← Назад
Решение #88177 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 167 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖК | 56 | — | law | |
| Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 15 | — | code_article | |
| Кодекс | 572 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 167 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 4974 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 498 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил февраль ойининг 11 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси
Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент
шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
Р.Бадалов ва унинг ҳимоячиси “Bobir law group” адвокатлик бюросининг
адвокати Б.Абдуллаев, фуқаровий даъвогар вакили Д.Джумаеваларнинг
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси 3қисмининг “а” банди билан айбланган Бадалов Рустам Зайдуллаевичга
нисбатан 1-1006-2501/53-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш
ҳужжатларига кўра:
Бадалов Рустам Зайдуллаевич (Badalov Rustam
Zaydullayevich) 1973 йил 03 август куни Тожикистон ССРда
туғилган, миллати афғон, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта, “ELRUS HOSTEL” МЧЖ
таъсисчиси, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам
судланмаган, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 11-мавзеси,
36-уй, 26-хонадонда истиқомат қилувчи, иш бўйича эҳтиёт
чораси тариқасида “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида
тилхат” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини
муддатида олган.
Суд, судланувчи ва фуқаровий даъвогар вакилининг мазкур жиноят
юзасидан кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи Р.Бадалов 2021 йилдан 2023 йил июнь ойига қадар “Кўп
квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ фаолияти
махсус тартибга солинган, Чилонзор тумани 3-мавзеда жойлашган 76, 32, 33,
60, 64, 66, 75, 78, 65, 16, 36, 37, 39, 44, 38, 45, 59, 61, 63, 67, 68, 70, 71, 72, 73,
77-уйлар, 8-мавзедаги 55, 17, 38, 39, 40, 56, 5А, 16, 46, 20, 52, 20, 51-уйлар,
6-мавзедаги 18, 19, 68, 69-уйлар, 9-мавзеда 28, 44, 45, 46-уйлар,
Г9-мавзедаги 1-7-уйлар, Ц-мавзедаги 41, 22, 20, 28, 40, 27, 21, 3, 30, 34, 4, 42,
44, 2, 33, 35, 46, 24, 26, 25, 23, 1-уйлар ва бошқа кўп қаватли, жами 129 та
уйларга хизмат кўрсатган “Yashil makon obod” (собиқ номлари: “Elrus” ва
“Elrus Boshqaruvi”) МЧЖ таъсисчиси бўлгани ҳолида, гарчи Касимова
Нигора Ахмаджон қизи 2022 йил 29 мартдан 2022 йил 18 апрелга қадар, 2022
йил 18 ноябрдан 2022 йил 07 декабрга қадар ва 2023 йил 18 апрелдан 2023
йил 27 апрелга қадар, Нармуратова Зияда Джураевна 2022 йил 18 апрелдан
2022 йил 01 июлга қадар, Клименко Ольга Фёдоровна 2022 йил 01 июлдан
2022 йил 18 ноябрга қадар ва 2022 йил 07 декабрдан 2023 йил 06 мартга
қадар, Ахмедова Раиса Таджибаевна 2023 йил 16 майдан 2023 йил 12 июнга
қадар жамият директори вазифасида ишлаган бўлсаларда, жамиятнинг
молиявий-хўжалик фаолиятини 2022 йил 29 мартдан 2022 йил 22 августга
қадар ва 2023 йил 14 мартдан 2023 йил 27 апрелга қадар расмий бошқа
даврларда норасмий тарзда жамият бош бухгалтери вазифасини бажарган
Мирзаев Шодрух Махмуджоновичга банк-молия операцияларини амалга
ошириш юзасидан кўрсатмалар бериш, жамият маъмурий бошқарув
ходимларига нақд пул маблағларини йиғиш, сақлаш, уларни тасарруф қилиш
жараёнлари бўйича якка бошқарувни амалга ошириб, жамиятдаги мавқеи ва
норасмий раҳбарлик ваколатларига кўра ўзига ишониб топширилган,
мақсадли сарфланиши қонун ҳужжатлари билан белгиланган, ўзганинг пул
маблағларини талон-торож қилиш мақсадида жамиятнинг ташкилий ва
молия-хўжалик фаолиятига оид “Кўп квартирали уйларни бошқариш
тўғрисида”ги Қонунининг 4, 27, 29-моддалари талабларини қасддан бузиб,
кўп қаватли уйларга лозим даражада ва тўлақонли хизмат кўрсатишни
ташкиллаштирмасдан, 2022 йил 01 мартдан 2023 йил 06 июнга қадар
юқоридаги кўп қаватли уйларда жойлашган уй-жой мулкдорлари
ҳисобланувчи аҳолидан мажбурий бадал сифатида жамият ҳисоб-рақамига
йиғилган, шунингдек жамиятга тўловларни қабул қилишда тегишли
шартномага кўра нақд пул маблағларини “Instant payment solution” МЧЖнинг
пайнет хизмати доирасида транзакцияламасдан, уларни пайнет хизмати
махсус ҳисоб-рақамига кирим қилмаслик орқали жамият ихтиёрига йиғилган,
жами 373.701.000 сўм пул маблағларини фаолият мақсадига зид товарлар ва
хизматлар сотиб олиш ва сотиб олинган товарларни жамият ихтиёрида
сақламасдан, товар ва хизматларни кўп квартирали уйларни эҳтиёжларидан
ташқарида сарфлаб, бу ҳаракатлари билан жуда кўп миқдорни ташкил этувчи
373.701.000 сўм маблағларини растрата йўли билан талон-торож қилган.
