← Назад
Решение #88458 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 266 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/172-сонли
2025 йил февраль ойининг “10” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, "3-Чарх Камолон" МФЙ биносида, Сайёр суд
мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси
С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори
катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи З.Юсупов ва унинг ҳимоячиси
адвокат Ш.Юльчиева, жабрланувчи А.Шихназароваларнинг иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан
гумонланган:
1993 йил 16 октябрь куни Қашқадарё вилоятида
туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
ўзбек, маълумоти олий, Тошкент шаҳар
Электртармоқлари МЧЖ Чилонзор туман ТЕТ
бўлимида ишчи, оилали, бир нафар фарзанди
бор, судланмаган, Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт
тумани, Янгидархон кўчаси, 27-уй, 18-хонадонда
яшовчи Юсупов Зухриддин Бекмурза ўғли
(Yusupov Zuxriddin Bekmurza o‘g‘li)га
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, 2024 йил 21 октябрь
куни соат 16:20 ларда, ҳайдовчи Юсупов Зухриддин Бекмурза ўғли
бошқарувидаги давлат рақами 01 223 YCA бўлган “DAMAS” русумли
автоуловини, бошқариш ҳуқуқини берувчи барча тегишли ҳужжатлари
билан Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси бўйлаб
бошқариб бориб, мазкур кўчада жойлашган 10-уй қаршисида амалдаги
«Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди 1-қисми, 11-банди “г” қисми,
77-банди 1 ва 3-қисмлари талабларини бузиб, яъни «Йўл ҳаракати
қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига
хавф туғдирмасликлари керак», «Ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар,
айниқса, болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан
эҳтиёткорлик
чораларини
кўриши»,
«Ҳайдовчи
ҳаракатнинг
серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда
ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш
йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси
тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак. Ҳаракатланиш
вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у
транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган
даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун
хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак» деб
кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан ҳаракатланиши оқибатида
пиёда Шихназарова Азиза Олимжон қизини уриб юборган.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда
А.О.Шихназарова тан-жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Жиноят иши юзасидан ўтказилган судга оид тиббиёт
экспертизасининг 2024 йил 28 октябрь кунидаги №7688-Х-ХУЖ сонли
хулосасига кўра, А.О.Шихназарова йўл-транспорт ҳодисаси натижасида
“Чап ўмров суяги ўрта учлиги ёпиқ парчаланиб синиб силжиши, ўнг чаноқ
сон бўғими юмшоқ тўқималари лат ейиши” каби тан жароҳатлари
олганлиги, оғирлик даражаси бўйича ЎРТАЧА ОҒИР тан жароҳатларига
кириши аниқланган.
Гумонланувчи З.Юсупов суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза
тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги,
содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига
етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан
ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни
сўради.
Жабрланувчи А.Шихназарова суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги
ариза тақдим қилиб, гумонланувчи З.Юсуповга нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз
хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин
келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят
ишини тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз
айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд, жабрланувчи А.Шихназарова ҳамда гумонланувчи З.Юсупов
томонидан ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари
билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори ёрдамчисининг жиноят ишини
ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб,
гумонланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлигини,
етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув гумонланувчива
жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги
ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини
инобатга олиб, З.Юсуповга нисбатан жиноят ишини ярашганлик
муносабати билан тугатишни лозим топади.
Суд, жабрланувчи А.Шихназаровага Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан
гумонланувчи Юсупов Зухриддин Бекмурза ўғли (Yusupov Zuxriddin
Bekmurza o‘g‘li)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати
билан тугатилсин.
Жабрланувчи А.Шихназаровага мазкур иш бўйича иш юритишни
қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий
шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
А.А.Мухиддинов