Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/41 Дата решения 10.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 362624 Claim ID 2714091 PDF Hash aeb5be6cc1f36063... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси Конституцияси 28-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси Конституцияси 28 2 law
збекистон Республикаси ЖПК 23-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 23 law
ЖПКнинг 463-моддаси ЖПКнинг 463 law
аракатини ЖК 277-моддаси аракатини ЖК 277 law
бандидан ушбу Кодекснинг 109-моддаси бандидан ушбу Кодекс 109 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
судлар конституциянинг 20-моддаси судлар конституция 20 law
бандида Жиноят кодексининг 10-моддаси бандида Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 15-моддаси збекистон Республикаси ЖК 15 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддаси збекистон Республикаси ЖК 70 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси збекистон Республикаси ЖК 109 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддаси збекистон Республикаси ЖК 70 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/41-сонли 2025 йил февраль ойининг 10 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ш.Абдурахмонова ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашев, жабрланувчи Б.Турсуноваларнинг иштирокида, Абдурахмонова Шохиста Қурбоналиевнага нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: 1994 йил 20 август куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, бир нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, “Нурафшон” МФЙ, “Сомонбозори” кўчаси, 18-уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Абдурахмонова Шохиста Қурбоналиевна (Abduraxmonova Shoxista Qurbonaliyevna) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Абдурахмонова Шохиста Қурбоналиевна 2024 йил 15 октябрь куни соат 15:00да Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Е-мавзе, 8-уй олдида жойлашган чиқинди ташлаш пунктида бўла туриб, ушбу ерда бўлган ўзига нотаниш бўлган Турсунова Бибиойша Олмосхон қизи билан ўзаро оғзаки тортишиб қолиб келишмовчилик натижасида Б.О.Турсунованинг бурун соҳаси ўнг кўли билан зарба берган ва танасининг турли қисмларига оёғи билан зарба бериб воқеа жойидан яширинган. Судга оид тиббиёт эспертизасининг 18.10.2024 йилдаги 7520-сонли хулосасига кўра, Б.Турсуновада бурун суяклари ёпиқ синиб қониқарли туриши, ўнг кўз ости соҳаси, бурун бел қисми, ўнг елка бўғими орқа юзаси, чап қўлтиқ ости соҳаси қонталашлари, ўнг курак усти соҳаси шилинмаси каби жароҳатлари аниқланиб, бу жароҳатлар қаттиқ ўтмас жисм таъсири натижасида етказилган бўлиши мумкинлиги, соғлиқнинг қисқа вақт, яъни 6 кундан ортиқ, аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатда бузилишига олиб келган, оғирлик даражаси бўйича “енгил” тан жароҳатига кириши аниқланган. Судланувчи Ш.Абдурахмонова суд мажлисида айбига иқрор тўлиқ бўлиб, у 2017 йилда Ахмедов Азизбек Якубжан ўғли билан турмуш қурганлигини, ушбу турмушларидан 1 нафар қиз фарзанди борлигини, 2024 йил тахминан апрель ойларида ишлаш мақсадида Россия Федерациясига чиқиб кетганлигини, сўнг 2024 йил сентябрь ойлари охирида Тошкентга қайтиб келганлигини, у чет элда ишлаб юрган вактида унинг қайнотаси унга қўнғирок қилиб, турмуш ўртоғи А.Ахмедовни ҳеч қаерда топаолмаёттанлигини маълум қилганлигини, у шу захоти етиб келганлигини, сўнг унинг қайнотаси турмуш ўртоғи А.Ахмедов унга олдиндан таниш бўлмаган, кейинчалик тергов вақтида аниқ бўлган Б.Турсунова билан шаръий никоҳдан ўтиб, бирга яшаётганлигини, уни Тошкент шахридан 20 кун излаб, топаолмаётганликларини маълум килганларини, сўнг у турмуш ўртоғи А.Ахмедов Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Е-мавзе 8-уй олдида жойлашган чиқинди ташлаш пунктида шаърий турмуш ўртоғи Б.Турсунова билан бирга яшаёттанлигини билганлигини, кейин 2024 йил 15 октябрь куни соат 15:00да юқорида кўрсатилган манзилда акасининг турмуш ўртоғи Нигора Опаси билан борганлигини, сўнг турмуш ўртоғи А.Ахмедовга у билан кетишини, қайнотаси қўнғироқ қилганликларини айтганлигини, у эса у билан кетишдан бош тортганлигини, шу вақт унинг турмуш ўртоғи уни ҳақорат қилиб кетганлигини, шу сабабли унинг жаҳли чиққанлиги сабабли унинг бурун соҳасига ўнг қўли билан мушт ҳолатида уриб тан жароҳати етказганлигини, стол қисми билан урмагани, ўзи олдиндан шу Б.Турсуновага нисбатан адовати борлиги, турмуш ўртоғи А.Ахмедовнинг телефонидан қўнғироқ қилиб, доим уни ҳақорат қилиб келгани, сўнг Б.Турсунова хонасига кириб кетганлигини, сўнг хамма кетганлигини маълум қилиб, суддан қилмишидан пушаймонда эканлигини, суддан унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи Ш.Абдурахмонова эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади. Жумладан, жабрланувчи Б.Турсунова суд мажлисида, у 2024 йил февраль ойида Ахмедов Азизбек Якубжан ўғли билан шаръий никоҳ 2 жойлашган чиқинди ташлаш пунктида турмуш ўртоғи А.Ахмедов билан ишлай бошлаганликларини, 2024 йил 15 октябрь куни соат 15:00да ишлаётган вақтида унинг олдига “Нигора” исмли шахс ва унга олдиндан таниш бўлмаган, кейинчалик тергов вақтида аниқ бўлган турмуш ўртоғининг собиқ турмуш ўртоғи Шохиста Абдурахмонова исмли аёл келганлигини, сўнг “Нигора” исмли шахс унинг олдига келиб, унга турмуш ўртоғи А.Ахмедовнинг собиқ турмуш ўртоғи Ш.Абдурахмоновага "мен ва А.