Судланувчи Р.Бадалов суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, 2021 йилда “Абдуллоҳ қурилиш компанияси” МЧЖни сотиб олиб,
ушбу жамиятни “Элрус” номи билан ўзининг таъсисчилигида қайта
рўйхатдан ўтказганлиги, мазкур жамият кўп қаватли уйларга хизмат
кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш мақсадида таъсис этилганлиги,
тахминан 2022 йилда мазкур жамиятнинг номини “Элрус бошқаруви” деб
ўзгартириб, жамиятни такроран давлат рўйхатидан ўтказганлиги, мазкур
жамият 2023 йилга қадар фаолият юритиб, шундан сўнг ушбу жамиятни
М.Эшқобиловга топширганлиги ва таъсисчилар сафидан чиқиб кетганлиги,
ҳозирда эса мазкур жамиятнинг номи “Yashil makon obod” МЧЖ сифатида
қайта номланганлиги, унинг таъсисчилигидаги “Элрус бошқаруви” МЧЖ ўз
фаолияти давомида 100 га яқин кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатган бўлиб,
мазкур жамият фаолиятини директор сифатида Анорова Нигора,
Нормуродова Зиёда, Клименко Ольга ва бошқа шахслар бошқаришганлиги,
жамиятнинг умумий фаолиятига таъсисчи ва муҳандис сифатида ўзи
раҳбарлик қилганлиги, жамиятда бухгалтер вазифасида ҳам турли вақтларда
турли шахслар ишлаб келишганлиги, бухгалтерларнинг асосий вазифаси
банк тўлов топшириқномалари ва бошқа молиявий операцияларни унинг ва
директорларнинг топшириқларига кўра бажариш ва бошқалар бўлганлиги,
“Элрус бошқаруви” МЧЖнинг асосий ҳисоб-рақами “Ўзсаноатқурилишбанк”
Қатортол филиалида бўлиб, жамиятнинг муҳри, ЭРИ калитлари, корпоратив
карталар ўзида сақланганлиги, жамиятни бошқариб, даромад олмаганлиги,
аксинча ушбу жамиятга фақатгина шахсий маблағлари ҳисобидан ҳаражат
қилганлиги, жамият фойдаланувидаги офис сифатидаги бинони таъмирлаш
учун 2 миллаиард сўм атрофида шахсий маблағларини сарфлаганлиги,
ҳозирда ушбу бинони ҳам “Yashil Makon Obod” МЧЖ ихтиёрига
қолдирганлиги, бирор жамият директори билан ҳужжатларни қабул қилиш ва
уларни топшириш юзасидан далолатнома имзоламаганлиги ва таъсисчилар
сафидан чиқиб кетишда ҳам топшириш ва қабул қилиш ҳужжатлари
расмийлаштирилмаганлиги, жамият фаолиятига тааллуқли бирор ҳужжат ёки
дафтар юритмаганлиги, жамиятда таъсисчи бўлган даврда бирор маротаба
дивиденд олмаганлиги, “Yashil Makon Obod” МЧЖда ўтказилган ҳужжатли
тафтиш далолатномаси билан тўлиқ танишиб чиққанлиги, “B-I OAZIS”
МЧЖдан сотиб олинган цемент маҳсулотлари жамият хизмат кўрсатувчи кўп
қаватли уй-жой фойдаланувчилари учун йўлак ва автомашиналар турар
жойлари қурилишига сарфлаганлиги, ушбу ишларга ўз маблағларидан ҳам
тахминан 80 миллион сўм сарфлаганлиги, “Qonun va Xayot” МЧЖ томонидан
жамиятга ҳуқуқий маслаҳатлар берилганлиги, ҳужжатлар ўрганилганлиги ва
хизматлар кўрсатилгани юзасидан счет-фактуралар расмийлаштирилиб,
пуллар ўтказиб берилганлиги, бундан ташқари, «Ягона миллий меҳнат
тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилмасдан
ҳисобланган 437.236.100 сўм ойлик иш ҳақи юзасидан жамият директорлари
меҳнат шартномаларини юқоридаги 42 нафар шахсга юритишмаганлиги ва
табелларни тўлдиришмаганлиги, аммо ҳақиқатдан ушбу 42 нафар шахслар
