф.И.Онинг маданий мерос объектида муайян қурилиш ишларини амалга ошириш учун рухсат беришни сўраб Маданий мерос Агентлигига бир неча бор мурожаат қилганлиги, бироқ жавоб олмаганлиги, жиноят иши доирасида маданий мерос объектига 2,97 м3 зарар етказилгани нотўғри ҳисоблангани ҳақидаги кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПК 95,112моддалари тартибида баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларига Маданий мерос Агентлиги ва Агентликнинг Тошкент шаҳар Бошқармаси томонидан Ф.И.Онинг объектда қурилиш ишларини амалга ошириш учун зарур ҳужжатларни тақдим қилиши лозимлиги ҳақидаги жавоб хатлари, маданий мерос объектида ўтказилган ўрганиш жараёнида, объектнинг 1қаватида жойлашган ҳужранинг чап ва ўнг тарафларида 1,23 м3 ва 1,74 м3 ташкил қилган девор ва пол қисмларига ўзбошимчалик билан ҳожатхона ва ювиниш хоналари қурилгани ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан белгиланган зарарни ҳисоблаш методикасидан келиб чиқиб, объектнинг уч ўлчамлик фазовий шакли инобатга олинган ҳолда 65.637.000 сўм моддий зарар етказилгани аниқланганлиги ҳолатлари билан тўлиқ рад қилинади деб ҳисоблайди Бироқ, биринчи инстанция суди судланган Ф.И.Ога нисбатан жазо таиинлашда жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни эътиборга олмасдан, бир мунча оғир жазо таиинлаган куринади. Узбекистон Республикаси Олии суди Пленумининг 2006 иил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо таиинлаш амалиети туғрисида”ги қарорининг 2-бандида: “Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи жазо қулланилиши шартлигини англатмаиди. Шу туфаили судлар, ижтимоии хавфи катта булмаган еки унча оғир булмаган жиноятни содир этган, чин кунгилдан пушаимон булган ва жиноятнинг очилишига фаол ердам берган, етказилган зиенни қоплаган шахсларни ЖК 65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозим” деб курсатилган. Апелляция инстанцияси, Узбекистон Республикаси ЖКнинг инсонпарварлик ва одиллик принципларига асосланиб ҳамда қаид этилган Пленум қарори раҳбарии тушунтиришларига риоя қилиб, Ф.И.Онинг муқаддам судланмаганлигини, у аибланган жиноят таснифига 3 кура, ижтимоии хавфи катта булмаган жиноятлар туркумига киришини, унинг оилавии ва моддии шароитини, ешини, унинг жиноии ҳаракатлари оқибатида етказилган зарар бартараф этилганлигини, Ф.И.О 2024 иил 19 сентябрида Узбекистон Республикаси Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим узгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қумитаси томонидан “ТУРИЗМ ФИДОИИСИ” кукрак нишони билан мукофотланганлигини инобатга олиб, ижтимоии хавфлилигини иуқотган деб эътироф этади ҳамда Ф.И.Ога нисбатан Узбекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддасини қуллаб, уни жазодан озод этишни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 485, 17 497 , 49726, 49731, 49736-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати ноябрдаги Ф.И.Ога нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгартирилсин. Ф.И.Ога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддаси қўлланилиб, тайинланган жазодан озод этилсин. Ҳукмнинг Ф.И.Ога Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 132моддасининг 1-қисми билан, ЖК 45-моддаси қўлланилган ҳолда 1 (бир) йил муддатга маданий мерос объектлари билан боғлиқ фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси таиинлаш қисми бекор қилинсин. Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Адвокатнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 511-моддасига асосан Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериши ёки протест билдириш ҳуқуқи тушунтирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ М.Мирзохидов Ҳайъат судьялари: /имзо/ Н.Касимова /имзо/ А.Абдулхаев Ажрим аслига тўғри. 4