← Назад
Решение #88446 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 277 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| аровий даъвогар ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | 1 | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида)
2025 йил февраль ойининг 10 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси
Ж.Сапарбаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов,
айбланувчи А.Бозоров ва унинг ҳимоячиси Б.Иногамов, жабрланувчи
Х.Ашуровнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
277-моддасининг 1-қисми билан айбланган Бозоров Асилбек Хуршид
ўғлига нисбатан 1-1006-2501/77-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Бозоров Асилбек Хуршид ўғли (Bozorov Asilbek
Xurshid o’g’li)–2004 йил 27 сентябрь куни Қашқадарё
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти тугалланмаган
олий, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган,
Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Қишлиқ МФЙ,
Чинобод қишлоғи, 74-уйда истиқомат қилади,
“Муносиб хулқ-атворда бўлиш хақидаги тилхат”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
далолатномасини ўз вақтида олган.
Суд, мазкур жиноят иши юзасидан айбланувчи ва жабрланувчининг
кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд
муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Айбланувчи А.Бозоров 2024 йил 19 август куни соат 22:00ларда,
давлат рақам белгиси 01 G 889 JB бўлган қора рангли “Монза” русумли
автоуловда йўловчи сифатида Яккасарой тумани КҲАЙ йўлида
жойлашган “China Car City” йўлида ҳаракатланиб келаётган вақтда шу
йўналишда давлат рақам белгиси 10 N 784 AB бўлган “Спарк” русумли
автомашинани бошқариб келаётган фуқаро Х.Ашуров билан ўзаро йўл
талашиб, ўртасида келиб чиққан жанжал натижасида, жамоат жойида
бўлишига қарамасдан, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан
менсимасдан, Х.Ашуровнинг бурун сохасига қўли билан уриб, тан
жарохати етказган.
2024 йил 22 август куни ўтказилган судга оид тиббий
экспертизанинг №5918-Хуж-Қур-сонли ҳулосасига кўра, Х.Ашуровнинг
танасида “бурун суякларининг ёпиқ синиб, силжимасдан синиши, бурун,
бел қисми, чап оёқ, тизза бўғими олди юзаси шилинмалари” каби тан
жарохатлари борлиги, ушбу жарохатлар оғирлик даражасига кўра,
соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган “ЕНГИЛ” тан жарохати
туркумига кириши аниқланган.
Мазкур ҳаракатлари билан айбланувчи А.Бозоров Ўзбекистон
Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган
жиноятни содир этганликда айбланган.
Айбланувчи А.Бозоров суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
жабрланувчи Х.Ашуровдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан
пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи Х.Ашуровга етказилган
моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб,
ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида
кўрсатув берди.
Жабрланувчи Х.Ашуров суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни
тасдиқлаб, ҳозирда айбланувчи А.Бозоровга нисбатан даъвоси
йўқлигини, унга етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф
қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини
билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли айбланувчи А.Бозоровга
нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш
ҳақида кўрсатув берди.
Суд мажлисида айбланувчи А.Бозоров жабрланувчи Х.Ашуровга
етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини
айтиб, ярашгани тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиб,
ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўрашган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК
277-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган
шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи, фуқаровий даъвогарлар
билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан,
жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар ЖКнинг 661-моддасида назарда
тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи,
айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд
томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши
мумкинлиги белгиланган.
Суд, жабрланувчи Х.Ашуров ва айбланувчи А.Бозоровнинг ярашув
тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман
прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, айбланувчи А.Бозоров ва унинг
ҳимоячиси Б.Иногамов, жабрланувчи Х.Ашуровнинг ўзаро ярашганлиги
муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан
туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, айбланувчи
А.Бозоровнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини,
етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, айбланувчи томонидан
жабрланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг
ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва
Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисмида назарда
тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси
3
ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ айбланувчи А.Бозоровни жиноий
жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини
айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан
тугатишни лозим деб топади.
Шунингдек, жабрланувчи Х.Ашуров Ўзбекистон Республикаси ЖПК
583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини
тушунтириш лозимлигини қайд этади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб,
суд
Қ И Л А Д И:
Айбланувчи Бозоров Асилбек Хуршид ўғли (Bozorov Asilbek Xurshid
o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ
Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган
жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан
жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига
асосан тугатилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач, А.Бозоровга нисбатан қўлланилган
“муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси бекор
қилинсин.
Жабрланувчи Х.Ашуровга мазкур жиноят иши бўйича иш
юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган
деб ҳисоблансин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин.
Раислик қилувчи
Аслига тўғри:
имзо
И.Сабиров