меҳнат мажбуриятларини бажаришганлиги, меҳнат қонунчилигида
кўрсатилган ҳужжатлар расмийлаштирилмаганлиги пул маблағларининг
мақсадсиз сарфланганини англатмаслиги, бундан ташқари, ўзи ҳам 2022-2023
йилда меҳнат қилганлиги, қилган меҳнатига яраша ўзига иш ҳақи олганлиги,
юқоридаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш учун, муаммоларни ҳал
этиш учун эртадан-кечгача хизмат қилганлиги, шунингдек, “Yashil Makon
Obod”
МЧЖнинг
раҳбари
томонидан
2022
йил
10
июнда
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Қатортол филиали бошқарувчиси номига ариза
билан мурожаат қилиб, Махсус техника, механизмлар ва транспорт
воситалари сотиб олиш учун 36 ой муддатга, 6 ой имтиёзлик давр, йиллик 22
фоиз устама хақи тўлаш шарти билан 2.200.000.000 сўм кредит ажратиш
ҳақида ариза билан мурожаат қилганлиги, мижознинг аризаси банк
филиалида 2022 йил 10 июнда 1772-сон билан рўйхатга олинганлиги, кредит
ҳисобига сотиб олинаётган 2 дона DAMAS D2 PLUS автотранспорт воситаси
ҳамда 4 дона махсус техникалар, яъни гидравлик экскаваторлар, ахлат
йиғиш, суғориш ва юк машиналари жамият номига расмийлаштирилгандан
сўнг 15 банк иш куни ичида гаровга тақдим этилиши ва коммунал қурилиш
бошқарув сервис биносини фаолият жойи бўйича кадастр ҳужжати тайёр
бўлиб, жамият номига расмийлаштирилгандан сўнг қўшимча таъминот
сифатида баҳоланиб, гаровга тақдим этилиши кўрсатилганлиги,
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Қатортол филиали томонидан кредит
шартномаси банк филиали мутасадди ходимлари томонидан имзоланиб,
кредит ажратилганлиги, ушбу ажратилган кредит маблағлари “Krantas 1088”
русумли чиқинди йиғиш техникаси сотиб олиш, “Krantas 1088” русумли
Илгакли юк машинаси сотиб олиш, “Krantas 1088” русумли Суғориш
машинаси сотиб олиш, XN95-русумли Гидравлик Экскаватор сотиб олиш, 2
дона DAMAS-2 D2 PLUS автомашинаси сотиб олиш учун ўтказилганлиги,
банк томонидан берилган маълумотларга асосан олинган кредитлар учун
мулкдорлар томонидан тўланган пулларнинг 459.084.800 сўм қисми кредитга
хисобланган фоиз қарздорлигини сўндириш учун, 473.591.100 сўм қисми эса
кредитнинг асосий қисмини сўндириш учун йўналтирилганлиги, шунингдек
мазкур кредит шартномаси бўйича мажбурий ижро бюросининг Учтепа
туман бўлими ижро варақасига асосан кўйилган инкасса ҳисоб рақамига 2024
йил 01 январдан 2024 йил 25 октябрга қадар, жами 572.613.000 сўм
маблағлар ўтказилганлиги, қолган кредит маблағлари ўз вақтида
қайтарилиши таъминламагани сабабли автомобиль ва махсус техникалар
“Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” орқали сотилиб
банкдан олинган асосий қарздорлик сўндирилганлиги, банк томонидан
тақдим этилган маълумотларга асосан 2024 йил 14 ноябрь кунига “Yashil
Makon Obod” МЧЖга ажратилган кредит маблағи бўйича муддати ўтган
асосий қарздорлиги мавжуд эмаслиги, фоиз бўйича қарздорлиги 55.026.000
сўмни ташкил этиб, ушбу қарздорлик аҳоли томонидан амалга оширилган
мажбурий бадал маблағлари ҳисобидан қопланиб келинганлиги, банк
