← Назад
Решение #88416 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 14 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 572 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| исми билан айбли деб топилсин ва унга ЖК | 572 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2024 йил февраль ойининг 10 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани “2-Чарх Камолон” МФЙ
биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи судья
Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ф.Хужаниязованинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори
ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Н.Бердиев ва унинг ҳимоячиси
Б.Абдиевларнинг иштирокида, Бердиев Нодирбек Жўрабек ўғлига нисбатан
№ 1-1006-2504/116-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига
кўра,
Бердиев Нодирбек Жўрабек ўғли, 2000 йил 05 июль
куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта,
партиясиз, бўйдоқ, ҳайдовчи бўлиб ишловчи,
муқаддам
судланмаган,
Қашқадарё
вилояти,
Шаҳрисабз тумани, Қўрғонтепа МФЙ Ёмчи кўчаси
66-уйда яшовчи, “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида
олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Судланувчи Н.Бердиев 2024 йил июль ойи бошларида Қашқадарё
вилояти Китоб туманида, дастлабки терговда шахсини аниқлан имкони
бўлмаган номаълум шахсдан “марихуана” гиёҳвандлик воситасини қўлга
киритиб, келгусида ўзининг истеъмоли учун ўзида сақлаб келган.
Шундан сўнг, 2024 йил 06 июль куни тахминан соат 04-20ларда,
Чилонзор тумани, Бешқўрғон МФЙда жойлашган, “Эркин” ЙПХ масканида
хизмат олиб бораётган Ички ишлар ходимлари томонидан Тошкент шаҳри
томон ҳаракатланиб келаётган давлат рақами “70 В 985 СВ” бўлган,
кулрангли “Жентра” русумли автомашина тўхтатилиб, автомашина
ҳайдовчиси ва йўловчиси икки нафар холислар иштирокида кўздан
кечирилган вақтида, Бердиев Нодирбек Жўрабек ўғлининг эгнидаги
шимининг ўнг чўнтагидан оқ қоғоз бўлагига ўралган ўткир ҳидли, яшил
рангли, қуруқ ҳолатдаги ўтсимон модда борлиги аниқланиб, ундан ашёвий
далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.
Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизанинг 07.07.2024 йилдаги
№2639-сонли хулосасига кўра, Н.Ж.Бердиевдан ашёвий далил тариқасида
олинган модда таркибида фаол гиёхванд модда, тетрагидроканнабинол
мавжуд бўлиб, бу модда “мариҳуана” деб аталиши, марихунананинг қуруқ
ҳолдаги оғирлиги 1,52 граммни ташкил этиши кўрсатилган.
Судланувчи Н.Бердиев суд мажлисида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
қуйидагиларни, яъни у 2024 йилнинг июль ойи бошларида Қашқадарё
вилояти Китоб туманида ариқ бўйида ёввойи ҳолда ўсиб ётган гиёхванд
моддасини истемол қилиш мақсадида юлиб олиб, қуритиб, баргларини оқ
рангли қоғозга ўраб, шимининг чўнтагига солиб қўйганлигини, 2024 йил 5
июль таниши Нуриддинов Сарбознинг шахсий ишлари бўйича у билан бирга
ўз бошқарувидаги давлат рақами 70 B 985 СВ бўлган, "Ласетти" русумли
автомашинасида Тошкент шаҳрига йўлга чиққанларини, сўнг 2024 йил 06
июль куни тахминан соат 04:00ларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида
жойлашган "Эркин" ЙПХ масканига етиб келганида, автомашинани ИИО
ходимлари тўхтатишганлигини, сўнг холислар иштирокида уларни кўздан
кечиришганлигини ва унинг шимининг ўнг чўнтагидан оқ қоғоз бўлагида
ўралган гиёхвандлик моддасини топиб олишганлигини ва холислар
иштирокида баённома асосида расмийлаштириб олишганлигини, ҳозирда
қилган ишидан пушаймонлигини инобатга олиб унга нисбатан енгиллик
беришни сўради.
Судланувчи Н.Бердиевнинг айби, суд мажлисида ўзининг айбига тўлиқ
иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, суд мажлисида
кўрсатувлари ўқиб эшиттирилган гувоҳлар С.Нуриддинов, И.Бозоров,
С.Назаровларнинг кўрсатувлари жиноят ишида тўпланган қуйидаги
далиллар, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва фото
жадвал, нарсани олиш баённомаси, суд-кимёвий экспертизаси хулосаси, судгиёҳвандлик экспертизаси хулосаси, нарсани ашёвий далил деб топиш
тўғрисидаги қарор, ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган
далиллар билан тасдиқланади.
Суд, судланувчи Н.Бердиевнинг жиноий ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо
бериб, унинг гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай,
қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш ва ташишда ифодаланган
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз
фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини
таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик
принциплари асосида амалга оширади”, шунингдек 29-моддада,
“Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза
қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан
фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши
учун шарт-шароитлар яратади”, деб кўрсатилган.
Суд, судланувчи Н.Бердиевга жазо тури ва миқдорини белгилашда,
айбига тўлиқ иқрорлиги ва чин кўнглидан амалда пушаймонлигини, у содир
қилган жиноят ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига
киришини, оилавий шароитини, муқаддам судланмаганлигини, дастлабки
тергов даврида айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилганлигини жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар
аниқланмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 572-моддаси талабларига асосан, ЖК 276-моддаси 1-қисми
санкцияси доирасида жарима жазосини тайинлашни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Суд наркология экспертизасининг хулосасига кўра, судланувчи
Н.Бердиев гиёҳвандлик касаллигига йўлиқмаганлиги сабабли, унга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасида кўрсатилган тиббий
йўсиндаги мажбурлов чорасини қўлламасликни;
-ашёвий далил сифатида олинган гиёҳвандлик моддаларини йўқ
қилишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 14, 29 моддалари, ҳамда
ЖПКнинг 454-457, 463, 466-468, 471,473-моддаларига амал қилиб, суд,
ҲУКМ
Бердиев Нодирбек Жўрабек ўғли, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
276-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилсин ва унга ЖКнинг 572-моддаси
талабларига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари 3.400.000 (уч
миллион тўрт юз минг) сўм жарима жазоси тайинлансин.
Н.Бердиевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш
ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг
бекор қилинсин.
Ашёвий далил сифатида олинган ва 05.11.2024 йилдаги №09261-сонли
квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ ММТТ бош
бошқармасига сақлаш учун топширилган 1 дона полиэтилен пакетда бўлган
жами 1,22 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси йўқ қилинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка
ичида, маҳкум ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат
ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
Аслига тўғри ________________
ҚИЛДИ
(имзо)
Ф.Абдушукуров
Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович