Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/162 Дата решения 10.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 362638 Claim ID 2736438 PDF Hash 75ad93c2bf314842... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 266-моддаси ЖКнинг 266 law
ЖКнинг 661-моддаси ЖКнинг 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/162-сонли 2025 йил февраль ойининг “10” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, "3-Чарх Камолон" МФЙ биносида, Сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи М.Мирзалиев ва унинг ҳимоячиси адвокат Б.Инагамов, жабрланувчи Д.Бузруговаларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан гумонланган: 1999 йил 12 август куни Сурхондарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, ёлланмаа ишчи, бўйдоқ, судланмаган, Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани, Чорбоғ МФЙ, 147-уйда яшовчи Мирзалиев Миржалол Махмуд ўғли (Mirzaliyev Mirjalol Maxmud o‘g‘li)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, 2024 йил 28 октябрь куни соат 10:17да, ҳайдовчи Мирзалиев Миржалол Махмуд ўғли ишончнома орқали бошқарувидаги давлат рақами 01 W 325 DC бўлган техник жиҳатдан соз “Матиз” русумли автомобилни тегишли ҳужжатлар асосида юксиз, йўловчисиз, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани Гавхар кўчаси бўйлаб, Бунёдкор шох кўчаси томондан Эски Қатортол кўчаси томонга бошқариб келиб, Кимё университети госпитали қаршисига келган вақтида амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди, 11-банди “г” қисми, 77-банди 1 ва 3 кичик бандларида яъни “Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак”, “Ҳайдовчи ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса қарияларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши керак”, “Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак. Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак” деб кўрсатиб ўтилган талабларига риоя қилмасдан ўзига нисбатан ўнгдан чапга қатнов қисмини эркин юриб кесиб ўтаётган пиёда Бузругова Дилрабо Холходжаевнани автомобилнинг чап ён қисми билан уриб юборган. Йўл транспорт ҳодисаси натижасида пиёда Д.Х.Бузругова тан жароҳати олиб шифохонага олиб борилган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 06 ноябрь кунидаги №7977-Х-Хуж., сонли хулосасига кўра, Д.Х.Бузругова танасида, “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, пешона ва юз сохаси кўплаб эзилиб йиртилган яралари, дум суягини ёпиқ синиб суяк бўлакларини қониқарли туриши ўнг қўл 3-бармоқ соҳаси шилинмаси, юқори жаҳ ўнгдан 1-2, чапдан 1-3 тишлар сохаси алвеолар ўсиғини синиши, юқори жағ чапдан 1-2, ўнгдан 2-2 тишлар буралиб травматик чиқиши, юқори лаб соҳаси тери ости гематомаси травматик шок 1-даража” каби тан жароҳати мавжудлиги ва оғирлик даражасига кўра ўртача оғир тан жароҳати эканлиги аниқланган. Судга оид трасологик экспертизасининг 2024 йил 26 ноябрь кунидаги 17867-сонли хулосасига кўра, давлат рақами 01 W 325 DC бўлган “Матиз” русумли автомобилининг чап ён қисмида мавжуд бўлган из ва шикастланишнинг жойлашиш ўрнига кўра тик (вертикал) ёки шунга яқин ҳолатдаги обьект билан тўқнашиш натижасида хосил бўлган излар бўлиб, улар металдан юмшоқроқ, ўткир қиррали бўлмаган одам танасига урилиш натижасида ҳосил бўлган шикастланишларга характерли эканлиги, автомобил ва пиёда ўртасидаги биринчи контакт автомобилнинг олд чап ён крилосига тўғри келишлиги аниқланган. Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда А.О.Шихназарова тан-жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган. Жиноят иши юзасидан ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 28 октябрь кунидаги №7688-Х-ХУЖ сонли хулосасига кўра, А.О.Шихназарова йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Чап ўмров суяги ўрта учлиги ёпиқ парчаланиб синиб силжиши, ўнг чаноқ сон бўғими юмшоқ тўқималари лат ейиши” каби тан жароҳатлари олганлиги, оғирлик даражаси бўйича ЎРТАЧА ОҒИР тан жароҳатларига кириши аниқланган. Гумонланувчи М.Мирзалиев суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи Д.Бузругова суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза тақдим қилиб, гумонланувчи М.Мирзалиевга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. томонидан ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори ёрдамчисининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, гумонланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлигини, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув гумонланувчива жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, М.Мирзалиевга нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Суд, жабрланувчи Д.Бузруговага Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан гумонланувчи Мирзалиев Миржалол Махмуд ўғли (Mirzaliyev Mirjalol Maxmud o‘g‘li)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи Д.Бузруговага мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи А.А.Мухиддинов