томонидан ўтказилган мониторинг жараёнида сотиб олинган махсус техника
воситалари жамият тасарруфидаги кўп квартирали уйларга хизмат
кўрсатилишида компания эҳтиёжи учун фойдаланилмай келинаётгани
аниқланган бўлсада, мазкур махсус техника ва автомобиллар кредит
маблағлари мулкдорларнинг мажбурий бадал маблағлари ҳисобидан
қопланиб келинганлиги натижасида “Yashil Makon Obod” МЧЖ ҳисобрақамига келиб тушган 1.505.289.000 сўм маблағлари мақсадсиз
сарфланишига йўл қўйилганлиги, соҳага оид бирор қонунчилик ёки банк
кредит сиёсатида бошқарув сервис компанияси томонидан кредит битимини
имзолашда аҳолининг розилигини олиш талаб қилинмаслиги, аҳоли
мажбурий бадалларни ўз вақтида тўлиқ тўлаганда кредит қарздорлиги
бартараф қилиниб, жамиятга тегишли техникалар эксплуатацияси ҳисобига
аҳолига арзонлаштирилган хизматлар кўрсатилиши лозим бўлганлиги,
“Yashil Makon Obod” масъулияти чекланган жамиятида директор вазифасида
ишлаган шахслар жамиятда ишларни бошқаришган бўлиб, пул маблағларини
унинг кўрсатмалари билан айрим ҳолларда мустақил тасарруф этишганлиги,
аммо қанча маблағ қайси мақсадда сарфланганини аниқ эслай олмаслиги,
жамиятнинг молия хўжалик фаолиятини бошқаришда якуний қарорлар ўзи
томонидан қабул қилинганлиги, тергов жараёнида аниқланган барча
ҳолатларда ўзи айбдорлиги, шу сабабли етказилган зарарни ҳам тўлиқ
қоплаганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб
етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, унга нисбатан жазо тайинлашда
енгиллик беришни сўраб кўрсатувлар бериб ўтди.
Судланувчи Р.Бадалов суд жараёнида ўз айбига иқрорлик билдириб
берган кўрсатувидан ташқари, унинг содир этган жиноятлари қуйидаги
далиллар билан тўлиқ тасдиғини топади.
Фуқаровий даъвогар вакили Д.Джумаева суд мажлисида, “Yashil Makon
Obod” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаб келиши, жамият фаолияти юзасидан
ўтказилган ҳужжатли тафтиш жараёнида жамиятнинг 373.701.000 сўм
маблағлари талон-торож қилингани аниқланганлиги, судланувчи томонидан
тергов жараёнида прокуратура депозит ҳисоб-рақамига 305.774.150 сўм
маблағлар қопланганлиги, ушбу маблағларни жамият ҳисобига ўтказиб
берилган тақдирда, судланувчи Р.Бадаловга нисбатан даъволари
бўлмаслигини билдириб кўрсатув бериб ўтди.
Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини
текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва фуқаровий даъвогар
вакилининг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95, 112моддалари талаблари асосида баҳо бериб, Р.Бадаловнинг мазкур жиноятни
содир этишдаги айби, “Yashil makon obod” МЧЖга нисбатан ҳужжатли тафтиш
тайинлаш қарори бўйича расмийлаштирилган далолатнома ва унга илова
қилинган ҳужжатлар, “Yashil makon obod” МЧЖ молия-хўжалик фаолиятига
оид таъсис ва бошқарув ҳужжатлари, Р.Бадаловнинг айбига иқрорлик аризаси ва
айбига иқрорлик келишувини тузиш ҳақида баённома, етказилган зарарни
қоплаш тўғрисидаги тўлов квитанциялари ҳамда бошқа ишончли далиллар
билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди.
