Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/176 Дата решения 11.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 362639 Claim ID 2737019 PDF Hash 48fe737e01e6e4e0... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 266-моддаси ЖКнинг 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/176-сонли ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи Д.Намозов ва унинг ҳимоячиси адвокат Р.Нарчебаев, жабрланувчи Н.Абдураҳимовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан айбланган: 24.01.1999 йилда Сурхандарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Дўстлик МФЙ Темир йўл кўчаси 34-уй, 3-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосани ўз вақтида олган, Намозов Дилмурод Абдуқодир ўғли (NAMOZOV DILMUROD ABDUQODIR O‘G‘LI)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, 2024 йил 29 сентябрь куни, соат 18:50 ларда, ўзининг бошқарувидаги давлат рақам белгиси 20K614HA бўлган “ЗИЛ” русумли автоуловида, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги Гавхар кўчаси бўйлаб, Бунёткор шоҳ кўчаси томондан, Сугалли-ота кўчаси томонга ҳаракатланиб бориб, ушбу кўчада жойлашган “Тошкент автовакзал” қаршисига етган вақтида, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди, 11-банди “г” қисми 73-банди ва 77-банди 1-3 қисми яъни «Йўл ҳаркати қатнашчилари бошқа йўл ҳаркати қатнашчиларининг ҳаркатланишига хавф туғдирмасликлари керак», «Ҳаракатланиш жараёнида, айниқса болалар, ногиронлар, қариялар ва велосипедчиларга нисбатан эътиёткорлик чораларини кўриши», «Ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ёнлама оралиқ масофани сақлаши керак», «Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак» ва «Ҳаркатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт 1 воситасининг тезлигини тўла тўхтатишни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак» деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан, унинг харакат йўналишида, йўлнинг ўнг четки қисмида ҳаракатсиз тохтаб турган пиёда Абдурахимов Наврўзбек Баходир ўғлини уриб юборган. Содир этилган йўл-тран спорт ходисаси натижасида пиёлар Н.Б.Абдурахимов тан жарохати олиб, олган тан жарохатлари билан шифохонага мурожаат қилишган. Ўтказилган Судга оид тиббий экспертизасининг 2024 йи 03 октябрь кунидаги №7058-Х-Раж-сонли хулосасига кўра, пиёда Н.Б.Абдурахимов оғирлик даражасига кўра “ОҒИР” турдаги тан жароҳати олганлиги аниқланган. Айбланувчи Д.Намозов суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи Н.Абдураҳимов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза тақдим қилиб, айбланувчи Д.Намозовга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд, жабрланувчи Н.Абдураҳимов ва айбланувчи Д.Намозовнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчисининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, айбланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлигини, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув айбланувчи ва жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг 1 66 -моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, Д.Намозовга нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Суд, жабрланувчи Н.Абдураҳимовга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан 2 тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд айбланувчи Намозов Дилмурод Абдуқодир ўғли (NAMOZOV DILMUROD ABDUQODIR O‘G‘LI)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи Н.Абдураҳимовга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги тушунтирилсин. Д.Намозовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ажрим қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 3 А.А.Мухиддинов