Ахмедов билан ўзаро танишганлигимизни, "сени А.Ахмедов билан мен таништирмаганлигини" айтишини маълум қилганлигини, кейин Ш.Абдурахмонова уларнинг олдига келиб, у билан жанжаллашиб кетганлигини, шу вақт Нигора опа уларларни ажратмокчи бўлганлигини, шу вақт Ш.Абдурахмонова ҳозирда аниқ эсида қолмаган қўли билан бурун соҳасига уриб тан жароҳати этказганлигини, стол қисми билан урмагани, сўнг унинг танишлари келишганликларини ва шифохонага мурожаат қилишганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан; бундан ташқари, судланувчи Ш.Абдурахмонованинг айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, юзлаштириш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, судга оид тиббий экспертизасининг хулосаси ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Шунингдек, тергов органи томонидан судланувчи Ш.Абдурахмонованинг жабрланувчи Б.Турсуновага нисбатан “безорилик, яъни совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, баданга енгил тан жароҳати етказиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “в” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28-моддасининг 2-қисмида “Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак”- деб кўрсатилган. 3 исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 23-моддасида шахснинг айбдорлигига оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги кўрсатиб ўтилган. ЖПКнинг 463-моддасида айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги, фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камкўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарамақаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 2002 йил 14 июндаги 9-сонли қарорининг 13-бандида, судлар айбдор қасдининг моҳияти ва у нимага қаратилганлигидан, содир этилган ҳаракатнинг мотиви, мақсади ва муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда безориликни бошқа жиноятлардан фарқлай олишлари кераклигини, жумладан, оилада, уйда(хонадонда) қариндош-уруғ, таниш-билишларга нисбатан содир этилган ҳақоратлаш, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш каби ҳаракатлар, агар улар шахсий келишмовчилик натижасида келиб чиққан бўлса ёхуд жабрланувчининг ножоиз ҳаттиҳаракатлари оқибатида содир этилган бўлса, шахсга қарши жиноят деб баҳоланиши ва ЖК Махсус қисмининг тегишли моддалари билан квалификация қилиниши лозимлиги ҳақида тушунча берилган. Суд мажлиси давомида текширилган далилар мажмуига кўра, судланувчи Ш.Абдурахмонова жабрланувчи Ш.Қурбоновни илгаридан танимаслигини, воқеа куни шахсий келишмовчилик натижасида жабрланувчи Б.Турсунова билан жанжаллашганлиги ҳақида кўрсатув беришган. Суд, жиноят содир этилиши мотиви ва мақсадини инобатга олиб, Ш.Абдурахмонованинг ҳаракатида жамиятда юриш туриш 4 қоидасини менсимасликда ифодаланган жиноят содир этиш мотиви бўлмагани сабабли жиноят ишини жамиятга қарши эмас балки шахсга қарши жиноят деб баҳоланиши лозим булади. Юқоридаги асосларга кўра суд, судланувчи Ш.Абдурахмонованинг ҳаракатини ЖК 277-моддаси 2-қисми “в” бандидан ушбу Кодекснинг 109-моддаси 1-қисмига, яъни “соғлиқни қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказиш” жиноят аломати билан таснифлаш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасига мувофиқ, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 16-сонли қарори 6-бандига биноан, судлар конституциянинг 20-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шахсга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклигини инобатга олишлари зарур. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратишлари лозим”лиги, 2-бандида Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди. Шу туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган шахсларни ЖК 65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозим. Судланувчи Ш.Абдурахмонова томонидан содир этилган жиноят Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 15-моддасига асосан ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддасига кўра, жиноят содир этган шахс агар иш судда кўрилаётган вақтгача шароит ўзгарди ёки шахс намунали хулқи, меҳнатга ёки ўқишга ҳалол муносабати 5 билан ўзини кўрсатиб, ижтимоий хавфлилигини йўқотди деб эътироф этилса, суд уни жазодан озод қилиши мумкин. Судда судланувчи Ш.Абдурахмонова қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирганлигини, шунингдек суд, унинг шахсини, яъни муқаддам судланмаганлигини, оилавий ва моддий ахволи оғирлигини, у томонидан содир этилган жиноят ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киришини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жнинг 7-8 моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан келиб чиқиб, юқорида қайд этилган Олий Суд Пленумининг тушунтиришларига амал қилган ҳолда уни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддасига асосан тайинланиши мумкин бўлган жазодан озод қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Абдурахмонова Шохиста Қурбоналиевна (Abduraxmonova Shoxista Qurbonaliyevna) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин. Абдурахмонова Шохиста Қурбоналиевна Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддасига асосан жазодан озод қилинсин. Ш.Абдурахмоновага нисбатан қўлланилган “муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси хукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 6 А.А.Мухиддинов