Суд жиноят иши юзасидан Р.Бадалов томонидан етказилган
373.701.000 сўм зарарнинг 305.774.150 сўми айбланувчи Р.Бадалов
томонидан Тошкент шаҳар прокуратураси депозит ҳисоб рақамига
топширилганлигини, қолган 67.926.899 сўм маблағ “Yashil Makon Obod”
МЧЖ ҳисобига харажат қилинганлиги тўғрисида тергов органи томонидан
жиноят иши юзасидан судга маълумотнома тақдим қилинганини қайд қилиб
ўтади.
Суд тергов органи томонидан судланувчи Р.Бадаловнинг ўз
тасарруфида бўлган “Yashil makon obod” МЧЖнинг 305.774.150 сўм
маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганда
ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг
эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари
тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиши шартлиги, жиноят
қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили
эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у
аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур
ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси
қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорида ҳам судларнинг эътиборини жиноят учун жазо
тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг
муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга, айбдорга тайинланган
жазо чораси адолатли ва унинг ахлоқан тузалиши, янги жиноят содир
этишининг олдини олиши учун зарур ҳамда етарли даражада бўлишига
қаратилиши лозимлиги, озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси фақат ўтаоғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг 56-моддасида
санаб ўтилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда,
шунингдек, жазо тизимидаги бошқа енгилроқ чораларни қўллаш имконияти
бўлмаган ҳоллардагина тайинланиши мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган.
Шунингдек жиноят учун жазо тайинлаш вақтида жиноятнинг барча
ҳолатларини, унинг оғирлик ва жамият учун ижтимоий хавфлилик
даражасини синчковлик билан аниқлашга асосланган қатъий алоҳида
ёндошув таъминланиши лозимлиги таъкидлаб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг:
1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб,
2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг
10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар
доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб,
3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” – деб қайд қилинган.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон
ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий
қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши
ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва
босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан
оқибатлар
оғирлиги,
иштирокчиликда
содир
этилган
жиноятда
судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган.
Суд, судланувчи Бадалов Рустам Зайдуллаевичга жазо тайинлашда ва
турини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55, 56-моддалари
талабларига риоя қилиб, юқорида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан
келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни
инобатга олиб, унинг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини,
оилавий шароитини, ёшини, муқаддам судланмаганлигини, жиноят
оқибатида етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганлигини,
шунингдек жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини
эътиборга олиб, ЖК 167-моддасининг 5-қисми талабларидан келиб чиқиб,
Кодекснинг 572-моддасига мувофиқ, унга нисбатан айбли деб топилаётган
модда санкциясида белгиланган, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ
бўлмаган базавий ҳисоблаш миқдорини ҳисобга олиб жарима жазосини
тайинлашни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек суд, судланувчи Р.Бадаловнинг мазкур жиноятини
тадбиркорлик субъекти таъсисчиси бўлгани ҳолда содир қилганини
эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 45-моддаси 5-қисми
талабларидан келиб чиққан ҳолда, унга нисбатан муайян ҳуқуқдан маҳрум
қилиш тариқасидаги қўшимча жазо чорасини қўлламасликни лозим топади.
Суд мазкур жиноят иши бўйича етказилган моддий зарар масаласини
муҳокама қилиб, фуқаровий даъвогар вакили Д.Джумаева судланувчи
томонидан етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганини билдириб,
ариза тақдим қилганини эътиборга олишни ва Тошкент шаҳар прокуратураси
депозит ҳисоб-рақамига 2025 йил 07 январдаги 1270831-сонли квитанцияга
асосан Р.Бадалов томонидан тўланган 305.774.150 сўм маблағларни “Yashil
Makon Obod” МЧЖ ҳисоб-рақамига ўтказишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми,
138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л А Д И:
Бадалов Рустам Зайдуллаевич (Badalov Rustam Zaydullayevich)
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси 3-қисмининг “а”
бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.
Бадалов Рустам Зайдуллаевичга Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан, ЖК 572-моддаси
қўлланилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 (уч юз) баравари миқдорида
жарима жазоси тайинлансин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Р.Бадаловга нисбатан танланган
муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси бекор қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Тошкент шаҳар прокуратураси
депозит ҳисоб-рақамига 2025 йил 07 январдаги 1270831-сонли квитанцияга
асосан Р.Бадалов томонидан тўланган 305.774.150 сўм маблағлар “Yashil
Makon Obod” МЧЖ ҳисоб-рақамига ўтказилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли
Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан
ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, фуқаровий
даъвогар вакили ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу
муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
8
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест
билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон
Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига
шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
(имзо)
И.Сабиров